Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
2.41K subscribers
15.2K photos
3.97K videos
469 files
11.2K links
Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетаси лойиҳаси.


Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун:
🔎https://t.iss.one/haqiqatonline_bot
Download Telegram
❗️Хитойлик олимлар бундан 100 йил кейин ёз 6 ой давом этишини тахмин қилмоқда

Geophysical Research Lenners нашрига кўра, қиш 2 ойгача қисқариши мумкин.

1952 йилдан 2011 йилгача ёз 78 кундан 95 кунгача узайган.
Агар ўзгаришлар шундай давом этса, 2100 йилга бориб, ёз ярим йил давом этади. Бу эса қишлоқ хўжалигида таъминот занжирида ўзгаришлар бўлишига, экология ўзгаришига сабаб бўлиши ва яшаш шароитларига таъсир қилиши мумкин.

📍Расмий саҳифаларимизга обуна бўлинг!

Telegram| Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Қаерда гапираётганингизни, ўрнингизни билинг!” — Акмал Саидов Ҳисоб палатаси раиси ўринбосарига танбеҳ берди

Қонунчилик палатаси спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов ялпи мажлисда Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари Ўткир Жумановга танбеҳ берди. Жуманов агар топшириқ бўладиган бўлса, ҳар қандай жамғармани текшира олишларини айтгач, Саидов палатадан қонунан ҳаққи бўлмаган ишларга “бурнини тиқмаслик”ни талаб қилди.

📍Расмий саҳифаларимизга обуна бўлинг!

Telegram| Facebook | Instagram
#валюта

❗️Евро курси бир неча ойдан сўнг яна доллар курсидан ошди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 27 октябрда амалда бўладиган қийматини белгилади.

Унга кўра, евро курси 205,66 сўмга ошиб, икки ойдан ортиқ вақтдан сўнг доллар курсидан ошди.

🇺🇸 доллар 11 155,12 сўм (+26,42)
🇪🇺 евро 11 184,12 сўм (+205,66)
🇷🇺 рубль 181,46 сўм (-1,18)


📍Расмий саҳифаларимизга обуна бўлинг!

Telegram| Facebook | Instagram
#хушхабар

⚡️⚡️Ҳамшираларнинг маошлари оширилади

Давлатимиз раҳбари бугун ўтказилган видеоселектор йиғилишида Вазирлар Маҳкамасига ҳамшираларни ўқитиш ва малакасини ошириш, меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорини ошириш, умуман, улар учун муносиб меҳнат ва турмуш шароитларини яратиш масалаларини ўз ичига олган қарор лойиҳасини тайёрлаш бўйича топшириқ берди.

@haqiqatonline
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ🌤

Роббимнинг марҳамати ила берилган яна бир янги тонг, янги кун барчамизга муборак, хайрли бўлсин!

Кунингиз эзгу амаллар ила мазмунли ва файзли барокатли ўтсин!🤲

@haqiqatonline
#об_ҳаво

☀️🌥🌧

Гидрометеорология марказининг хабар беришича, бугун, 27 октябрь куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси 5-10 даража, кундузи 14-19 даража илиқ бўлади.

@haqiqatonline
#тонгги_кайфият

Ҳурматли эркаклар! Аёлингизга гапираётганда тилингизга эҳтиёт бўлинг😂😂😂

@haqiqatonline
#саломатлик

❗️Нега иссиқ нон ейиш тавсия этилмайди?

Янги нонни ошқозон деярли ҳазм қилмайди. Бундан ташқари, янги пиширилган нон ичакларда ачий бошлайди ва бу ортиқча газ ҳосил бўлишига олиб келади ва  ичак оғриғи бошланади.

Агар илгари янги нон танага бундай салбий таъсир кўрсатмаган демоқчи бўлсангиз, бу эски нонвойларнинг нон хамирида табиий хамиртурушлардан фойдаланганлиги ва энди эса нонга синтетик хамиртуруш қўшилаётганлиги  билан боғлиқ.

