#диққат
❗️19 699 гектар Ўзбекистон ери Қирғизистонга ўтмоқда
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегараси тўғрисидаги келишувга кўра, 19 699 гектар ер қирғиз томонга берилади. Бу ҳақда Қирғизистон МХҚ бошлиғи Камчибек Ташиев маълум қилган.
Қуйидаги ҳудудлар берилмоқда:
▪️Ғовасой — 12 949 гектар
▪️Кок-Серек — 1 327
▪️Баястан — 212
▪️Ақ-Тош — 100
▪️Унгар-Тоо — 35
▪️Кара-Белес — 25
▪️Шаҳриҳон каналининг 19,5 гектари
▪️Ош вилояти, Ўзган тумани — 500
▪️Жалол-Обод вилояти, Сузак тумани — 500
▪️Кербенда — 571
▪️Жедигерда — 15
▪️Шамалда-Сой — 1 088
▪️Найман — 148
▪️Кок-Талаа — 758
▪️Милдирак — 255
@haqiqatonline

#ярмарка
⚡️⚡️⚡️
Жорий йилнинг 11-12 октябрь кунлари Тошкент вилояти ҳокимлиги ва Олмалиқ кон-металлургия комбинати ҳамкорлигида Олмалиқ шаҳридаги ОКМК спорт мажмуасида Тармоқлараро саноат ярмаркаси бўлиб ўтади.
Ярмарка доирасида маҳаллийлаштирилган импорт маҳсулотлари қаторида илм-фан ва инновацион технологиялар маҳсулотлари кўргазмаси ҳам ташкил этилади.
Комбинат томонидан ярмаркада намойиш этилган импорт маҳсулотларини маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан саноат кооперацияси асосида ишлаб чиқариш ўзлаштириш бўйича ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, музокаралар олиб бориш ва буюртмалар портфелини шакллантириш кўзда тутилган.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Шавкат Мирзиёев дзюдо бўйича Жаҳон чемпионати финалини томоша қилиш учун Ҳумо аренага ташриф буюрди
Финалда ўзбекистонлик дзюдочи Давлат Бобонов Италия вакили Кристиан Парлати билан беллашади.
@haqiqatonline
Финалда ўзбекистонлик дзюдочи Давлат Бобонов Италия вакили Кристиан Парлати билан беллашади.
@haqiqatonline
Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
❗️Шавкат Мирзиёев дзюдо бўйича Жаҳон чемпионати финалини томоша қилиш учун Ҳумо аренага ташриф буюрди Финалда ўзбекистонлик дзюдочи Давлат Бобонов Италия вакили Кристиан Парлати билан беллашади. @haqiqatonline
#хушхабар
#ғалаба
⚡️Давлат Бобонов - дзюдо бўйича жаҳон чемпиони!
Ҳамюртимиз финалда ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпиони, италиялик Кристиан Парлатини мағлуб этди.
Баракалла, Давлат!!!👏
@haqiqatonline
#ғалаба
⚡️Давлат Бобонов - дзюдо бўйича жаҳон чемпиони!
Ҳамюртимиз финалда ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпиони, италиялик Кристиан Парлатини мағлуб этди.
Баракалла, Давлат!!!👏
@haqiqatonline
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#хайрли_тонг
🍃Aссалому алайкум. Сешанба Тонги муборак бўлсин.
🤲Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!
Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
Кўнглингизни хотиржам,
Чеҳрангизни нурли қилсин.
Танангизни саломатлик,
Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!
Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз булсин....

#об_ҳаво
☀️🌥🌧Бугун Тошкент вилоятида +28 даражагача иссиқ бўлиши кутилмоқда
Гидрометеорология марказининг хабар беришича, бугун, 11 октябрь куни Тошкент вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.
Кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 23-28 даража иссиқ бўлади.
@haqiqatonline
☀️🌥🌧Бугун Тошкент вилоятида +28 даражагача иссиқ бўлиши кутилмоқда
Гидрометеорология марказининг хабар беришича, бугун, 11 октябрь куни Тошкент вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.
Кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 23-28 даража иссиқ бўлади.
@haqiqatonline
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#тонгги_кайфият
Ишласанг озасан, дейишган экан, лекин нимагадир фойдаси бўлмаётган эмиш 😂
Яхши кайфият кун давомида ҳамроҳингиз бўлсин.

#валюта
⚡️Доллар курси ошди
Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 11 октябрда амалда бўладиган қийматини белгилади
🇺🇸 доллар 11 069,83 сўм (+18,56)
🇪🇺 евро 10 745,48 сўм (-91,40)
🇷🇺 рубль 178,04 сўм (-2,17)
@haqiqatonline
⚡️Доллар курси ошди
Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 11 октябрда амалда бўладиган қийматини белгилади
🇺🇸 доллар 11 069,83 сўм (+18,56)
🇪🇺 евро 10 745,48 сўм (-91,40)
🇷🇺 рубль 178,04 сўм (-2,17)
@haqiqatonline
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#қабул
Фуқаро:
“Ҳозир уйни ноқонуний қуриб фойдаланаверайлик. Кейин буз деса, бузаверамиз”.
Ҳоким:
“Ҳозир шундай дейилади. Кейин буз деса, кучукни суяб турган уяси ҳам тиллага тенглаштириб юборилади”.
Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Оҳангарон шаҳрида ўтказган сайёр қабулда ноқонуний уй қуришга рухсат сўраб келган мурожаатчига дакки берди.

