Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
2.55K subscribers
16.5K photos
4.39K videos
535 files
11.5K links
Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетаси лойиҳаси.


Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун:
🔎https://t.iss.one/haqiqatonline_bot
Download Telegram
⚡️⚡️Бугун Баҳодир Жалолов рингга чиқади

Болгарияда ўтказилаётган анъанавий “Stranja” халқаро турнири доирасида +92 кг вазн тоифасида Баҳодир Жалолов америкалик Жошуа Эдвардсга қарши рингга кўтарилади.

📍Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
@haqiqatonline
Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
⚡️⚡️Бугун Баҳодир Жалолов рингга чиқади Болгарияда ўтказилаётган анъанавий “Stranja” халқаро турнири доирасида +92 кг вазн тоифасида Баҳодир Жалолов америкалик Жошуа Эдвардсга қарши рингга кўтарилади. 📍Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг! @haqiqatonline
#ғалаба

⚡️Баҳодир Жалолов Жошуани мағлуб этди

Болгариянинг Софиа шаҳрида ҳар йили анъанавий тарзда ўтказилиб келинадиган А классдаги Странжа турнирининг 3-кунги беллашувлари доирасида ҳамюртимиз Баҳодир Жалолов +92 кг вазнда АҚШ вакили Жошуа Эдвардсга қарши рингга кўтарилиб, 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Баракалла, Баҳодир!!!

@haqiqatonline
#жамият

⚡️1 апрелдан бошлаб IT таълим марказлари ва уларнинг битирувчилари учун янги шароитлар яратилади - президент

Бу ҳақда президент раислигида рақамлаштириш бўйича 2023 йилги вазифалар ва режаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида айтиб ўтилди.

▪️Жумладан:

ўз битирувчиларини IT хизматларни экспорт қилувчи компанияларга ишга жойлаштирса, марказларга ҳар бир мутахассис учун 25 миллион сўмгача, ногиронлиги бўлган ёшларга эса 35 миллион сўмгача субсидия берилади;

IT сертификати бор ёшларга компьютер хариди учун 7,5 миллион сўм миқдоридаги имтиёзли кредит ҳамда Маҳаллабай ишлаш ва Ёшлар агентликлари, Бандлик жамғармаси томонидан берилаётган субсидия уларнинг шахсий пластик картасига ўтказиб берилади.

@haqiqatonline
⚡️⚡️Эндиликда меҳмонхоналарда никоҳ гувоҳномаси сўралмайди

Вазирлар маҳкамаси томонидан тасдиқланган янги қоидага кўра, меҳмонхоналар мижозларни рўйхатдан ўтказишда яшаш учун рухсатнома ва никоҳ гувоҳномасини талаб қилишга ҳақли эмас. Шунингдек, паспорт бўлмаган тақдирда янги ҳайдовчилик гувоҳномаси билан ҳам меҳмонхоналарда рўйхатдан ўтиш мумкин.

📍Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
@haqiqatonline
⚡️⚡️Чекиш динга зид эканлигини айтган йигит жазоланди

Ижтимоий тармоқларда кўчада сигарет чекиш Ислом динига зид эканлигини инсонларга уқтирган йигит видеоси тарқалди. Шахсий қарашларни мажбурий диний қоида сифатида талқин қилган 24 ёшли йигит БҲМнинг 20 баробари (6 млн. сўм) миқдорида жаримага тортилган.

📍Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
@haqiqatonline
#об_ҳаво

☀️🌥🌧Бугун Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати +22 даражагача илиқ бўлиши кутилмоқда

Гидрометеорология марказининг хабар беришича, бугун, 23 февраль куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Шамолнинг тезлиги айрим жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин.

Ҳарорат кечаси 4-9, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Қор кўчиши хавфи бор. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Шамолнинг тезлиги баъзи жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

✔️Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
Telegram I Facebook I Instagram
#тезкор

❗️Тожикистонда 5,8 баллик зилзила содир бўлди. Зилзиланинг таъсири Ўзбекистонда ҳам сезилди

Республика ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг маркази Ўзбекистонда 3-4 балли зилзила кузатилганини хабар қилди.