@haqiqatonline
#фармацевтика

⚡️⚡️⚡️Шифохоналарда дори воситалари ва тиббий буюмлар хариди бўйича мутахассис лавозими жорий этилади

Кеча, 26 октябрь куни “Аҳолини сифатли дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Унга кўра, 2023 йил 1 январдан тегишли рўйхатда белгиланган дорилардан ташқари барча янги дори воситалари клиник тадқиқотларнинг ижобий натижаси асосида давлат рўйхатидан ўтказилади.

Қуйидагилар бекор қилинади:

👉рецептсиз бериладиган дорилар рўйхатини Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқлаш;
👉дори моддаларини (субстанцияларни) давлат рўйхатидан ўтказиш;
👉Ўзбекистондан ташқарида амалга оширилган дори воситаларининг рўйхатдан ўтказиш натижаларини тан олишда стандарт намуналарини талаб этиш.

Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси орқали молиялаштириладиган республика даражасидаги давлат стационар тиббиёт муассасаларида беморлар дори ва тиббий буюмлар билан шифохона орқали таъминланади.

Мазкур жараён дастлаб республика даражасидаги шифохоналарда 2023 йил давомида тажриба-синов тариқасида амалга оширилади.

Шунга кўра, 2022 йил якунигача шифохоналарда дори воситалари ва тиббий буюмлар хариди бўйича мутахассис лавозими жорий этилади.

🚫 2023 йил 1 июлдан референт нархлари қайд этилмаган ёки қайд этилган нархдан юқори бўлган дори воситаларини сертификатлаштириш тақиқланади.

2023 йил 1 майдан жисмоний шахслар томонидан сотиб олинган дорилар учун дорихоналар томонидан бериладиган харид чекининг фискал белгиси солиқ органларининг махсус мобил иловасида рўйхатдан ўтказилганда дорилар нархлари Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг ахборот тизимидаги дори воситаларининг чакана референт нархлари билан автоматик тарзда солиштирилади.

Дориларнинг чакана нархларига белгиланган устамалар ошириб қўлланилганлиги аниқланган тақдирда, бу ҳақида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун махсус ваколат берилган давлат органига автоматик равишда хабар юборилади.

Харид чеки бўйича нарх дорининг чакана референт нархидан ортиқ деб топилганда, ҳуқуқбузардан жарима ундирилади.

2023 йил 1 мартгача дори воситаларининг ишлаб чиқарилишидан бошлаб уларнинг истеъмоли натижасигача бўлган жараёнларни назарда тутувчи Фармацевтика маҳсулотлари ҳисоби ва назорати ахборот тизими жорий этилади.


📍Расмий саҳифаларимизга обуна бўлинг!

Telegram| Facebook | Instagram
#диққат

⚡️⚡️⚡️

Мактаб ва боғчаларда рус тили ўқитувчиларини ишга қабул қилишда рус тилини билиш даражаси бўйича сертификат талаб қилинмайдиган бўлибди.

Бу ҳақда Расул Кушербаев хабар берди.

📍Расмий саҳифаларимизга обуна бўлинг!

Telegram| Facebook | Instagram
#тайинлов

Раҳматов Шуҳрат Нусратуллаевич Тошкент вилояти гимнастика спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактаби директори лавозимига тайинланди.

📍Расмий саҳифаларимизга обуна бўлинг!

Telegram| Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Сурхондарё вилоятида “Афғонистон-Тожикистон-Ўзбекистон” йўналишида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмаси билан шуғулланувчи трансчегаравий жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.

📍Расмий саҳифаларимизга обуна бўлинг!

Telegram| Facebook | Instagram
#фирибгарлик

❗️Зангиотада қарийб 2 минг қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини сотмоқчи бўлган фуқаро аниқланди

Зангиота туманида фуқаро Ш.Н. фуқаро М.га хорижда ишлаб чиқарилган 3 хил турдаги жами 1 980 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини 3 200 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди, дея хабар бермоқда прокуратура департаменти.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

📍Расмий саҳифаларимизга обуна бўлинг!

