Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
2.78K subscribers
15.4K photos
4.02K videos
472 files
11.2K links
Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетаси лойиҳаси.


Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун:
🔎https://t.iss.one/haqiqatonline_bot
Download Telegram
⚡️Осиё тараққиёт банки билан ҳамкорликда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида 13 та мактаб қурилади

🏢 Президент қарорига кўра, 2023-2024 йилларда Осиё тараққиёт банки томонидан давлат-хусусий шериклик асосида Тошкент шаҳрида 1 та, Тошкент вилоятида 12 та мактаб қурилиши белгиланди.

📁 Янги умумий ўрта таълим мактабларини ташкил этиш бўйича давлат шериги этиб Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги белгиланди. Хусусий шерик халқаро тендер натижалари бўйича аниқланади. Дастлабки тендерлар шу йил август ойидан эълон қилиниши белгиланган.

💵 Банк томонидан лойиҳа иштирокчиларига техник хизмат кўрсатиш ва тендер ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун қайтариб бериш шарти билан 1,1 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағлар ажратилади.

🏗 Янги мактаблар қурилиши учун Тошкент вилоятида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган 67,55 гектар, шундан 66,98 гектар суғориладиган ер участкалари қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан аҳоли пункти тоифасига ўтказилади.

@haqiqatonline_24
🗣⚡️Прeзидeнт мактаблари 2023-2024 ўқув йили учун қабул эълон қилади!

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Президент мактабларига 2023/2024-ўқув йили учун ҳужжатлар қабули 10 июндан – 30 июнга қадар ОНЛАЙН шаклда ariza.piima.uz сайти орқали амалга оширилади.

@haqiqatonline_24
Тошкент_вилоятидаги_сайлов_участкалари.docx
719.8 KB
#сайлов_2023

⚡️Тошкент вилоятида 990 га яқин сайлов участкалари ташкил этилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 10-Тошкент вилояти округ сайлов комиссиясининг “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи сайлов участкаларини тузиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Унга кўра, Тошкент вилоятининг 22 та туман ва шаҳарларида 988 та сайлов участкалари ташкил этилади.

Вилоятда ташкил этиладиган сайлов участкаларининг манзили билан юқоридаги ҳужжатда👆

@haqiqatonline_24
⚡️Расман: Олий маълумотли тарбиячиларнинг ойлиги оширилмоқда

Давлатимиз раҳбари жорий йил 26 майдаги фармонига асосан 2024 йил 1 июндан боғчалардаги олий маълумотли тарбиячиларнинг ойлиги мактаб ўқитувчилари ойлигига тенглаштирилади.

Шунингдек, 2024 йил 1 январдан мактабга биринчи марта ишга қабул қилинаётган ўқитувчиларни касбий сертификатлаш жорий этилади.

❗️Бунда 2023/2024 ўқув йилидан ўқитувчилар стажёр-ўқитувчи сифатида ишлайди ва 1 йилда сертификат олиши талаб этилади.

@haqiqatonline_24
#диққат

❗️5 йил меҳнат стажига эга бўлган хотин-қизлардан тавсиянома олиш шартлари. Аризаларни қабул қилиш эртага тугайди

Мутахассислиги бўйича камида 5 йил меҳнат стажи мавжуд, бироқ олий маълумотга эга бўлмаган хотин-қизлардан тавсиянома олиш учун аризалар қабул қилиш жорий йилнинг 1-июнига қадар давом этади.

Тавсиянома олиш учун талабгорлар:
- ўрта махсус ёки профессионал таълим бўйича мутахассисликка эга бўлиши;
- тавсиянома олгунга қадар олий таълим олмаганлиги ёки олмаётганлиги;
- ўрта махсус ёки профессионал таълим мутахассислиги бўйича камида беш йиллик меҳнат стажига эга бўлиши керак.
- 1-7 июнь кунлари туман (шаҳар) Ишчи гуруҳлари томонидан талабгорлар томонидан тақдим этилган ариза ва ҳужжатлар ўрнатилган тартибда кўриб чиқилади ва тавсиянома бериш ёки тавсиянома беришни рад этиш тўғрисида хулоса қабул қилинади.

@haqiqatonline_24
#расмий_ташриф

⚡️Президент Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга бориши кутилмоқда

Қирғизистоннинг Чўлпон-Ота шаҳрида 2-3 июнь кунлари “Марказий Осиё - Европа иттифоқи” саммити бўлиб ўтади.

Саммитда Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистон давлатлари раҳбарлари, шунингдек, Туркманистон бош вазири ўринбосари ва Европа кенгаши президенти Шарл Мишел қатнашади.

@haqiqatonline_24
1 июндан қонунчиликда нималар ўзгаради?

Ҳалок бўлган ҳарбий хизматчининг яқинларига имтиёзлар берилади;

Туғилганлик бўлимларида қайд қилинганлиги ҳақида QR-кодли “метрика” берилади;

«Тўмарис издошлари» пайдо бўлади;

Контрафакт маҳсулотдан ҳимояланишнинг яна бир усули ишга тушади;

Айрим тартиб ва чекловлар бекор бўлади. Жумладан:

▪️тўлов хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар жисмоний шахслар ўртасида пул ўтказмалари амалга оширилганда, уларга кўрсатилган хизматлар учун электрон ҳисобварақ-фактуралар тақдим этиш ва расмийлаштириш тартиби;

▪️чакана савдо ва хизмат кўрсатиш объектларининг фаолият кўрсатиш вақтига нисбатан чекловлар.

