Hanafiy.uz
7.51K subscribers
11.8K photos
3.68K videos
1 file
14.4K links
Olmazor tumani ''Imom at-Termiziy'' jome masjidi imom xatibi

YAHYO UBAYDULLOH O’G’LI

Rasmiy sahifalarimiz
https://myurls.co/hanafiyuzofficial
Download Telegram
ҲАЛИ ТУҒИЛМАГАН БОЛАГА КИЙИМ-КЕЧАК ОЛИБ БЎЛМАЙДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Ҳозирда 8 ойлик ҳомиладорман. Бўлажак фарзандимиз учун ҳозирдан керакли кийим ва турли буюмлар олмоқчи эдик. Аммо сизларга мумкин эмас дейишяпти, бу нотўғри тушунча эмасми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бундай қараш, яъни "ҳали туғилмаган болага кийим-кечак олиб бўлмайди" деган тушунча хатодир. Чунки "ҳар бир ишлар ниятга кўрадир" деган мазмунда ҳадис бор. Қолаверса динимизда шумланиш йўқ. Шундай экан бемалол яхши ниятлар билан кийимчалар олишингиз мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Youtube каналимизга аъзо бўлинг ва бошқа видеоларни ҳам кўринг

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Youtube I Facebook I Telegram I Instagram
Каналга уланиш учун линкни устига босинг!👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEFGME48BlLkN04_rQ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Саккиз кишининг иккита қорамолга шерик бўлишлари жоизми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Йўқ, жоиз эмас. Ҳатто саккиз кишининг саккизта қорамолга шерик бўлишлари жоиз эмас. Чунки бу ҳолда ҳар бир шерикнинг ҳар бир қорамолдаги ҳиссаси еттидан бирдан оз. Лекин етти ёки камроқ кишининг бир қорамолга шерик бўлишлари жоиз бўлгани каби бирдан кўп қорамолга ҳам шерик бўлишлари жоиздир. Зеро, бу ҳолатда ҳар бир шерикнинг ҳар бир қорамолга энг камида еттидан бир ҳиссаси бордир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Youtube каналимизга аъзо бўлинг ва бошқа видеоларни ҳам кўринг

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Youtube I Facebook I Telegram I Instagram
Каналга уланиш учун линкни устига босинг!👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEFGME48BlLkN04_rQ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Интернет орқали пулли ўйинлардан пул ютиб ўша пулни эҳсон қилса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Эҳсон қилиш дегани яхшилик қилиш, ёрдам қилиб савоб олиш деганидир. Шариатимизда мақсадга олиб борувчи йўл ҳам тўғри бўлиши керак. Демак, эҳсон қилиш учунам ҳалол топилган пул бўлиши керак экан, интернетга пул тикиб топилган пуллардан эҳсон қилиб бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Youtube каналимизга аъзо бўлинг ва бошқа видеоларни ҳам кўринг

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Youtube I Facebook I Telegram I Instagram
Каналга уланиш учун линкни устига босинг!👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEFGME48BlLkN04_rQ
НИКОҲИДА БЎЛМАГАН АЁЛГА АЙТИЛГАН ТАЛОҚ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Никоҳ ўқитишимиздан 2 соатча олдин ҳали маҳрамимга айланмаган куёв менга "Агар бугундан кейин рўмолингни ечсанг талоқсан", деди. Айтингчи, уларни гаплари ўтадими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Йўқ, талоқ тушмайди. Чунки бундай ҳолатда талоқ тушиши учун аёл эрнинг никоҳида бўлиши керак. Никоҳида бўлмаган аёлга айтилган талоқ эътиборга олинмайди.
Бу ерда бошқа ачинарли ҳолат борки, бу жамиятимизда борган сари илдиз отаётганга ўхшайди. Никоҳни 25 йил кутиб, ҳали никоҳ ўқилмасдан тилига эрк берган "эркак" никоҳ ўқилгандан кейин нима қиларкин?! Ҳар нарсага талоқни аралаштирармикан?!

