🇺🇿 🇰🇬 Ўзбекистон ва Қирғизистон устав капитали $50 млнлик жамғарма ташкил этади
Буни 11 март куни ўтказилган Ўзбек — Қирғиз бизнес форумида Ўзбекистон бош вазири ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков ва Қирғизистон бош вазири ўринбосари, молия ва иқтисодиёт вазири Улукбек Кармишаков айтиб ўтди.
«Газета.uz» мухбири хабар беришича, келгусида жамғарманинг устав капиталини 200 млн долларга етказиш ҳам режалаштирилган.
«Янги ташкил этиладиган жамғарма ўзаро ҳамкорлигимиз ривожланишининг катализаторига айланади. Инвестиция жамғармаси бир қатор янги қўшма лойиҳаларни, биринчи навбатда, саноат кооперацияси соҳасидаги ишларни қўллаб-қувватлашга хизмат қилади. Бу бугун биз фойдаланишимиз керак бўлган ўсиш нуқтасидир», — дея таъкидлади Сардор Умурзаков.
Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb

Қурилиш вазирлиги Қашқадарёда ноқонуний тарзда қурилаётган бинолар ҳақида маълумот берди
Хабар қилинишича, қурилаётган биноларда, асосан, ҳудудий инспекцияни хабардор этмасдан қурилиш-монтаж ишларини бошлаш ва техника хавсизлиги журналлари юритилмаганлиги ҳолатлари кузатилган. Булар:
1. Қарши шаҳри «Шуртан» МФЙ ҳудудида «1-сон комплекс лойиҳа қурилиш ва монтаж» хусусий корхонаси томонидан қурилаётган «Кўп қаватли турар-жой» биноси;
2. Қарши шаҳрининг И.Каримов ҳамда «Тупхона» кўчалари чорраҳасида «Улкан иншоот қурилиш сервис» МЧЖ томонидан қурилаётган «Меҳмонхона» биноси;
3. Қарши шаҳрининг Жайхун кўчаси ҳудудида «Назира» хусусий корхонаси томонидан қурилаётган «Автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шаҳобчалари ва навес»;
4. Қамаши туманининг «Оқгузар» МФЙ ҳудудида «Замин метан сервис» МЧЖ томонидан қурилаётган 2 қаватли «Супермаркет» биноси;
Батафсил: https://www.gazeta.uz/uz/2021/03/11/qashqadaryo/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Кўксаройда Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаров учрашди
Кўксарой қароргоҳида Қирғизистон президенти Садир Жапаровни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда «Газета.uz» мухбири.
Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаров ҳарбий оркестр садолари остида фахрий қоровул сафи олдидан ўтди.
Икки мамлакат мадҳиялари ижро этилгач, давлат раҳбарлари делегациялар вакиллари билан кўришишди. Ҳозирда президентлар тор доирадаги музокараларни ўтказмоқда.

