Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
2.8K subscribers
15.2K photos
3.98K videos
469 files
11.2K links
Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетаси лойиҳаси.


Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун:
🔎https://t.iss.one/haqiqatonline_bot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#диққат

Ички туризмни ривожлантириш мақсадида қўшимча қулайликлар яратилмоқда

“Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” дастури доирасида “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси 2023 йил 23 декабрдан 2024 йил 7 январгача бўлган муддатда ички рейсларда йўловчилар учун махсус таклифларни эълон қилади.

@haqiqatonline_24
❗️Четдан машина олиб киришга чеклов қўйиляпти

Ҳукумат қарори лойиҳасига кўра, 2024 йил 1 январдан бошлаб, жисмоний шахслар республика ташқарисидан ўз номига бир йилда фақат бир дона автомобил олиб келиши мумкин бўлади.

Жисмоний шахсларга тижорий мақсадларда автомобил импорт қилиш тўлиқ тақиқланади.

Автомобиль олди-сотдиси учун ишлаб чиқарувчиларнинг расмий дилерлик талаблари тўлиқ тикланади ва бу мезонлар энди электромобиль импортчиларига ҳам қўлланилади.

@haqiqatonline_24
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#об_ҳаво

☀️🌥🌧 Бугун Тошкент вилоятида -5 даражагача совуқ бўлиши кутилмоқда

Гидрометеорология марказининг хабар беришича, бугун, 30 декабрь куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.

Ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.    

✔️Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
Telegram I Facebook I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#тонгги_кайфият

Жамшидбек Норматов - Свет ўчган пайтлари

Кун давомида яхши кайфият ҳамроҳингиз бўлсин!

@haqiqatonline_24
#Табиат_дорихонаси

МОШНИНГ ШИФОЛАРИ


Мош асабларни тинчлантиради, кўзнинг кўриш қувватини оширади.

Бош оғриқларига, буйрак хасталикларида яхши наф келтиради.

Мия фаолиятини яхшиловчи омил ҳисобланади. Унда зеҳнни ўткир қилиш хосияти ҳам бор. Паришонхотирликнинг олдини олади.

Мошли таомлар аъзои-танани мустаҳкамлайди, юқумли хасталикларга бардошлилигини оширади. Шуни ёдда тутиш керакки, мош совуқ мижозли ҳамда кекса кишиларга салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

❗️ Совуқ мижозли кишилар мошли таомларни зира, мурч, долчин, қалампир, занжабил, хантал каби зираворлар билан тановул қилишлари даркор. Шу билан бирга, аллергияси бор кишилар мошдан озроқ истеъмол қилишлари лозим бўлади.

@haqiqatonline_24
тх-99-100.pdf
27.5 MB
#матбуот

📌"Тoshkent haqiqati" газетасининг 2023 йил 30 декабрдаги 99-100 сонлари мутолаа учун тақдим этилмоқда.

@haqiqatonline_24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Оқдарё туманининг собиқ ҳокими тадбиркордан 200 минг АҚШ доллари олаётганда қўлга олинди

Муқаддам Самарқанд вилоятининг Оқдарё тумани ҳокими лавозимида ишлаган шахс ва ички ишлар органларининг собиқ ходими ҳамда маклерлик фаолияти билан шуғулланувчи фуқаро ўзаро тил бириктириб, алдов йўли билан тадбиркорнинг ишончига киришган.

Хусусан, Тошкент вилоятининг Қуйи Чирчиқ тумани “Сурум” МФЙ ҳудудидан тикувчилик фабрикаси ташкил этиш учун бошқа бир фуқарога тегишли масъулияти чекланган жамиятга берилган 11,1 гектар ер майдонини юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига 6 млн. АҚШ доллари талаб қилишган.

ДХХ ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, мазкур 3 нафар шахс Тошкент шаҳридаги кафелардан бирида сўралган пул маблағидан 200 минг АҚШ долларини олдиндан олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.

@haqiqatonline_24
⚡️⚡️⚡️«Маҳалла футбол етакчиси» лавозими жорий этилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маҳаллаларда футбол инфратузилмасини ривожлантириш ва тармоғини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

@haqiqatonline_24
#жамият

⚡️⚡️Кейинги йилдан айрим ёлғиз кексаларга поездга бепул чипталар ажратилади

Мазкур тоифадаги шахсларга паспортларни давлат божи ундирилмасдан ID карталарига алмаштириш, ижтимоий соҳа ходимлари томонидан айрим хизматлар кўрсатиш, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказларида узоқ муддат қолиш имконияти берилади.

2024 йил 1 апрелдан реестрга киритилган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ва уларга бевосита ҳамроҳлик қилувчи 1 нафар шахсга бир йилда бир марта темир йўл ёки шаҳарлараро автобус учун бепул чипталар (бориш ва қайтиш учун) ажратилади.

2024 йил 1 майдан реестрга киритилган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ҳар ойлик уй-жой коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ва шахсий гигиена товарлари учун ҳар ойда қўшимча пул тўловлари ўрнига ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун ҳар ойда минимал истеъмол харажатлари миқдорида моддий ёрдам жорий этилади.

@haqiqatonline_24
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Ота-оналарнинг ҳар қандай ёшдаги фарзандлари контракти учун тўлаган пуллари даромад солиғидан озод қилинади

Президент томонидан имзоланган Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Божхона кодексига киритилган ўзгартиришга кўра, тўланиши божхона расмийлаштируви билан боғлиқ бўлмаган божхона йиғимларини божхона ҳудудида тўлаш белгиланди.