Талоқ динимиздаги охирги чора, ҳеч имкон қолмаганда унга мурожаат қилинади. У аёлни қўрқитиш учун қўлланадиган қурол эмас. Қолаверса талоқнинг ҳам чегараси бор. Талоқлар сони учтага етса, эр хотин ўртасидаги никоҳ риштаси бутунлай узилади, кейин уларга никоҳ ўқиб бўлмайди. Никоҳ қилинса ҳам, фойдаси йўқ, улар бир-бирига ҳалол бўлмайди.

Динимизда мусулмон кишининг лафзи аҳамиятли. Никоҳда келин куёвнинг эр-хотин бўлишга розилигини ифодаловчи сўзлар эътиборга олингани каби, талоқда ҳам бир оғиз гап этиборга олинади. Бу сўз — отилган ўқ, уни қайтариб олиб бўлмайди. Талоқ масаласида ҳазил кетмайди. Аллоҳ таоло инсоф-тавфиқ берсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗
Улашинг: @diniysavollar
Youtube каналимизга аъзо бўлинг ва бошқа видеоларни ҳам кўринг

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Youtube I Facebook I Telegram I Instagram
Каналга уланиш учун линкни устига босинг!👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEFGME48BlLkN04_rQ
ТАЛОҚ ҚАНДАЙ БЕРИЛАДИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Ислом динида талоқ қандай берилади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Динимизда талоқ охирги чорадир. Бирга яшашнинг ҳеч иложи қолмаса, хотинини талоқ қилмоқчи бўлган одам хотинига: "Сени бир талоқ қилдим", дейди. Шундан бошлаб аёлнинг иддаси бошланади. Жинсий алоқа ва унга олиб борувчи ишларни тўхтатишади. Идда вақтида эр хотинини уй-жой ва нафақа билан таъминлаб туриши шарт.
Баъзи бировлар билимсизликдан ажралмоқчи бўлганлар уч талоқ қилиши керак, дейди. Аслида, бирваракайига уч талоқ қилиш гуноҳ. Бунинг устига рухсат берилган талоқлар сони учта бўлгани учун, уч талоқ қилгандан кейин қайта ярашиш имкони қолмайди.

Юқоридаги каби бир талоқ қилинганда эса, яна қайта ярашиш имконияти бўлади. Бу ҳам битта-биттадан учинчи марта талоқ қилгунча давом этади. Талоқлар сони учтага етгач, қайта ярашиш имкони бўлмайди. Фақат (маълум шарт-шароитлари билан) хотин бошқа эрга тегиб чиқса, кейин қайта никоҳланиши жоиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Youtube каналимизга аъзо бўлинг ва бошқа видеоларни ҳам кўринг

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Youtube I Facebook I Telegram I Instagram
Каналга уланиш учун линкни устига босинг!👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEFGME48BlLkN04_rQ
40 ЁШГАЧА ҚИЛИНГАН ЗИНО КЕЧИРИЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Эшитишимча эркакларнинг 40 ёшгача қилган зиноси кечирилар, аёлларники эса кечирилмас экан. Шу ростми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Эркакми, аёлми балоғатга етгунча қилган гуноҳлари унга ёзилмайди, чунки у балоғатга етгунча шариатнинг буйруқларига мукаллаф (масъул) эмас. Лекин киши балоғатга етгандан кейин эркакми, аёлми катта кичик гуноҳлари унинг амал китобига ёзилиб боради. Катта гуноҳларни ювиш учун шу гуноҳдан тавба қилиб, қайтиб қилмаслик ва тўғри йўлга ўтиш зарур бўлади. Акс ҳолда гуноҳлар кечирилмайди.