Отабек Сатторий ишида жабрланувчи ўз ихтиёри билан арз қилганини айтди
11 март куни ЖИБ Сурхондарё вилояти Музработ тумани судида Отабек Сатторий иши бўйича очиқ суд мажлиси бўлиб ўтди.
«Чинора Гул барака» деҳқон бозори раҳбари Лочин Т. суд жараёнида Отабек Сатторийга қарши ариза беришга ҳеч ким ундамаганни, ўз ихтиёри билан шундай йўл тутганини билдирди.
Жабрланувчи тасвирга олишда айнан нимадан қўрққани, товламачилик содир бўлишга ундовчи айнан қайси камчилик яширилгани бўйича саволга аниқ жавоб бермаган.
Бундан ташқари, Сатторий айнан нимани тасвирга олганини билмаганини, лекин шунга қарамай бузилган телефон ўрнига янги телефон олишни талаб қилгани қай даражада қонунга мослигини бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилишга мажбур бўлганини ва буни тасдиқловчи далилларга эга эканлигини билдирди.
Батафсил: https://www.gazeta.uz/uz/2021/03/11/sattoriy/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Садир Жапаров Шавкат Мирзиёевни Қирғизистонга таклиф қилди
Тор доирадаги учрашувда Ўзбекистон раҳбари қирғизистонлик ҳамкасбини президент этиб сайлангани билан яна бир бор табриклади. Садир Жапаров эса кўрсатилаётган илиқ меҳмондўстлик ва самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, Шавкат Мирзиёевни Қирғизистонга таклиф қилди.
Учрашувда Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги муносабатларнинг бугунги ҳолати юқори баҳоланди. Барча соҳалардаги ҳамкорликни изчил кенгайтириш учун олий ва юқори даражадаги сиёсий мулоқотни мунтазам давом эттиришга келишиб олинди.
2017 йил 5 сентябрдаги Ўзбекистон – Қирғизистон давлат чегараси тўғрисида шартнома бўйича чегаранинг қолган қисмларини ҳам делимитация қилиш мақсадида Ҳукуматлараро комиссияга тегишли кўрсатма берилди.
Мулоқотда кўплаб масалалар бўйича томонларнинг позицияси бир хил экани намоён бўлди, дейилади хабарда.
Ҳар икки давлат етакчилари ушбу форматдаги учинчи учрашувни 2021 йилда ўтказиш муҳимлигини қайд этди.

2021 йилда ипотека бўйича 23,3 минг кишига 960 млрд сўмлик субсидиялар берилади
Бу борада президентнинг тегишли фармони қабул қилинди, дея хабар бермоқда «Газета.uz» мухбири.
Унга кўра, 2021 йилда 54 минг оилани уй-жой билан таъминлаш учун давлат ипотека дастури доирасида 26 614 квартирали жами 45 мингта уй қурилади.
Бунинг учун аҳолига янги тартибдаги ипотека кредитлари ажратилади. Aйни мақсадларда Молия вазирлиги томонидан тижорат банкларига 8,1 трлн сўм ресурс жойлаштирилади.
Ҳужжатга кўра, ипотека кредитлари 20 йил муддатга, 6 ой имтиёзли даври билан берилади. Бошланғич бадал эса 15% бўлади.
Шу билан бирга, Молия вазирлиги томонидан 6 500 та аҳолига якка тартибда ўзи уй қуриши ва таъмирлаши учун 1,5 трлн сўм маблағ ажратилади.
2021 йилда фуқароларнинг алоҳида тоифалари учун эса 3550 та квартирали уйлар қурилади. Бунга давлат бюджетидан 1,3 трлн сўм маблағ йўналтирилиши режа қилинган.

Жаҳон янгиликлари дайжести
🇨🇳 Хитой Гонконг мухториятини «бир мамлакат — икки тизим» асосида сақлаб қолади.
🇺🇸 AҚШда иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш бўйича 1,9 трлн долларлик дастур қабул қилинди. Ҳисоб-китобларга кўра, америкалик оилаларнинг қарийб 90 фоизига қандайдир ёрдам берилади.
🇧🇾 Беларусь президенти мамлакат ҳарбийларини ички таҳдидларга қарши туриш учун тайёр бўлишга чақирди.
🇩🇰 Данияда тромбоз ҳолатлари туфайли AstraZeneca вакцинасининг қўлланиши тўхтатилди.
🇦🇫 Aфғонистонда 12 ёшдан ошган ўқувчи қизларга эркаклар олдида қўшиқ куйлаш тақиқланди. Қарор ота-оналар ва ўқувчиларнинг ўзлари таклифи билан қабул қилинди, дея айтилмоқда.
💊 Жо Байден "барча америкаликлар эмланганда AҚШ дунё билан вакциналарни баҳам кўришга тайёрлигини" айтди.
Батафсил: www.gazeta.uz/uz/2021/03/11/digest86/?utm_source=push&utm_medium=telegram
Фото: Бутунхитой халқ вакилларининг йиғилиши