⚡️Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда банкоматлардан нақд пул ечишда ундириладиган комиссия бекор қилиниши ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Ҳозирча мутасаддилар ушбу хабарга расмий муносабат билдирганлари йўқ.

#фирибгарлик
❗️Қибрайда 2 минг АҚШ доллари эвазига банкдаги “акахонлари” ёрдамида кредит олиб беришни ваъда қилган “шоввоз” аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қибрай туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро А.Н. бошқа бир фуқаро Н.га банк муассасасида ишловчи танишлари ёрдамида 350 млн сўм иккиламчи ипотека кредити олиб бериш эвазига 2 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

⚡️⚡️Биринчи курс талабаларига ҳеч қандай ижара шартномасисиз сентябрь ва октябрь ойлари ижара тўлови тўлаб берилади
Жорий йилда 1-курсда таҳсил олаётган, ижарада яшайдиган талабаларга, истисно тариқасида, сентябрь ва октябрь ойи ижара тўловларининг 50 фоизи, Тошкент шаҳрида БҲМнинг 1 бараваригача (ҳозирда 300 минг сўм), қолган ҳудудларда эса БҲМнинг 0,5 бараваригача (ҳозирда 150 минг сўм) ҳеч қандай ижара шартномаси талаб этилмасдан тўлаб берилади. Ижара шартномасини тақдим этган талабаларга ноябрь ойидан тўловлар давом эттирилади.
Бу ҳақда Ёшлар ишлари агентлиги раҳбари Алишер Саъдуллаев маълум қилди.
“Мазкур имкониятдан фойдаланиш учун ижарада турадиган талабалар ўзи таълим олаётган факультетнинг ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари ёки олий таълим муассасасининг талабаларни турар жой билан таъминлаш ишларини мувофиқлаштирувчи бўлимига мурожаат қилишлари мумкин”, – дейилади хабарда.

❗️Ўзбекистон Республикаси фуқаролари диққатига
Ҳурматли ватандошлар!
Украина шаҳарларига ракета ҳужумларининг кучайиши ортидан Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг Украинага келиш ва ушбу давлатда бўлиш юзасидан қилган мурожаатларига жавобан, элчихона яна бир бор ватандошларимизни, зиддият ўз изига тушгунига қадар, Украинага саёҳат қилишдан чекланишга чақиради.
Бундан ташқари, фронтдаги вазиятнинг кескинлашуви ҳамда бутун Украина бўйлаб ракета ва артиллерия зарбаларининг давом этиши эҳтимоли юқорилигидан келиб чиқиб, ватандошларимиздан шахсий хавфсизлик нуқтаи назаридан ушбу мамлакатни тарк этишларини сўраймиз.
Ўзбекистон Республикасининг Украинадаги элчихонаси

#мавсумий_тайёргарлик
⚡️Куз-қиш мавсумида истеъмолчиларга табиий газ ва электр энергияси етказиб бериш ҳажми оширилади
Энергетика вазирлиги хабарига кўра, 2022-2023 йиллар куз-қиш мавсумида истеъмолчиларга жами 30,6 млрд. куб метр табиий газ, 34 млрд. 918 млн. киловатт-соат (ўтган куз-қиш мавсумига нисбатан 2 млрд. 540 млн. киловатт-соатга кўп) электр энергияси етказиб берилади.

"Буни қанча тез қилсак, автомобиль бозорида рақобат пайдо бўлади" — Президент электромобиль ишлаб чиқариш ҳақида
Ўзбекистонда электромобиль ишлаб чиқариш жадаллаштирилади. Маҳаллий электромобиль хариди учун олинган кредит фоизининг бир қисми қоплаб берилиши белгиланди.
Бундан ташқари, давлатимиз раҳбари электромобилларни қувватлантириш учун йўл бўйларига, заправкаларга ва парковкаларга 2 мингта қувватловчи станциялар ўрнатиш бўйича топшириқ берди.

#фармойиш
⚡️Вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи ўринбосари ишдан четлатилди
Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаевнинг тегишли фармойиши билан:
Тошкент вилояти Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Олимжон Патхулла ўғли Шамсиев эгаллаб турган лавозимидан номаълум муддатга четлатилди.

#диққат ⚡️Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда банкоматлардан нақд пул ечишда ундириладиган комиссия бекор қилиниши ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Ҳозирча мутасаддилар ушбу хабарга расмий муносабат билдирганлари йўқ. @haqiqatonline
#раддия
❗️Банкоматлардан фоизсиз пул ечиб олиш мумкинлиги ҳақидаги хабарлар рад этилди.
@haqiqatonline
❗️Банкоматлардан фоизсиз пул ечиб олиш мумкинлиги ҳақидаги хабарлар рад этилди.
@haqiqatonline
#валюта
Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 12 октябрда амалда бўладиган қийматини белгилади
🇺🇸 доллар 11 084,06 сўм (+14,23)
🇪🇺 евро 10 751,54 сўм (+6,06)
🇷🇺 рубль 173,53 сўм (-4,51)

#коррупция
❗️Зангиотада 5 минг "кўкат" эвазига тергов хибсхонасида сақланаётган фуқарони муддатидан аввал озод қилишни ваъда қилган шахс қўлга олинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Зангиота туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Б.Н. фуқаро С.нинг ишончига кириб, унинг Зангиота туманидаги тергов ҳибсхонасида сақланаётган отасини 5 000 АҚШ доллари эвазига танишлари орқали муддатидан илгари жазодан озод қилиб беришни ваъда қилиб, олдиндан 35 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.