Қайд этилишича, бугун 23 февраль куни Тошкент вақти билан 05:37 да Тожикистонда 5,8 балли зилзила содир бўлди.

Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:

Фарғона вилоятида 4 балл, 227 км.
Андижон вилоятида 4 балл, 256 км.
Наманган вилоятида 4 балл, 294 км.
Сирдарё вилоятида 3-4 балл, 413 км.
Тошкент шаҳрида 3-4 балл, 435 км.
Жиззах вилоятида 3-4 балл, 467 км.
Сурхандарё вилоятида 3 балл, 509 км.
Самарқанд вилоятида 3 балл, 523 км.
Қашқадарё вилоятида 3 балл, 614 км.
Навоий вилоятида 3 балл, 666 км.
Бухоро вилоятида 3 балл, 739 км.

@haqiqatonline
#саломатлик

⚡️Лавлагининг соғлиққа фойдали хусусиятлари ҳақида биласизми?

Қазғоқ. 3 литрли идишга 1,5 литр совуқ сув қуйиб, тўғралган, тозаланган лавлаги солинг. Сўнгра қайнатиб олинг ва ундан сочингизни ювиш учун фойдаланинг. Қазғоқ сочингизни тарк этади!

Гайморит. Лавлагини майда қирғичдан ўтказинг, шарбатини сиқиб олинг. Сўнгра уни бироз иситиб, пахтани шарбатга ботиринг ва уни бурун тешигига қўйинг, 10 дақиқа кутинг. Кейин эса бошқа бурунга, шундай қилиб 3 кунда ҳаммаси ўтиб кетади.

Бурун оқиши. Ҳар бир бурун йўлига 2-3 томчи янги сиқилган лавлаги шарбати томизилади.

Жигар касалликлари. Жигар ва ўт пуфагининг аксарият касалликларини даволашда лавлаги самарали таъсир кўрсатади.

@haqiqatonline
#валюта

⚡️Доллар курси кўтарилди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 23 февралда амалда бўладиган қийматини белгилади.

▪️Рубль – 150,96 сўм (-0,62);
▪️Доллар – 11 316,94 сўм (+14,48);
▪️Евро – 12 038,96 сўм (-12,85).

@haqiqatonline
❗️Сигарет чекадиган ҳайдовчилар ва автомобиль йўловчилари диққатига

Ўзбекистонда транспорт воситаси ойнасидан кул, сигарет қолдиғи ёки чиқиндиларни улоқтириш 150 минг сўм миқдорида жаримага тортилади. Яқинларингизни огоҳлантиринг!

@haqiqatonline
#тайинлов

⚡️Ички ишлар вазирига янги ўринбосар тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 22 февралдаги қарорига асосан полковник Шавкат Наврўзович Раҳмонов Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари – Тезкор-қидирув департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди.

@haqiqatonline
#тайинлов

⚡️Бош прокурорга ўринбосар тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармонига асосан 3-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси Салом Исматович Самадов Бош прокурорнинг ўринбосари лавозимига тайинланди.

С.Самадов тайинловга қадар Қашқадарё вилояти прокурори лавозимида ишлаган.

@haqiqatonline
❗️Россиядан Ўзбекистонга келаётган йўловчи автобус ағдарилиб кетди

Оренбург вилоятининг Татарская Каргала қишлоғи яқинида Оренбург-Қозон трассасида Нижний Новгород – Ўзбекистон йўналишидаги йўловчи автобус ариққа ағдарилиб кетди.

Автобусда 29 киши, жумладан, болалар ҳам бўлган. Оренбург Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси маълумотларига кўра, йўловчилар дастлаб маҳаллий маданият уйига жойлаштирилган, кейин эса бошқа автобусда йўлни давом эттирди.

@haqiqatonline
#тезкор

⚡️Эндиликда иш тажрибасига эга бўлган аёллар олий ўқув юртларига имтиҳонсиз қабул қилинади

Ўзбекистонда камида 5 йиллик иш стажига эга бўлган аёллар олий таълим муассасаларига имтиҳонсиз киришлари мумкин бўлади.