Демак, эркакнинг 40 ёшгача қилган зиноси кечирилади, деган гап нотўғри. Буни катта эҳтимол билан шу гуноҳни қилиб юрадиганлар ўйлаб топган бўлса керак. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Youtube каналимизга аъзо бўлинг ва бошқа видеоларни ҳам кўринг

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Youtube I Facebook I Telegram I Instagram
Каналга уланиш учун линкни устига босинг!👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEFGME48BlLkN04_rQ
ТОҚ НОН ТАЪЗИЯГА ОЛИНАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: 3 дона нон сотиб олдим, сотувчи мендан "бу нонни таъзияга олаяпсизми?" деб сўради. Йўқ деб жавоб бердим ва у менга тоқ нонлар тазияга олинади деди. Шуни тушунтириб берсангиз миннатдор булардим.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аслида, тоқ оладими, жуфт оладими, гуноҳи йўқ. Бу борада : "Аллоҳ таоло тоқдир, тоқни яхши кўради. Тоқ қилинглар эй, аҳли Қуръон!", деган ҳадис келган (Имом Термизий, Абу Довуд ва Насоий Али разияллоҳу анҳудан ривоят қилишган). Таъзияга тоқ, тирикларга жуфт деган гапнинг асоси йўқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Youtube каналимизга аъзо бўлинг ва бошқа видеоларни ҳам кўринг

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Youtube I Facebook I Telegram I Instagram
Каналга уланиш учун линкни устига босинг!👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEFGME48BlLkN04_rQ
СОҚОЛНИ ДОРИ ЁРДАМИДА ЎСТИРИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Соқолни турли хил дори-дармонлар билан ўстириш мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Соч аёл кишига зийнат бўлганидек, соқол эркак кишини зийнати ҳисобланади. Агар табиий ҳолатда соқол чиқмаган бўлса, уни қандайдир воситалар билан ўстириш талаб этилмайди. Шу билан бирга соқол ўстирувчи дори воситалари инсон саломатлигига салбий таъсир қилмаса, ундан фойдаланиш жоиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Youtube каналимизга аъзо бўлинг ва бошқа видеоларни ҳам кўринг

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Youtube I Facebook I Telegram I Instagram
Каналга уланиш учун линкни устига босинг!👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEFGME48BlLkN04_rQ
ИБОДАТЛАР БИЛАН КИБРЛАНИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Ўзимда қандайдир кибрни ҳис қиляпман. Масалан, намозларимни тўйга борсам, тўйхонанинг бир хонасида ёки кафега борсам ҳам ўша ерда иложини топиб ўқийман. Кейин эса ичимдан бир гап ўтади, ҳеч ким ўқимайди, мен ўқиб чиқдим, деб. Ўзимча кибрланиб кетгандай бўламан. Бу кибрга кирадими? Инсон кибрдан халос бўлиши учун қайси дуоларни ўқиб юриши керак.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳа, ўзини ўзгалардан устун қўйиш — кибрдир.
Аслида, ибодатлар билан кибрланиш катта хато, чунки сиз бор йўғи зиммангиздаги ишни қилдингиз. Ҳали уни қабул бўлиш бўлмаслик масаласи бор.

Аллоҳ таолога ҳеч ким у зотга лойиқ ибодат қила олмайди, балки бандаларга буюрилган даражада ибодат қилади. Ҳеч ким жаннатга амаллари билан кира олмайди, Аллоҳ таоло раҳматига олсагина жаннатга киради.

Ишлар охири билан эътиборли бўлади, дунёдан имон билан чиқиш насиб бўладими, йўқми? Ибодатлардан кибрланиш эмас, Парвардигорим мендан қабул қилгин деб тазарруда бўлиш керак, одам. Амалга суяниб қолмасдан амал қилинади. Мўмин киши Аллоҳнинг раҳматидан умид ва азобидан қўрқишни баробар ушлаши керак.

