Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
2.71K subscribers
15.4K photos
4.05K videos
473 files
11.2K links
Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетаси лойиҳаси.


Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун:
🔎https://t.iss.one/haqiqatonline_bot
Download Telegram
#фирибгарлик

❗️Янгийўл туманида табиий ресурслардан ноқонуний фойдаланиб, давлатга 2,3 млрд сўм зарар етказган автомобилларга газ қуйиш шаҳобчаси аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда, Янгийўл туманида жойлашган “G.A.” ва “N.M.” МЧЖларга қарашли автомобилларга газ тўлдириш шохобчасида ўрнатилган газ ҳисоблагичларга қасддан шикаст етказилиб, ускуна кўрсаткичларини ўзгартириш орқали табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келинганлиги оқибатида давлат ва жамият манфаатларига жами 2,3 млрд сўм зарар етказилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@haqiqatonline
#ибрат_вақти

1. Дунёга муҳаббат қўйма, чунки у мусулмоннинг уйи эмас.

2. Шайтонни дўст тутма, чунки у мусулмоннинг биродари эмас.

3. Ҳеч кимга азият берма, чунки бу мусулмоннинг иши эмас.

📝 Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий Ҳафизaҳуллоҳ

@haqiqatonline
#Тайинлов

⚡️⚡️⚡️

Султонов Иброхим Исроилович - Монополияга қарши курашиш қўмитаси хузуридаги "Ахборот технологияларини жорий этиш маркази" Давлат унитар корхонаси директори лавозимига тайинланди.

1995 йил Тошкент давлат педагогика институти(кундузги)
2004 йил Ўзбекистон Республикаси Банк Молия академиясини (магистратура) тамомлаган.

Лавозимга тайинлангунга қадар Тошкент вилояти Ташқи миграция агентлиги раҳбари лавозимида ишлаб келган.

@haqiqatonline
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ🌤

Роббимнинг марҳамати ила берилган яна бир янги тонг, янги кун барчамизга муборак, хайрли бўлсин!

Кунингиз эзгу амаллар ила мазмунли ва файзли барокатли ўтсин!🤲


@haqiqatonline
#об_ҳаво

⚡️Бугун Тошкент вилоятида қандай об-ҳаво кузатилади?

Гидрометеорология марказининг хабар беришича, бугун, 25 август куни Тошкент вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси 12-17 даража илиқ, кундузи 29-34 даража иссиқ бўлади.

@haqiqatonline
#Диққат
#тезкор

⛔️ Бўстонлиқ туманида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 31 йиллиги байрами тантаналари ўтказилиши муносабати билан тадбир ўтказиладиган жойларда жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 25 август куни соат 17:00 дан то 23:00 га қадар Ғазалкент шаҳри ҳудудидан ўтган 4Р6 "Тошкент-Чирчиқ-Чимён" автомобил йўлининг 51 кмдан (Газалкент шаҳрига асосий кириш йўли Букри (горбатий) кўприк олдидан) 53 кмга (Ибн Сино кўчасидаги қурилиш дўкони) қадар тўлиқ ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ ҲАРАКАТИ ЧEКЛАНАДИ❗️

Манба

@haqiqatonline
#валюта

❗️Кетма-кет 5 кунлик пастлашдан сўнг доллар курси ошди

Марказий банк валюталарнинг сўмга нисбатан 25 августдаги қийматини эълон қилди.

Унга кўра, долларнинг расмий курси +14,46 сўмга кўтарилиб, 10 902,76 сўм этиб белгиланди.

@haqiqatonline
#статистика

"Соф" иш ҳақи рейтингида Ўзбекистон 106 давлат ичида 96-ўринни эгаллади

Ўзбекистон 106 та давлат орасида солиқлардан кейин ўртача ойлик иш ҳақи бўйича мамлакатлар рейтингида 96-ўринни эгаллади.

P/S. "Кучли юзталик")

@haqiqatonline
#жаҳон

⚡️Туркиялик машҳур хонанда Иброҳим Татлисас автоҳалокатга учради

Воқеа бугун Бодрум- Ялкавак автомобил трассасида содир бўлган – GZT нашри.

@haqiqatonline
#табассум_вақти

❗️Жиддий тавсия.

