#обуна_2024
✅ «Тошкент ҳақиқати» ва «Ташкентская правда» газеталарига 2024 йил учун обуна бўлинг!
Ўн ойлик обуна баҳоси
«Тошкент ҳақиқати» – 655 200 сўм;
Нашр кўрсаткичи - 205.
«Ташкентская правда» – 460 900 сўм
Нашр кўрсаткичи - 207.
Етказиб бериш хизмати ичида.
«Тошкент ҳақиқати» газетаси ҳафтада икки маротаба – чоршанба ва шанба кунлари, «Ташкентская правда» газетаси эса жума куни чоп этилади.
Обуна таҳририятда, почта филиаллари ва матбуот тарқатувчи ташкилотларда расмийлаштирилади.
Мурожаат учун:
+998974320035
Тошкент ҳақиқати

#биласизми
❓Пенсия миқдори фақат ойлик иш ҳақидан ҳисобланадими ёки устама ва мукофот пуллари ҳам инобатга олинадими?
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 октябрдаги 592-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Низомининг 82-бандига мувофиқ:
➖ пенсия ҳисоблашда иш ҳақи таркибига, шунингдек, иш ҳақининг натурал қисмига 2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун қонунчиликка мувофиқ суғурта бадаллари;
➖ 2019 йилдан кейинги давр учун Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 371-моддасида кўрсатилган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги барча даромадлар киритилади.
Яъни, фуқароларнинг меҳнат фаолиятлари давомида олган иш ҳақларига қўшимча равишда тўланган устама ва мукофот пуллари пенсия ҳисоблашда инобатга олинади.
@haqiqatonline_24

❗️Тошкентда одамларнинг пластигидан пул ўғирловчи зарарли илова яратган талаба қамалди
Таъкидланишича, Тошкент шаҳрида яшовчи тадбиркор Ш.Ш. ҳамда Турин политехника университети талабаси А.Ю. ахборот тизими орқали одамларни “чув” тушириш режасини тузган.
Улар интернет ижтимоий тармоғидан Agrobank mobile зарарли иловасини яратади. Мазкур илова орқали фуқароларнинг пластик картасидан эркин фойдаланиш имкониятига эга бўлган. Дастур ёрдамида фуқаро А.Н.нинг пластик картасидаги 47 млн 235 минг сўм миқдоридаги пул маблағини биржада криптовалютага алмаштирган ҳолда мазкур маблағларни яширин равишда талон-торож қилади.
Бундан ташқари, фуқаро О.Ж.нинг картасидаги 45 млн 225 минг сўм миқдоридаги пул маблағларини ҳам криптовалютага алмаштирган ҳолда ўзлаштириб олган.
Фарғона вилояти ИИБ киберхавфсизлик бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор техник тадбирлар ўтказилиб, иккисининг қилмиши фош бўлган.
Судланувчиларга суд ҳукми билан 5 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.

#диққат
❗️Ўзбекистон парламенти биринчи ўқишда санкцияларга учраган жисмоний ва юридик шахсларнинг мамлакат ҳудудида банк операцияларини амалга оширишни тақиқловчи қонун лойиҳасини қабул қилди.
Бу Россияга ҳам тааллуқли.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида “Иқтисодий санкциялар билан боғлиқ хатарларни бошқариш механизмлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ҳам муҳокама қилинди.
Мазкур қонун лойиҳаси билан Марказий банкнинг кредит ва тўлов ташкилотларида иқтисодий санкциялар билан боғлиқ хатарларни бошқаришга доир талабларни ўрнатиш кўзда тутилмоқда. Унга кўра, кредит ва тўлов ташкилотларига иқтисодий санкциялар билан боғлиқ хатарларни бошқаришга доир талаблар доирасида мижозларга ҳисобварақлар очиш ва операцияни амалга оширишни рад этиш ҳуқуқи белгиланяпти.

#эшитмадим_деманглар
🔊Эртага Тошкент вилоят ҳокими ҳарбий чақириқ ёшидаги йигит-қизлар билан очиқ мулоқот ўтказади
Эртага, 17 февраль куни соат 10:00да Нурафшон шаҳрида Зойир Мирзаев ҳарбий хизматчи бўлиб, қуролли кучлар сафида муддатли ҳарбий хизмат ўташ ниятида бўлган йигит-қизлар билан очиқ мулоқот ўтказади.
Суҳбат давомида ёшларни орзусига эришиш йўлида тўғаноқ бўлаётган муаммолар ҳақида очиқ суҳбат бўлади, барча тегишли мутасаддилар уларни эшитади.
Мулоқот ўтказиладиган манзил👇👇👇
📍ЛОКАЦИЯ

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#об_ҳаво
❗️Дам олиш кунлари Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида қор ёғиши кутилмоқда
Бу ҳақда Гидрометеорология маркази маълум қилди.