⚡️ Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара масалаларини уч ой ичида ҳал қилиш ниятида – Шавкат Мирзиёев
Бу ҳақда Садир Жапаров билан бўлган музокаралар якунлари бўйича ўтказилган брифингда Шавкат Мирзиёев маълум қилди, дея хабар бермоқда «Газета.uz» мухбири.
«Биз чегара бўйича муносабатларимиз тарихида биринчи марта жуда қаттиқ ва аниқ келишиб олдик: ким, қачон қилиши керак. Бу халқларимиз [ечимини] кутаётган жуда нозик муаммо. Ва биз Садир Нургожоевич билан ҳар бир чегара масаласи бўйича чегараларни аниқ тавсифлашга келишиб олдик: ким қилади, қачон қилади. Биз ҳаттоки муддатларини ҳам аниқлаб олдик – уч ой ичида. Одамлар [ечимини] кутаётган баъзи масалаларни биз яқин келажакда аниқ ҳал этамиз. Бюрократиясиз, фуқароларимизга қулай ва яхшироқ бўлиши учун жиддий масъулиятни ўз зиммамизга олишга қарор қилдик», – деди президент.
Фарғона вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров «Газета.uz»га чегара масалаларини уч ой муддат ичида ҳал этиш кўзланаётганини тасдиқлади.

Кинорежиссёр Баҳром Ёқубов вафот этди
Таниқли кинорежиссёр Баҳром Ёқубов 60 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда «Ўзбеккино» ахборот хизмати хабар бермоқда.
Баҳром Ёқубов «Сарвиноз», «Бахт учун миллион», «Фотима ва Зуҳра», «Мажруҳ», «Супер келинчак», «Ичкуёв», «Зирапча», «О Марьям, Марьям», «Фотима», «Ташландиқ», «Антиқа ажрашиш» каби фильмларни суратга олган.

«Халқларимиз бугунданоқ музокаралар натижаларини ҳис қилишлари керак» — Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари сувдан фойдаланиш ва энергетика, чегараларни делимитация қилиш, иқтисодий ҳамкорлик ва транспорт-логистика масалаларини муҳокама қилдилар.
Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон-Қирғизистон-Хитой» темир йўл лойиҳасини жадаллаштириш муҳимлигини таъкидлади, Садир Жапаров Сирдарё ҳавзаси ресурсларидан фойдаланиш тўғрисидаги шартномани янгилашни таклиф қилди.
«Халқларимиз бугунданоқ бугунги музокаралар ва ташриф натижаларини ҳис қилишлари лозим. Биз ҳар ой бош вазир ўринбосарларининг келишувларимиз бўйича ким нима қилгани ва нима қилмагани бўйича ҳисобот беришига келишиб олдик… Халқларимиз биз музокаралардан ишга ўтганимизни ҳис қилишлари керак», — дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев.
Батафсил: https://www.gazeta.uz/uz/2021/03/12/prezident/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Европанинг бир қатор мамлакатларида AstraZeneca вакцинасини қўллаш тўхтатилди
Бунга сабаб ушбу вакцина билан эмланганларнинг бир қисмида тромбларнинг шаклланганлиги ҳақидаги хабарлар бўлди, дея хабар берди Guardian.
Дания, Норвегия ва Исландия каби мамлакатларда эҳтиёткорлик чораси сифатида AstraZeneca вакцинасидан фойдаланиш вақтинчалик тўхтатиб қўйилди.
Австрия, Италия, Эстония, Латвия, Литва ва Люксембург каби мамлакатлар эса фақат бир партия ичидаги (17 та мамлакатга юборилган 1 млн доза) вакциналардан фойдаланишни тўхтатди.
Австрияда эмланишдан сўнг 49 яшар ҳамшира вафот этди. Данияда ушбу партиядаги вакцинадан фойдаланилгач 60 ёшли аёл вафот этди ва мамлакатдан бу вакцинадан фойдаланиш икки ҳафта муддатда тўхтатилди.
Европа дори-дармонлар бўйича агентлиги ушбу ҳолатлар ва вакцинация ўртасида боғлиқлик борлиги тўғрисида ҳали ҳеч қандай далил йўқлигини айтди. Мамлакатлар ҳозирда тергов олиб боришмоқда.

