Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
2.38K subscribers
15.2K photos
3.97K videos
469 files
11.2K links
Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетаси лойиҳаси.


Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун:
🔎https://t.iss.one/haqiqatonline_bot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жума_муборак

Аллоҳ таоло яратган кунларнинг ичида энг аълоси Жума кунидир!
Жуманинг хайри ва барокати сизга бўлсин азизлар! Сарвари коинот Расулуллоҳ салоллоҳу алайҳи васалламга саловатлар айтишни унутманг!

Кейинги Жума айёмларигача саломатлик-ла етиб олиш ҳар биримизга насиб айласин ИншаАллоҳ!
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳу ва барокатуҳ.
Аллоҳумма солли аъла Саййидина Муҳаммад!


@haqiqatonline
#об_ҳаво

Бугун Тошкент вилоятида +37 даражагача иссиқ бўлиши кутилмоқда

Гидрометеорология марказининг хабар беришича, бугун, 12 август куни Тошкент вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди.
Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси 18-23 даража илиқ, кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади.

@haqiqatonline
#диққат

⚡️Коллеж ва техникумларга қабул бошланди

Жараён 1 ой давом этади. Коллеж ва техникумларга кундузги, кечки, сиртқи ва дуал таълим шакллари бўйича 140 мингга яқин квота ажратилган.

@haqiqatonline
тх60.pdf
3.8 MB
#матбуот

"Тошкент ҳақиқати" газетасининг 2022 йил 10 августдаги 60-сони мутолаа учун тақдим этилмоқда.

@haqiqatonline
⚡️⚡️⚡️

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрига ташриф буюриб, металлургия тармоғининг ишлаб чиқариш қувватларида олиб борилаётган ишларни кўздан кечиради, соҳа ходимлари ва тадбиркорлар билан учрашув ўтказади.

Шунингдек, давлатимиз раҳбари қатор ижтимоий соҳа объектларига ташриф буюради, бекободликлар билан мулоқот қилади.

@haqiqatonline
#байрам_муборак

12 август - Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ хизмати ходимлари куни

Бугунги байрам билан солиқ соҳасида хизмат олиб бораётган барча соҳа ходимларини табриклаймиз.

Оилавий хотиржамлик ва соғлик-саломатлик тилаймиз.

Касб байрамингиз муборак бўлсин!


@haqiqatonline
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бўстонлиқ

⚡️Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида «Welcome to Bustanlik» халқаро миллий таомлар фестивали бўлиб ўтди

Ушбу фестивалга 9,5 мингдан ортиқ меҳмон ташриф буюрди. 30 дан ортиқ миллий таомлар тайёрланди.Тадбирда Тошкент вилоятидаги 22 туман ва шаҳарлардан миллий таомлар, жумладан, ўзбек палови, Сўқоқ кабоби, этник таом - калла-поча, норин, хасип, мампар, тандир кабоб, сомса ва бошқа кўплаб таомлар намойиш этилди.

@haqiqatonline
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️⚡️

Металлургия соҳасига ўзини бағишлаган ҳар бир тадбиркорни биз қўллаб-қувватлаймиз — Шавкат Мирзиёев.

@haqiqatonline
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#хайрли_тонг

Ҳар банда Яратгандан умидвор ҳолда яшар экан, албатта, унинг қаршисида мақсад эшиклари очилади...

Ушбу янги тонг нафасидан баҳра олётган сиз Азизларга бошлаётган бугунги эзгу ишларизга улкан ривожлар тилаб қоламиз.

Шанба тонги муборак бўлсин.

Ассалому алайкум!


@haqiqatonline
#об_ҳаво

Бугун Тошкент вилоятида қандай об-ҳаво кузатилади?

Гидрометеорология марказининг хабар беришича, бугун, 13 август куни Тошкент вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди.
Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси 18-23 даража илиқ, кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади.

@haqiqatonline
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#кун_тарихи

13 август - Халқаро чапақайлар куни

Чапақайлар ҳақида қизиқарли фактлар

@haqiqatonline
#қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️АКТ соҳасидаги ўқув курси ўқувчилари ва битирувчилари учун истеъмол кредити ажратилади

Кеча, 12 август куни Давлатимиз раҳбари “Замонавий билим ва касб-ҳунар эгаллаш имкониятларини кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Унга кўра, 2022 йил 1 октябрдан нодавлат таълим ташкилотларининг ўқув курсларида ёшларнинг ахборот технологиялари соҳасида ўқиши учун таълим кредити ажратиш тизими йўлга қўйилади.

🔰Бунда таълим кредитлари:

🔹Марказий банкнинг асосий ставкасида (15%);
🔹БҲМнинг 65 бараваригача 1 йиллик имтиёзли давр билан 4 йил муддатга ажратилади;

🔹“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кирган оилалар фарзандлари учун таълим кредити олишда гаров ва кафиллик талаб этилмайди.