@haqiqatonline_24
Ўзбекистонда банкнотларни ипак толали янги ҳимоя қоғозларида босиб чиқариш бошланади

Ипак банкноталар дунёда биринчи марта – Ўзбекистон Марказий банки томонидан ишлаб чиқилган.

Манба: korrespondentuzb

@haqiqatonline_24
⚡️Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш мақсадида Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ ва Ўрта Чирчиқ туманларидан жами 19729,4 гектар ер майдони ажратилмоқда.

Шундан 12905,7 гектар қишлоқ хўжалиги ерлари ва 6823,7 гектар бошқа ер тоифасидаги ерлардир.

Мазкур ерлардан фойдаланувчилар эса 772 тани ташкил этмоқда. Жумладан:

фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари ерлари – 13185 гектар (242 та);
ёрдамчи хўжаликлар ва иссиқхона ерлари – 203,8 гектар (49 та);
деҳқон хўжаликлари – 323,5 гектар (100 та);
ўзга ердан фойдаланувчилар – 2263,2 гектар (379 та);
аҳоли томорқалари – 3012,6 гектар;
маҳаллий ҳокимият захирасидаги ерлар – 60,5 гектар (2 та);
каналлар ва йўлларга ажратилган ерлар – 680,5 гектар.

@haqiqatonline_24
#об_ҳаво

❗️Бугун Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати +37 даражагача иссиқ бўлиши кутилмоқда

Гидрометеорология хизмати марказининг хабарига кўра, бугун, 1 июнь куни Тошкент вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.

Ҳарорат кечаси 15-20 даража илиқ, кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади.

@haqiqatonline_24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#байрам_муборак

1 ИЮНЬ — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни...

Бугун фарзандингизга кўпроқ вақт ажратиб, уни хурсанд қилишни унитманг!

@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун, 1 июнь – ёз фаслининг илк куни

Иш-иш деб ойларнинг ҳам фарқига бормай қолганларга ёз келганини эслатиб қўямиз 😅

@haqiqatonline_24
Фолга қоғоз хаммасини даволайди...

Фолга шамоллаш, радикулит, сервикал остеохондрозни ва ҳатто подаграни даволай олади!

✏️Қўллаш усули:Алюминий фолга билан ишлов бериш оддий масала. Оғриқли жойни фолга билан ўраш, масалан, оёқларни. Сеҳрли воситани бандаж билан маҳкамланг. Фолга ялтироқ томони билан оғриган жойга қўйилиши керак!

Айниқса об-ҳаво ўзгарганда бўғимларим мунтазам оғрийди. Аммо фолга ёрдам берди, бундай процедуралардан бир ҳафта ўтгач, енгиллик келади.

@haqiqatonlie_24
⚡️ Уч кунликда ҳарорат иссиқ бўлади

Ўзгидромет прогнозларига кўра, 1-3 июнь кунлари республиканинг катта қисмида +40 даражали иссиқ ҳароратлар кузатилиши мумкин.
Юқорида 3 июнь соат 14.00 да республикада кутилаётган ҳаво ҳарорати.

📍Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
@haqiqatonline_24
#БИЛАСИЗМИ

Қандай қилиб якка тартибдаги тадбиркор бўлиш мумкин?

Юридик шахс ташкил қилмасдан якка тартибдаги тадбиркор (ЯТТ) сифатида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш мумкин.
👉Солиқ кодекси 31-модда

Рўйхатдан ўтиш учун қуйидаги икки усулдан бирини танлаш лозим:
1. Давлат хизматлари марказига мурожаат қилиш;
2. Тадбиркорлик субектини давлат рўйхатидан ўтказиш учун масофадан туриб new.birdarcha.uz сайти орқали ариза бериш.

Агар:
▫️шахсан келиб ариза берилса БҲМнинг 1 баравари миқдорида (330 000 сўм) давлат божи тўланади;
▫️Интернет орқали ариза берилганда тўлов БҲМнинг 0,9 бараварини ташкил этади (297 000 сўм).

Шундан сўнг, ЯТТга рўйхатдан ўтганлик тўғрисида гувоҳнома берилади.

👉ЯТТлар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхати

Товар (хизмат)лар реализацияси 100 млн сўмдан ошмаган ЯТТлар давлат рўйхатидан ўтказилаётганда даромад солиғини тўлашнинг қуйидаги режимларидан бирини танлаш ҳуқуқига эга:
🔹жами йиллик даромадлар тўғрисидаги декларация асосида;
🔹қатий белгиланган миқдорда.
👉 Солиқ кодекси 385-модда

Декларация асосида даромад солиғи тўлашнинг охирги муддати 1июнь.

