Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
2.7K subscribers
15.7K photos
4.14K videos
479 files
11.3K links
Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетаси лойиҳаси.


Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун:
🔎https://t.iss.one/haqiqatonline_bot
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#жамият

⚡️⚡️Бўкада сел олиб кетган уйлар қайта таъмирланиб, эгаларига топширилди

Жорий йилнинг 20 июндан 21 июнга ўтар кечаси Бўка тумани “Тошлоқ” маҳалласида яшовчи фуқароларнинг ҳали-ҳануз ёдида. Боиси, ўша мудҳиш тунда юз берган кучли ёғингарчилик бир қанча оилаларни бошпанасиз қолдирган эди.

Шукурки, қисқа вақтда мутасаддилар томонидан уйлар қайта таъмирланиб, эгаларига топширилди.

📍 Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
@haqiqatonline
#ташриф

⚡️Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербург шаҳрига жўнаб кетди

Давлатимиз раҳбари бугун, 26 декабрь куни амалий ташриф билан Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрига жўнаб кетди.

Президент матбуот хизматининг маълум қилишича, давлатимиз раҳбари Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий саммитида иштирок этади.

Саммитда Ҳамдўстлик мамлакатлари етакчилари 2022 йилнинг асосий якунларини сарҳисоб қилишлари ва амалий ҳамкорликнинг устувор йўналишлари юзасидан фикр алмашишлари кўзда тутилган.

📍 Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
@haqiqatonline
#рейд

❗️Қибрайда қиймати 330 миллион сўмга тенг пиротехника воситалари мусодара қилинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қибрай туман бўлими томонидан, ИИБ ва Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, “B.-S.” МЧЖ директори ўринбосари Д.К. ушбу МЧЖга қарашли савдо дўкони омборхонасида 31 турдаги 1 586 дона жами 330 млн. сўмлик номли пиротехника буюмларини сотиш мақсадида сақлаб келаётганлигини аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 250-1-моддаси (пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

📍 Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
@haqiqatonline
#тайинлов

⚡️Президент Администрациясида янги тайинлов амалга оширилди

Олим Эргашевич Тўрақулов Президент Администрацияси Спичрайтери хизматининг шўъба мудири лавозимига тайинланди.

У бунга қадар Администрациянинг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари хизмати шўъба мудири лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

📍 Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
@haqiqatonline
#расмий_муносабат

❗️1 январдан "Chevrolet Lacetti" учун шартнома бериш бошланиши тўғрисидаги хабарлар ёлғон – "UzAutoMotors"

Ижтимоий тармоқларда 1 январдан "Chevrolet Lacetti" автомобили учун шартнома бериш бошланиши бўйича хабарлар тарқалди.

"UzAutoMotors" компанияси ушбу хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини ҳамда ушбу ахборот фейк эканини расман маълум қилди.

📍 Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
@haqiqatonline
❗️1000 сўмлик янги тангалар бугундан муомалада чиқарилади

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2022 йилнинг 26 декабридан бошлаб номинал қиймати 1000 сўм бўлган танга кўринишида пул белгилари муомалага чиқарилишини маълум қилган эди.

📍 Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
@haqiqatonline
#ҳуқуқий_саводхонлик

Қонунчиликка кўра, 10 ва ундан кўп йўловчидан иборат гуруҳлар чипталарига қуйидаги миқдордаги чегирмалар берилади:

йўналиш масофаси 2000 км гача бўлганда (бошқа поездга ўтишни ҳисобга олиб):

гуруҳдагилар 10 нафардан 24 нафаргача бўлганда чипталарнинг умумий тўлиқ қийматидан 10 фоиз;

гуруҳдагилар 25 нафар ва ундан ортиқ бўлганда чипталарнинг умумий тўлиқ қийматидан 15 фоиз;

йўналиш масофаси 2000 км дан ортиқ бўлганда (бошқа поездга ўтишни ҳисобга олиб):

гуруҳдагилар 10 нафардан 24 нафаргача бўлганда чипталарнинг умумий тўлиқ қийматидан 20 фоиз;

гуруҳдагилар 25 нафар ва ундан ортиқ бўлганда чипталарнинг умумий тўлиқ қийматидан 30 фоиз.

