Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
2.83K subscribers
15.6K photos
4.1K videos
477 files
11.3K links
Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетаси лойиҳаси.


Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун:
🔎https://t.iss.one/haqiqatonline_bot
Download Telegram
#расмий_ташриф

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Италия Республикаси Президенти Сержо Маттарелланинг таклифига биноан 7-9 июнь кунлари расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.

@haqiqatonline_24
#расмий_муносабат

❗️Бўка туманида содир бўлган кўнгилсиз воқеа юзасидан вилоят прокуратураси расмий баёнот берди

Бўка туман ИИБ томонидан терговга жалб қилинган гумонланувчи шахснинг вафот этганлиги ҳолати юзасидан туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 235-моддаси (қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш) билан жиноят иши қўзғатилиб, вилоят прокуратурасининг ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тергов ҳаракатлари давомида икки нафар тезкор ходим қамоққа олинган.

Ҳозирда ижтимоий тармоқларда ушбу ҳолат юзасидан турли асосланмаган маълумотлар тарқалмоқда.

Мазкур ҳолат вилоят прокуратураси томонидан алоҳида назоратга олинган бўлиб, терговни чалғитувчи, миш-мишлардан келиб чиққан асоссиз маълумотларга ишонмасликларингизни ҳамда расмий манбалар орқали берилаётган маълумотларга таянишингизни сўраб қоламиз.

@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Тошкентдан Чорвоққа автобус қатнови йўлга қўйилди

Автобуслар “Машинасозлар” метро бекатидан ҳар куни учта график асосида ҳаракатланиб, 1 соат 10 дақиқада етиб боради.

@haqiqatonline_24
#об_ҳаво

⚡️Бугун Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати +40 даражагача иссиқ бўлиши кутилмоқда

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, бугун, 8 июнь куни Тошкент вилоятида  ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан  секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.

Ҳарорат кечаси 20-25 даража илиқ, кундузи 35-40 даража иссиқ бўлади.  

@haqiqatonline
#саломатлик

⚡️Саломатлик учун 8 фойдали ўтлар:

Розмарин - мия учун.
Шалфей - қон-томир учун.
Кинза - озиш учун.
Петрушка - саратон касаллигидан ҳимоя қилиш учун.
Чабрец - кўриш учун.
Орегано - мушакларни тиклаш учун.
Ялпиз - буйраклар учун.
Райҳон - юрак учун.

@haqiqatonline_24
#валюта

⚡️Долларнинг расмий курси пасайди

Марказий банк 8 июндан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий қийматини белгилади.

— 1 АҚШ доллари – 11 453,01 (-9,21) сўм;
— 1 Евро – 12 250,14 (-5,27) сўм;
— 1 Россия рубли – 140,70 (-0,35) сўм.

@haqiqatonline_24
❗️Абитуриент кириш имтиҳонида қатнашиш учун 165 минг сўм тўлов қилади

Ўрта таълимни аввалги йилларда тугатган абитуриентлар кириш имтиҳонларида қатнашиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг ярим баравари миқдорида тўлов қилишлари керак. Айни пайтда бир БҲМ – 330 минг сўм, ярим баравари эса 165 минг сўм.

Қуйидаги абитуриентлар тўловдан озод қилинади:
— ўқишни тест ўтказилаётган йили тугатган битирувчилар;
— ногиронлиги бўлган шахслар;
— меҳрибонлик уйлари болалари;
— болалар шаҳарчасининг битирувчилари;
— “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатга олинган шахслар ва уларнинг фарзандлари;
— “Ёшлар дафтари”да рўйхатда турувчи ёшлар.

@haqiqatonline_24
⚡️Маҳаллий хўжалик шартномалари доирасида форс-мажор ҳолатларини тасдиқлаш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори билан Маҳаллий хўжалик шартномалари доирасида юзага келадиган енгиб бўлмайдиган куч (форс-мажор) ҳолатларини тасдиқлаш тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, форс-мажор ҳолатлар Савдо-саноат палатаси раисининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган ҳолда QR-код (матрик штрихли код) билан расмийлаштириладиган сертификатни бериш орқали тасдиқланади.

Талабгор форс-мажор ҳолатларни тасдиқлаш бўйича сертификат олиш учун Савдо-саноат палатасига тўғридан-тўғри ёки унинг расмий веб-сайти орқали мурожаат қилади.

Палата тақдим этилган ҳужжатларни 1 иш кунида кўриб чиқади.

Ҳужжатларда камчилик бўлса, талабгорга тўлиқ тақдим этилмаган маълумот ва ҳужжатларни 10 кун ичида тақдим этиш тўғрисида сўров юборилади.

Форс-мажор ҳолатлар мавжудлигини тасдиқлаш ёки рад этиш тўғрисидаги қарор 15 кун муддатда қабул қилинади.

Сертификат бериш рад этилган тақдирда, 3 кун муддатда талабгорга асослантирилган жавоб хати юборилади.

Сертификат расмийлаштирилган тақдирда, талабгорга 1 кун ичида маълум қилиниб, сертификат расмий веб-сайтда эълон қилинади.

Сертификат муддатсиз даврга берилади. Сертификат бир марталик хусусиятга эга бўлиб, фақат аризада кўрсатилган шартномавий муносабатларга нисбатан татбиқ этилади.

