HAJ-UMRA MARKAZI
10.5K subscribers
5.37K photos
703 videos
3 files
2.25K links
«Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш марказининг расмий телеграм канали:
📞 +998 99 882-18-58
📞 +998 77 085-18-58

📱 @Hajumrauzbot

Телеграм каналга уланиш:
👉🏻 https://t.iss.one/hajumrauz

https://hajumramarkaz.taplink.ws/
Download Telegram
​КУЧЛИ ҚОР-ЁМҒИРДА ПАНОҲ СЎРАЛАДИГАН ДУО

Ислом дини манбаларида ҳар бир ҳолат учун – яхши-ёмон кунлар, хурсандчилик-мусибатли дамларда ўзига хос дуоларни ўқиш ҳақида баён этилган. Шундай дуоларни қилиш муроду мақсадга етиш учун катта сабаб бўлгани бир неча бор ўз тасдиғини топган.

Ҳақ таолодан шу кунларда юртимизда бўлаётган ёғингарчиликларнинг салбий оқибатларидан паноҳ ва яхшиликларга сабабчи бўлишини сўраб, мўмин-мусулмонларимиз қуйидаги дуоларни ўқишларини тавсия этамиз.

🔸Ёмғир ёки қор ёққанда ўқиладиган дуо
اللهم إني أسألك خيرها وخير ما فيها، وخير ما أرسلت به،
‏وأعوذ‎ ‎بك من شرها، وشر ما فيها، وشر ما أرسلت به

Ўқилиши: “Аллоҳумма, инний ас-алука хойроҳаа ва хойро маа фииҳаа, ва хойро маа урсилат биҳ, ва аъуузу бика мин шарриҳаа ва шарри маа фииҳаа ва шарри маа урсилат биҳ”.

Дуонинг маъноси: “Аллоҳим, Сендан унинг яхшилиги ва ундаги яхшиликни ҳамда уни бизга юборилишидаги яхшиликларни сўрайман. Сендан унинг ёмонлиги, ундаги ёмонлик ва уни бизга юборилишидаги ёмонликлардан паноҳ сўрайман!”

🔸Ёмғир ёки қор қаттиқ ёққанда ўқиладиган дуо
اللَّهُمَّ حَوَالَيْنَا وَلاَ عَلَيْنَا، اللَّهُمَّ عَلَى الآكَامِ وَالظِّرَابِ، وَبُطُونِ الأَوْدِيَةِ، وَمَنَابِتِ الشَّجَرِ.
Ўқилиши: “Аллоҳумма, ҳавалайнаа ва лаа ъалайнаа. Аллоҳумма, ъалал акаами ваз зарооф ва бутуунил авдияҳ ва манаабитиш шажар”.
Дуонинг маъноси: “Эй, Аллоҳ! Атрофимизга йўллагин устимизга эмас! Чўққиларга, қир-адирларга ва ўрмонларга йўллагин”.

🔸Шамол қаттиқ бўлганда ўқиладиган дуо
اللهم لقحًا لا عقيمًا
Ўқилиши: “Аллоҳумма, лақҳан ва лаа ъақийман”
Дуонинг маъноси: “Эй, Аллоҳ! Уни ёмғирли шамол қилгин, офат келтирадиган қилмагин!”.

#ДУО #ҚОР #ЁМҒИР
МУФТИЙ ҲАЗРАТЛАРИ ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚИГА МУРОЖААТ ҚИЛИБ ДУО ҚИЛДИЛАР

Манба: muslim.uz

@hajumrauz

Яқинларингизга ҳам улашинг👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFRByxLQ1tQc5AnxSQ
#Дуо

Оиша розияллоҳу анҳо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: "Ё Расулуллоҳ агар Қадр кечасини топишга муваффақ бўлсам нима деб дуо қилай?” деб сўрадилар.

Шунда Набий алайҳиссалом ушбу дуони айтишга буюрдилар: "Аллоҳумма иннака ъафуввун кариймун , туҳиббул афва, фаъфу ъанний". (Имом Термизий ривояти)

اللَّهُمَّ إِنَّكَ عُفُوٌّ كَرِيمٌ تُحِبُّ الْعَفْوَ فَاعْفُ عَنِّي

Дуонинг маъноси:
"Эй Аллоҳим, сен авф этгувчи зотсан ва авф қилишни яхши кўрасан. Менинг гуноҳларимни авф қилгин".

@hajumrauz

Яқинларингизга ҳам улашинг👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFRByxLQ1tQc5AnxSQ
#ДУО

Каъбани кўрганда ўқиладиган дуо

Каъбаи муаззамага нигоҳ тушганда қўллар кўтарилиб, такбир айтилади, яъни “Аллоҳу акбар”, дейилади. Сўнг қуйидаги дуо ўқилади:

Аллоҳумма зид ҳазал байта ташрийфан ва таъзийман ва такрийман ва маҳаабатан. Ва зид ман шаррофаҳу ва карромаҳу мимман ҳажжаҳу авиътамароҳу ташрийфан ва такрийман ва таъзийман ва биррон.

Маъноси: “Эй Аллоҳ, ушбу Байтнинг шарафини, азаматини, ҳурматини ва ҳайбатини зиёда қил! Ҳаж ва умра қилувчилардан ким Уни шарафласа ва ҳурматини жойига қўйса, ўша кимсанинг ҳам шарафини, ҳурматини, улуғлигини ва яхшилигини зиёда қил!”.

@hajumrauz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#дуо
🤲 Аллоҳим! Сендан дунё-ю охиратда афв ва офиятни сўрайман. Эй, Роббимиз! Бизларга дунёда ҳам, охиратда ҳам яхшиликни ато этиб, бизларни дўзах азобидан сақлагин. Эй Азиз, эй Ғаффор, эй оламлар Роббиси! Бизларни яхши бандаларинг билан жаннатга киргазгин.

#umra #tavof #safo #marva #tur #qollanma #ibodat #madina #makka #islom #hajvaumra

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Ҳаж-Умра маркази
+998998821858  +998770851858

➡️ https://taplink.cc/hajumrauz

👉Обуна бўлинг ва улашинг!
Instagram:  haj_umrauz
➡️ @hajumrauz | @muslimuzportal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#дуо
🤲 ҲОЖИЛАРНИ КУТИБ ОЛГАНДА ҚИЛИНАДИГАН ДУО

تقبل الله نسكك وأعظم أجرك وأخلف نفقتك

Ўқилиши: Тақоббал Аллоҳу нусукак ва аъзома ажрок ва ахлафа нафақотак.

Маъноси: Аллоҳ ҳажингизни қабул этсин, ажрингизни буюк қилсин ва сарфлаган нафақангизни ўрнини тўлдирсин.

Ибн Умар розияллоҳу анҳумо уйига қайтган ҳожига шундай дуо қилардилар.

#hajning_mukofoti_jannat
#haj2024
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING

😎 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Ҳаж-Умра маркази

🌐Обуна бўлинг ва улашинг!
🌐Instagram 🌐Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM