Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
2.74K subscribers
15.5K photos
4.09K videos
476 files
11.3K links
Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетаси лойиҳаси.


Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун:
🔎https://t.iss.one/haqiqatonline_bot
Download Telegram
#интизом_ойлиги
#Зангиота_тумани

⚡️ Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент вилояти бўлими ҳамда "Ўзбекконцерт" давлат муассасаси Тошкент вилояти бўлими билан ҳамкорликда Зангиота тумани 21-сонли аёллар жазони ижро этиш колониясида "Беҳуда ўтган умр" мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Унда Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент вилояти бўлими раҳбари С.Файзиева, вилоят ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи З.Миргазиева, Ўзбекистон халқ шоири, сенатор, Ёзувчилар уюшмаси Тошкент вилояти бўлими раҳбари М.Тоир, Журналистлар ижодий уюшмаси вилоят бўлими раиси Р.Шералиев, "Ўзбекконцерт" давлат муассасаси вилоят бўлими раҳбари С.Холназаровлар қатнашди.

Таниқли хонандалар Шуҳрат Дарё ва Наргиза Азимовалар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар тадбир қатнашчиларига байрамона кайфият бағишлади
.

💥Тадбир сўнгида ташкилотчилар томонидан муассаса кутубхонаси учун китоблар тўплами ва совғалар топширилди.

@haqiqatonline_24
#диққат

⚡️⚡️Дам олиш кунлари ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради

Шанба ва якшанба кунлари кечаси ва эрталаб ҳарорат +3...+6 даража илиққача пасаяди, кундузи ҳаво аста-секин илиқлашади ва якшанба куни +17...+20 даражагача исийди.

@haqiqatonline_24
⚡️⚡️Президент Шавкат Мирзиёев Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг фахрий нишони билан тақдирланди.

@haqiqatonline_24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#адабиёт

⚡️⚡️АБАДИЙ ДЎСТЛИК — АДАБИЙ ДЎСТЛИК ПОЙДЕВОРИ

Бугун Паркент туманидаги Қирғизовул қўрғонида жойлашган 33-умумтаълим мактабида буюк адиб ва жамоат арбоби Чингиз Айтматов таваллудининг 95 йиллигига бағишланган адабий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбир доирасида эл севган ёзувчи Хайриддин Султоннинг қирғиз тилида нашр этилган "Жокчулук жана токчулук" (Йўқчилик ва тўқчилик) насрий тўпламининг тақдимоти ҳам ўтказилди.

Унда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вакиллари, Республика Қирғиз миллий маданий маркази, Ўзбекистон-Қирғизистон дўстлик жамияти фаоллари, жамоат ва давлат ташкилотлари вакиллари, ёшлар, адабиёт ихлосмандлари иштирок этишди.

@haqiqatonline_24
#мутолаа_вақти

ИЙМОННИНГ БАҲОСИ

Йил оғир келиб, Басрада буғдой яхши бўлмади, халқ жуда қийналди. Бағдодлик бир савдогар басралик савдогар дўстига бир кемада буғдой билан хат жўнатди. Хатда «Аллоҳ йўлидаги азиз биродарим! Басрада буғдой кам бўлиб, халқнинг оғир кунда қолганидан хабардормиз. Сизга бир кемада буғдой жўнатдим, шуни икки тангадан сотиб, пулини жўнатарсиз деб умид қиламан. Харажатларингизни фойда ичидан олинг. Барчамизнинг ишимизда Жаноби ҳақ мададкор бўлиб, Ўзи адашишдан сақлаб, савдомизга баракот ато этсин! Биродарингиз!» деб ёзди.

Басралик савдогар буғдойларни жуда яхши баҳога сотди ва пулларни биродарини хурсанд қилувчи мактуб билан бирга жўнатди. Мактубда шундай сўзлар бор эди: «Азиз дўстим! Юборган буғдойларингизни бекаму-кўст олдим. Икки ҳафта кутгандим, бозорда буғдой нархи жуда яхши кўтарилгач, икки тангадан эмас, тўрт тангадан сотдим. Пулларни жўнатдим, эҳтиром ила дўстингиз».

Бу мактуб ва пулларни олгач, бағдодлик савдогарнинг кайфияти бузилди ва басралик дўстига мактуб битди: «Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳу ва баракотуҳ! Мактубингизни олиб, жуда қаттиқ хафа бўлдим. Бу буғдойларни басралик биродарларимиз турмушини енгиллатиш учун юборгандим. Икки баробар нархга сотиб, мени Аллоҳ олдида катта гуноҳкор қилиб қўйдингиз. Бу гуноҳимни қандай қилиб юваман? Сиз юборган пулларни қайтариб жўнатяпман, уларни басралик бева-бечораларга тарқатинг. Мен эса тавба қилиш учун Маккага кетяпман. Сиз насибамга ҳаром аралаштириб, мени гуноҳга қолдириб, қаттиқ оғринтирдингиз. Шу боисдан сиз билан дўстлигимиз ришталари узилди. Сиз ҳам тавба қилинг, шояд гуноҳларимиз мағфират этилса...»

@haqiqatonline_24
#об_ҳаво

☀️🌥🌧Бугун Тошкент вилоятининг айрим ҳудудларига туман тушиши кутилмоқда

Гидрометеорология марказининг хабар беришича, бугун, 14 октябрь куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.

