GRAND TA'LIM
4.7K subscribers
6.74K photos
1.37K videos
17 files
3.48K links
Download Telegram
Тарихий сиймолар...

9 апрел - Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 684 йиллиги
#tadbr

Амир Темур — буюк давлат асосчиси. У Ҳиндистон ҳамда Хитойдан Қора денгизга қадар, Сирдарё ва Орол денгизидан Форс қўлтиғига қадар ғоят катта ҳудудни қамраб олган марказлашган улкан салтанатга асос солди.

Амир Темур ибн амир Тарағай 1336 йил 9 апрелда Кеш (Шаҳрисабз) вилоятининг Хўжа Илғор қишлоғида дунёга келган. Унинг отаси амир Муҳаммад Тарағай барлос улусига мансуб беклардан, баҳодир жангчи, уламою фузалога ихлосманд, илм аҳлига ҳомий ва иштиёқманд киши бўлган.

батафсил...
Тарихий сиймолар

🔰Соҳибқирон Амир Темур таваллудига 685 йил тўлди
#tadbr

Амир Темур — буюк давлат асосчиси. У Ҳиндистон ҳамда Хитойдан Қора денгизга қадар, Сирдарё ва Орол денгизидан Форс қўлтиғига қадар ғоят катта ҳудудни қамраб олган марказлашган улкан салтанатга асос солган.

Амир Темур ибн амир Тарағай 1336 йил 9 апрелда Кеш (Шаҳрисабз) вилоятининг Хўжа Илғор қишлоғида дунёга келган. Унинг отаси амир Муҳаммад Тарағай барлос улусига мансуб беклардан, баҳодир жангчи, уламою фузалога ихлосманд, илм аҳлига ҳомий ва иштиёқманд киши бўлган.

Бундан ташқари Амир Темур давлатига Кичик Осиё, Сурия, Миср ва шимоли-ғарбда Қуйи Волга, Дон буйлари; шимоли-шарқда Балхаш кўли ва Или дарёсигача; жануби-шарқда эса Шимолий Ҳиндистонгача булган мамлакатлар буйсундирилди.

Алишер Навоийга Амир Темурнинг илм ва маънавият аҳлига кўрсатган ғамхўрлиги ҳақида шундай деганди: «Агар Темур қаерда фан, маданият ва санъат аҳлини учратса, уларни ўз ҳомийлигига олар, уларга иззат-икром кўрсатар, уларнинг тарбиясига аҳамият берар ҳамда бу зотлардан ўз олий мажлисида надим (маслаҳатчи) сифатида ва бошқа лавозимларда фойдаланарди». Амир Темур даврида савдо ва ҳунармандчилик ғоятда ривожланган. Янги бозорлар, савдо расталари барпо қилинган.

Ҳофизи Абрўнинг ёзишича, Амир Темур турк, араб ва эронликлар тарихини чуқур билган. У давлат аҳамиятига эга бўлган ҳар бир масалани ҳал этишда, шу соҳанинг билимдонлари ва уламолари билан маслаҳатлашарди. Одатда у тиббиёт, риёзиёт, фалакиёт, тарих, адабиёт, тилшунослик илми намояндалари, шунингдек илоҳиёт ва дин соҳасидаги машҳур уламолар билан суҳбатлар ўтказарди.

Ўзбекистон мустақилликка эришганидан сўнг Амир Темурнинг жаҳон тарихида тутган ўрни ўз мавқесига ўрнаша бошлади. Тошкентдаги Амир Темур хиёбонида Темурийлар даври музейи барпо этилди. (1996), Халқаро Амир Темур жамғармаси ташкил қилинди (1995). Тошкент, Самарқанд ва хорижий мамлакатларда ЮНЕСКО раҳбарлигида Амир Темур таваллудининг 660 йиллиги кенг нишонланди (1996).

манба: ziyouz.uz
@grandtalim
Табрик

🔰GRAND TA'LIM: Давлат мукофотлари муборак бўлсин!
#tadbr

Жорий йил Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришганига 30 йил тўлади. Шу муносабат билан бир неча кундан бери Президентимиз томонидан бир қатор соҳа вакиллари давлат мукофоти билан тақдирланмоқда.

Бугун, 2021 йил, 28 августда Ўзбекистон Халқаро ислом академиясида “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан мукофотлаш тадбири бўлиб ўтмоқда.

Маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси вакиллари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси масъуллари, Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбарияти, нуфузли уламолар, исломшунос олимлар, тажрибали имом-хатиблар, диний соҳа ходимлари ва ОАВ вакиллари иштирок этмоқда.

Хусусан, Президентнинг дин ишлари бўйича маслаҳатчиси Шоазим Минаваров, Халқаро Ислом академияси ректори Музаффар Камилов ва юртимизга машҳур кўплаб илм эгалари ҳамда давлат арбоблари қатнашмоқда.
Тадбир очиб берилганидан сўнг мустақиллик йилларида халқимиз манфаати йўлида хизмат қилган кўпгина юртдошларимизга давлат мукофотлари топширилди.

Қувонарлиси, ушбу тадбирда GRAND TA'LIM нодавлат таълим муассасаси директори Музаффар Саттиев, директор ўринбосари Қобилжон Зоҳидов, муассаса филиаллари координатори Жамолхон Азимбаев ва муассаса араб тили устози Бахтиёр Ишанжанов ҳам Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил, 24- майдаги Фармонига биноан таъсис этилган “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан мукофотланишди.

Фурсатдан фойдаланиб, GRAND TA'LIM жамоаси номидан юксак давлат мукофоти билан табриклаймиз. Уларга соғлик-саломатлик, келгусидаги таълим соҳасидаги хизматларида муваффақият ва улкан зафарлар тилаймиз.

@grandtalim
Тарихий сиймолар

🔰Соҳибқирон Амир Темур таваллудига 689 йил тўлди
#tadbr

📜Амир Темур — буюк давлат асосчиси. У Ҳиндистон ҳамда Хитойдан Қора денгизга қадар, Сирдарё ва Орол денгизидан Форс қўлтиғига қадар ғоят катта ҳудудни қамраб олган марказлашган улкан салтанатга асос солган.
Амир Темур ибн амир Тарағай 1336 йил 9 апрелда Кеш (Шаҳрисабз) вилоятининг Хўжа Илғор қишлоғида дунёга келган. Унинг отаси амир Муҳаммад Тарағай барлос улусига мансуб беклардан, баҳодир жангчи, уламою фузалога ихлосманд, илм аҳлига ҳомий ва иштиёқманд киши бўлган.
Бундан ташқари Амир Темур давлатига Кичик Осиё, Сурия, Миср ва шимоли-ғарбда Қуйи Волга, Дон буйлари; шимоли-шарқда Балхаш кўли ва Или дарёсигача; жануби-шарқда эса Шимолий Ҳиндистонгача булган мамлакатлар буйсундирилди.


Алишер Навоийга Амир Темурнинг илм ва маънавият аҳлига кўрсатган ғамхўрлиги ҳақида шундай деганди: «Агар Темур қаерда фан, маданият ва санъат аҳлини учратса, уларни ўз ҳомийлигига олар, уларга иззат-икром кўрсатар, уларнинг тарбиясига аҳамият берар ҳамда бу зотлардан ўз олий мажлисида надим (маслаҳатчи) сифатида ва бошқа лавозимларда фойдаланарди». Амир Темур даврида савдо ва ҳунармандчилик ғоятда ривожланган. Янги бозорлар, савдо расталари барпо қилинган.

Ҳофизи Абрўнинг ёзишича, Амир Темур турк, араб ва эронликлар тарихини чуқур билган. У давлат аҳамиятига эга бўлган ҳар бир масалани ҳал этишда, шу соҳанинг билимдонлари ва уламолари билан маслаҳатлашарди. Одатда у тиббиёт, риёзиёт, фалакиёт, тарих, адабиёт, тилшунослик илми намояндалари, шунингдек илоҳиёт ва дин соҳасидаги машҳур уламолар билан суҳбатлар ўтказарди.

▫️Ўзбекистон мустақилликка эришганидан сўнг Амир Темурнинг жаҳон тарихида тутган ўрни ўз мавқесига ўрнаша бошлади.
Тошкентдаги Амир Темур хиёбонида Темурийлар даври музейи барпо этилди. (1996), Халқаро Амир Темур жамғармаси ташкил қилинди (1995). Тошкент, Самарқанд ва хорижий мамлакатларда ЮНЕСКО раҳбарлигида Амир Темур таваллудининг 660 йиллиги кенг нишонланди (1996)
.

манба: ziyouz.uz
@grandtalim
@yangiasruniversiteti
👍4