📍 Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
@haqiqatonline
#диққат

⚡️Чиноз нефтни қайта ишлаш заводини хусусийлаштириш учун аризаларни қабул қилиш муддати 2023 йил 12 январгача узайтирилди.

📍 Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
@haqiqatonline


❗️”Вазирликлар қисқарса бюджетдан 2,8 трлн. сўм тежалади” — Молия вазири ўринбосари

Тежалган пуллар эса ижтимоий соҳани ривожлантиришга йўналтирилади.

📍 Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
@haqiqatonline
❗️ЙПХ ходими жаримангиз бор деб автомобилни жарима майдонига олиб кетишга ҳақлими?

Йўқ, агар жаримага тушганингизга 60 кун бўлмаган бўлса, шунингдек 60 кундан ошган бўлса ҳам қўлида ваколатли органнинг ёзма кўрсатмаси бўлмаса жарима майдонига олиб киришга хаққи йўқ.

Асос: Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 291-моддаси

📍
Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
@haqiqatonline
#об_ҳаво

☀️🌥🌧 Бугун Тошкент вилоятида қандай об-ҳаво кузатилади?

Гидрометеорология марказининг хабар беришича, бугун, 27 декабрь куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.

Ҳарорат кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.

📍
Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
@haqiqatonline
#саломатлик

❗️Яшил банан пишган банандан кўра фойдали

👉Пишмаган бананларда пишганидан кўра кўпроқ чидамли крахмал бор. Яшил банандаги бу крахмал қон шакар даражасини барқарорлаштириш учун фойдалидир.

👉Шунингдек, у йўғон ичакдаги фойдали бактерияларни "озиқлантиради".

👉Бу ўз навбатида, озиқ-овқатлардан углеводлар ва витаминларнинг сўрилишини таъминлайдиган овқат ҳазм қилиш ферментларини ишлаб чиқаришга ёрдам беради.

📍 Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
@haqiqatonline
#валюта

❗️Доллар курси 11 200 сўмдан пастлади

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 27 декабрда амалда бўладиган қийматини эълон қилди

🇺🇸 доллар 11 194,20 сўм (-11,91)
🇪🇺 евро 11 891,60 сўм (+3,04)
🇷🇺 рубль 163,62 сўм (-1,50)

📍
Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
@haqiqatonline
❗️14 та туманда ҳуқуқий эксперимент тариқасида «Маҳалла бюджети» тизими жорий этилади

Президентнинг тегишли қарорига асосан, 2023 йил 1 январдан солиқларни ундириш кўрсаткичи паст бўлган қуйидаги туманларда «Маҳалла бюджети» тизими ҳуқуқий эксперимент тариқасида жорий этилади:
Қорақалпоғистон — Беруний тумани;
Андижон — Андижон тумани;
Бухоро — Олот тумани;
Жиззах — Зомин тумани;
Қашқадарё — Қарши тумани;
Навоий — Кармана тумани;
Наманган — Уйчи тумани;
Самарқанд — Ургут тумани;
Сурхондарё — Жарқўрғон тумани;
Сирдарё — Сайхунобод тумани;
Тошкент вилояти — Бўка тумани;
Фарғона — Бағдод тумани;
Хоразм — Боғот тумани;
Тошкент шаҳри — Учтепа тумани.

Мазкур туманларда мол-мулк ва ер солиғи (нотурар жойлар бўйича мол-мулк ва ер солиғи бундан мустасно) бўйича ундирилган маблағларнинг 10 фоизи туман бюджетлари орқали тегишли Жамғармаларга йўналтирилади.

📍 Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
@haqiqatonline
#Жамият
❗️Док-1 Макс сиропи ўрганиш натижалари: Жиноят аломатлари мавжуд, барча масъуллар ишдан олинди, материаллар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилди

Текширув
жараёнида мамлакатимизда ўткир респиратор касалликларга чалинган 21 нафар боланинг 18 нафарида Док-1 Макс сиропини ичиш натижасида ўлим ҳолати аниқланди.

