Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
2.85K subscribers
15.4K photos
4.03K videos
472 files
11.2K links
Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетаси лойиҳаси.


Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун:
🔎https://t.iss.one/haqiqatonline_bot
Download Telegram
#кун_тарихи

7 февраль - Халқаро хавфсиз интернет куни

❗️Ушбу сана ҳар йили февралнинг иккинчи ҳафтаси сешанба кунида нишонланади. Ундан мақсад инсонларга Интернетдан хавфсиз ҳамда масъулият билан фойдаланиш кераклигини эслатиб қўйишдан иборатдир.

@haqiqatonline
#диққат

❗️2023 йил 7 февраль (Тошкент вақти билан) соат 10.00 ҳолатига кўра, зилзила оқибатида Малатья провинциясида бир нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди.

Бундан ташқари, тўрт нафар ўзбекистонлик бедарак йўқолган.

@haqiqatonline
#Куннинг_энг_қайғули_сурати

Эгасини жасади вайроналар остидан топган ит увиллаб йиғламоқда
😢

Туркиядаги зилзила қурбонлари сони 2000 нафарга яқинлашиб қолди, 11119 киши жароҳатланди.

Туркияда зилзила оқибатида 5606 та бино вайрон бўлди, дея маълум қилди расмийлар.

@haqiqatonline
Ҳайдовчилар тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш бўйича лицензия учун БҲМнинг 10 баравари миқдорида давлат божи ундирилади

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ–816-сон, 06.02.2023 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди

Жумладан, “Давлат божи тўғрисида”ги қонунга киритилган қўшимчага кўра:

Ҳайдовчилар тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш бўйича лицензия учун БҲМнинг 10 баравари (3 млн. сўм) миқдорида давлат божи ундирилади.

Шунингдек, ҳайдовчиларни тайёрлаш учун лицензияни Ички ишлар вазирлиги беришини инобатга олган ҳолда бошқа нодавлат таълим фаолиятини лицензиялаш устунида (29-устун) ҳайдовчиларни тайёрлаш истисно эканлиги белгилаб ўтилди.

@haqiqatonline
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Туркиядаги даҳшатли зилзилада ҳалок бўлганлар сони 3,4 мингдан ошди

Кучли ер силкиниши таъсирида мамлакатдаги 6 000 нафардан ортиқ бино вайрон бўлди. Ҳалокат ҳудудларидан 8 000 киши тириклайин олиб чиқилди. Охирги маълумотларга кўра, зилзилада 3 419 киши ҳалок бўлди, салкам 20 534 киши жароҳатланди.

@haqiqatonline
❗️Тошкентда 19 ёш қиз ўз жонига қасд қилди

Маълум қилинишича, Ангренда 2004 йилда туғилган қиз уйининг молхона тўсинига мато билан ўзини осиб, жонига қасд қилган. Унга шаҳар Миллий гвардиясида ишловчи йигит шантаж қилгани айтилмоқда. Қиз у билан учрашишга келмаса, аллақандай фотосуратларини тарқатиб юбориш билан қўрқитган.

📍Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
@haqiqatonline
#лойиҳа

❗️2022–2026 ЙИЛЛАРГА МЎЛЖАЛЛАНГАН ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОННИНГ ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИДА НИМАЛАР БЎЛАДИ?

Президентнинг “2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармони лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
 
Ҳужжатга асосан:

2023/2024 ўқув йилидан бошлаб республиканинг барча вилоятлари ва пойтахтда бошланғич синф ўқувчилари бепул овқат билан таъминланади;

2023 йил 1 апрелдан бошлаб 27 та профессионал таълим муассасалари ўқитувчиларининг ойлик  маошлари 20 фоизга оширилиб, ўртача 3 млн сўмга тенг бўлади;

2023 йил 1 июндан бошлаб республиканинг барча аҳоли пунктларида транспорт воситалари ҳаракатланишининг энг юқори тезлиги соатига 70 километрдан 60 километргача туширилади;

тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий ҳимоясини янада кучайтириш ва жавобгарлигини либераллаштириш мақсадида 2023 йил 1 мартдан бошлаб тадбиркорлик субъектларига нисбатан янги турдаги жавобгарлик ва жазо чораларини жорий этишга бир йиллик мораторий ўрнатилади;

2023 йилда 53 та “Янги Ўзбекистон” массивлари ва 161 та бошқа массивларда, жумладан, хусусий пудрат ташкилотлари томонидан янги уй-жойлар қуришнинг йиллик ҳажмлари 2 баробарга оширилиб, 90 000 га етказилади;

26 минг нафар фуқарога бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари, шунингдек, 11 минг нафар фуқароларга бошланғич бадал ва фоиз тўловларининг бир қисмини қоплашга субсидиялар ажратиш учун Давлат бюджетидан етарли маблағлар йўналтирилади;

2023 йилда жамоатчилик фикри асосида шакллантириладиган лойиҳаларни молиялаштириш учун Давлат бюджетидан 8 трлн сўм, шундан “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари учун 4 трлн сўм йўналтирилади;

2023 йил 1 июлдан бошлаб, “Маҳалла бюджети” тизимини барча туманлар ва шаҳарларда жорий этиш орқали маҳаллаларга ўз муаммосини мустақил ҳал этиш ҳамда ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириш учун 800 млрд сўмгача маблағ йўналтирилади;

2023 йил 1 сентябрдан бошлаб бюджет ташкилотларига қуёш панели ва иссиқ сув коллекторини ўрнатиш мажбурияти юклатилади ҳамда 2026 йилга қадар уларнинг бинолари энергия истеъмолининг 60 фоизи “яшил энергия”га босқичма-босқич ўтказилади.

@haqiqatonline
⚡️Ўзбекистонлик қутқарувчилар Туркиянинг Хатай провинциясида.

@haqiqatonline
❗️Туркиядаги зилзила оқибатида бедарак йўқолган 15 нафар Ўзбекистон фуқаросидан 2 нафари топилди

13 кишини қидириш давом этмоқда, деди Истанбулдаги Бош консуллик.

Аввалроқ, зилзила оқибатида бир нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлгани хабар қилинганди.

@haqiqatonline
#диққат

❗️Гидрометеорология хизмати маркази тезкор ахбороти

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати марказидан маълум қилинишича, жорий йилнинг 8-9 февраль кунлари А-373 “Тошкент – Ўш” автомобиль йўлининг “Қамчиқ” довонидан ўтган қисмида қор ёғиши, вақти-вақти билан кучли ёғингарчилик, туман кузатилиши, кўрувчанлик 50 метргача пасайиши, шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши, автойўлда яхмалак ва қор уюмлари юзага келиши мумкин.

@haqiqatonline
#об_ҳаво

☀️🌥🌧Бугун Тошкент вилоятининг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши кутилмоқда

Гидрометеорология марказининг хабар беришича, бугун, 8 февраль куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин.

Ҳарорат кечаси 2-7, кундузи 10-15, айрим жойларда 17-20 даражагача илиқ бўлади.

✔️Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
Telegram I Facebook I Instagram
#саломатлик

⚡️Зайтун ёғи асабни мустаҳкамлайди

Ҳар куни тонг саҳарда зайтун ёғидан 2 ош қошиқ ичиш асаб толалари қобиғини мустаҳкамлайди

@haqiqatonline
#валюта

⚡️Долларнинг расмий курси ошди

Марказий банк 2023 йил 8 февралдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий курсини эълон қилди.

1 АҚШ доллари +7,59 сўм ошди — 11 350,18 сўм;

1 Евро курси -55,39 сўм тушди — 12 157,18 сўм;

1 Россия рубли -0,69 сўм тушди — 160,05 сўм.

