Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
2.82K subscribers
15.5K photos
4.07K videos
474 files
11.3K links
Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетаси лойиҳаси.


Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун:
🔎https://t.iss.one/haqiqatonline_bot
Download Telegram
Урганч халқаро аэропорти Абу Райҳон Беруний номидаги Халқаро кимё олимпиадаси иштирокчиларини кутиб олишда давом этмоқда.

❗️Бир муддат олдин Озарбайжон, Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Ҳиндистон, Туркия давлатларидан келган 60 дан ортиқ иштирокчи ўқувчи-ёшлар ҳамда уларнинг устозлари Хоразм вилоятига етиб келишди.

@haqiqatonline_24
❗️Ижтимоий тармоқларда ""Янги Дархон"томонда котта ёнғин бўлаётгани айтилмоқда" сарлавхаси остида хабар тарқалди

Мазкур воқеа юзасидан ФВВ матбуот хизмати расмий
муносабат билдирди.

Таъкидланишича, кеча, 11 июнь куни  21:41 да Тошкент вилояти Зангиота тумани "Қуёшли" МФЙ ҳудудидан ўтган М-39 автомобиль йўли бўйида тахминан 150 кв.м очиқ майдонда қуруқ ўт ёнган.

Шунга кўра 2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 21:47 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 22:50 да ўчирилган. 

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

"Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда", – дейилади хабарда.

@haqiqatonline_24
#қарор

❗️Жорий йил сўнггига қадар “Чорсу” ва “Эски жува” бозорларини тартибга келтирилиб ва сотувчиларга зарур шарт-шароитлар яратилади

“2023-2024 йилларда Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва маҳаллалар инфротузилмасини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Унга кўра:

2023-2024 йилларда Шайхонтоҳур туманида 2 минг ўринли 8 та замонавий меҳмонхона ташкил этиш;

2023 йил декабргача “Чорсу” ва “Эски жува” бозорларини тартибга келтириш ва сотувчиларга зарур шарт-шароитларни яратиш;

2023 йил ноябргача Оқ тепа канали ҳамда Лабзак ва Ўрда маҳаллаларидан оқиб ўтувчи Анҳор бўйи кўчасидаги канал бўйида сайлгоҳ ташкил этиш;

2024 йил июлгача Шайхонтоҳур тумани ҳудудида мавжуд бўлган тарихий дарвозаларни тиклаш;

2023 йил октябргача Абдулла Қодирий кўчасида барпо этилган сайлгоҳ қисмларини боғловчи пиёдалар кўпригини барпо этиш;

2023 йил июлгача Абдулла Қодирий кўчасидаги сайлгоҳни хусусий бошқарувга бериш;

2023 йил ноябргача Гулбозор маҳалласида Тошкентнинг қадимги тарихий кўринишини сақлаб қолган ҳолда туризм кўчасини ташкил этиш;

2024 йилгача Самарқанд дарвоза кўчасидан ўтган Жангоҳ, Чуқуркўприк ва Захариқ коллекторларини тупроқ билан тўлдириш, пайдо бўлган бўш ер майдонларини аукцион орқали савдога чиқарган ҳолда кўнгилочар кўчалар, ресторанлар, савдо-хизмат кўрсатиш обектларини ташкил этиш белгиланди.

@haqiqatonline_24
#об_ҳаво

⚡️Бугун Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати +39 даражагача иссиқ бўлиши кутилмоқда

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, бугун, 13 июнь куни Тошкент вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.

Ҳарорат кечаси 20-25 даража илиқ, кундузи 34-39 даража иссиқ бўлади.

@haqiqatonline_24
Долларнинг расмий курси яна кўтарилди

Марказий банк 13 июндан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий қийматини белгилади.

— 1 АҚШ доллари – 11 442,42 (+18,42) сўм;
— 1 Евро – 12 340,65 (+49,57) сўм;
— 1 Россия рубли – 138,85 (+0,44) сўм.

@haqiqatonline_24
⚡️Янги ўқув йилидан бошлаб, олийгоҳда ўқиётган хотин-қизлар учун, ким тўлашидан қатъи назар, контракт тўлови даромад солиғидан озод қилинади

Бу ҳақда Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев қорақалпоғистонлик сайловчилар билан учрашувда маълум қилди. Ҳозирда ушбу имтиёз фарзанди ва турмуш ўртоғи учун контракт тўлаганларга қўлланилар эди.

Шунингдек, Қорақалпоғистонда агро-технологиялар ва муҳандислик йўналишларида етакчи хорижий олийгоҳларнинг филиаллари ҳамда Нукусда Рақамли технологиялар институти очилади.

“Умуман, биз Қорақалпоғистонда олий таълим қамровини келгуси йилнинг ўзида 50 фоизга етказамиз. Бунинг учун, чет элларда ўқиётган ёшларимизнинг ўқишини юртимиз олийгоҳларига давлат гранти асосида кўчириш амалиётини йўлга қўямиз”, - деб таъкидлади номзод.

