Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
3.17K subscribers
15.8K photos
4.18K videos
487 files
11.3K links
Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетаси лойиҳаси.


Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун:
🔎https://t.iss.one/haqiqatonline_bot
Download Telegram
❗️Энди хотин-қизлар ҳуқуқ тартибот органлари ОТМларига ҳеч қандай имтиҳонсиз қабул қилинади. Фақат...

Янги ташкил этиладиган “Тўмарис издошлари” гуруҳлари аъзоларига ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи тавсияномасига асосан ҳуқуқ тартибот органлари ОТМларига (ИИВ Академияси, Миллий гвардия тизимидаги Жамоат хавфсизлиги университети) сухбатсиз (тест синовларисиз) квота асосида ўқишга кириш ҳуқуқи берилади.

@haqiqatonline
❗️Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ҳарорат 19 даражагача совийди

«Ўзгидромет» прогнозларига кўра, 24-26 январь кунлари республиканинг шимолий ҳамда тоғли ҳудудларида ҳаво ҳарорати 18-19 даража совуқ кундуз кунлари эса 5-8 даража совуқ бўлади.

Шунингдек, мамлакатнинг қолган жойларида кечаси ҳарорат 8-13 даража совуқ, кундуз куни эса ноль даража атрофида бўлиши кутилмоқда. Бундан ташқари, жойларга туман тушади, ёғингарчилик кутилмайди.

@haqiqatonline
#диққат

❗️Эртага Агробанкнинг 1,4 мингдан ортиқ банкоматлари ишламайди

24 январ куни Агробанкнинг барча ҳудудлардаги жами 1423 та банкомати вақтинча ишламайди.

@haqiqatonline
#таълим

❗️Тошкент вилоятидаги 279 та мактабда дарслар вақтинча онлайн ўтилади:

Ангрен шаҳридаги 2 та,
Чирчиқ шаҳридаги 7 та,
Янгийўл шаҳридаги 13 та,
Бекобод туманидаги 35 та,
Бўка туманидаги 10 та,
Бўстонлиқ туманидаги 20 та,
Зангиота туманидаги 14 та,
Қибрай туманидаги 11 та,
Қуйи Чирчиқ туманидаги 23 та,
Оққўрғон туманидаги 16 та,
Оҳангарон туманидаги 23 та,
Паркент туманидаги 6 та,
Пискент туманидаги 6 та,
Ўрта Чирчиқ туманидаги 21 та,
Тошкент туманидаги 21 та,
Чиноз туманидаги 14 та,
Юқори Чирчиқ туманидаги 7 та,
Янгийўл туманидаги 32 та мактабда

@haqiqatonline
#ғалаба

⚡️Феруза Казакова Осиё чемпионати финалида!

Айни кунларда Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида бокс бўйича 22 ёшгача бўлганлар ўртасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Кеча, 22 январь куни қизлар ўртасидаги ярим финал жанглари бўлиб ўтди. Унда иштирок этган ўзбекистонлик боксчиларнинг 8 нафари финал босқичига йўлланмани қўлга киритди. Хусусан, -52 кг вазнда чемпионлик учун баҳсларга киришган Ўзбекистон чемпиони, Тошкент вилояти спортчиси Феруза Казакова ярим финалда вьетнамлик Ти Нгуенга қарши рингга чиқиб 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ғалаба муборак бўлсин!

@haqiqatonline
#кун_тарихи

✍🏻23 январь – дастхат куни

Дастхат куни ҳар бир одамнинг ноёб дастхат эгаси эканлигини ёдга солади.

Бугун дунё бўйича қўлёзма дастхат кунини нишонлашишнинг муҳим сабаби, ҳар бир инсоннинг дастхати ноёблигини, уни амалиётда қўллаб туриш кераклиги ва ҳар бир инсон бетакрор дастхат эгаси эканлигини эслатишдир.

@haqiqatonline
#2023_йил_1_февралдан

🗞 Адвокатлик тузилмалари томонидан адвокатларга муайян ишни олиб бориш учун бериладиган анъанавий шаклдаги ордер мақомига тенг бўлган махсус QR-код қўйилган "Электрон адвокатлик ордери"ни бериш амалиёти йўлга қўйилади.

Бунда, адвокат сўрови юборилган давлат органи ёки ташкилот, тегишли ишни кўриб чиқаётган суд ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган томонидан адвокатнинг муайян ишга ваколатлилигини аниқлаш муқобил равишда QR-код қўйилган "Электрон адвокатлик ордери" орқали ҳам амалга оширилиши имконияти яратилади.

📝 Ордер муқобиллик асосида қоғоз шаклда расмийлаштирилганида, ушбу ордер ҳақидаги маълумотни "Юридик ёрдам" ахборот тизимига киритиш мажбурий ҳисобланади.

❗️Адвокат сўрови шаклига қўйилган талаблар, шу жумладан унга ордернинг кўчирма нусхасини илова қилиш, ордерни қайд этиш дафтарини юритиш талаблари бекор қилинади.

@haqiqatonline
#статистика

⚡️Тошкент вилоятида қарийб 74 фоиз уй хўжаликлари хусусий ҳовлида яшайди

Давлат статистика қўмитасининг уй хўжаликлари танланма кузатувлари маълумотларига асосан, 2022 йилнинг январь-ноябрь ҳолатига кўра, Тошкент вилоятида уй хўжаликларининг уй-жой турлари бўйича тақсимланиши:

алоҳида уй (хусусий ҳовли)лар – 73,9 %;

кўп квартирали уйлар – 25,9 %;

бошқа турдаги уй-жойлар – 0,2 %ни ташкил этди.

