Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
2.89K subscribers
15.5K photos
4.06K videos
474 files
11.3K links
Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетаси лойиҳаси.


Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун:
🔎https://t.iss.one/haqiqatonline_bot
Download Telegram
⚡️Зойир Мирзаев Қибрай туманидаги раҳбарларни вазифасидан четлатди

Куни кеча бўлиб ўтган туман кенгаши сессиясида иштирок этган Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Қибрай туманидаги деярли барча раҳбарларни ишдан бўшатиб, уларнинг хизмат фаолияти натижадорлигини текшириш масаласини ўртага ташлади. Ҳоким бўш ўринларга ёшлар ишга олиниши, ҳудудга «янги қон» кераклигини таъкидлади.

💢Воқеалар ривожини биз билан кузатиб боринг!
👉Toshkent haqiqati
⚡️Ўзбекистонда янги банк ташкил этилади

Қишлоқ қурилиш банки - бизнесни ривожлантириш банкига айлантирилади.

Бу ҳақда Президент айни пайтда бўлиб ўтаётган тадбиркорлар билан очиқ мулоқотда маълум қилди.

💢Воқеалар ривожини биз билан кузатиб боринг!
👉Toshkent haqiqati
2023 йил олти ойида текширишлар ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 40 фоизга камайган.

Яъни, тадбиркорлар тўғри ишлаш “сояда ишлашдан” афзал эканини тушуниб етмоқда. Шунинг учун ҳам солиқ ҳисоботларини топшириш ва камерал текшириш натижалари бўйича молиявий жарималар қўллаш бекор қилинди.

Умуман, ўтган бир йилда кичик тадбиркорлар сони 40 мингтага кўпайди, ўрта тадбиркорлар сони 2 мингтага ошиб, 10 мингга етди. Йирик корхоналар сони эса бир йилда 400 тага кўпайиб, 1,5 мингта бўлди.

Берилган енгилликлардан фойдаланиб, бир йилда 155 та корхонанинг йиллик айланмаси 100 миллион доллардан ошди.

Киритилган йиллик хорижий сармоялар ҳажми эса илк бор 10 миллиард долларга етди.

Бўлиб ўтган очиқ мулоқотлардан кейин сўнгги икки йилда корхоналаримиз томонидан 25 миллиард долларлик маҳсулотлар экспорт қилинди ва аввал импорт қилинган 10 миллиард долларлик маҳсулотни ўзимизда ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

👉Toshkent haqiqati
Ҳудудлардаги кичик бизнес марказларида ўқиган тадбиркорларнинг лойиҳаларини энг қулай шартларда молиялаштириш йўлга қўйилади.

Бунда, кичик бизнес лойиҳасининг 10 фоизига тадбиркор инвестиция киритса, 45 фоизига “Бизнесни ривожлантириш банки”нинг ўзи, қолган 45 фоизи учун давлат кўмагида ресурс йўналтирилади.

Кредитлар тадбиркорларга 5-7 йил муддатга имтиёзли шартлар асосида берилади. Ушбу маблағларнинг 150 миллион доллари бўйича кредит линиялари 1 октябрдан очилади.

Ўз бизнесини йўлга қўя олган, “кредит ва солиқ тарихи” тоза бўлган тадбиркорларга фаолиятини янги босқичга олиб чиқиш учун кредит олишда гаров талаби 50 фоизга камайтирилади.

Шунингдек, лойиҳа доирасида олиб кириладиган асбоб-ускунани суғурталаш, хом-ашё ва материалларни сертификатлаш харажатлари марказлар томонидан қоплаб берилади.

Умуман, дастурда иштирок этаётган кичик бизнес корхоналари фаолиятини уч йилгача текширишга йўл қўйилмайди.

👉Toshkent haqiqati
⚡️Ерни хусусийлаштиришга рухсат берамиз - Президент

“Инвестиция мажбуриятларини бажарганидан сўнг, ер майдонларини хусусийлаштиришга рухсат берилади. Мен сизларни яхши тушунаман, бу борада муаммоларга дуч келяпсизлар. Агарда мажбуриятингизни бажарсангиз, ерни хусусийлаштиришнинг ҳам вақти келди”, — дейди давлат раҳбари.

Шунингдек, Мирзиёев ўз нутқида хорижий брендларни кўпроқ жалб қилиш лозимлигини айтди. Бусиз, маълум натижага эришиш қийин, дея қўшимча қилди Президент.

💢Воқеалар ривожини биз билан кузатиб боринг!
👉Toshkent haqiqati
⚡️⚡️“Биз айрим мамлакатлар каби нефт-газ маҳсулотларини сотиш орқали юқори ўсишни таъминлай олмаймиз. Мавжуд нефт-газларимизни сота олмаймиз, у халқимизга керак.

Бу йил бу борада кўп ишлар қилдик, буни қишда халқимиз сезади”, — Шавкат Мирзиёев

💢Воқеалар ривожини биз билан кузатиб боринг!
👉Toshkent haqiqati
⚡️⚡️Йирик брендларни жалб қилган тадбиркорга 50 млн. сўм грант берилади

"Йирик брендларни олиб кирган корхоналарга 50 млн. сўмдан грант ажратамиз" – деди Президент.

Шунингдек, Ш.Мирзиёев мулоқотнинг ўзида 2 нафар тадбиркорга ана шундай грант ажратилишини маълум қилди.

