GEOINFOCOM
109 subscribers
453 photos
70 videos
3 files
422 links
"Kompyuterlashtirish, geoaxborot texnologiyalarini rivojlantirish va joriy etish markazi" davlat muassasasi

—————————————————-
Государственное учрежденние «Центр внедрения, развития компьютеризации и геоинформационных технологий»
Download Telegram
O‘zbekistonga Rossiyadan koronavirusni aniqlovchi uskunalar olib kelindi

Rossiya iste’molchilar huquqlarini himoya qilish va inson farovonligi sohasidagi federal xizmat (“Rospotrebnadzor”) O‘zbekiston va Qozog‘istonga yangi koronavirusning laboratoriya diagnostikasi vositalarini topshirdi. Bu haqda tashkilot saytida xabar berildi.

Rossiyaning kimyoviy tahlil uchun asbob-uskunalardan iborat test tizimlari o‘zbekistonlik va qozog‘istonlik mutaxassislarga 1, 2-fevral kunlari yetkazib berilgan.

Rossiya Yevrosiyo iqtisodiy ittifooqi va MDHga a’zo mamlakatlarga yordam doirasida diagnostika vositalarini bepul yetkazib berdi.

Avvalroq Rossiya koronavirusni atrofdagilar uchun xavf tug‘diruvchi kasalliklar ro‘yxatiga kiritgani haqida xabar berilgan edi. Hozirda Xitoyda koronavirus tufayli vafot etganlar soni 361 nafarga yetdi.

Ma’lumot uchun, Xitoydan kelgan O‘zbekiston fuqarolari 14 kun muddatga tibbiy nazoratga olinishi ma’lum qilindi.

Manba
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Агар барча океанлар қуриб қолса ер қандай кўринишга эга бўлади: ажойиб анимация

Яқинда сайёра мутахассиси Джеймс Донохью NASA видеомурожаатида дунёдаги барча океанлар қуриб қолса нима бўлишини намойиш этди. Бу ҳақида Business Insider ёзмоқда.

Океанлар Ернинг катта қисмини, шу жумладан сайёрамизнинг энг узун тоғ тизмаларини ва одамлар илгари янги қитъаларни босиб ўтган қадимий қуруқлик кўприкларини қамраб олади. Аммо бу аниматсияда биз денгиз сатҳи пасайганда сайёра сирлари аста-секин ошкор бўлишини кўрамиз.

Ушбу видео учун у 2008 йилда НАСА физиги ва аниматор Ҳораcе Митчелл томонидан яратилган аниматсияни олди ва унга бир нечта қўшимчалар қўшди. Хусусан, у вақтни таҳрир қилди ва қанча сув оқаётганлигини кўрсатиш учун трекчи қўшди.

Видеода кўриниб турибдики, океанлар аста-секин сувни йўқотиши билан континентал токчалар пайдо бўлади – бу материкларнинг сув ости чегараларидир.

Донохью таъкидлашича, ушбу аниматсия нафақат океан тубини, балки инсониятнинг қадимий тарихини ҳам намойиш этади.

Манба
Эвропа Иттифоқи Украинага қишлоқ хўжалиги ва кичик деҳқончиликни ривожлантириш учун 26 миллион эвро ажратади

Ушбу маблағ ер ислоҳотларини қўллаб-қувватлаш ва фермерлар учун молиялаштириш дастурларини яратишга йўналтирилади.

Эвропа Иттифоқи Украинага қишлоқ хўжалиги ва кичик деҳқончиликни ривожлантириш учун 26 миллион эвро ажратиши тўғрисида Интерфакс-Украина хабар бермоқда.

Тегишли келишув 28 январ куни Брюсселда Украина ҳукумати ва Эвропа комиссияси томонидан имзоланган. Ҳужжат Украина-ЕС ассотсиатсияси кенгашининг йиғилишида Бош вазирнинг Эвропа интеграцияси бўйича ўринбосари Дмитрий Кулеба ва Эвропа қўшничилик сиёсати ва кенгайиш бўйича Эвропа комиссари Оливер Варгей томонидан имзоланган.

