Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
2.81K subscribers
16.3K photos
4.34K videos
522 files
11.4K links
Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетаси лойиҳаси.


Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун:
🔎https://t.iss.one/haqiqatonline_bot
Download Telegram
#24_соат_навбатчилик_ишлари_давом_этмоқда

Ҳудудлар бўйлаб электр тармоқлари ва трансформатор пунктларида юзага келган носозликлар бартараф этиб борилмоқда

Оҳангарон тумани “Унгут” МФЙ Янгилик кўчасидаги электр тармоқлари шикастланиб, авариявий ҳолат юзага келган носозлик бартараф этилиб электр таъминоти тикланди.

Қибрай тумани электр тармоқлари корхонаси ходимлари электр энергияси боғлиқ муаммоларини бартараф этиб бормоқдалар.

@haqiqatonline
#Баёнот

⚡️⚡️"Маблағлар пиар хизмати учун учинчи томонга — бирон веб-сайт ёки реклама агентлиги ҳисобига ўтказилмаган!"

Тошкент вилояти ҳокимининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси – матбуот котиби Беҳзод Қобулов Kun.uz сайтида эълон қилинган "210 млн сўмлик шартнома 2 млрд сўмга етган. Тошкент вилояти ҳокимлиги қайси хизматга бунча харажат қилган?" сарлавҳали мақола юзасидан баёнот берди.

Унда жумладан, шундай дейилади.

Бугун Kun.uz сайтида эълон қилинган "210 млн сўмлик шартнома 2 млрд сўмга етган. Тошкент вилояти ҳокимлиги қайси хизматга бунча харажат қилган?" сарлавҳали мақолада Тошкент вилояти ҳокимлиги таъсисчилигидаги "Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш" МЧЖга кўрсатилган хизматлар учун ўтказиб берилган маблағлар миқдори ва сарфи танқид қилинган.

Мен ушбу соҳанинг бевосита раҳбари сифатида 2 миллиард сўмдан ортиқ сумма пиар учун сарфлангани ҳақидаги фактни тасдиқлай олмайман. Бу — нотўғри маълумот. Тошкент вилояти ҳокимлиги ташкилий тузилмасида 1 та штат бирлигидан иборат "Ҳокимнинг ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси – матбуот котиби" лавозими мавжуд, холос.

Тошкент вилояти ҳокимининг қарорига кўра, 2020 йил 16 январда МЧЖ тузилмасида 10 та штат бирлигидан иборат "Ахборот хизмати гуруҳи" ташкил этилган. Мазкур жамоа бевосита вилоят ҳаётини ижтимоий тармоқларда кенг ёритиш, ижтимоий тармоқларда аҳоли мурожаатлари билан ишлашда вилоятдаги барча бошқарма, корхона ва ташкилотларга, ҳокимликлар матбуот хизматларига ёрдам кўрсатиш билан шуғулланади. Уларнинг 4 нафари техник ходим (оператор, фотограф, монтажчи), 2 нафари журналист, 2 нафари SMM бўйича мутахассис. Ташкилот ўз харидлари ҳақида "E xarid" онлайн платформаси орқали ахборот бериб боради.

Алоҳида таъкидлаш жоизки, ушбу маблағлар пиар хизмати учун учинчи томонга (бирон веб-сайт ёки реклама агентлиги ҳисобига) ўтказилмаган. Мазкур маблағ ходимлар учун иш ҳақи, техник хизмат кўрсатиш, янги техникалар сотиб олиш мақсадларига йўналтирилган. Ушбу ташкилотда жами 87 нафар ишчи-ходим, жумладан, дастурчилар фаолият юритади ва вилоят ҳокимлиги, шаҳар-туманлар ҳокимликларига ахборот коммуникация технологиялари соҳасида хизмат кўрсатади.

Бундан ташқари, 2022 йил давомида ажратилган маблағлар ҳисобидан вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайти янгиланди, айни пайтда ишга туширилиш арафасида турибди. Шунингдек, ҳокимлик, корхона ва ташкилотларда ҳужжат айланиш тизимини тубдан яхшилаш, аҳоли мурожаатлари билан ишлашга оид учта оригинал дастур яратилди. Хусусан, "Халқ назорати", "Битирувчи" сингари платформалар тест режимида иш бошлади, февраль ойидан тўлиқ ишга туширилади.