Таълим соҳасининг асосий таянчи бўлган азиз ва мўътабар муаллим ва мураббийлар, олийгоҳ профессор-ўқитувчиларининг машаққатли меҳнати бундан буён ҳам муносиб рағбатлантириб борилади.

@haqiqatonline_24
#сайлов_2023

Оққўрғонлик сайловчилар билан учрашув бўлиб ўтди

Ўзбекистон Экологик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Абдушукур Ҳамзаевнинг Тошкент вилояти бўйича ишончли вакили Моҳира Хожаеванинг оққўрғонлик сайловчилар билан учрашуви бўлиб ўтди.

@haqiqatonline_24
#Сайлов_2023

❗️ ”Энди, “Очиқ бюджет” лойиҳалари ғолиб бўлиши учун 1,5 минг овоз етарли бўлади ва ушбу мақсадлар учун йил якунига қадар яна 1,2 триллион сўм ажратамиз”, – деди президентликка номзод Шавкат Мирзиёев қорақалпоғистонлик сайловчилар билан учрашув чоғида.

📍Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
@haqiqatonline_24
♌️ Мунажжимлар башорати
(13.06.2023 . Сешанба )

🐏Қўй (21.03 — 20.04)
13 июнь куни сиз ўзингиз учун ҳам ишда, ҳам уйда қулай шароит ва ҳашаматни ўз қўлларингиз билан яратиб олишингиз зарур.

🐂Бузоқ (21.04 — 21.05)
Молиявий масалада бироз қийинчиликлар кўзга ташланиши кутилади. Аммо кечқурунга бориб ҳаммаси жойига тушади

🧚🏻‍♀️🧚Эгизаклар (22.05 — 21.06)
Қечқурун сизни оилавий кичик байрам кутиб туради. Совға харид қилишни унутманг.

🦀Қисқичбақа (22.06 — 23.07)
Бугун одамлар олдида сўзлаш маҳалингиз жуда сергак туринг. Акс ҳолда оғзига кучи етмайдиган ғийбатчи ва ҳасадгўйлар ортингиздан мағзава ағдара бошлаши мумкин.

🐅Арслон (24.07 — 23.08)
Раҳбарият билан бугун асло тортишманг. Жуда баҳслашгингиз келаётган бўлса, кўзгуга боқинг-у, ўзингиз билан тортишаверинг.

🦄Паризод (24.08 — 23.09)
Гап молиявий масалага бориб тақалса, ўзгалар ёрдамига умуман таянманг. Фақат ўз куч ва имкониятларингиздан келиб чиқинг.

⚖️Тарози (24.09 — 23.10)
Агар ҳар бир қадамингизни режа асосида ташласангиз, адашмайсиз, муваффақияцизликка учрамайсиз. Муҳаббатда бугун омадингиз чопмайдиган бўлиб турибди.

🦞Чаён (24.10 — 22.11)
Разм солинг, чамаланг, қайси иш енгил бажарилса, аммо даромади кўпроқ бўлса, ўшани танланг. Бугун сизга жисмоний зўриқишлар сира фойда келтирмайди.

🐉Ўқотар (23.11 — 21.12)
Куннинг иккинчи қисмида кимдир кайфиятингизни тушириши, жанжаллашиш учун баҳона қидириши мумкин. Эътибор қилманг ва йўлингизда давом этинг.

🐐Тоғ эчкиси (22.12 — 20.01)
Ёздан фойдаланиб қолинг. Бу фаслда витаминга бой мевалар кўп бўлади.

🦄Қовға (21.01 — 19.02)
Кун бўйи янги танишувларни бошдан ўтказишингиз кутилади. Бироқ бу одамлар сизга яқин дўст бўла олмаслигини тез англаб етасиз.

🐠Балиқ (20.02 — 20.03)
Куннинг иккинчи ярмида молиявий ва рўзғор масаласида муаммолар кўндаланг келиши кутилади.

📍Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
@haqiqatonline_24
⚡️Зойир Мирзаев вилоят журналистлар уюшмасига қарийб 200 миллион сўм маблағ ажратди

Вилоят маҳаллий бюджетининг 2023-йил  I-чорак якуни билан шаклланган даромадлар режасининг орттириб бажарилган қисм ҳисобидан Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Тошкент вилояти бўлимининг фаолиятини самарали ташкил этиш, моддий техник базасини мустаҳкамлаш учун вилоят ҳокимлиги томонидан 194 миллион сўм маблағ ажратилди.

📍Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
@haqiqatonline_24
Саида Мирзиёева:

"Афсуски, чекка ҳудудлардаги айрим мактабларимизнинг аҳволи ниҳоятда аянчли. Мен Ангор туманидаги 9-мактабни кўздан кечириб, бунга яна бир бор ишонч ҳосил қилдим. Бу ерда энг бирламчи шароитлар ҳам йўқлиги, коммуникация, мактаб жиҳозлари, ҳаттоки ўқувчилар учун жой етарли эмаслигини кўриш мен учун оғриқли бўлди".

@haqiqatonline_24