@haqiqatonline
#тайинлов

Қуйи Чирчиқ тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига Ахмедов Вохидхон Мусахонович тайинланди.

👉🏻@haqiqatonline

📍Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
💉ГИЁҲВАНДЛИК – УМР ЗАВОЛИ

Унинг савдоси билан шуғулланиш эса муқаррар қотилликдир

👉Батафсил

📍Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
@haqiqatonline
#об_ҳаво

☀️🌥🌧 Бугун Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати -17 даражагача совуқ бўлиши кутилмоқда

Гидрометеорология марказининг хабар беришича, бугун, 24 январь куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.

Ҳарорат кечаси 8-13 даража, айрим жойларда 15-17 даражагача совуқ, кундузи 3 даража совуқ, 2 даража илиқ бўлади.  

✔️Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
Telegram I Facebook I Instagram
#ҳақиқат

Бу инсоннинг исми - ОТА...

@haqiqatonline
#валюта

❗️Доллар курси тушди

Марказий банк 24 январдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

🇺🇸 USD 11 290,27 сўм (-19,67)
🇷🇺 RUB 164,55 сўм (-0,16)
🇪🇺 EUR 12 319,94 сўм (+70,14)


@haqiqatonline
#фирибгарлик

❗️Оҳангаронда тадбиркор табиий газ тармоғидан ноқонуний фойдаланиши оқибатида давлатга 270 миллион сўмдан ортиқ зарар етказгани аниқланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментинг Оҳангарон туман бўлими томонидан “Тошкенттумангаз” ГТФ туман газ таъминоти бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда, “M.B.” МЧЖ раҳбари А.Г. “Ёнариқ” МФЙдаги ишлаб чиқариш цехини ўзбошимчалик билан газ тармоғига улаб, 270,2 минг куб метр табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги оқибатида, давлат ва жамият манфаатларига 270,5 млн. сўм зарар етказганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 
 @haqiqatonline
#автосаноат

⚡️⚡️Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳамкорликда ишлаб чиқарадиган автомобилларнинг нархлари эълон қилинди

Қирғизистоннинг «Нур» ва «ДТ Техник» корхоналари, шунингдек, Ўзбекистоннинг «Ўзавтосаноат» компанияси ўзаро хамкорликда Бишкекда ишлаб чиқарадиган автомобилларнинг нархлари ҳақида маълумот берилди.

Унга кўра, дастлабки босқичда ишлаб чиқарилиши режалаштирилган Chevrolet ва Isuzu автомобилларининг нархи 13 минг доллардан 28 минг долларгача бўлиши кутилмоқда.

@haqiqatonline
#кун_тарихи

🏃‍♀️24 январь – Халқаро аёллар спорти куни

Президентнинг тегишли фармони билан хотин-қизлар ўртасида спортни оммалаштириш мақсадида комплекс чора тадбирлар белгилинган.

👉 Унда маҳаллаларда хотин-қизларнинг қизиқишларидан келиб чиқиб спорт тўгаракларини ташкил қилиш,

Туман, (шаҳар)ларда секторлараро спорт мусобақалари, шу жумладан:

уй-бекалари ўртасида «Спорт маликалари» спорт ҳафталиги;

оилавий жамоалар ўртасида «Соғлом оила — Янги Ўзбекистон таянчи» шиори остида уч босқичли спорт мусобақаларини ўтказиш,

Туман марказларида, шаҳарларда спортнинг стол тенниси, бадминтон, баскетбол, шахмат, шашка каби турларидан тўгараклар йўлга қўйиш учун субсидия ажратиш вазифалари тегишли ташкилотларга юклатилган.

@haqiqatonline
#диққат

Ўзбекистонда журналистлар ички ишлар органлари устидан жамоатчилик назоратини ўрнатади

Бу бўйича Президент қарори қабул қилинди.

Хусусан, улар ички ишлар органлари фаолиятидаги коррупция ҳолатлари бўйича интернет ва ижтимоий тармоқларда эълон қилинган хабарларни батафсил ўрганади ва унинг натижасини кенг жамоатчиликка етказади.

@haqiqatonline
#диққат
#огоҳ_бўлинг

❗️Йўтал сироплари туфайли еттита давлатда 300 дан ортиқ ўлим ҳолатлари кузатилган — ЖССТ

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти сифатсиз ва қалбакилаштирилган тиббий маҳсулотлар билан боғлиқ ҳодисаларнинг олдини олиш, аниқлаш ва уларга жавоб бериш учун мамлакатларни шошилинч чоралар кўришга чақирмоқда.

@haqiqatonline
#диққат

❗️Қишки кийимларни йиғишга шошилманг: Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати яна совиб кетиши кутилмоқда

Бош вазир йиғилишида Гидрометеорология хизмати томонидан 23-27 январь кунлари республиканинг аксарият ҳудудларига нисбатан совуқ ҳаво массаси кириб келиши ва ҳаво ҳарорати жойларда кечаси -5...-18 даража совуши прогноз қилинаётгани айтилган.

Йиғилишда ўтган 15 кун давомида амалга оширилган тадбирларни янада кучайтирган ҳолда штаблар фаолиятини давом эттириш топширилган.

@haqiqatonline
#расмий_ташриф

Президент Шавкат Мирзиёев 26-27 январь кунлари давлат ташрифи билан Қирғизистонда бўлади.

@haqiqatonline
#Тезкор

❗️ Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг расмий веб-сайти хакерлар ҳужумига учради.

@haqiqatonline