Манба
Жамоатчилик муҳокамаси портали (www.regulation.gov.uz) Адлия вазирлигига ўтган.

Адлия вазири Regulation.gov.uz портали буткул янгиланишини маълум қилиб, амалга ошириладиган ўзгаришлар ҳақида маълумот берди.

«Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамасида муаммолар бўлаётгани учун яқинда Regulation.gov.uz сайтига раҳбарлик қилиш вазифаси Адлия вазирлигига топширилган. Чиндан ҳам қайсидир қонун ҳужжатига ўзгартириш ё қўшимча киритилаётганда, айнан нима ўзгараётганини тушуниш жуда қийин. Масалан, қайсидир модданинг фалон бандидаги қайсидир сўзлар мана бу сўзларга алмаштирилсин деб ёзилади одатда. Уни ўқиган одамда олдин қанақа эди бу ҳужжат, нега ўзгаряпти, энди нима бўлади, деган саволлар туғилиши табиий.

Вазирнинг сўзларига кўра янгиланаётган порталда қабул қилинаётган қонунлар жадвал шаклида берилади, фойдаланувчи ундан ҳужжатнинг аввалги ҳолати ва қабул қилингандан сўнг нима ўзгарганини кўриб туради.

Манба
Олимлар: келгуси 30 йил ичида Ерни янги музлик даври кутмоқда

Баъзи шимолий ҳудудларда қишда ҳаво ҳарорати -50 ° C гача тушиши мумкин.

"The Sun" газетасининг ёзишича кейинги 30 йил ичида Ер янги "қуёш минимуми" нинг бошланиши сабабли янги музлик даврига дуч келиши мумкинлиги тўғрисида Нортҳумбриа университети эксперти Валентина Жаркова маълум қилган.

Унинг сўзларига кўра, сайёра яқин орада қуёш ухлашнинг янги даврига кириб унинг фаолияти сўнгги 200 йил ичида минимал даражага тушади. Бу ўз навбатида ўртача ҳароратнинг 1 ° C га тушишига олиб келади.

Қуёш юзасида камроқ доғлар пайдо бўлади ва бунинг натижасида Ер камроқ энергия олади дейди Жаркова.

Яқинлашаётган қуёшнинг катта минималлиги ҳар 400 йилда бир марта содир бўлади ва фақатгина 2053 йилда якунланади. Бу вақтгача қишда совуқроқ ва ҳўлроқ бўлиши, ёзда салқин об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.

Манба
Давлат мулки объектларининг ҳисобини юритиш тартибини такомиллаштирилади

Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Давлат мулки объектларининг ҳисобини юритиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори лойиҳаси (ID-13476) жойлаштирилди.

Ушбу ҳужжатга кўра:

🔸Республикамизда инвесторлар ва тадбиркорлик субъектлари томонидан янги инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши учун самарасиз ётган давлатга тегишли корхона ва объектларни қулай шартларда уларга бериш давлат мулки объектларидан оқилона ва самарали фойдаланишнинг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади.

🔸давлат кўчмас мулк объектларини гаровга бериш, шунингдек уларни хўжалик жамиятлари устав фондига давлат улуши сифатида киритиш тўғрисидаги қарор Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинади;

🔸Агентлик чет элда жойлашган, Ўзбекистон Республикаси қонунчилик хужжатларига мувофиқ давлат мулки сифатида эътироф этилган давлат активларининг реестрини юритади.

Давлат активларини бошқариш агентлигига бир ой муддатда фойдаланилмаётган давлат кўчмас мулкларидан самарали фойдаланиш бўйича намунавий “Йўл-харитаси” шаклини ишлаб чиқиш топшириғи берилди.