Феврал ойининг биринчи декадасида (1-10 февраль оралиғида) мазкур дастурий маҳсулотлар ҳамда вилоят ҳокимлигининг янги расмий веб-сайти тақдимоти режалаштирилган. Мазкур тақдимот маросими медиа-тур форматида ташкил этилади ҳамда журналист-блогерлар таклиф қилинади. Анжуманда "Ахборот коммуникациларини ривожлантириш маркази" МЧЖ директори маблағлар сарфи юзасидан батафсил, асослантирилган расмий ҳисобот беришга тайёргарлик кўрмоқда.

@haqiqatonline
#расмий_муносабат

❗️Зангиотадаги ҳарбий қисмда 20 ёшли йигит ўзини отиб қўйди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Зангиота туманидаги ҳарбий қисмларнинг бирида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган 20 ёшли йигитнинг вафот этгани юзасидан хабар тарқалди.

Мазкур ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов батафсил маълумот берди.

Қайд
этилишича, 2023 йил 11 январь куни соат тахминан 10:15 ларда Тошкент вилоятидаги ҳарбий қисмларнинг бирида оддий аскар ўзига бириктирилган АКС-74 русумли автомат билан ўзининг бош қисмига қаратиб, ўқ узганлиги оқибатида воқеа жойида вафот этган.

Ҳарбий қисм тиббиёт ходимлари уни дарҳол Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Марказий клиник госпиталига олиб кетган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан ҳодиса жойида Тошкент ҳарбий прокуратураси терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказмоқда.

Маълумотларга кўра, ўзини отган аскар 2003 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган бўлиб, ҳарбий хизмат ўташ учун Зангиота туманига 2022 йилнинг май ойида келган.

@haqiqatonline
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔪Тошкент вилоятида аёл “свет” йўқлигидан норози бўлиб, “электросет” ходимини сўймоқчи бўлди – Бош прокуратура.

Ижтимоий тармоқларда фуқаролар электр энергияси таъминотида узилишлар бўлганлигидан норози бўлиб электр таъминоти корхонасига бориб, жанжал кўтаришгани, бир нафар аёл киши корхона ходимига пичоқ билан таҳдид қилгани ҳақида видеохабар тарқалди.

Хусусан, жорий йилнинг 16 январь куни Чирчиқ шаҳар Электр таъминоти корхонасининг диспечерлик пунктида бир гуруҳ аҳоли электр энергияси таъминотида узилишлар бўлганлигидан норозилик билдирган вақтда, 35 ёшли аёл (В.Н.) безорилик ҳаракатларини олдини олиш чораларини кўрган Чирчиқ шаҳар Электр таъминоти корхонаси электр монтёрига қаршилик кўрсатиб, ўзидаги ошхона пичоғи билан уни ўлдириш билан қўрқитиб, таҳдид қилган.

Мазкур ҳолат бўйича Чирчиқ шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан В.Н.га нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми "г" банди (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

@haqiqatonline
❗️Эртадан бошлаб Халқ банкининг барча банкоматлари фаолияти вақтинча тўхтатилади

Жорий
йиллнинг 18 январь кунидан бошлаб техник профилактика текшируви муносабати билан Халқ банкининг барча банкоматлари фаолияти бисқичма-босқич тўхтатилади.

Бу ҳақда банкнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари орқали маълум қилинди.

Шунингдек, қўшимча қилинишича, банк кассаларида нақдлаштириш амалиётлари узилишларсиз ишлашда давом этади.

@haqiqatonline
⚡️ Шахмат бўйича "Tata Steel Chess 2023" мусобақасида 3-тур баҳслари бўлиб ўтди.

"Мастерс"  гуруҳида пешқадамлар сафида бораётган Нодирбек Абдусатторов бу сафар қора доналарда ҳиндистонлик Домараджу Гукеш билан дуранг ўйнади. Америкалик Фабиано Каруано мезбон шахматчи Ван Форестни мағлуб этган бўлса, қолган барча партияларда дуранг натижа қайд этилди. Натижада эндиликда 5та шахматчи 3 имкониятдан 2 тадан очко тўплаб ғолибликка даъвогар бўлиб туришибди.

"Challengers" гуруҳида иштирок этаётган Жавоҳир Синдоров эса ҳинд аёли Рамешбабу Вайшалини мағлуб этиб, пешқадамлар қаторига қўшилиб олди. Бу гуруҳда ҳам ҳозирча 5 та шахматчида 2тадан очко бор.

4-чи турда Нодирбек Абдусатторов оқ доналарда эронлик Пархам Махсудоглу билан куч синашса, Жавоҳир Синдоров қора доналарда ҳиндистонлик Адхибан Баскаран билан дона суради.

