#диққат
#хушхабар
⚡️⚡️Ўзбекистонда “газ заправка”лар тўлиқ иш фаолиятига қайтмоқда
Кеча 1 минг 507 та “метан заправка”нинг 1 минг 363 таси, яъни 91% тўлиқ ишлаган, деб маълум қилди Энергетика вазирлиги матбуот котиби.
Декабрь ойида кунлар кеский совиб кетган вақтларда АГТКШлар фаолиятига чекловлар киритилганди.
@haqiqatonline_24

#қарор
⚡️Тошкент вилоятида маҳаллани қўллаб-қувватлаш кенгаши ташкил этилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси фаолиятини йўлга қўйиш ва маҳаллаларда бошқарув тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.
Унинг ижроси юзасидан Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев тегишли қарори билан вилоятида маҳаллани қўллаб-қувватлаш кенгаши ташкил этилди.
Қарорда, кенгаш аъзолари таркиби ҳамда бажарадиган вазифалари келтирилган.

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️“Кўпчиликнинг онгида ўрнашиб қолган “сув – текин” деган тушунчани ўзгартириш вақти келди" — Шавкат Мирзиёев
Бугун, 4 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев қишлоқ хўжалигида сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар тақдимоти билан танишди.
Маълум қилинишича, жорий йилдан далагача етказилган 1 куб метр сув учун солиқ 100 сўм этиб белгиланди. Сув истеъмолчилари билан ҳисоб-китобни шу тамойил асосида йўлга қўйиш таклиф қилинмоқда.
Жумладан, 2025 йилдан бошлаб, далада сув ҳисоблагич ўрнатган ва тежамкор технологияларни қўллайдиган фермерлар учун солиқ коэффициенти камайтирилади. Аксинча ҳолатларда эса оширилади. Шу билан бирга, сув етказиб бериш учун тўловлар бекор қилинади.
Қайд этилишича, бунинг учун имтиёзли кредит линияси ташкил қилинмоқда. Хусусан, кредитлар 2 йиллик имтиёзли давр билан 5 йил муддатга 14 фоизлик ставкада ажратилади.

❗️Қишки ўқишни кўчириш учун аризалар қаерда олиняпти?
✔️ Ариза олувчи ишчи гуруҳлар 2024 йилнинг 20 январь кунигача ҳар куни соат 9:00дан 17:00 гача (якшанба – дам олиш куни; шанба – соат 9:00 дан 15:00 гача) ишлайди.
Ҳудудий ишчи гуруҳларга қуйидаги ҳужжатлар аризачи иштирокида (офлайн) тақдим этилади:
➖ ўқишни кўчириш бўйича ариза (ариза бланкаси ҳудудий ишчи гуруҳи томонидан берилади ва талаба томонидан жойида тўлдирилади);
➖ талабанинг рейтинг дафтарчаси ёки белгиланган шаклдаги академик маълумотнома ёки транскрипт нусхалари (биттаси бўлса етарли);
➖ паспорт нусхаси;
➖ ПҚ-279-сон қарор 7(в) -бандида қайд этилган узрли сабабларни асословчи тегишли ҳужжатлар.

#об_ҳаво
☀️🌥🌧 Бугун Тошкент вилоятида +15 даражагача илиқ бўлиши кутилмоқда
Гидрометеорология марказининг хабар беришича, бугун, 5 январь куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.
Ҳарорат кечаси 0-5, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.
👉🏻@haqiqatonline_24