2020 йил 25 февралга қадар муҳокамага қилинадиган мазкур ҳужжат лойиҳаси билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/geoinfocom
Тошкентда ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқининг минимал қиймати тасдиқланади

“Тошкент шаҳрида ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқининг минимал қийматини тасдиқлаш тўғрисида”ги ҳужжат лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.

Ҳужжат билан Тошкент шаҳрида ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқининг минимал қиймати зоналар кесимида, туманлар кесимида тасдиқланади.

Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармаси Тошкент шаҳрида ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқининг минимал қиймати тасдиқланган санадан эътиборан бир иш куни ичида “YERELEKTRON” автоматлаштирилган ахборот тизимига киритилишини таъминлайди.

Тошкент шаҳар Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси ер участкалари бўйича келишилган ёки ижобий хулоса берилган кундан бошлаб беш иш куни ичида ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқининг тасдиқланган минимал қиймати асосида ер участкасининг бошланғич нархини белгилайди.

Манба
Рақамли иқтисодиётни ривожлантиришда ақлли шаҳарнинг ўрни

2020-йил 7-феврал куни пойтахтимиздаги Амити университетида Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамкорлигида "Рақамли иқтисодиётни ривожлантиришда ақлли шаҳарнинг ўрни" мавзусида бўлиб ўтган семинарда корхонамиз ходимлари ҳам иштирок этди.

Семинарда халқаро экспертлар томонидан рақамли иқтисодиётни ривожлантириш бўйича сўз юритилди. Хусусан, Жаҳон банкининг рақамли ривожланиш бўйича катта мутахассиси Сунён Ким, Пусан ақлли шаҳар лойиҳасининг бош стратеги Жон Су Хван, Ёнсе университетининг фалсафа фанлари доктори Жи Ён Чо, Жаҳон банкининг катта иқтисодчиси Хён Гон Ванг мавзу юзасидан фикр билдирди.

Шунингдек, семинарда рақамли иқтисодиётни ривожлантиришда ақлли шаҳарнинг ўрни, ақлли шаҳарларни шакллантириш, Корея Республикасида ақлли шаҳарни ривожлантиришнинг халқаро тажрибаси ҳамда Ўзбекистонда ақлли шаҳарларни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/geoinfocom
Самарқанд шаҳрининг 2040 йилгача бўлган даврга мўлжалланган бош режаси тасдиқланади

“Самарқанд шаҳрининг 2040 йилгача бўлган даврга мўлжалланган бош режасини тасдиқлаш тўғрисида”ги Ҳукумат қарор лойиҳаси (ID-13646) жойлаштирилди.

Самарқанд вилояти ва Самарқанд шаҳри ҳокимликлари тасдиқланган шаҳар бош режасига мувофиқ:

🔸Тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2040 йилгача бўлган даврга мўлжалланган Самарқанд шаҳрини комплекс қуриш Дастури лойиҳасини ишлаб чиқадилар;

🔸шаҳар ерларидан мақсадсиз фойдаланишга ва ноқонуний қурилишларни амалга оширишга йўл қўймаслик юзасидан қатъий назорат ўрнатиш йўи билан улардан самарали фойдаланиш;

🔸умумий фойдаланишдаги автомобил йўллари ва магистрал кўчалар, йўл ўтказгичлар ва автобекатларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлашни ҳисобга олган ҳолда йўл-транспорт инфратузилмаси тизимини такомиллаштириш.

2020 йил 27 февралга қадар муҳокамага қилинадиган мазкур ҳужжат лойиҳаси билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.
Forwarded from Kadastr - Live
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
E-KADASTR.UZ-bo'sh turgan yer uchastkalari xaritasi va undan foydalanish tartibi to'g'risida
Ер участкалари ва бино-иншоотларнинг бозор нархига яқин кадастр баҳосини аниқлаш институти жорий этилади

“Давергеодезкадастр” қўмитасининг фаолиятини тубдан такомиллаштириш, ноқишлоқ хўжалиги ер участкалари ва бино-иншоотларнинг бозор нархига яқин кадастр баҳосини аниқлаш институтини жорий этиш бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид Ҳукумат қарор лойиҳаси (ID-13624) жойлаштирилди.