@haqiqatonline_24
#Ўзбекистон

⚡️Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов вилоятдаги қатор туман ҳокимларини қаттиқ огоҳлантирди

Бухоро шаҳар ҳокими
Ж.Носиров, Когон шаҳар ҳокими Ҳ.Давлатов, Олот тумани ҳокими Н.Неъматова, Шофиркон туман ҳокими А.Файзиллоев, Қоракўл тумани ҳокими Х.Тоҳиров ҳамда Пешку тумани ҳокими В.Қаҳҳоровлар тадбиркорлар, аҳоли хонадонлари ва ижтимоий объектларда қуёш панеллари ўрнатиш бўйича белгиланган вазифаларнинг бажарилишини таъминлашда оқсоқликка йўл қўйгани учун Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов томонидан қаттиқ огоҳлантирилган.

Шунингдек, 1 июлгача ушбу ҳокимлар белгиланган кўрсатгичлар ижросини таъминламаган тақдирда уларга интизомий жазо чорасини кўриш қайд этилган.

@haqiqatonline_24
#диққат

❗️Ўзбекистонга аномал иссиқ кириб келмоқда

Жорий йилнинг 25-29 июнь кунлари Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келиши сабабли максимал ҳаво ҳарорати 40-42 даражагача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 43-45 даражагача кўтарилади.

Эслатиб ўтамиз, метеорологик кузатувларнинг барча йиллари давомида энг иссиқ июнь ойида ҳаво ҳарорати кўпчилик вилоятларда баъзи жойларда 44-46 даражагача, Қизилқум чўлида 47 даражагача, республиканинг энг жанубида 48-49 даражагача кўтарилган.

Маълумот учун: Ўзбекистонда 25 июндан 3 августгача бўлган қирқ кунлик давр, халқ анъаналарига кўра, "чилла" ёки "саратон" деб аталади, бу форс тилида "қирқ кун" деган маънони англатади.

@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Вилоят ҳокимининг оммавий сайёр қабули

Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев бугун вилоятимизнинг Охангарон туманининг чекка ҳудуди Бешқўл қишлоғида муаммо ва мурожаати бор фуқаролар билан сайёр қабул ўтказди.

📍Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Сизни сим картангиз ишламаса, бошқа сим карта олинг. Битта сим картани деб бутун бошли  антенна ўрнатмаймизку – Зойир Мирзаев

📍Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
@haqiqatonline_24
#диққат
#тезкор

❗️Ўзгидромет мутахассиси огоҳлантириш билан чиқди.

«Соат 17.00 гача қуёш нури тик тушадиган жойларда иложи борича ҳаракатланманг!

Кўпроқ суюқлик ичинг, кўпроқ»

Яқинларни ҳам огоҳлантиринг!

@haqiqatonline_24
#об_ҳаво

☀️🌥🌧Бугун Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати +40 даражагача иссиқ бўлиши кутилмоқда

Гидрометеорология марказининг хабар беришича, бугун, 9 июнь куни Тошкент вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлар билан бирга секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин.

Ҳарорат кечаси 20-25 даража илиқ, кундузи 35-40 даража иссиқ бўлади.

✔️Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
@haqiqatonline_24
#БИЛГАНИНГИЗ_ФОЙДА

СУТ ВА ТУХУМ БОЛА БЎЙИНИ ЎСТИРАДИ ... МИ

Агар фарзандингизнинг бўйи ёшига нисбатан паст бўлса, сут ва тухумдан қилинадиган ушбу муолажа сизларга ёрдам беради.

Бунинг учун 2 стакан қайноқ сутга 1 дона тухумни солиб, яхшилаб аралаштирилади. Ана шу аралашмадан кунига 3 маҳал ичилади.

Муолажа тез фурсатларда натижасини намоён қилади.

@haqiqatonline_24
#валюта

⚡️Долларнинг расмий курси яна пасайди

Марказий банк 9 июндан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий қийматини белгилади.

— 1 АҚШ доллари – 11 434,98 (-18,03) сўм;
— 1 Евро – 12 268,59 (+18,45) сўм;
— 1 Россия рубли – 139,35 (-1,35) сўм.

@haqiqatonline_24
❗️ Айни вақтда Термиз шаҳрида кучли чанг бўрони кузатилмоқда

Аэропорт учиш-қўниш йўлагида кўриниш масофа 500 метргача чекланган.

Шамолнинг тезлиги 11 м/с. Чанг бўрон Сурхондарё вилояти шарқий ва марказий туманларига тарқалиши мумкин.

Ушбу ҳодиса Спутник орқали ҳам кўринмоқда (2-расм).

@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат

❗️Бу йилги жазирама ёз чилласи 25 июндан бошланиб 3 августда тугайди.

@haqiqatonline_24
❗️Green University'ни тамомлаган Ўзбекистон фуқаролари миллий кадрлар захирасига киритилади

Президент қарорига кўра, Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университетини тамомлаган Ўзбекистон фуқаролари Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан Миллий кадрлар захирасига, 5 йиллик иш стажига эга бўлгандан кейин – мутахассислиги бўйича раҳбар лавозимларга тайинланадиган истиқболли номзодлар рўйхатига киритилади.

@haqiqatonline_24
#сайлов_2023

Президентликка номзод Улуғбек Иноятов (ХДП) илгари сураётган 8 та муҳим ташаббус

@haqiqatonline_24

YUKSALISH HARAKATI