Солиқ кодексига солиқ ҳисоботларини 3 йил бут сақлашга оид ўзгартириш киритилди (илгари 5 йил эди).

Камерал солиқ текширувида қуйидаги солиқ назорати тадбирларини ўтказиш тақиқланди (қўшилган қиймат солиғининг ўрнини қоплаш (қайтариш) мақсадида ўтказиладиган камерал солиқ текшируви мустасно):

▫️солиқ тўловчи ҳудудига кириш;
▫️солиқ тўловчи ҳудуди ва биноларини кўздан кечириш;
▫️солиқ тўловчидан ҳужжатларни талаб қилиб олиш ва уни чақиртириш;
▫️солиқ тўловчининг ҳужжатлари ва буюмларини олиб қўйиш.

📁 Эндиликда солиққа оид ҳуқуқбузарлик учун 3 йил ичида жавобгарлик масаласи кўриб чиқилиши керак, 3 йилдан кейин шахс ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун жавобгарликка тортилиши мумкин эмас (илгари 5 йил эди).

Ота-оналар ҳар қандай ёшдаги фарзандларининг прoфессионал ва олий таълим ташкилотларида ўқиши учун тўлаган пуллари даромад солиғидан озод қилинади.

Илгари фақат 26 ёшгача бўлган фарзандлар учун тўланган пуллардан даромад солиғи олинмаган.

Қуйидагиларга қўлланиладиган солиқ имтиёзлари 2028 йил 31 декабргача узайтирилди:

🔹Ўзбекистон резидентлари ва норезидентлари бўлган жисмоний шахсларнинг (акциядорларнинг) акциялар бўйича дивидендлар тарзидаги даромадлари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод қилинади;

🔹Ўзбекистоннинг норезидентлари бўлган юридик шахсларнинг (акциядорларнинг) акциялари бўйича дивидендлар тарзидаги даромадларига фойда солиғи бўйича 5 фоиз миқдорида солиқ ставкаси қўлланилади;

🔹Ўзбекистоннинг резидентлари ва норезидентлари бўлган жисмоний ва юридик шахсларнинг хўжалик жамиятлари облигациялари бўйича фоизлар тарзидаги даромадлари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан ҳамда фойда солиғидан озод этилади.

Ушбу Қонун 2024 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.

@haqiqatonline_24
#инфографика

Ҳудудлар кесимида ичимлик ва оқова сув таъминотидаги ўзгарган нархлар

@haqiqatonline_24
❗️ССВ: Янги йил байрами ва дам олиш саналарида тиббиёт муассасалари туну кун ишлайди

📆 Бу гал Янги йил байрамида юртдошларимиз 30 декабрдан 2 январгача кетма-кет 4 кун дам олади. Ана шу даврда қуйидаги даволаш-профилактика муассасаларининг 40 минг нафар тиббиёт ходими қонунда белгиланган тартибда, навбатчилик асосида аҳолига хизмат кўрсатади:

207 та туман ва шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникалари,
1074 та оилавий поликлиникалар,
туман, вилоят ва республика шифохоналари,
ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари,
тиббиёт олий ўқув юртлари клиникалари.

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, унинг ҳудудлардаги 13 та филиали, туманлардаги 181 та шошилинч тиббий ёрдам қабул бўлими ҳамда туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказларида 24 соат давомида навбатчи шифокор ва ҳамширалар фаолият юритади. Ушбу муассасалар зарур дори-дармонлар билан таъминланиб, захира ўринлари яратилган.

Юртимиз бўйича 2835 та тез тиббий ёрдам бригадаси аҳолидан бўладиган чақириқлар асосида куну тун хизмат кўрсатади.

Бундан ташқари, 229 та туғуруқ, 245 та болалар даволаш муассасаcи ҳам узлуксиз иш олиб боради.

@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#мақом_кечаси

Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев ҳайратда қолдиришда давом этади…

Офарин!


@haqiqatonline_23
#байрамга_совға

Янги йил байрамига аёллар учун энг идеал совға шу бўлса керак😁

@haqiqatonline_24
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#расман

⚡️⚡️⚡️

2024 йил - "Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили".

@haqiqatonline_24
#об_ҳаво

☀️🌥🌧 2024 йилнинг илк кунида Тошкент вилоятида қандай об-ҳаво кузатилади?

Гидрометеорология марказининг хабар беришича, бугун, 1 январь куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин.

Кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.

📍 Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!

@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#диққат

❗️1-10 январь кунлари Бўстонлиқдаги «Амирсой», «Чимён» ёки «Билдирсой» каби дам олиш масканларига боришда 4Р6 автомобиль йўли бўйлаб «Юсуфхона» чорраҳасигача транспорт воситаларининг ҳаракати бир томонлама ташкил этилади.

@haqiqatonline_24
#кайфият

Янги йил байрамидан кейинги ҳолат😁😁

Аёллар учун аталган ўзига хос байрам арчаси 😂😂😂

@haqiqatonline_24
#эслатма

❗️Бугундан ”эски” ҳайдовчилик гувоҳномалари ҳақиқий эмас деб ҳисобланади

2023 йил 31 декабрь куни Ўзбекистонда ҳайдовчилик гувоҳномалари ва 2015 йилдан кейин берилган «техпаспорт»ларни алмаштириш якунланди.

Гувоҳномани янгилашга улгурмаган ҳайдовчилар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 13-моддаси билан базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари, яъни 340 минг сўм жаримага тортилади.

@haqiqatonline_24