Ҳарорат кечаси 3-8, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.

@haqiqatonline
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#тонгги_кайфият

Аваз Охун — Тушунадиган бой экан

Кун давомида яхши кайфият ҳамроҳингиз бўлсин
!

@haqiqatonline_24
тх-76.pdf
14 MB
#матбуот

📌"Тoshkent haqiqati" газетасининг 2023 йил 14 октябрдаги 76-сони мутолаа учун тақдим этилмоқда.

@haqiqatonline_24
#мурожаат

❗️Айтишларича, Олмалиқ шаҳар Чамбил МФЙ Чамбил кўчасида қувурнинг ёрилиши оқибатида ичимлик суви исроф бўлиб ётган экан.


Маълумотларга қараганда, бу ҳол қарийб 1 ойдан бери кузатилмоқда

Сув муаммоси хавф солиб турган бир пайтда бундай исрофгарчиликка йўл қўйиш адолатданми?

Мутасаддилардан ҳолат бўйича расмий муносабат кутиб қоламиз!

@haqiqatonline_24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ана_холос

❗️“Ўзбекистон темир йўллари" қашшоқлашдими?

Акциядорлик жамияти масъулларининг маълум қилишича, ишчиларнинг ойлик маоши қарз олиб тўланаётган экан.

Маълумот учун, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ поездларнинг чипта нархларини тарифларига кўра 50 фоиздан 100 фоизгача оширилгани ҳақида эълон
қилган эди.

@haqiqatonline_24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#эко_олам

Одам ва олам.

Одам вахшийлиги чегара билмас...

@haqiqatonline_24
#эслатма

⚡️ 15 октябрь — ўзбек тили ва адабиёт фанидан миллий сертификат учун рўйхатдан ўтишнинг сўнгги куни

2023 йил 9 октябрь куни ўзбек тили ва адабиёт фанини билиш даражасини баҳолаш тест синовлари учун талабгорларни рўйхатга олиш бошланган эди.

Рўйхатга олиш my.uzbmb.uz сайтининг “Миллий сертификат” бўлими орқали амалга оширилмоқда ва 15 октябрь (тўлов қилиш 16 октябрь) га қадар давом этади.

❗️ Шу сабабли тест синовида иштирок этиш истагини билдирган талабгорлар 15 октябрь куни (шу куни ҳам) га қадар рўйхатдан ўтишлари лозимлигини эслатиб ўтамиз.

📆 Тест синови барча ҳудудларда ташкил этилади ва 2023 йил 29 октябрь (якшанба) куни бўлиб ўтади.

@haqiqatonline_24
❗️Мактаб ўқувчилари учун кузги таътил 4 ноябрдан бошланади

Маълумотларга кўра, мактаб ўқувчилари учун I чоракнинг сўнгги куни 3 ноябрга тўғри келиб, 4 ноябрь куни кузги таътилнинг илк куни саналади. Таътил 6 календарь кун, яъни 9 ноябргача давом этади.

II чорак эса 10 ноябрдан бошланади.

@haqiqatonline_24
#об_ҳаво

☀️🌥🌧Бугун Тошкент вилоятида қандай об-ҳаво кузатилади?

Гидрометеорология марказининг хабар беришича, бугун, 16 октябрь куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 15-20 даража бўлади.

@haqiqatonline
#кун_тарихи

⚡️16 октябрь - Бутунжаҳон нон куни

Дунёнинг ҳеч қайеридан ўзбегим нонидек ширин нонни топа олмайсиз!

@haqiqatonline_24
#валюта

❗️Кетма-кет кўтарилишдан сўнг АҚШ долларининг сўмга нисбатан қиймати арзонлади

Марказий банк 16 октябрдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

🇺🇸 доллар 12 217,85 сўм (-11,06)
🇪🇺 евро 12 864,17 сўм (-120,59)
🇷🇺 рубль 125,78 сўм (-0,48)


@haqiqatonline_24
#ташриф

⚡️Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Хитойда бўлади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Хитой раиси Си Цзинпиннинг таклифига биноан 17-18 октябр кунлари “Бир макон, бир йўл” учинчи халқаро форуми тадбирларида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Пекин шаҳрида бўлади.

Ташриф дастурида ХХР раиси Си Цзинпин ва Хитой Халқ сиёсий маслаҳат кенгаши раиси Ван Хунин билан музокаралар, бошқа икки томонлама учрашувлар ўтказилиши кўзда тутилган.

@haqiqatonline_24
⚡️⚡️“Салимбойвачча” мукофотланди (видео)

Ўзбекистонлик тадбиркор, халқ орасида “Салимбойвачча” номи билан танилган Салим Абдувалиев “Constantinus magnus 2023” халқаро мукофоти билан тақдирланди. Бу ҳақда у ўзининг Инстаграм саҳифасида маълум қилди.

Қайд этилишича, Салим Абдувалиев Италияда спортни ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси учун “Constantinus magnus 2023” нуфузли халқаро мукофоти билан тақдирланган.

“Constantinus magnus 2023” – эришган ютуқлари жамият, маданият ва спорт ривожига катта таъсир кўрсатган таниқли шахслар ва ташкилотларни тақдирлайдиган халқаро мукофотдир. Мукофот 2011 йилда Италияда таъсис этилган.

@haqiqatonline_24