Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
2.42K subscribers
15.2K photos
3.97K videos
469 files
11.2K links
Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетаси лойиҳаси.


Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун:
🔎https://t.iss.one/haqiqatonline_bot
Download Telegram
#валюта

⚡️АҚШ долларининг расмий курси кўтарилди

Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари бўйича маълумот берди.

— 1 АҚШ доллари — 11 610.02 (+17.03) сўм;
— 1 евро — 12 919.63 (-78.43) сўм;
— 1 Россия рубли — 128.47 (+0.66) сўм.

@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Тошкент вилоятида 24 млн. АҚШ долларига ер олиб бермоқчи бўлган Давлат хизматлари маркази ходими қўлга олинди

Тошкент вилояти Зангиота тумани Давлат хизматлари маркази ходими ўзганинг ишончига кириб, юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали, унга Тошкент туманида жойлашган ва давлат захирасида бўлган 10 гектар суғориладиган ер майдонини 24 млн. АҚШ долларига сотиб олиб беришини айтиб, ер майдонига эгалик ҳуқуқини берувчи қарорни чиқартириб бериш эвазига келишилган суммадан 1,5 млн. АҚШ доллари беришни талаб қилади.

ДХХ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда у олдиндан 200 минг АҚШ доллари олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

@haqiqatonline_24
#Тезкор

⚡️⚡️Элдор Шомуродов Италиянинг бошқа клубига ўтмоқда

Элдор Шомуродов А Серия дебютанти “Кальяри“ сафига ўтадиган бўлди. Бу ҳақда таниқли инсайдер Никола Скира маълум қилди.

Таъкидланишича, “Кальяри“ Шомуродовни сотиб олиш ҳуқуқи билан бир йиллик ижарага олади ва “1+3“ шаклида 2027 йилга қадар шартнома имзолайди. Терма жамоамиз сардорининг маошини ярми Рим клуби томонидан тўлаб берилади.

Маълумот учун, ушбу клубни машҳур мураббий Клаудио Раньери бошқаради. Италиялик 71 ёшли мутахассис январь ойида “Кальяри“ бош мураббийига айлангач, B Серийада 14-ўринда бораётган клубни ярим йил ичида пешқадамга айлантириб, А Серийага олиб чиқди.

Эслатиб ўтамиз, Шомуродов ўтган мавсумни ижара асосида “Специя“да ўтказган.

@haqiqatonline_24
#2023_йил_1_августдан

⚡️ Давлат органларининг биринчи раҳбарлари рақамли технологияларни кенг жорий этиш ва лойиҳаларни самарали амалга ошириш бўйича Давлат бошқаруви академиясида қисқа муддатли курсларда ўқитилади.

@haqiqatonline_24
#қабул2023

⚡️ Магистратурага ҳужжат топширганлар 11 мингдан ошди

30 июлгача ОТМларнинг магистратурасига қабул давом этади. Ҳозиргача 11 149 абитуриент магистратурага ҳужжат топширган.

Бу йил магистратурага 17,1 минг квота ажратилган. Яна 6 минг абитуриент ҳужжат топширса, квота тўлади.

Олий таълим вазири бу йил магистратурага қабул фақат бир марта — ёз ойида бўлишини билдирганди.

@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун, 24 июль куни соат 18:00да “Менинг юртим” телеканали орқали Ўзбекистоннинг фаол ва муҳим қатлами бўлган ёшлар учун яратилган имкониятлар ҳамда ундан фойдаланишни уддалаётган йигит-қизлар ҳақида сўзловчи “Стратегик куч” ҳужжатли фильми намойиш этилади.

@haqiqatonline_24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Маҳорат_мактаби_манзиллари

⚡️"Ёшлар кундалиги" медиа лойиҳаси таҳририятида "Маҳорат мактаби манзиллари" туркумидаги навбатдаги семинар бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Тошкент вилояти бўлими раиси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси Раҳматилла Шералиев, филология фанлари доктори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Султонмурод Олимов, вилоятдаги қатор газеталар бош муҳаррирлари ҳамда ёш журналистлар иштирок этишди.

Маълумот учун, мазкур туркумдаги илк семинар "Тошкент ҳақиқати" ҳамда "Ташкентская правда" газеталари таҳририятида бўлиб ўтган эди.

@haqiqatonline_24
#об_ҳаво

⚡️Бугун Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати +42 даражагача иссиқ бўлади - "Ўзгидромет"

Гидрометеорология марказининг хабарига кўра, бугун, 25 июль куни Тошкент вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18  метргача кучайиши, баъзи туманларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.

Ҳарорат кечаси 22-27 даража илиқ, кундузи 37-42 даража иссиқ бўлади.  

@haqiqatonline_24
❗️Тошкент шаҳри ва вилоятидаги айрим ҳудудлар электр энергиясидан узилди

Энергетика вазирлиги хабарига кўра, бугун соат 9:27 да Тошкент шаҳридаги 110 кВ Л-К-Д электр узатиш тармоғида носозлик юзага келган.

Бунинг натижасида, Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ ва Тошкент шаҳрининг Бектемир, Сергели ва Янгиҳаёт туманлари истеъмолчилари қисман электр таъминотидан узилган.

"Ҳозирда ушбу носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Носозлик қисқа вақт ичида бартараф этилади ва истеъмолчиларнинг электр таъминоти қайта тикланади", - дейилади хабарда.

@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#юмор

Вайн чиқди - бало чиқди...

Дубляжда устоз Омонулла Маъдаев.

📍Яқинларингизга ҳам улашинг.
@haqiqatonline_24
#об_ҳаво

❗️Бугун Тошкент вилоятида қандай об-ҳаво кузатилади?

Гидрометеорология хизмати марказининг хабарига кўра, бугун, 26 июль куни Тошкент вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.

Ҳарорат кечаси 22-27 даража илиқ, кундузи 37-42 даража иссиқ бўлади.

@haqiqatonline_24
#саломатлик

⚡️Тери куйганда уй шароитида қандай ёрдам бериш мумкин?

Совуқ компресс. Муз ёки музлаткичда совитилган ҳар қандай нарса, масалан, музлатилган резавор ёки сабзавотлар халтаси терининг шикастланган жойига қўлланиши керак. Бундай компресс нафақат шишни енгиллаштиради, балки оғриқсизлантирувчи таъсирга ҳам эга.

Хом картошка оғриқни, шунингдек, яллиғланишни камайтиришга ёрдам беради. Бунинг учун картошкани майдалаш ёки кичик бўлакларга бўлиш керак, сўнгра масса дока билан ўралади ва шикастланган терига суртилади.

Алое табиий анестетик ролини ҳам бажаради. Ўсимликнинг барги ўртадан кесилади ва куйиш жойига қўлланади.

@haqiqatonline_24
#кун_тарихи

💥Бугун, 26 июль - Халқаро амаки ва холалар куни!

Амаки ва холаларни бир йўқлаб қўйиш эсдан чиқмасин!

@haqiqatonline_24
#валюта

⚡️АҚШ долларининг расмий курси кўтарилди

Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари тўғрисида ахборот берди.

— 1 АҚШ доллари — 11 613.06 (+18.04) сўм;
— 1 евро — 12 824.30 (-25.30) сўм;
— 1 Россия рубли — 129.01 (+0.70) сўм.

@haqiqatonline_24
#диққат
#жамият

❗️Тошкент вилоятида ичимлик ва оқова суви нархлари оширилмоқда

Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг 25 июлдаги қарори билан янги тарифлар тасдиқланган. Ичимлик суви нархи қарийб 2 бараварга оширилган. Тошкент вилоятида янгиланган тарифлар 20 августдан кучга кириши белгиланган.

@haqiqatonline_24
#хориж

Сингапурда 20 йилда илк марта аёл киши қатл қилинади

Сингапурлик аёл 30 грамм героин сақлаганликда айбланиб ўлим жазосига ҳукм қилинган.

Сингапурда гиёҳванд моддалар билан боғлиқ жиноятларга жиддий жазолар кўзда тутилган, шу жумладан олий жазо ҳам.

P/S. Бизда эса жарима билан қутулиб қолади. Жа бўмаса икки йилга "кесилади". Балки Шунга бизда ноқонуний моддалар билан боғлиқ жиноятлар кўп учрар...

@haqiqatonline_24
#расмий_баёнот

❗️Олмалиқда "педофил" ёш болаларни аҳлоқсиз харакатлар қилишга мажбурлаган эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Олмалиқда ёш болаларни аҳлоқсиз харакатлар қилишга мажбурлаган
эркакка нисбатан Жиноят кодексининг 129-моддаси (Ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан зўрлик ишлатмай уятсиз-бузуқ ҳаракатлар содир этиш, —
икки йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд икки йилдан уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш)
билан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

Мазкур жиноят иши бўйича Олмалиқ шаҳар ИИБ ТБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари амалга оширилмоқда.

@haqiqatonline_24
#Диққат
❗️Тошкент вилоятида 2 нафар ўқувчи қизни "пешеходда" уриб юборган Damas ҳайдовчиси 6 йилга қамалди

Ҳайдовчининг қизил чироқда ҳаракатланиши сабаб, жабрланувчи қизлардан бири вафот этган эди.

Аввалроқ, Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида Damas ҳайдовчиси икки нафар 14 ёшли мактаб ўқувчисини уриб юборгани ва улардан бири вафот этганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Ҳолат юзасидан ЖКнинг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Суд Damas ҳайдовчиси йўл ҳаракати қоидасини қўпол равишда бузган ва бунинг натижасида бир инсоннинг ўлимига, иккинчисининг жароҳатланишига олиб келган йўл-транспорт ҳодисасини содир этган деб топган.

@haqiqatonline_24
#Диққат

❗️ Ҳаддан ташқари иссиқ август ойида ҳам давом этади


Бутунжаҳон Метеорология Ташкилоти июль ойида кўплаб мамлакатларни қамраб олган ҳаддан ташқари иссиқ август ойида ҳам давом этишини маълум қилди.

@haqiqatonline_24
#диққат

❗️Жорий йилнинг 27-30 июль кунлари республиканинг 8 вилояти тоғолди ва тоғ ҳудудларида сел келиш хавфи эълон қилинди.

Хусусан, Тошкент вилоятнинг Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманлари ҳамда Ангрен ва Олмалиқ шаҳарларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

@haqiqatonline_24
❗️Ўзбекистон аҳолиси ҳар куни ўртача 2 минг кишига ошмоқда

Статистика
агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 июль ҳолатига республиканинг доимий аҳолиси 36 372 276 кишини ташкил этган. Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,2 фоизга ошган.

"Мамлакатимиз аҳолиси 2023 йил бошидан буён 347,3 минг кишига кўпайган",- дейилади хабарда.

Ўзбекистон аҳолиси 2023 йилнинг ҳар бир ойида ўртача 57,9 минг кишига ошган. Қайд этилишича, 2023 йилнинг ҳар бир кунида доимий аҳоли сони ўртача 1,9 минг кишига кўпаймоқда.

@haqiqatonline_24