💢Воқеалар ривожини биз билан кузатиб боринг!
👉Toshkent haqiqati
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Қудбиев деган каттакон, сенга баҳо бу, сенинг тизимингга баҳо бу" – Президент солиқ тизимидаги айрим камчиликларни танқид остига олди.

💢Воқеалар ривожини биз билан кузатиб боринг!
👉Toshkent haqiqati
Тадбиркорнинг солиқ идоралари билан бўладиган барча низолари маъмурий суд ваколатига ўтказилади. Шунингдек, тадбиркорларнинг тўғридан-тўғри судга шикоят қилишидаги ҳар қандай чекловлар олиб ташланади.

Солиқ бўйича тадбиркорларга нисбатан даъво киритиш муддати ҳозирги 5 йилдан 3 йилга туширилади.

Бундан ташқари, солиқ ёки кредит қарзини ундириш бўйича суд қарори чиқарилганда, пеня ва фоизлар ҳисоблаш тўхтатилади.

Ҳозирги кунда тадбиркорлар 140 дан ортиқ ҳисобот доирасида 8 мингга яқин кўрсаткичларни 16 та давлат идорасига топширишга мажбур. Оқибатда 500 минг тадбиркор ҳар йили бундай турли ҳисоботларни тайёрлашга 300 миллиард сўм сарфламоқда.

Шу боис 2024 йил 1 январдан бошлаб:

- бир-бирини такрорловчи ва эскирган ҳисоботлар тугатилади;

- барча ҳисоботларни ягона электрон тизим орқали тақдим этиш йўлга қўйилиб, уларнинг қоғоз шакли бекор қилинади (ҳозирда 15 фоиз ҳисоботлар қоғозда топширилади).

💢Воқеалар ривожини биз билан кузатиб боринг!
👉Toshkent haqiqati
#Диққат

⚡️Ўзбекистонда телефон рақамини ўзгартирмаган холда алоқа операторини ўзгартириш мумкин бўлади

Масалан сизнинг сим картангиз Uzmobile бўлса телефон рақамингизни ўзгартирмасдан Beeline ёки Ucell компаниясига ўтишингиз мумкин.

💢Воқеалар ривожини биз билан кузатиб боринг!
👉Toshkent haqiqati
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿Президент Шавкат Мирзиёев: Мен ўзбек халқини пахта қуллигидан озод этишни орзу қилганман

@haqiqatonline_24
⚡️Ҳайдовчилар учун ажойиб янгилик

2024 йилнинг 1 январидан “Multaradar” билан жиҳозланган Nexia-3 ва Cobalt автомобиллари ишдан чиқарилади. ОАВ хабарларига кўра, бу “Multaradar” томонидан қайд этилаётган қонунбузарликларда кўплаб хатоларга йўл қўйилаётгани билан боғлиқ.

💢Воқеалар ривожини биз билан кузатиб боринг!
👉Toshkent haqiqati
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ҳарбий самолётлар осмонда Ўзбекистон байроғини чизди.

“Чирчиқ” полигонида Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари куни муносабати билан кўргазмали авиашоулар бўлиб ўтмоқда.

💢Воқеалар ривожини биз билан кузатиб боринг!
👉Toshkent haqiqati
тх-60.pdf
14.5 MB
#матбуот

📌"Тoshkent haqiqati" газетасининг 2023 йил 19 августдаги 60-сони мутолаа учун тақдим этилмоқда.

@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Қизига “Ягона Ўзбекистон” деб исм қўймоқчи бўлган отага метрика беришдан бош тортишибди

Ҳолат Навоий вилоятида бўлгани айтилмоқда.

💢Воқеалар ривожини биз билан кузатиб боринг!
👉Toshkent haqiqati
#кун_тартиби

⚡️Зойир Мирзаев бошчилигидаги туман ҳокимлари ҳамда тегишли масъуллар Бухоро вилоятида тажриба алмашмоқдалар.

💢Бу ҳақда Бухоро вилоят ҳокимлиги сайти хабар бермоқда.

📍Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
👉Toshkent haqiqati
#тайинлов

Алламжонов Комил Исмоилович Президент Ахборот сиёсати департаменти раҳбари лавозимига тайинланди.

📍Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
👉Toshkent haqiqati
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#тезкор

⚡️Бугун имтиҳон натижалари эълон қилинади

📍Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
👉Toshkent haqiqati
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Aссалому алайкум.
Душанба тонги муборак бўлсин.

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин!

📍Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
👉Toshkent haqiqati
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#тезкор

Расмий муносабат

Яқинда ижтимоий тармоқларда "Ўқитувчилар дарс соатларни талашиб муштлашиб кетди" сарлавҳали видео тарқалганди.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ушбу ҳолатга ўзининг муносабатини билдирди.

📍Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
👉Toshkent haqiqati
⚡️Президент гранти учун қанча абитуриент даъвогарлик қилмоқда?

Ўзбекистонда бу йил 302 нафар абитуриент Президент гранти учун даъвогарлик қилади. Бу йил ўтиш балли 186.8 баллни ташкил қилди.

Қарорга кўра, ОТМга кириш имтиҳонларида республика бўйича энг юқори балл тўплаган абитуриентларнинг 200 нафари Президент грантига даъвогар бўлади.

mandat.uzbmb.uz сайтидаги маълумотларга кўра, 198-ўриндан 302-ўрингача абитуриентлар бир хил — 186,8 балл тўплаган, шу сабабли барчаси Президент грантига даъвогарлик қилади.

📍Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
👉Toshkent haqiqati