Қатъий белгиланган миқдорлардаги даромад солиғи давлат рўйхатидан ўтган ойдан кейинги ойдан бошлаб ҳар ойда 15-санадан кечиктирмай тўланади.
👉Қатъий белгиланган миқдорлардаги даромад солиғи ставкалари

ЯТТнинг товар (хизмат)лар реализациясидан олинган даромади календар йилида
- 100 млн сўмдан ошса АОС тўлашга,
- 1 млрд. сўмдан ошса ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтади.
👉 Солиқ кодекси 385-модда

ЯТТ ижтимоий солиқ ҳам тўлайди:
▫️ ўзи учун ойига камида БҲМнинг 1 баравари – 330 000 сўм;
▫️савдо мажмуалари ва бозорларда фаолият юритувчи ЯТТларнинг ёлланма ходимлари учун ойига БҲМнинг 0,5 баравари – 165 000 сўм;
▫️ фаолиятнинг бошқа соҳаларида ёлланма ходим учун йилига БҲМнинг 1 баравари – 330 000 сўм.

ЯТТлар 5 нафаргача ходим ёллаш ҳуқуқига эга.

@haqiqatonline_24
#тайинлов

Воҳид Хамидов Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази директори лавозимига тайинланди.

Маълумот учун,
марказ жорий йилнинг 20 апрель куни қабул қилинган президент қарори билан ушбу марказ ташкил этилганди.

@haqiqatonline_24
❗️Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Шимолий Корея томонидан учирилган космик ракета бўйича ўз хавотирларини билдирди.

ТИВ матбуот котиби Аҳрор Бурхонов ижтимоий тармоқда Ўзбекистон оммавий қирғин қуролларидан бош тортилиши тарафдори эканлиги маълум қилган.

@haqiqatonline_24
⚡️Норасмий бандликни қисқартиришга қаратилган Қонун маъқулланди

Хусусан, якка тартибдаги тадбиркор билан меҳнат муносабатларида бўлган жисмоний шахслар томонидан ижтимоий солиқ суммасининг амалдаги базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизидан, эндиликда йиллик базавий ҳисоблаш миқдорининг камида бир баробари миқдорида солиқ тўлаши белгиланмоқда.

Шунингдек, киритилаётган ўзгартишга кўра, чорвачилик (қорамол, қўй, эчки, от ва бошқалар), иссиқхона, паррандачилик (бедана, курка, ғоз, ўрдак), қуёнчилик, асаларичилик, балиқчилик, боғдорчилик, лимончилик, гулчилик фаолият турлари билан шуғулланаётган фуқароларга уларга тегишли бўлган томорқа ер участкаси майдони ёки улар томонидан парвариш қилинаётган уй ҳайвонлари ва паррандаларнинг сонидан қатъий назар ихтиёрий тартибда ижтимоий солиқни тўлашга рухсат этилиши белгиланмоқда.

@haqiqatonline_24
⚡️Қўшниларимизда Қурбон ҳайити куни маълум бўлди

Қозоғистон ва Туркманистонда Қурбон ҳайитининг илк куни 28 июнда нишонланади.

Ўзбекистонда ҳам ҳайитнинг эҳтимолий санаси 28 июнь бўлиши мумкин. Аниқ сана байрамдан 10 кун олдин ой кўринишига қараб маълум бўлади.

@haqiqatonline_24
❗️12 июнь куни Ерга яқин масофадан хавфли астероид учиб ўтади

Диаметри 500 метрдан ошадиган 1994 XD астероиди 12 июнь куни Ерга 3,1 миллион километр масофада яқинлашади. Бу ҳақда Россия Фанлар Академияси М. В. Келдиш номидаги Амалий математика институти хабарида айтилди, дея хабар беради TASS агентлиги.

«2023 йил 12 июнь куни Ерга йирик (диаметри 500 метрдан ортиқ) потенциал хавфли астероид (488453) 1994 XD яқинлашади. Астероид (488453) 1994 XD 3,1 миллион километр масофадан учиб ўтади, бу тахминан Ойгача бўлган ўртача масофадан 8 баравар кўп», – дейилади хабарда.

Объект Китт-Пик расадхонасида 1994 йил 1 декабрда топилган.

@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ОТМларга қўшимча грант асосидаги қабул учун тавсиянома кимларга берилади?

АОКАда ўтказилган брифингда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Саодат Боймирзаева ушбу саволга батафсил жавоб берди:

✏️ Тавсиянома Республика олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида 6 та мезон асосида олий маълумот олиш истагида бўлган эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга берилади.

📱Қўшимча давлат гранти учун жами 2000 та квота назарда тутилган бўлиб, тавсиянома олиш учун талабгор эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар https://xotin-qizlar.uz/ платформаси орқали 8 июнга қадар онлайн ариза қолдиришлари лозим.

✉️Тавсиянома олиш учун талабгорларнинг аризалари 10 июнга қадар туман (шаҳар) Ишчи гуруҳлари томонидан ўрнатилган тартибда кўриб чиқилади ва тавсиянома бериш ёки тавсиянома беришни рад этиш тўғрисида хулоса қабул қилинади.

Тавсиянома
олий маълумот олиш истагида бўлган эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга бир йил муддатга берилади.

@haqiqatonline_24