Telegram| Facebook | Instagram
27 октабрь - Бутунжаҳон инжиқ одамлар куни

Бугун доимо ҳамма нарсадан нолиб шикоят қиладиган, йиғи-сиғи билан мақсадига эришмасдан қўймайдиган инсонларнинг “касб“ байрами.

@haqiqatonline
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳа, Она тилим-ааа!!!

Эркин Бозоровдан, навбатдаги юморга бой ролик!

Дарҳақиқат, бугунги кунда жамиятда она тилига "паразит" сўзларни қўшиб, ўзини "ақлли" қилиб кўрсатмоқчи бўлганлар талайгина.

Унитманг! Сиз-у биз ўз тилимизни ҳурмат қилмас эканмиз, ўзгалар ҳурматидан умид қилмасак ҳам бўлади.

📍Расмий саҳифаларимизга обуна бўлинг!

Telegram| Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жума_муборак

Ассалому алайкум!

Кунларнинг султони Саййид-ул айём ҳаджул масокин яна бир Жума кунига насиб қилган "Аллоҳ" таолога ҳамду санолар бўлсин!

Жума Муборак бўлсин, биродар-у азиз!

@haqiqatonline
#об_ҳаво

☀️🌥🌧 Бугун Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати +21 даражагача кўтарилади

Гидрометеорология марказининг хабар беришича, бугун, 28 октябрь куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси 5-10 даража, кундузи 16-21 даража илиқ бўлади.

@haqiqatonline
#тонгги_кайфият

Мана нега инсонлар ГАИни кўрганда машинани секинлатишади😂

Яхши кайфият кун давомида ҳамроҳингиз бўлсин!

@haqiqatonline
#валюта

⚡️⚡️⚡️

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 28 октябрда амалда бўладиган қийматини белгилади

🇺🇸 доллар 11 171,33 сўм (+16,21)
🇪🇺 евро 11 213,78 сўм (+29,66)
🇷🇺 рубль 182,17 сўм (+0,71)

@haqiqatonline
#диққат

❗️Зангиотада қарийб 1,3 тонна яроқсиз гўшт маҳсулоти мусодара қилинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Зангиота туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Б.Т. яширин цех ташкил қилиб, санитария қоидаларига зид равишда турли хилдаги гўшт маҳсулотлари тайёрлаб сотиш билан шуғулланиб келаётганлиги аниқланиб, тадбир якунида истеъмолчиларнинг ҳаёти ва соғлиги хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган жами 1 271,5 кг гўшт маҳсулоти ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодекснинг 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

📍Расмий саҳифаларимизга обуна бўлинг!

Telegram| Facebook | Instagram
#диққат

❗️Москвада ишлаётган 26 нафар Ўзбекистон фуқаросини урушга сафарбар қилишга бўлган уриниш тасдиқланди. Элчихона ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди

Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси Орлов вилоятидаги «Экосити» корхонасида ишлаётган 26 нафар ўзбекистонликни урушга сафарбар қилишга уринишганини тасдиқлади

Элчихона буни “техник хатолик” дея изоҳлаган.

Элчихона фуқароларга шунга ўхшаш вазиятларда Ўзбекистоннинг жойлардаги бош консуллиги (Владивосток, Новосибирск, Қозон, Екатеринбург, Санкт-Петербург, Ростов-на-Дону) ёки Ўзбекистон элчихонасининг Москвадаги консуллик бўлимига мурожаат қилишни ёки ҳарбий комиссарлик вакилларига шахсни тасдиқловчи ҳужжат билан мустақил равишда мурожаат қилишни тавсия қилган.

📍
Расмий саҳифаларимизга обуна бўлинг!

Telegram| Facebook | Instagram