Таълим олгандан сўнг улар танлаган йўналиш бўйича яна 5 йил ишлаши керак бўлади.

@haqiqatonline
⚡️Ўзбекистонда ҳарбий хизматчиларга “ижара пули” ипотека уйлари топширилгунга қадар бериладиган бўлди

Бунга қадар ижарада турганлик учун компенсация пули 12 ойга тўланарди.

Шунингдек, қарорга кўра, ҳарбий хизмат мажбуриятларини бажариш вақтида орттирилган касаллик ёки олинган жароҳати туфайли ҳарбий хизматни ўташга яроқсиз деб топилиб, резервга (истеъфога) бўшатилган (чиқарилган) Ўзбекистон Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларнинг, шунингдек, ҳалок бўлган (вафот этган) ҳарбий хизматчиларнинг, уларнинг хизмат муддатидан қатъи назар, оила аъзолари уй-жой билан таъминланади.

Умумий ҳарбий хизмат муддати 20 йил бўлган ҳарбий хизматни ўтаб резервга бўшатилган фуқаролар давлат ҳисобидан турар жой билан таъминланади. Шу билан бирга, уларнинг ОТМларда ўқиш даври ҳамда давлат органлари ва ташкилотларидаги меҳнат фаолияти йиллари ҳақиқий ҳарбий хизмат йиллари даврига қўшиб ҳисобланади.

@haqiqatonline
#фирибгарлик

❗️Зангиота туманида қишлоқ оилавий поликлиникасини таъмирлашдаги талон-торожлик фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Зангиота туман бўлими томонидан туман Тиббиёт бирлашмасининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, “N.Q.” МЧЖ собиқ раҳбари М.А. бирлашмага қарашли қишлоқ оилавий поликлиникаларини жорий таъмирлашда, ҳужжатларга амалда бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиш орқали 392,9 млн. сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@haqiqatonline
❗️“Сўз эркинлиги” каби муҳим қадриятнинг ўз шахсий манфаатлари йўлида қуролга айлантиришга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ ва бунга йўл қўйилмайдиБош прокуратура

Бош прокуратуранинг маълум қилишича, ОАВ ва Интернет тармоғи орқали туҳмат ва ҳақорат қилиш, шахснинг қадр-қиммати камситилишига ёки унинг обрўсизлантирилишига олиб келадиган ёлғон ахборотлар тарқатиш ҳолатлари кўпайиб бормоқда.

Шунингдек, ҳозирги кунда телеграм каналлар ва бошқа ижтимоий тармоқлар орқали амалга оширилган жиноятларга алоқадорлик юзасидан бир гуруҳ фуқароларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган ва дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тергов жараёнларида улар адвокат билан таъминланган ҳамда қонунчиликда белгиланган бошқа ҳуқуқ ва эркинликлари тўлиқ таъминланмоқда.

Бундан ташқари, ушбу ҳолатлар айрим шахслар томонидан жараённи ҳуқуқий макон доирасидан чиқариб, ўз субъектив талқини орқали оммани чалғитувчи ахборотлар тарқатишга уринишлар бўлаётгани таъкидланган.

@haqiqatonline
#ҳайфсан

Нурафшон шаҳар ҳокими ўринбосари — оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Пардабаева Камола Эргашалиевнага Президент ва ҳукумат қарорлари ижросини таъминлашда масъулиятсизликка йўл қўйганлиги учун ҳайфсан интизомий жазоси қўлланилди.

📍Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
@haqiqatonline
⚡️⚡️Қозоғистон зилзилага тайёрланмоқда

Олмотада зилзила хавфи сабабли 400 га яқин пунктлар очилди. Улар аҳолини вақтинчалик жойлаштириш учун рўйхатга олиш, жабрланган аҳолини сув, озиқ-овқат билан таъминлаш, фуқароларни хавфсиз ҳудудга эвакуация қилишга мўлжалланган.

📍Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
@haqiqatonline