Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
2.55K subscribers
16.5K photos
4.39K videos
535 files
11.5K links
Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетаси лойиҳаси.


Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун:
🔎https://t.iss.one/haqiqatonline_bot
Download Telegram
❗️Тошкент вилоятидаги мактабда Миллий гвардия ходимига жароҳат етказилди

Ходим ўқувчилар ўртасидаги жанжал олдини олишга уринганида, улардан бири воқеа жойига акасини чақирган.

Икки шериги билан келган ака эса Миллий гвардия ходимига жароҳат етказган.

Жанжални Қўриқлаш тезкор гуруҳи тўлиқ бартараф этган ва ходимга қаршилик қилганларни қўлга олган. Ҳолат бўйича жиноят иши очилган.

@haqiqatonline_24
Қайси ҳудудда саноат корхоналари сони кўп?

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2024 йилнинг 1 февраль ҳолатига жами 68 691 та саноат корхоналари фаолият кўрсатмоқда.

Ҳудудлар кесимида фаолият кўрсатаётган саноат корхоналари сони:

Тошкент шаҳрида – 11 930 та

Фарғона вилоятида – 7 635 та

Тошкент вилоятида – 7 273 та

Самарқанд вилоятида – 6 065 та

Андижон вилоятида – 5 510 та

Наманган вилоятида – 4 909 та

Бухоро вилоятида – 4 058 та

Хоразм вилоятида – 3 962 та

Қашқадарё вилоятида – 3 675 та

Қорақалпоғистон Р. – 3 564 та

Навоий вилоятида – 3 046 та

Сурхондарё вилоятида – 3 018 та

Жиззах вилоятида – 2 518 та

Сирдарё вилоятида – 1 528 та
.

@haqiqatonline_24
#об_ҳаво

☀️🌥🌧 Бугун Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати +9 даражагача кўтарилади

Гидрометеорология марказининг хабар беришича, бугун, 4 март куни Тошкент вилоятида ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.

Ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 4-9 даража илиқ бўлади.  

✔️Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
Telegram I Facebook I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#кун_тарихи

4 март - Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ташкил топган кун

Макур сана муносабати билан шу соҳада фаолият юритаётган барча соҳа фидойиларини самимий табриклаймиз.

@haqiqatonline_24
#валюта

⚡️⚡️Ўзбекистонда доллар курси кўтарилишда давом этмоқда

Душанба – 4 март санасидан бошлаб АҚШ долларнинг расмий курси 12 514,45 сўм (+17,65 сўм) этиб белгиланди.

@haqiqatonline_24
#обуна_2024

«Тошкент ҳақиқати» ва «Ташкентская правда» газеталарига 2024 йил учун обуна бўлинг!

10 ойлик обуна баҳоси

«Тошкент ҳақиқати» – 655 200 сўм;
Нашр кўрсаткичи - 205.

«Ташкентская правда» – 460 900 сўм
Нашр кўрсаткичи - 207.

Етказиб бериш хизмати ичида.

«Тошкент ҳақиқати» газетаси ҳафтада икки маротаба – чоршанба ва шанба кунлари, «Ташкентская правда» газетаси эса жума куни чоп этилади.

Обуна таҳририятда, почта филиаллари ва матбуот тарқатувчи ташкилотларда расмийлаштирилади.

Мурожаат учун:
+998974320035

Тошкент ҳақиқати
#диққат

❗️АҚШга Мексика орқали бормоқчи бўлган 74 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Маълум қилинишича, уларнинг кўпчилиги Мексика орқали Америкага ўтишган. Шунингдек, бир қанча бошқа давлатлар орқали борган фуқаролар ҳам бор. Улар АҚШ ҳудудига киргунича турли қийинчиликларга дуч келишган.

"Фақат пул сарфлаб, сарфлаб қайтдик. Бу шунчаки реклама. Касаллик орттириб қайтасиз", - дейди фуқаролардан бири.

@haqiqatonline_24
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ҳафталик_об_ҳаво

☀️Бошланган ҳафтада ҳаво ҳарорати кўтарилиб боради

Гидрометеорология марказининг хабарига кўра, 4-7 март кунлари Ўзбекистон бўйлаб ёғингарчилик кузатилмайди. 8 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғади.