Айни пайтда Док-1 Макс таблетка ва сироп дори воситалари юртимиздаги барча дорихоналар савдосидан ўрнатилган тартибда қайтариб олинган.

@haqiqatonline
⚡️⚡️Хабар қилганимиздек, вилоятимиз маркази Нурафшон шаҳридаги янги амфитеатр майдонига ўрнатилган байрам арчасида турли маданий-маърифий ва кўнгилочар томошалар бўлиб ўтмоқда.

Хусусан, "O'zbekkonsert" вилоят бўлими раҳбари Сарвар Холназаровнинг хабар беришича
, бугунги байрам кечасида таниқли санъаткорлар Эркин Ҳудойқулов, Сурхон гуруҳи, Тоҳир Султон, Ахрор Қўшматов "Чақмоқ", Фирдавс Фазлиддинов иштироки кутилмоқда.

Барча вилоятимиз аҳли ва меҳмонларини 10 январга қадар давом этадиган байрам сайлларида кутиб қоламиз!

📍 Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
@haqiqatonline
⚡️⚡️ОКМК халқаро грантни қўлга киритди

Жорий йилнинг 25 декабрь куни Корея Миллий Ассамблеяси томонидан Олмалиқ кон-металлургия комбинатига 15 млрд. вон(12 млн. АҚШ доллари атрофида) миқдоридаги грант ажратилиши бўйича қарор қабул қилинди.

📍 Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
@haqiqatonline
⚡️ Ўзбекистонда 1 январдан магазинларда озиқ-овқат арзонлашади, ундан ташқари дори, машина ва бошқа товарлар нархи ҳам пасайиши мумкин

2023 йил 1 январдан бошлаб ҚҚС (қўшилган қиймат солиғи) 15 фоиздан 12 фоизга туширилиши ортидан, озиқ-овқат, дори воситалари, машина ва бошқа товарлар нархи пасайиши кутилмоқда.

📍
Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
@haqiqatonline
⚡️Фуқарони шахсини аниқлаш учун ИИБга олиб бориш амалиётидан воз кечилади

2023
йил 1 январдан

☑️ Ички ишлар органлари фаолиятига босқичма-босқич
“Е-патруль” тизими жорий этилиб, фуқаронинг шахсини аниқлаш учун ички ишлар бўлимига олиб бориш амалиётидан воз кечилади.

📍 Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
@haqiqatonline
#диққат

⚡️⚡️Халқ таълими тизимидаги ҳар ойлик устама тўланадиган малакали педагог кадрларни саралаш тест синовида иштирок этган ўқитувчиларнинг натижалари эълон қилинди!

Натижаларни қандай билишлари мумкин?

2022 йил 16 декабрь куни ўтказилган тест синовида иштирок этган халқ таълими тизимидаги педагог ходимлар my.dtm.uz сайтидан ўз натижаларини билишлари мумкин.

Бунинг учун my.dtm.uz сайтида телефон рақами орқали рўйхатдан ўтиш ва паспорт маълумотлари ҳамда доимий яшаш манзилини киритиш лозим.

👩🏫 Шундан сўнг сайтнинг “Ўқитувчилар” бўлимидан “Хизматдан фойдаланиш”ни танлаб, тест натижаларини билиш мумкин.

Бунда талабгорнинг жавоблар варақаси рангли сканер қилинган ҳолатда жойлаштирилган бўлиб, саволларга тўғри ёки нотўғри жавоб берилгани ҳам кўрсатилган.

📍 Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
@haqiqatonline
#жазо

❗️Ангрен ҳокимлигининг қатор мутасаддилари жазоланди

Ангрен шаҳар ҳокимлигининг бош юрисконсульти Б.Ташматов;
шаҳар ҳокимлигининг Ташкилий-кадрлар гуруҳи раҳбари А.Муродов;
шаҳар ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Н.Назаровага нисбатан ҳайфсан чораси қўлланилди.

Сабаби: Ҳоким қарори лойиҳасини тайёрлашда эътиборсизликка йўл қўйган.

📍 Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
@haqiqatonline