2020 йил 1 майга қадар норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ва амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилади.

Лойиҳада:

🔸“Давергеодезкадастр” қўмитаси фаолиятини такомиллаштириш;

🔸“Кўчмас мулк объектларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш;

🔸автоматлаштирилган рақамли ахборот тизимини жорий этиш;

🔸ерга оид қонунбузилишларни ўз вақтида олдини олиш учун қўшимча штат бирлигини ташкил этиш;

🔸қўмитани моддий-техника базасини ривожлантириш;

🔸кўчмас мулкни оммавий шакллантириш ва баҳолаш методологиясини ишлаб чиқиш;

🔸кўчмас мулкнинг оммавий шаклланиши бўйича дастлабки электрон картографик маълумотлар тўплами шакллантириш;

🔸кўчмас мулкни оммавий баҳолаш ишларни ташкил этиш бўйича ягона базада маълумотлар тўпламини тизимлаштириш;

🔸шаффоф механизм жорий этган ҳолда кўчмас мулк объектининг кадастр баҳосини янги электрон тизимга ўтказиш;

🔸кўчмас мулкнинг кадастр баҳосини аниқлаш учун Интернет тармоғи орқали буюртма бериш тартибини жорий этиш назарда тутилади.

2020 йил 20 февралга қадар муҳокамага қилинадиган мазкур ҳужжат лойиҳаси билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.
Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/geoinfocom
ЯИДХПДА БАРЧА ҲАЁТИЙ ВАЗИЯТЛАР БИТТА БЛОККА БИРЛАШТИРИЛДИ

Бу ариза берувчининг муаммосини уни қисмларга ажратмай, тўлиқлигича ҳал қилиш имконини беради ҳамда турли вазирлик ва идораларга мурожаат қилиш заруратидан халос этади, деб хабар берилади ЛБМА сайтида.

Ҳозирги кунда “Ҳаётий вазиятлар” бўлимига қуйидагилар киради:

🔸фарзанд туғилиши - ҳомиладорлик бўйича рўйхатдан ўтиш, ҳомиладорлик ва туғиш таътилига чиқиш, таътил муддати, суюнчи миқдори, туғруқхона хизматларидан фойдаланиш тартиби;

🔸меҳнат муносабатлари - иш қидириш, ишга киришда ҳужжат расмийлаштирилиши, ишсизлик нафақаси, малака ошириш ва қайта тайёрловдан ўтишда давлат хизматларидан фойдаланиш;

🔸оила қуриш ва оилани тугатиш - никоҳни расмийлаштириш, никоҳ ёшига етмаган шахс билан никоҳ тузиш, никоҳ шартномаси ва уни тузиш, никоҳни бекор қилиш.

🔸пенсия расмийлаштириш ва уни олиш - иш стажи ҳисобланиши, тасдиқловчи ҳужжатлар, пенсияни бошқа турига ўзгартириш, ишловчи пенсионерга пенсия тўлови.

🔸яшаш жойида прописка қилиш ва рўйхатдан ўтиш - доимий пропискани олиш, пропискадан чиқиш, яшаш жойи бўйича вақтинча рўйхатга қўйиш.

🔸таълим - болани боғчага бериш, мактабга қабул қилиш, имтиёзлар, президент мактаблари, олий ўқув юртига кириш, магистратурада ўқиш;

🔸ногиронларнинг ижтимоий ҳимояси - ногиронликни расмийлаштириш, мезонлар, ногиронлиги бор шахслар учун нафақа, пенсия ва имтиёзлар.

Энг талаб этилган ҳаётий вазиятлар рўйхатидан иборат мазкур бўлим халқаро тажрибадан келиб чиққан ҳолда ҳамда ЯИДХП фойдаланувчилари томонидан таклиф этилган оммабоп хизматлар рейтинги таҳлиллари асосида ишлаб чиқилган.