#саломатлик_тавсияси
⚡️⚡️Мева шарбатлари нималарга фойда?
🍏 Олма шарбати
Витаминларга тўла “қопча”, холестеринни камайтиради, тана вазнини меъёрлаштиради. Яна таркибида суякларни мустаҳкамловчи моддалар мавжуд.
🍑 Шафтоли шарбати
Танадаги ортиқча суюқликни ва токсинларни ҳайдайди, юракни бақувват қилади. Танага роҳат бағишлайди.
🍉 Тарвуз шарбати
Буйракларни ювади, шишларни йўқотади, томирларни мустаҳкамлайди, тетиклаштиради.
🟡 Қовун шарбати
Антидепрессант, буйрак ва ўт қопидаги тошларни туширади, гемоглобинни кўтаради. Лекин бошқа маҳсулотлар билан аралаштирмаслик керак.
🍇 Узум шарбати
Жигарга мадад бўлади, ўпкани тозалайди, шамоллашдан ҳимоялайди. Камқонликда, қувват камлигини даволашда ва ўт қопидаги тошларни туширишда ёрдам беради.
🍐 Нок шарбати
Иммунитетни кўтаради, депрессияга қарши, юрак-қон томир тизимига қувват бўлади.
🍊 Апельсин шарбати
«С» витамини етишмаганда, кўз хиралашганда, радиоактив нурланиш ошганда ичинг. Кайфиятни яхшигина кўтаради ҳам.
🍋 ЛИМОН шарбати
Танадан заҳарларни чиқариб ташлайди, ғайратни оширади ва жигарни тозалайди. Иммунитетни мустаҳкамлаб, асабий зўриқишни камайтиради.

#валюта
❗️Долларнинг расмий курси яна пастлади
Марказий банк 5 январдан хорижий валуталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.
🇺🇸 USD 12 341,54 сўм (–3,58)
🇷🇺 РУБ 135,37 сўм (+0,34)
🇪🇺 EUR 13 536,20 сўм (+34,34)

❗️20 январдан “Афросиёб”, “Шарқ”, “Насаф” ва “Ўзбекистон” поездларининг чипта нархи яна 20% га ошмоқда
▪️Тошкент – Бухоро – Тошкент
VIP 636 минг сўм
Бизнес 462 минг сўм
Эконом 336 минг сўм
▪️Тошкент – Қарши – Тошкент
VIP 534 минг сўм
Бизнес 390 минг сўм
Эконом 282 минг сўм
▪️Тошкент – Самарқанд – Тошкент
VIP 396 минг сўм
Бизнес 276 минг сўм
Эконом 204 минг сўм этиб белгиланди.
P/S. Ўтган йилнинг ноябрь ойида ҳам билетлар нархи 60 фоизгача оширилган эди.

#эслатма
❗️Эртага иш куни
Президент Фармонига (ПФ–213-сон, 22.12.2023 й.) кўра, 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун эртага 6 январь – шанба куни — иш куни.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда АҚШ элчихонасидаги танишлари орқали виза расмийлаштириб, Қўшма Штатларга юбориш эвазига самарқандлик фуқародан 14 минг АҚШ доллари талаб қилган Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ходими қўлга олинди.
@haqiqatonline_24
@haqiqatonline_24
⚡️⚡️Тошкент вилоятида "Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!" шиори остида "Маҳаллада дув-дув гап" тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда
2023 йил 22 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида ўтказилган Республика Маънавият ва маърифат Кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш, ҳамда бугунши кунда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, эришилаётган ютуқларни халқимизга етказиш мақсадида вилоятнинг барча 1025 та маҳаллаларида “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” шиори остида “Маҳаллада дув-дув гап” маънавий-маърифий ва маданий-мусиқий тадбирлар ўтказилмоқда.
Унда туман, шаҳар ҳокимликлари шоир, ёзувчилар, имом хатиблар, Маданият бўлими хонандалари жалб қилинган бўлиб, аҳолининг турли қатлами, хусусан ижтимоий ҳимояга муҳтож, уюшмаган ёшлар, профилактик ва пробация ҳисобида турувчи фуқаролар жалб қилинмоқда.