Ёшларимизга омад тилаймиз! 4-турнинг бошланғич қисмларини бугун соат 18:00 (жонли)да "Ёшлар" телеканалида томоша қилишингиз мумкин.

@haqiqatonline
Тошкент вилояти бўйлаб ҳарбий дала ошхоналари ва иситиш пунктлари ташкил этилган ҳудудлар рўйхати:

▪️Бекобод шаҳар — “Туркистон” МФЙ (тел: 99.517-37-97);
▪️Оҳангарон тумани — “Нурабод” МФЙ (тел: 93.188-06-67);
▪️Ангрен шаҳар — Ангрен шаҳри "Бунёдкор" кўчаси (Тел: 97.784-58-20);
▪️Қибрай тумани — "Шабода" кўчаси (тел: 95.006-49-14);
▪️Янгийўл шаҳар — “Лаззат” МФЙ (тел: 99.869-14-09);
▪️Янгийўл тумани — "Ғалаба" МФЙ (тел: 88.345-25-20);
▪️Бўстонлиқ тумани — "Думалоқ" МФЙ (тел: 91.691-10-62);
▪️Зангиота тумани — "Ойбек" МФЙ (93.557-86-75);
▪️Нурафшон шаҳар — "Янгиобод" МФЙ (тел: 88.669-01-80);
▪️Пскент шаҳар — "Думқўрғон" МФЙ (тел: 99.039-03-05).

@haqiqatonline
#диққат
#солиқ

❗️Ўтган йилда Тошкент вилоятидаги ишлаб чиқариш соҳаси корхоналарининг солиқ қарзи қарийб 33 млрд.га тенг!

Ишлаб чиқариш соҳасида 2022 йил учун солиқ қарзи (100 млн. сўмдан юқори) мавжуд бўлган корхоналар сони 623 та бўлиб, уларнинг жами солиқ қарзи 275,2 млрд. сўмни ташкил этган. Шундан 57,7 млрд. сўми, яъни 21 фоизи 10 та корхона ҳисобига тўғри келади.

Ҳудудлар кесимида корхоналарнинг солиқ қарздорлиги кўрсаткичлари – ТОП-3:

Тошкент шаҳри – 33,9 млрд. сўм;

Тошкент вилояти – 32,7 млрд. сўм;

Андижон вилояти – 26 млрд. сўм.

@haqiqatonline
#жаҳон

❗️Aфғонистонда ҳавонинг кескин совиб кетиши оқибатида 20 киши вафот этди

Маълумотларга кўра, камида 70 киши Ҳиротдаги шифохонага келтирилган. Қорни оч ва уйини иситишга қурби етмайдиган қашшоқ аҳоли қаҳратондан кўпроқ азият чекмоқда.

Бундан ташқари, совуқда қолган 4 мингга яқин бош қорамол ҳам нобуд бўлган.

БМТ инсонпарварлик масалалари бошқармаси хабар беришича, бу ҳафта Афғонистонда ҳаво ҳарорати -35 даражагача совиб кетиши кутилмоқда.

@haqiqatonline
❗️Педагогларни мажбурий меҳнатга жалб этганлик учун жавобгарлик кучайтирилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилишида педагог ходимларнинг хизмат вазифаларини бажаришларига тўсқинлик қилганлик учун жавобгарликнинг кучайтирилиши бўйича қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда қизғин муҳокама қилинди.

Унга кўра, эндиликда педагогларни бирон-бир шаклда маъмурий тарзда бошқа ишларга мажбурлаш базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваридан 150 бараваригача миқдорда жарима солинишига сабаб бўлади. Ҳатто 3 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилинади ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади. Қонунга хилоф равишда педагогларнинг касбий фаолиятига аралашиш ёки хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш БҲМнинг 7 бараваридан 10 бараваригача, мансабдор учун эса 10 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Муҳокама ва баҳс-мунозаралардан сўнг қонун лойиҳаси қабул қилинган.

@haqiqatonline
#диққат

❗️"UzAuto Motors" компанияси 2023 йилнинг 17 январь санасидан бошлаб аввал тузилган шартномалар бўйича автомобилларни етказиб беришни қайта тиклайди.

Бундан ташқари компания 2023 йилдан бошлаб ҚҚС ставкасининг 15 фоиздан 12 фоизгача пасайгани муносабати билан харидорларга автомобиль нархи пасайишини маълум қилади.
Автомобиль нархининг пасайиши бугунги кунга қадар жисмоний ва юридик шахслар томонидан тузилган ҳамда шартнома шартларига мувофиқ тўловни амалга оширган амалдаги шартномаларга нисбатан қўлланилади. 