Давлат хизматларини бирлаштириш амалиёти Канада ва АҚШ, Буюк Британия, Австралия ва ЖАР, Франция, Россия ва Эстонияда татбиқ этилган.

Янги бўлим ЛБМА ва БМТТДнинг «Самарали давлат бошқаруви ва рақамли трансформацияни ривожлантиришга кўмаклашиш» қўшма лойиҳаси доирасида ишлаб чиқилган.

Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/geoinfocom
«Elektron parlament»: deputatlar o‘z saylovchilar bilan doimiy muloqotda bo‘lishlariga imkon beradi

Prezident Shavkat Mirziyoyev parlamentga Murojaatnomasida aytib o‘tilganidek, O‘zbekistonda AKT-sohasini istiqbolli rivojlantirishi respublikamiz uchun eng muhim va ustuvor yo‘nalishlaridan biridir.

Oliy Majlis faoliyatini takomillashtirish maqsadida “Elektron parlament” loyihasini joriy qilishi belgilangan.

Mazkur loyihani amalga oshirishda:

Birinchidan, qonunchilik palatasining faoliyati samaradorligini oshirish maqsadida parlament va deputat so‘rovlarini jamoaviy murojaatlar asosida Internet tarmog‘ida shakllantirish imkoniyatini yaratish.

Ikkinchidan, deputatlar o‘z saylovchilar bilan doimiy muloqotda bo‘lishlari uchun bog‘lash imkoniyatini beradigan elektron portal va mobil ilovalarni ishga tushirish deb belgilangan.

Mazkur hujjatda Oliy Majlis Senatining faoliyatiga zamonaviy axborot texnologiyalarini joriy qilishga ham alohida e’tibor qaratilmoqda.

Manba
Дунёдаги энг йирик ва машҳур сайт

Дунёдаги энг машҳур сайт бу, шубҳасиз Википедия. Чунки Google сайтдан кўра кўпроқ қидирув тизими номига муносиброқ. Орамизда Википедияга ҳеч бўлмаса бир марта маълумот қидириб кирмаган одам бўлмаса керак.

Википедия аввалига инглиз тилида бепул маълумот берувчи «Нупедия» онлайн-лойиҳасига қўшимча тарзда яратилади. 2001 йил 10 январда Уэйлс ва Сэнгер Нупедиянинг номини Википедия деб ўзгартиришади. 2001 йил 15 январда www.wikipedia.com сайти расман очилади.

2020 йил 15 февраль санасига кўра Oʻzbekcha Vikipediya’да 50 158 нафар фойдаланувчи рўйхатга олинган. Улардан 147 нафари охирги бир ой ичида актив бўлган. Ўзбекча бўлимга 133 230та маълумот жойланган.

Умумий таҳрирлар сони 2 075 515тани ташкил этади. Бугун, Oʻzbekcha Vikipediya Википедиядаги турли тилларга тегишли бўлимлар орасида 57-ўринда турибди.

Ўзбекистонда Википедия сайти фойдаланувчилар ташрифи бўйича Google.com, Youtube.com, Kun.uz, Olx.uz ва Mail.ru. сайтларидан сўнг олтинчи ўринда туради.

Манба
Соҳани ривожлантиришда “Самарали PR-хизмат: замонавий тенденциялар ва зарурий кўникмалар” нинг ўрни

Жорий йилнинг 24-26 февраль кунлари Давергеодезкадастр қўмитасининг ҳудудий бошқарма, корхона ва ташкилотлари PR-хизматлари ходимлари малакасини ошириш, уларнинг профессионал билим ва кўникмаларни мустаҳкамлашга қаратилган семинар-тренинг бўлиб ўтди.