Ҳарорат ҳафта охиригача кундузи +13...+18° гача, кечаси +2...+5° гача кўтарилади.

5-6 март кунлари айрим жойларига туман тушиши мумкин.

@haqiqatonline_24
⚡️⚡️Паркент туманидаги "Қуёшли" ва "Наврўз" маҳаллаларидаги кўп қаватли уй-жойлар иссиқлик энергияси билан таъминланади.

Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев тегишли
фармойишни имзолади.

Мазкур доирадаги ишларни амалга ошириш учун вилоят маҳаллий бюджетининг 2024-йил бошига шаклланган эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан 2 миллиард 600 миллион сўм миқдорда маблағ ажратилди.

@haqiqatonline_24
#биласизми

❗️Ўзбекистонда иш ҳақи кечиктирилган ҳар бир кун учун компенсация тўланади

Иш берувчи ойлик кечиктирилишида айби бор-йўқлигидан қатъи назар қўшимча пул тўлаши лозим.


Иш ҳақи байрамдан олдин тўланиши керак. Тўлов муддатидан кечиктирилган ҳар бир кун учун Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкасининг 10 фоизи миқдорида компенсация тўланиши шарт.

МАНБА: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 333-моддаси

📍 Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!

@haqiqatonline_24
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти, Зангиота тумани, Тариқ тешар МФЙдаги аҳоли хонадонларидаги канализация чиқиндиларини ариққа оқизиб ташлаётгани ҳақида видеохабарлар тарқалди.

Мазкур ҳолат бўйича мутасаддилардан расмий муносабат кутиб қоламиз.

@haqiqatonline_24
#жамият

❗️Ўзбекистон зўравонлик кузатилган оилаларда эр-хотинни ярашиш муддатисиз ажраштириш режалаштирилмоқда

Шунингдек, суд тартибида у-жойга мажбурий тартибда киритишнинг механизмини соддалаштириш мақсадида Уй-жой кодексининг 32-моддаси қуйидаги қоидалар билан тўлдирилмоқда: “Уй-жойга мажбурий тартибда киритиш билан боғлиқ низоларни кўриб чиқишда мулкдорнинг ташаббусига асосан суд томонидан мажбурий тартибда киритиш, мутаносиб шароитга эга бошқа яшаш жойи билан таъминлаш ёки ижара ҳақини компенсация қилишга тарафларнинг келишувига асосан аниқ манзилни белгилаган ҳолда алмаштирилиши мумкин."

@haqiqatonline_24
Аксиришни ушлаб туриш мияга зарар этказиши ростми? 🤔

Аксириш пайтида ҳаво бурун орқали 120 м/с гача тезликда чиқади. Агар Сиз уни тўсиб қўйсангиз, бурун билан ўрта қулоқни боғлайдиган евстахин трубкаси ичидаги босим 100 мм Hgдан ортиқ бўлади. Бу жуда кўп.

"Зарба тўлқини" бурун, қизилўнгач ва баъзан мия томирларига зарар етказиши мумкин.

Аксириш орқали организм микроблардан халос бўлади. Агар Сиз уни блокласангиз, улар ичкарида қоладилар. Бактериялар билан шиллиқ томоққа ёки эшитиш найчаларига қайтади.

@haqiqatonline_24
#мутолаа

⚡️⚡️Тикони йўқ ягона атиргул бу – ОНА...

✍️Жалолиддин Румий


@haqiqatonline_24
#муборак_бўлсин

⚡️⚡️Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида"ги Қарори билан бир гуруҳ хотин-қизлар ушбу мукофот билан тақдирланди.

Қарорга кўра, вилоятимизнинг икки вакили ҳам Зулфия номидаги давлат мукофотига сазовор бўлди:

Турсунбоева Фотима Ботир қизи - Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри опера ижрочиси;

Хақназарова Умида Урал қизи - Тошкент давлат аграр университетининг ипакчилик мутахассислиги бўйича 2-босқич магистранти.

Мукофот муборак бўлсин!!!

@haqiqatonline_24
🌤🌦🌨 Бугун Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати +13 даражагача кўтарилиши кутилмоқда

"Ўзгидромет"нинг маълум қилишича, бугун, 5 март куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.

Ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.

@haqiqatonline_24