Агар аёлингиз асабийлашиб, жазавага тушса хавфсизроқ масофага бориб турволинг ва унга қарата ҳамёнингизни отинг. Бу уни анча тинчлантиради 😅

@haqiqatonline
#қарор

⚡️⚡️⚡️

Абу Райҳон Беруний таваллудининг 1050 йиллиги кенг нишонланади
- Президент қарори

Бугун, 25 август куни Президентимизнинг “Буюк мутафаккир ва қомусий олим Абу Райҳон Беруний таваллудининг 1050 йиллигини халқаро миқёсда кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Унга кўра, 2022–2023 йилларда буюк мутафаккир ва қомусий олим Абу Райҳон Беруний таваллудининг 1050 йиллиги ЮНЕСКО шафелигида халқаро миқёсда кенг нишонланади.

Шунга асосан,

“Буюк Беруний мероси” халқаро сайёҳлик маршрутлари йўлга қўйилади;

2023 йил якунигача Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманида Абу Райҳон Беруний мажмуаси қурилади;

аллома илмий-ижодий меросига мансуб қўлёзма ва бошқа маданий бойликлар реставрация қилинади;

Фанлар академиясининг Қорақалпоғистон бўлими ва Хоразм Маъмун академиясида маданий мерос объектларини реставрация қилиш ва консервация қилишга ихтисослашган лаборатория ташкил қилинади;

ўқувчилар ўртасида Хоразм вилоятида тегишли фан бўйича Абу Райҳон Беруний номидаги халқаро фан олимпиадаси ўтказилади.

Шунингдек, Абу Райҳон Беруний номидаги халқаро мукофот таъсис этилади.

2022 йил декабргача “Беруний ва ёшлар” махсус дастури ишлаб чиқилиб, мутафаккир ҳаётига оид маълумотлар, унинг илмий-маърифий асарлари жамланган мобил илова яратилади.

Бундан ташқари, қарорга кўра алломанинг тўлиқ асарлари туркумини ўзбек, қорақалпоқ, рус, инглиз, араб ва форс тилларида нашр этиш чоралари кўрилади.

@haqiqatonline
#мутолаа_вақти

Болажоним Эндигина кўзи ёриган ёш она кучли ҳаяжонда: – Чақалоғимни кўрсам бўладими? – деб сўради. Қучоғига юмшоқ бир юргак берилди ва бахтли она чақалоғининг жажжи юзини кўрмоқ учун унинг юзини очди ва ҳайратга тушганидан тили тутилиб қолди. Она ва чақалоқни кузатиб турган дўхтир шартта орқасига ўгрилиб деразадан кўчани томоша қила бошлади. Чақалоқнинг қулоқлари йўқ эди... Таҳлиллар боланинг эшитиш қобилияти яхши экани, фақат қулоғининг супраси йўқлиги боланинг ҳуснини бузиб турганини кўрсатди. Орадан йиллар ўтди, бола мактабга чиқди. Бир куни мактабдан уйга югуриб келди ва ўзини онасининг бағрига отди. Тўлиқиб йиғлар эди. Бу унинг ҳаётидаги биринчи мазахланиши ва умидсизлиги эди: – Бир катта бола менга махлуқ деди. Болакай ана шу кемтиклик билан улғая бошлади. Уни синфдошлари яхши кўрар ва ниҳоятда зеҳни тез ўқувчи эди. Агар синфдошларига аралашиб юрганида эди, шубҳасиз, синфком бўлар эди. Аммо онаси ҳар доим унга: – Ёш болаларнинг орасига аралашмайсан, – деб тайинлар эди. Айни пайтда у қалбида теран бир ачиниш ва шафқатни ҳис қилар эди. Боланинг отаси оила дўхтири билан қулоғи хусусида сўзлашди. – Бирор нарса қилишнинг иложи йўқми? – деб сўради. Дўхтир: – Агар бир жуфт қулоқ топишнинг иложи бўлса, уни ёпиштириб қўйиш мумкин, – деди. Шундан сўнг болага қулоқларини фидо этиши мумкин бўлган бир жавонмардни ахтара бошладилар. Орадан икки йил ўтди. Бир куни отаси: – Шифохонага борасан, ўғлим, онанг иккаламиз сенга қулоқларини беришга рози бўлган бир одамни топдик. Фақат унинг кимлигини сенга айта олмаймиз – сир, – деди. Операция муваффақиятли ўтди ва бутунлай янги бир инсон қиёфаси пайдо бўлди. Янги кўринишидан руҳияти юксалган бола ўқишда ва ижтимоий ҳаётда катта ютуқларни қўлга киритди. Сўнгра уйланди ва кўзга кўринган дипломат бўлди. Орадан йиллар ўтди, бир куни отасининг олдига кириб: – Отажон, менга бу қадар катта яхшилик қилган одам ким? Мен унинг яхшилигига ҳеч қандай жавоб қайтара олмадим... – деди. Отаси: – Бирор нарса қила олишингга кўзим етмайди. Фақат жиддий шартлашганмиз, ҳали унинг кимлигини айта олмайман, вақти етмади... – деб жавоб берди. Бу сир йиллар давомида сақланди ва бир куни очилиш вақти келди. Бошига мусибат тушган кунда онасининг жонсиз танаси бошида отаси билан бирга жаноза ўқилишини кутаётган эди. Отаси мулойим ҳаракат билан онасининг бошига қўл чўзди, қаҳваранг сочларини силаб орқага таради, онасининг қулоқлари йўқ эди. Отаси: – Нега онажоним, уйда ўтирганда ҳам рўмолини бошидан олмайди, сочларига оро бермайди, деб ҳеч ўйламадингми? – дея шивирлади.