#божхона_хабарлари
❗️Яширинча олиб кирилмоқчи бўлган қарийб 150 миллион сўмлик алкоголь маҳсулотлари тўхтатиб қолинди
“Яллама” чегара божхона постида фуқаро бошқарувидаги “RENAULT PREMIUM” русумли юк автотранспорт воситаси холислар иштирокида божхона кўригидан ўтказилганда, йўл юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган қиймати қайириб150 млн сўмлик бўлган 71 дона алкоголь маҳсулотлари борлиги аниқланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
☝️Эслатма! Жисмоний шахслар божхона чегараси орқали божхона тўловларисиз: умумий миқдори 2 литрдан кўп бўлмаган алкоголь маҳсулоти, шу жумладан пиво ҳам олиб киришлари мумкин.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Агар адолатсизлик бўлмаганида эди Шерали Жўраев бугун ёнимизда бўларди - Шавкат Мирзиёев
@haqiqatonline_24
@haqiqatonline_24
#мутолаа_вақти
"Ер юзида жуда кўп ажойиб жойлар бор. Лекин энг яхшиси, сени кутишаётган жой."
✍️ Харуки Мураками
📬@haqiqatonline_24

☀️🌥🌧Бугун Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати -8 даражагача совуқ бўлиши кутилмоқда
Гидрометеорология марказининг хабар беришича, бугун, 17 февраль куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиб, йўллар ях бўлади, Ғарбдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги сониясига 17-22 метргача кучайиши, бу баъзи туманларда 25-28 метргача тезлашиши мумкин.
Ҳарорат кечаси 3-8 даража, кундузи 3 даража совуқ бўлади.
✔️Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
Telegram I Facebook I Instagram

#тавсия
😴Уйқу биз учун жуда зарур
👉 Инсон имкон қадар уйқу тизимига амал қилиши, агар уйқусизлик қийнаса шифокор билан маслаҳатлашиб зарур муолажани олиши тавсия этилади.
❗️Ўзбилармонлик билан турли дориларни қабул қилиш ноҳуш ҳолатларга олиб келади. Турли байрамлар олдидан уйқу тартибини бузманг, уни қайтадан изга солиш учун 7-10 кун вақт кетади.

#матбуот
#Пресс_анонс
"Тошкент ҳақиқати" газетасининг 2024 йил 17 февралдаги 5-сонида:
🔺Вилоят футболи: ўртамиёналик қачонгача?
🔺Бугуннинг қаҳрамони ким?
🔺Машҳур "Титаник" фильми режиссёри филмьни суратга олиш жараёнида асл ҳақиқатга хиёнат қилганини биласизми?
Батафсил "Режиссёр нега ҳақиқатга хиёнат қилган?" мақоласида.
🔺 Болтабой ва унинг қуроллари.
🌍 @haqiqatonline_24

#ажойиб
⚡️⚡️2023 йилда Ўзбекистонда 50 ёш ва ундан катта ёшда никоҳ қурганлар сони 6 651 нафарни ташкил қилди
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилда Ўзбекистонда 60 ва ундан юқори ёшда 819 нафар эркаклар фарзандли бўлишгани қайд этилган.
@haqiqatonline_24
⚡️⚡️2023 йилда Ўзбекистонда 50 ёш ва ундан катта ёшда никоҳ қурганлар сони 6 651 нафарни ташкил қилди
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилда Ўзбекистонда 60 ва ундан юқори ёшда 819 нафар эркаклар фарзандли бўлишгани қайд этилган.
@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#диққат
❗️Россиядан Қозоғистон орқали Ўзбекистонга қурол олиб кирмоқчи бўлганлар ушланди
Ўзбекистонга пневматик қуролларни олиб кириш учун ИИВдан рухсатнома керак.
@haqiqatonline_24
❗️Россиядан Қозоғистон орқали Ўзбекистонга қурол олиб кирмоқчи бўлганлар ушланди
Ўзбекистонга пневматик қуролларни олиб кириш учун ИИВдан рухсатнома керак.
@haqiqatonline_24
#мутолаа_вақти
Ҳар ишда бир ҳикмат бор
Кема ҳалокатидан фақат бир киши омон қолди. Уммон тўлқинлари уни кимсасиз оролга олиб бориб ташлади. У титраб-қақшаб Худога ёлворди, қутқаришини сўради.
Одам ҳар куни уфқларга узоқ тикилиб ўтирар, бирор қора кўринармикан деб умид қиларди. Ниҳоят бу ишдан зерикди. Тунаш ва йиртқичлардан ҳимояланиш учун турли шох-шаббалардан бир бошпана қурди. Орадан кунлар ўтди. Бир куни кечгача озиқ-овқат қидириб юрди. Анча-мунча егулик топиб, ҳориб-толиб қайтиб келди. Не кўз билан кўрсинки, уйи ёниб, бир уюм кулга айланибди. Бу ҳолдан унинг юраги ғазаб ва аламга тўлиб, ўкраб юборди.
Эртаси куни тонгда уни соҳилга яқинлашаётган кема овози уйғотиб юборди. Кема бу ерга уни қутқариш учун келаётганди.
– Бу ерда эканимни қайдан билдинглар? – ҳайратланиб сўради қутқарувчилардан.
– Ахир кеча ўт ёқиб ишора бердинг-ку! – дейишди кемадагилар.

❗️Вилоятларда метан заправкалар ёпилишни бошлади
Бухоро вилоятида 18 февраль куни соат 06:00дан бошлаб барча автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари фаолияти вақтинча тўхтатилади.