2022 йил 1 ноябрдан IT-парк резиденти бўлган ташкилотларнинг ўқув курсларида таҳсил олаётган ёки ушбу ўқув курсларини сўнгги 6 ойда муваффақиятли тамомлаган ёшларга компьютер харид қилиш учун БҲМнинг 25 бараваригача (7,5 млн сўмгача) истеъмол кредитлари ажратилади.

Бунда истеъмол кредитлари бўйича фоиз тўловлари Марказий банк асосий ставкасининг 1,5 бараваригача қисми Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан компенсация қилинади.

@haqiqatonline
#статистика

⚡️Ўзбекистонда 6 ойда хорижда доимий яшовчилар билан қарийб 1,5 мингга яқин никоҳ рўйхатга олинган

Жорий йил январь-июнь ойлари давомида Ўзбекистонда 108 918 та никоҳ қайд этилган.

@haqiqatonline
#ўқув_тақвими

🗓 Ўқитувчилар учун 2022-2023 ўқув йили календари.

@haqiqatonline
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌸Aссалому алайкум. Якшанба тонги муборак бўлсин 😊👍

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!


@haqiqatonline
#об_ҳаво

Бугун Тошкент вилоятида +39 даражагача иссиқ бўлиши кутилмоқда

Гидрометеорология марказининг хабар беришича, бугун, 14 август куни Тошкент вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.

Ҳарорат кечаси 20-25 даража илиқ, кундузи 34-39 даража иссиқ бўлади.

@haqiqatonline
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Тошкент вилояти Қибрай туманида 30 ёшли эркак хонадонида 20 туп гиёҳванд ўсимлик етиштираётгани аниқланди.

@haqiqatonline
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#диққат

Ижтимоий тармоқларда Олмалиқда 2 та енот 1200 долларга сотилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Расмий муносабат кутиб қоламиз!

@haqiqatonline
#диққат

❗️Тўлов-контракт асосида ўқиш учун таълим кредитларини ажратиш тартиби ҳақида биласизми?

Таълим кредитлари таълим ташкилотлари бакалавр ҳамда магистратуранинг кундузги, сиртқи ва кечки таълим шаклида тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилган ёки қабул қилинган, шунингдек ўқишини кўчирган Ўзбекистон фуқароси бўлган талабаларга берилади.

☑️ Бунда, кредит олувчининг доимий даромад манбаига эга оила аъзолари (ота-онаси, ака-укаси, опа-синглиси, эри ёки хотини) ёки васийлари биргаликда кредит олувчи сифатида қатнашиши мумкин.

🔄 Таълим кредитининг асосий қарзи талабанинг расмий ўқиш муддати тугагандан сўнг еттинчи ойдан бошлаб 7 йил давомида қайтарилади.

Таълим кредитини олиш учун Молия вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинган тижорат банкларига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

👉 ариза;

👉 тўлов-контракт шартномаси ва унга илова қилинадиган ҳисоб варақаси/фактураси (мавжуд бўлганда). Шартномада ўқишни тамомлашнинг белгиланган муддати ва бир йил учун тўлов миқдори кўрсатилган бўлиши лозим;

👉 таълим кредити қайтарилишининг таъминоти бўйича ҳужжат. Бунда “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кирган оилаларнинг фарзандларига ажратиладиган таълим кредити бўйича гаров ва кафиллик талаб этилмайди;

👉 “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилганлигини тасдиқловчи маълумотнома (“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган оилалар фарзандлари учун);

👉 биргаликда кредит олувчига тегишли маълумот.

☝️ Ҳужжатлар 5 иш кунида кўриб чиқилади.

📝 Таълим кредити шартномаси тўлов-контракт шартномасида кўрсатилган бир йиллик тўлов суммасига тенг миқдордаги суммага тузилади.

🏦 Таълим кредити кредит олувчига Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида ажратилади.

⚠️ Бунда, Марказий банкнинг асосий ставкаси пасайтирилган тақдирда, таълим кредити бўйича фоиз ставкаси мутаносиб равишда пасаяди, Марказий банкнинг асосий ставкаси оширилган тақдирда эса таълим кредити бўйича фоиз ставкаси ўзгаришсиз қолади.

Мазкур тартиб:

чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга;
тижорат банклари томонидан Жамғарма маблағларидан ташқари бошқа манбалар ҳисобидан бериладиган таълим кредитларига нисбатан татбиқ этилмайди.

🚫 Табақалаштирилган тўлов-контрактни ва унинг минимал миқдорига тенг бир марталик бошқа тўловларни амалга ошириш учун таълим кредити ажратилмайди.

@haqiqatonline
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#кун_тарихи

14 август - Халқаро қурувчилар куни

Касб байрамингиз муборак бўлсин, азиз бунёдкорлар!

@haqiqatonline