Мазкур семинар қўмитанинг Жаҳон банки билан ҳамкорликда амалга оширилаётган “Ўзбекистонда кўчмас мулкни рўйхатга олиш ва кадастр тизимини модернизация қилиш” лойиҳаси доирасида амалга оширилди.

Семинар-тренинг якунида Давергеодезкадастр қўмитаси раиси ўринбосари Ҳабибуллаев Шерзодхўжа Ҳабибуллахўжаевич бошчилигида семинар қатнашчиларини тегишли сертификатлар билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/geoinfocom
Forwarded from Kadastr - Live
Қашкадарё кадастрининг бир нечта раҳбарлари ишдан олинди.

Ўзбекистон Республикаси ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси Абдушукур Абдуллаев Қашқадарё вилоятида бўлиб, вилоят ер ресурслари ва давлат кадастри раҳбар ҳамда ходимлари иштирокида йиғилиш ўтказди.

Йиғилишда қўмита раиси ўз ишига масъулиятсизлик билан ёндошиб, қишлоқ ҳўжалиги ерларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳолатларига ҳеч бир муносабат билдирмаганлиги ва ўз ишига совуққонлик билан қарагани, ер тузиш ва ер майдонларини муҳофаза этиш тадбирларини амалга оширмаганлиги учун 10 нафар раҳбар ва ходимларни эгаллаб турган вазифасидан озод этди.

Шу билан бирга қўмита раиси ҳозирги кунда эскича иш услубидан воз кечиш зарурлиги, бу ёндошувда ишлаш бугунги давр талабига тўғри келмаслигини таъкидлаб, ўз ишига масъулиятсизлик билан ёндошаётган ҳодимларга нисбатан лавозимидан озод этишгача бўлган кескин чораларни қўллаш кераклиги ва бундайларнинг ўрнини Она-еримизга садоқати бўлган шижоатли, билим ва салоҳиятли ёшларни билан тўлдириш бўйича кўрсатма берди.

Кадастр тизимида кадрларга бўлган талаб янада кучайтирилди.

Бизларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг 👇👇👇

Telegram Instagram YouTube Facebook
Янги тартиб доирасида ипотека кредити олувчилар жисмоний шахслар ва ушбу кредитларни беришда қатнашувчи тижорат банкларига талаблар белгиланганлиги тўғрисида davletovuz телеграм каналида маълум қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги “Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5886-сон Фармонига мувофиқ Молия вазирлиги ва Марказий банк томонидан “Аҳолига кўп квартирали уйлардаги квартираларни сотиб олиш учун бозор тамойиллари асосида ипотека кредитлари ажратиш концепцияси” тасдиқланиб, унга кўра янги тартиб доирасида ипотека кредити олувчилар жисмоний шахслар ва ушбу кредитларни беришда қатнашувчи тижорат банкларига талаблар белгиланди.

Ипотека кредити олувчиларга қўйилган талаблар билан батафсил ушбу ҳавола орқали танишиб чиқишингиз мумкин.

Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/geoinfocom
Компьютерларни "Ёруғлик тезлиги"га тенглаштириш йўли топилди

Бир гуруҳ европалик олимлар яримўтказгичли контактларнинг занглашига ёруғлик таъсирида электронларни фемтосекунд миқёсида ўтказиш усулини топдилар.

Келажакда бу ултрафаст компьютерларни, масалан соат частотасини ёруғлик тўлқинининг тебраниши билан таққослайдиган компьютерларни яратишга имкон беради. Тадқиқот ҳақида қисқача Phys.org сайтидаги пресс-релизда хабар берилган.

Физиклар сониясига 100 миллион ёруғлик пулсини ишлаб чиқаришга қодир ултрафаст лазер ёрдамида экспериментал ўрнатишни ишлаб чиқдилар.

Дизайн шунингдек, юқори аниқликдаги ўлчовлар ва электрон манипулятсиялар учун мос бўлган олтин наноструктураларини ҳам ўз ичига олган.

