Haqiqatonline tezkor
78 subscribers
272 photos
326 videos
5 files
69 links
SR
Download Telegram
#Диққат

❗️Пиёдага йўл бермаганлар 8.5 миллион сўм жаримага тортилиши мумкин, худди рухсатсиз тонировкадек

Рухсатномасиз тонировка жаримаси эса минимал даражада туширилиши кутилмоқда, сабаби уни инсон хаёти учун зарари йўқ! Пиёдаларга йўл бермаслик эса юзлаб одамларни ўлимига сабаб бўляпти.

@haqiqatonline_24
#ДИҚҚАТ

❗️ЦЕФТРИАКЦИОН, ЎЛИМ ХАВФИ БОР

Кеча Тошкент вилоятида Цефтриакцион қабул қилган аёл нафаси бўғилиб хушини йўқотди, уни тезкорлик билан шифохонага олиб бориб хаётини сақлаб қолишди

Шифокорлар бу 5-ҳолат эканини, бундай нотўғри таъсир ҳолатларда дархол врачга мурожаат қилишларини сўрашмоқда.

@haqiqatonline
#Диққат

❗️ Ерга янги ҳалокатли эпидемия таҳдид солмоқда

Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилти огоҳлантирмоқда
.

Таъкидланишича, Руандада ўлим даражаси 90 фоизгача бўлган номаълум вируснинг катта тарқалиши аниқланган, у тезда назоратдан ташқарида тарқалмоқда ва ҳозир бутун дунё учун хавф туғдирмоқда.

Асоратлари: иситма, томоқ оғриғи, тошма, бурундан қон кетиш, диарея, кўнгил айниши, қусиш ва кўздан қон кетиш.

‼️ Ҳозирча унга қарши эмлаш йўқ.

@haqiqatonline
#ТЕЗКОР #ДИҚҚАТ

❗️БОЛАЛАР ШИФОХОНАСИДАГИ ҲОЛАТЛАРДАН БИРИ!

Ёш фарзандларингизга совуқ сув ва совуқ нарсалар, дўконлардан ҳар хил рангли ширинликлар олиб берманг
Одамлар гавжум жойларга олиб бормай туринглар.

Озгина совуқ сув ёки ичимликлар ҳам болаларни шамоллашга олиб келиши мумкин ва оилада бир инсон касалланса у тезда бошқаларга юқиб, касалланиш кўпайиб кетади.

Ҳозир жуда кўп болаларда иситма, томоқ оғриғи ва қуруқ йўтал кузатилиб, шифохонага боришмоқда экан.

Ота-оналарга юбориб, огоҳлантириб қўямиз.

@haqiqatonline
#диққат

❗️Миллий сертификат имтиҳони учун рухсатномалар эълон қилинди

Жорий йилнинг 25–26 январь (шанба-якшанба) кунлари бўлиб ўтадиган кимё ва биология фанларидан миллий сертификат имтиҳони учун рухсатномалар эълон қилинди.

Тест синовида иштирок этадиган талабгорлар рухсатномани my.gov.uz сайтининг "Менинг аризаларим" бўлимидан олишлари мумкин.

❗️ Талабгорлар тест синови ўтказиладиган биноларга шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки ИД-карта) асосида 1-сменада 07:30 дан бошлаб (тест синови 09:00 да), 2-сменада 13:00 дан бошлаб (тест синови 14:30 да) киритилади.


⚠️Тест синовига кечиккан ёки келмаган талабгорлар учун қўшимча имтиҳон ўтказилмайди.

@haqiqatonline
#диққат

❗️ТАЙЁР ТУРИНГ: 1 парелдан электр тўки учун тўловлар оширилади

Ойлик маошларни ҳам оширишни ҳеч ўйлаб кўришаётган бўлсами?

@haqiqatonline
#диққат

❗️Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳридаги Сўфи Оллоёр маҳалласида ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, ўрта босимли газ қувурига шикаст етказиши оқибатида 44 та хонадон газсиз қолган.

@haqiqatonline
#диққат

❗️1300 га яқин дорихоналарда қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди — Рақобат қўмитаси

Жумладан,


👉 Тошкент шаҳрида 228 та дорихона;
👉 Самарқанд вилоятида 182 та дорихона;
👉 Тошкент вилоятида 134 та дорихона;
👉 Наманган вилоятида 119 та дорихона;
👉 Навоий вилоятида 118 та дорихона;
👉 Жиззах вилоятида 106 та дорихона;
👉 Қорақалпоғистон Республикасида 88 та дорихона;
👉 Сирдарё вилоятида 65 та дорихона;
👉 Бухоро вилоятида 50 та дорихона;
👉 Андижон вилоятида 49 та дорихона;
👉 Қашқадарё вилоятида 43 та дорихона;
👉 Фарғона вилоятида 36 та дорихона;
👉 Хоразм вилоятида 36 та дорихона;
👉 Сурхандарё вилоятида 18 та дорихона.

Юқоридаги ҳудудларда олиб борилган ўрганишлар натижасида 270 минг та ҳолатда жами 11,6 млрд. сўм миқдорида асоссиз даромад олинганлиги аниқланиб, ортиқча олинган пул маблағларини истеъмолчиларга қайтариш чоралари кўрилди.

@haqiqatonline
#Диққат

Энди ўзбекистонликлар хорижий интернет-дўконлардан маҳсулот харид қилишда божхона тўловларини тўлашлари керак бўларкан.

Wildberries, Temu, Ozon, AliExpress, Globbing, Amazon ва бошқалардан буюртмалар учун ҳар бир кг учун 7500 сўм (БҲМнинг 2%) тўлаш керак бўлади. Илгари 1000 доллардан кам бўлган буюртмалар учун божхона расмийлаштируви талаб этилмаган.

@haqiqatonline
#диққат
#Огоҳ_бўлинг

❗️ Ўзбекистонда «Lacto-G», «Biseptol», «Desiferol», «Magne B6» ва «Smekta»
каби дориларнинг контрафакт яъни бошқачароқ ном билан ишлаб чиқарилаётгани аниқланди.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги дори воситаларининг қалбаки нусхаларини тайёрлаш ва тарқатиш фактларини аниқлади. Сохта маҳсулотлар орасида қуйидаги дорилар топилган: «Lacto-G», «Biseptol», «Desiferol», «Magne B6» ва «Smekta». Қоидабузарларга нисбатан тегишли чоралар кўрилиб, ноқонуний хатти-ҳаракатларга чек қўйилди.

⚠️Барча яқинларни огоҳлантиринг!

@haqiqatonline