#статистика
⚡️⚡️2023 йилда Тошкент вилоятида қанча туғилиш қайд этилган?
Статистик маълумотларга кўра, ортда қолган йилда Тошкент вилоятида 70 754 нафар чақалоқ дунёга келган. Бу республика бўйича энг яхши 8-кўрсаткич.
Бироқ умуман олганда Ўзбекистонда туғилиш сони 28 мингдан ортиққа камайган.
Аниқроғи, 2023 йилда 968 мингдан сал кўпроқ туғилиш қайд этилган бўлса, 2022 йилда бу кўрсаткич 996 мингдан юқорида эди.

❗️Барча ҳокимлар даволаниш таътилига чиқди
Ўзбекистонда фаолият юритувчи вилоят ҳокимлари, Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси ва шаҳар, туман ҳокимлари даволаниш таътилига чиқди.
Ҳокимлар айни пайтда Президент администрацияси ҳузуридаги Тиббиёт бош бошқармаси тасарруфидаги 1- ва 2-сонли марказий клиник шифохоналарида даволанмоқда.
Маълум қилинишича, ҳокимларнинг даволаниш таътили 2024 йилнинг 2 январидан 9 январига қадар, бир ҳафта давом этади.

#таълим
⚡️⚡️ЎзДЖТСУдан четлатилган қизларнинг ўқиши тиклаб берилди
Ўзбекистон жисмоний тарбия ва спорт универститетида таҳсил олаётган 3 нафар талаба қизлар маълум сабабларга кўра ўқишдан четлатилган эди.
Талабалар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент вилояти Кенгашига мурожаат билан чиқишди. Мурожаат қонун доирасида кўриб чиқилиб, "Иттифоқ кафиллиги" асосида талаба қизларнинг ўқиши қайта тикланди.

☀️🌥🌧 Бугун Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати +19даражагача бўлиши кўтарилиши кутилмоқда
Гидрометеорология марказининг хабар беришича, бугун, 6 январь куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.
Ҳарорат кечаси 2-7, кундузи 14-19 даража илиқ бўлади.
✔️Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
Telegram I Facebook I Instagram

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#кайфият
Аваз Охун - Молбозордаги ҳолат😅😅😅
Яхши кайфият кун давомида ҳамроҳингиз бўлсин!
@haqiqatonline_24
Аваз Охун - Молбозордаги ҳолат😅😅😅
Яхши кайфият кун давомида ҳамроҳингиз бўлсин!
@haqiqatonline_24
#саломатлик
Шамоллашни дастлабки босқичидаёқ йўқ қиладиган тавсиялар
1⃣➖ Бир бош пиёзни бошини кесиб, ўзагидан бир-икки бор нафас олинг. Бу муолажани кунига 3-4 марта такрорланг.
2⃣➖ Лимонни пўстлоғи билан майдалаб, ўсимлик мойи билан аралаштиринг. Бурун тешикларига кунига бир неча марта шу ёғдан томизиб туринг.
3⃣➖ 1,5 литр қайнатилган сувга 1 ош қошиқ туз ва 1 дона лимон шарбатини қўшинг. Яхшилаб аралаштиринг ва 1,5 соат давомида ичинг.

#эко_рейд
❗️Ноқонуний тарзда 11 та сайроқи қушни овлаганлар жаримага тортилди
Тошкент вилояти Экология бошқармаси Оҳангарон тумани ҳамда шаҳар бўлимлари томонидан назорат тадбири ўтказилди.
Тадбир давомида Оҳангарон туманидаги "Геолог" МФЙ ҳудудида номаълум фуқаролар томонидан ноқонуний равишда сайроқи қушлар овланаётгани аниқланди. Ҳолат ўрганилганида ҳуқуқбузарликни фуқаролар М.М., М.М., Ф.А. содир этилганлиги аниқланди.
Ҳуқуқбузарларга нисбатан МЖтКнинг 90-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилди ва ҳар бирига БҲМнинг 10 баробари — 3 миллион 400 минг сўм миқдорида жарима қўлланилди.
Рейд тадбирлари давом эттирилмоқда.