Илмий иш натижалари ёруғликнинг яримўтказгичлар ичидаги конденсатланган муҳит билан ўзаро таъсирини тушунишга имкон беради. Электронларни ёруғлик ёрдамида манипулятсия қилиш ёндашувига асосланиб, олимлар келажакда кенг кўламли қурилмаларда электрон ўтказишни ўрганадилар.

Манба
Адлия вазирлиги Project.gov.uz бўйича навбатдаги тренингни ўтказди

Бугун 27 февраль куни Адлия вазирлиги томонидан Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизими Project.gov.uz фаолияти ва унинг имкониятларидан фойдаланиш тартибини тушунтириш бўйича навбатдаги семинар бўлиб ўтди.

Тадбирда Project.gov.uz тизими ишига масъул бўлган корхонамиз ходимлари иштирок этди.

Фойдаланувчилар учун бир қатор қулайликлар яратилди. Жумладан, энди норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини идоралар ўзаро дастлабки келишиш жараёнини амалга ошириш имконияти яратилди.
Янги яратилган қулайлик сифатида келишиш учун мазкур тизимга юкланаётган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари автоматик равишда regulation.gov.uz порталига юборилиши мумкин.
Ҳозирги вақтда мазкур тизимга идоравий меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни интеграция қилиш ишлари амалга оширилмоқда.
Семинар доирасида шунингдек «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат ҳисоби ва тарқатилиши» янги ахборот тизими тақдимоти ҳам бўлиб ўтди.

Манба
Коронавирус туфайли дунё техноиндустрияси зарар кўрмоқда

Иқтисодий таҳлилчилар техноиндустриянинг турли жабҳаларида пасайиш кузатилганини тасдиқлашди. Смартфон ишлаб чиқарувчилар учун жорий квартал охирги 5 йил давомида энг ноқулайи бўлиши тахмин қилинмоқда.

Коронавирус эпидемиясининг таъсири шу кварталда ҳам яхшигина сезилмоқда. Смартфонлар ишлаб чиқариш ўтган йилга қараганда 10,4 фоизга камайган. Жорий квартал охирги беш йил давомидаги энг ёмон квартал бўлди, десак янглишмаган бўламиз. Смарт-соатлар етказиб бериш ҳажми 16 фоизга, ноутбук – 12,3 фоиз, ўйин приставкалари – 10,1 фоиз, смарт-колонкалар эса – 12,1 фоизга камайиб кетди. Бу инқироздан автомобил (8,1 фоиз), монитор (5,2 фоиз) ва телевизор (4,5 фоиз) ишлаб чиқарувчилар камроқ зарар билан чиқишмоқда.

Ўтган ҳафта Apple компанияси Хитойда iPhone сотуви кескин тушиб кетганини эълон қилди. Компания айрим фабрикаларида иш тўхтаб қолгани учун телефон ишлаб чиқариш ҳажмини камайтиришга мажбур бўлган.

Манба
Россия Google ни жаримага тортмоқчи

Google компанияси Россия реклама қонунларини бузгани учун жаримага тортилади, деб хабар бермоқда Россия Монополияга қарши курашиш агентлигининг (ФАС) матбуот хизмати.

Хабарда айтилишича, Google қидирув тизими сайтида “AB INNOVATIONS” компаниясининг рекламаси жойлаштирилган бўлиб, у керакли лицензиясиз фаолият юритиб келган.

2020-йил 19-февралда Google FAS комиссияси томонидан Россия Федерациясининг “Реклама тўғрисида”ги қонун талабларини бузганликда айбдор деб топилган.

Google га эса реклама тарқатувчиси сифатида қоидабузарликларни бартараф этиш талаби қўйилган. “Реклама тўғрисида”ги қонунга мувофиқ материаллар маъмурий ҳуқуқбузарлик иши очиш учун юборилган.

Google 100 рублдан 500 минг рублгача миқдорда жаримага тортилиши мумкинлиги айтилмоқда.

Манба