@haqiqatonline
#футбол

⚡️⚡️⚡️

Чемпионлар лигаси 2022/23 йилги мавсум гуруҳ босқичига қуръа ташланди.

P/S. "Барселона" мухлисларига сабр...

@haqiqatonline
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌱Aссалому алайкум. Жума айёми муборак бўлсин 😊👍

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

🍃Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
🍃Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!

🌱Кунингиз мазмунли ўтсин!


@haqiqatonline
#об_ҳаво

⚡️Бугун Тошкент вилоятида +35 даражагача иссиқ бўлиши кутилмоқда

Гидрометеорология марказининг хабар беришича, бугун, 26 август куни Тошкент вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси 12-17 даража илиқ, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.

@haqiqatonline
#2022_йил_1_сентябрдан

Қонунчиликка кўра:

🔹 жисмоний шахсларга тегишли ишлаб чиқарилганига 10 йилгача бўлган енгил автомототранспортлар техник кўрикдан ихтиёрий равишда ўтказилади;

🔹 енгил автомототранспортлар қуйидаги муддатларда мажбурий техник кўрикдан ўтказилади:

▫️ишлаб чиқарилганига 11 йилдан 14 йилгача бўлган енгил автомототранспортлар – 2 йилда бир марта;

▫️ишлаб чиқарилганига 15 йил ва ундан ортиқ бўлган енгил автомототранспортлар – 1 йилда бир марта.

⚠️ Бунда мазкур муддатлар тижорат асосида йўловчилар ташиш фаолиятида фойдаланиладиган енгил автомототранспортлар учун татбиқ этилмайди.

@haqiqatonline
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#эзгулик
#инсон_азиз

Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаевнинг ташаббуси билан Ўрта Чирчиқ туманидаги “Фаровон” маҳалласида кўп қаватли бино уйсиз оилалар учун кўп хонадонли уйга айлантирилди.

Маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 4 млрд. сўм сарфланиб, бу ерда барча шарт-шароитлар яратилди.

Куни кеча уйсиз қийналиб юрган, оиласида ногиронлари бўлган, боқувчиси йўқ, эҳтиёжманд жами 44 та оилага бепул хонадонлар мамлакатимиз мустақиллигига туҳфа сифатида топширилди.

@haqiqatonline
тх64.pdf
2.5 MB
#матбуот

"Тошкент ҳақиқати" газетасининг 2022 йил 24 августдаги 64-сони мутолаа учун тақдим этилмоқда.


@haqiqatonline
#Аттанг

Айтишларича, Қуйи Чирчиқда эри калтаклаган аёл пичоқлаб ўлдириб кетилибди. Қотил аёлнинг эри экан. Рашк туфайли ўлдирибди. Буни ёзишга қўл бормайди, мана бу ерда батафсилроқ ёзишибди. Ўқинг ва хулоса қилинг 👉 https://t.iss.one/+BeFTH9G2s0djNjAy