@haqiqatonline
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#кун_мавзуси
#ҳазил

Бевафо газ светчиларга мурожаат 😅

P/S. Кўпчиликка таниш холат бу.

@haqiqatonline
#об_ҳаво

☀️🌥🌧 Бугун Тошкент вилоятининг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати +2 даражагача илиқ бўлиши кутилмоқда

Гидрометеорология марказининг хабар беришича, бугун, 18 январь куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси 8-13 даража совуқ, баъзи жойларда 15-17 даража совуққача, кундузи 3 даража совуқ 2 даража илиқ бўлади.

✔️Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
Telegram I Facebook I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#огоҳ_бўлинг

❗️Ракни ривожланиш эҳтимолини оширадиган ошхонангиздаги 3та нарса

1⃣ Алюминли фольга
Алюминли фолга ёки алюминли идишга овқат солиб иситсангиз ёки пиширсангиз алюминни қанчадир миқдори овқатга ўтади. Ва бу алюминийдан захарланишга олиб келиши мумкин. Оқибатда, мия, суяк, мушак ва бошқа тўқималарга хавф солиб қўйади.
👉Манба

2⃣ Овқат соладиган пластик идишлар ва ошхона анжомлари
Бисфенол А (ВРА)- бу кимёвий восита бўлиб, пластикни қаттиқлаштиришда фойдаланилади. ВРА эстроген гормонига ўхшаш бўлиб, эстрогеннинг альфа ва бетта рецепторлари билан бирлашиш оқибатида ракни пайдо бўлиши ва ривожланиб кетишига олиб келади.
👉Манба

3⃣ Пакетикдаги чойлар
Бундай чойлар таркибида нанопластик, PCV, пищевой нейлон бўлиб, улар иссиқ сувга тушганида парчаланишни бошлайди. Қоғозли пакетикдаги чойлар устини баъзан эпихлоргидрон билан қоплашади. Бу модда канцероген бўлиб иссиқ сувга тушганда фаоллашади.
👉Манба

@haqiqatonline
#статистика
#туризм

⚡️⚡️2022 йилда Ўзбекистонга 5 миллиондан ортиқ турист ташриф буюрган

2022 йилнинг январь-декабрь ойларида 5,2 млн. нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.
Бу ҳақда Давлат Статистика агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 3,4 млн. нафарга ёки 2,8 бараварга ошган.

Ўзбекистонга 2022 йилда энг кўп қайси давлатларнинг фуқаролари туристик мақсадда ташриф буюрган?

— Қозоғистон – 1551,1 минг нафар

— Тожикистон – 1447,8 минг нафар

— Қирғиз Р. – 1356,9 минг нафар

— Россия – 567,7 минг нафар

— Туркия – 75,6 минг нафар

— Жанубий Корея – 19,9 минг нафар

— Германия – 17,7 минг нафар

— Ҳиндистон – 16,8 минг нафар

— АҚШ – 13,1 минг нафар

— Франсия – 11 минг нафар

— Буюк Британия – 10,5 минг нафар

— Озарбайжон – 10,4 минг нафар

— Италия – 8,8 минг нафар

— Испания – 6,3 минг нафар

— Хитой – 5,4 минг нафар

@haqiqatonline
#валюта

❗️АҚШ долларининг расмий курси пасайди

Марказий банк 18 январдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

🇺🇸 USD 11 318,74 сўм (-23,40)
🇷🇺 RUB 164,94 сўм (-0,84)
🇪🇺 EUR 12 242,35 сўм (-30,98)


@haqiqatonline
#туризм

⚡️Паркент туманида меҳмон уйлари сони 70 тага етди

Бугунги кунга келиб Тошкент вилоятининг Паркент туманида 70 га яқин меҳмон уйи фаолият кўрсатмоқда.

Хусусан, вилоятнинг Сўқоқ қишлоғидаги «Чашма» маҳалласини «этномаҳалла»га айлантириш учун савдо расталарини жорий этиш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, Сўқоқнинг марказий кўчасидан 5 километр узунликдаги масофани «гастрономик кўча»га айлантириш бошланган.

Бундан ташқари, ер юзида иккита бўлган Паркентдаги денгиз сатҳидан 1142 метр баландликда қурилган катта қуёш электр станцияси туристик марказга айлантирилмоқда.

@haqiqatonline