Кибр ва бошқа қалбга тегишли иллатлардан қутилиш учун руҳий тарбияга оид китобларни кўпроқ ўқиш тавсия қилинади. Тавфиқ Аллоҳдан.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

Youtube каналимизга аъзо бўлинг ва бошқа видеоларни ҳам кўринг

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Youtube I Facebook I Telegram I Instagram
Каналга уланиш учун линкни устига босинг!👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEFGME48BlLkN04_rQ
УКОЛ ОЛГАНДА ҚОН ЧИҚСА ТАҲОРАТ БУЗИЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Баъзида томирдан ва ёнбошдан укол олганимизда пахта қўйилади. Ўша пахтага қараганимизда кўпроқ қон чиққандай бўлади, шунда таҳорат бузиладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳа, ўша пахта қўйилмаганда қон чиқиб, оқадиган даражада бўлса, таҳорат бузилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

Youtube каналимизга аъзо бўлинг ва бошқа видеоларни ҳам кўринг

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Youtube I Facebook I Telegram I Instagram
Каналга уланиш учун линкни устига босинг!👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEFGME48BlLkN04_rQ
РИБО БЎЛИБ ҚОЛМАЙДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Сотувчи "агар мана шу китобни сотиб олсангиз, мана бу китобни сизга ҳадя қилиб, қўшиб бераман" деса, шу савдо жоизми? Рибо бўлиб қолмайдими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу савдо жоиз. Бунда ҳеч қандай рибо ва судхўрлик йўқ. Чунки, сотувчи ўз маҳсулотини тезроқ сотиш учун харидорга ҳадя қилмоқда. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
Youtube каналимизга аъзо бўлинг ва бошқа видеоларни ҳам кўринг

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Youtube I Facebook I Telegram I Instagram
Каналга уланиш учун линкни устига босинг!👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEFGME48BlLkN04_rQ
ҚЎШНИГА ОЗОР БЕРИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Биз кўп қаватли уйларда турамиз. Фарзандларим каттаси олти, кичиги икки ёшда. Пастки қаватдаги қўшним болаларингиз дўппилаяпти, деб кўп шикоят қилади. Иложи борича фарзандларимни тинчлантириб туришга ҳаракат қиламан. Барибир болада, югуради, сакрайди уни устига ҳозир карантин кўчага чиқармаяпман. Шундай ҳолат қўшнига озор берганга ўтадими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Болаларни кундуз куни одатдаги ўйнашлари кечиримли бўлади. Лекин ҳамма одамлар ухлагандан кейин тунда бошқаларни безовта қилишса, бу қўшниларга озор беришдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Youtube каналимизга аъзо бўлинг ва бошқа видеоларни ҳам кўринг

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Youtube I Facebook I Telegram I Instagram
Каналга уланиш учун линкни устига босинг!👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEFGME48BlLkN04_rQ
МАЗҲАБЛАРДА ФАРҚ БОРМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Динимизда 4 та фиқҳий мазҳаб бор. Бизга бериладиган фатволар, илмлар ва намоз ўқишларда фарқ борми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳа, ҳар бир мазҳабнинг ўз далилларию ҳукмлари бор ва уларни бир бирига қориштириб бўлмайди. Ҳар мазҳабнинг енгил ҳукмларини териб амал қилиш, айни ҳавойи нафсга эргашиш ва бу иш уламолар наздида ҳаром амалдир. Мужтаҳидлик даражасига етмаган кишининг вазифаси шу тўрт мазҳабнинг бирини тутиб, амал қилишдир. Бизнинг диёрларимизда 14 асрдан бери Ҳанафий мазҳабига амал қилинади. Юртимизда бу мазҳаб уламолари, китоблари, фатволари ва мазҳабга амал қилиш тажрибаси етарли бўлганидан юртимиз мусулмонлари ҳанафий мазҳабига эргашишлари шарт бўлади. Лекин Макка, Мадина ва шулар каби тўрт мазҳаб, уламолари ва китоблари топиладиган жойларда қайси мазҳабни танлаши ихтиёрий бўлади. Валлоҳу аълам.