@haqiqatonline
тх3.pdf
4.1 MB
#матбуот

"Тошкент ҳақиқати" газетасининг 2023 йил 8 февралдаги 3-сони мутолаа учун тақдим этилмоқда.

@haqiqatonline
#диққат

❗️Туркияда зилзила қурбонлари сони 5,8 мингдан ошди

Бу ҳақда Туркия вице-президенти Фуат Октай маълум қилди.

Таъкидланишича, мамлакатда зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 5894 нафарга етган, қарийб 35 минг киши турли даражада тан жароҳати олган.

@haqiqatonline
#қарор

⚡️⚡️⚡️

Президент қарорига мувофиқ:

2023 йил 1 мартдан бошлаб терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки терговни амалга оширувчи органлар ва жазони ижро этиш муассасалари ходимлари учун қийноққа солишга қарши курашиш бўйича қисқа муддатли ўқув курслари доимий равишда ташкил этилади.

Бош прокуратура мазкур ўқув курсларини ташкил этиш учун масъул этиб белгиланди.

@haqiqatonline
#жаҳон

❗️Туркияда зилзила қурбонлари сони 6 мингдан ошди

Туркия жануби-шарқида рўй берган кучли зилзила қурбонлари сони 6 234 нафарга етди.

Бу ҳақда Туркия ҳукумати ҳузуридаги Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш бошқармаси маълум қилди.

Шунингдек, ер силкиниши оқибатида вайроналар остидан 8 минг киши қутқариб қолинган.

@haqiqatonline
❗️Мактабларда бир синфдаги ўқувчилар сони 20 нафаргача қисқартириладими?

Ижтимоий тармоқларда тарқалган Ўзбекистондаги мактабларда бир синфдаги ўқувчилар сони 20 нафаргача қисқартирилиши тўғрисидаги хабарлар юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ахборот берди.

Унда келтирилишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорига кўра, 2022–2026 йилларда умумий ўрта таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ҳисобига 1,2 миллион ўқувчи ўрни миқдоридаги янги қувватлар яратилиши топширилган.
Қарор билан 2022–2026 йилларда умумий ўрта таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлашнинг асосий прогноз кўрсаткичлари тасдиқланган бўлиб, унга кўра республика бўйича 2 899 та мактабда қурилиш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилади.

«Айни дамда бир синфда ўқувчилар сони 35 нафардан ошмаслиги белгиланган бўлиб, блогерлардан ёлғон маълумотлар тарқатмасликни сўраб қоламиз», – дейилади вазирлик ахборотида.

@haqiqatonline
#жазо

❗️Ижро интизоми талабларига риоя қилинмагани ҳамда Президент халқ қабулхоналари орқали келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиб, ижобий ҳал қилинишида сусткашликка йўл қўйгани учун Бекобод тумани ҳокими Фурқат Абдусаломович Худойбердиев ва Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармаси бошлиғи Анвар Шавкатович Аденовларга ҳайфсан интизомий жазоси қўлланилди.

📍Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
@haqiqatonline
⚡️2023 йил 1 майдан бошлаб раҳбар кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимида инсон ҳуқуқлари ва гендер тенглик бўйича ўқув курслари жорий қилинади

Бунда, мазкур ўқув курслари Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан амалга оширилиб, курслар Инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим олиш бўйича электрон платформаси орқали ташкил этилади.

2023 йил 1 апрелга қадар Марказ билан биргаликда соҳаларнинг ўзига хосликларини инобатга олган ҳолда инсон ҳуқуқлари ва гендер тенглик масалалари бўйича ўқув курслари модули ва дастури ишлаб чиқилади.

@haqiqatonline
⚡️Энди қоғоз кўринишидаги тиббий маълумотномаларни талаб қилиш тақиқланди

Ушбу чора-тадбирларни амалга ошириш учун 308,4 миллиард сўм йўналтирилади.

📍Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
@haqiqatonline