2021 йилда яна 5 кунни дам олиш куни этиб белгилаш таклиф этилмоқда
«2021 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги президент фармони лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
Унга кўра, 2021 йилда қуйидаги саналар қўшимча дам олиш кунлари этиб белгиланиши мумкин:
14 май—жума ва 31 декабрь —жума кунини ҳам қўшимча дам олиш куни этиб белгилаш таклиф қилинмоқда.
Бундан ташқари, 15 май- шанба, 21 июль — чоршанба, 22 июль —пайшанба кунлари барча ходимлар учун иш ҳафтасининг туридан қатъи назар, дам олиш кунлари этиб белгиланиши таклиф этилди.

Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари кўчат экишди
12 март куни президентлар Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаров Кўксарой қароргоҳидаги Фахрий меҳмонлар хиёбонига кўчат ўтқазди.
«Бу Ўзбекистон ва Қирғизистон халқлари дўстлигининг, давлатлараро муносабатларда янги давр бошланганининг рамзи бўлди», — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, мазкур хиёбонда бошқа ҳамкор давлатлар раҳбарларининг эккан дарахтлар ҳам бор.

«Uzcard» карталари орқали энди транспорт тўловини амалга ошириш мумкин
«Uzcard» карталари орқали жамоат транспортларидан фойдаланганлик учун тўловларни амалга ошириш учун яна бир қулайлик яратилди, дея хабар берди «Uzcard».
Энди АТТО карталаридан ташқари, «Uzcard-Mastercard», «Uzcard-MIR» ва «Uzcard-UnionPay» кобейжинг карталари ҳам тўлов учун қабул қилинади.
Янги хизмат АТТО тизими ва Ўзбекистон транспорт вазирлигининг ҳамкорлиги натижасида йўлга қўйилди.

ЮНEСКО Ўзбекистондаги ўқитувчилар малакасини оширишга $435 минг ажратади
ЮНEСКОнинг «Гана, Гондурас ва Ўзбекистонда ўқитувчиларнинг малакасини ошириш ёндашувларини мослаштириш ва кўламини кенгайтириш» лойиҳаси доирасида Ўзбекистондаги ўқитувчилар малакасини оширишга 435 минг АҚШ доллари ажратилади. Бу ҳақда ХТВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Мазкур маблағ Халқаро тараққиёт тадқиқот маркази томонидан (GPE -KIX) Таълим соҳасидаги билимлар ва инновацион алмашув бўйича глобал ҳамкорлик ташаббуси доирасида ажратилиши кўзда тутилган.
Икки йиллик лойиҳа (2020-2022) доирасида Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий ва Тошкент вилоятларида 150 мактаб ва 600 дан ортиқ ўқитувчиларни жалб этган ҳолда уларнинг малакасини ошириш модели ишлаб чиқилади, дейилади хабарда.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қийноққа солиш умуман кун тартибидан чиқиб кетиши керак – Cенат раиси
Олий Мажлис Сенатининг 13 ялпи мажлисида Танзила Нарбаева қийноққа солиш масалаларига ҳам тўхталиб ўтди.
«Қийноққа солиш ва бошқа хатти-ҳаракатлар умуман кун тартибидан чиқиб кетиши керак. Чунки Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари бўйича БМТ кенгашига аъзо бўлди. Биринчидан биз ўзимизда намуна бўлишимиз керак. На ОАВда, на бошқа бир ҳолатлар бундай мисоллар умуман бўлмаслиги керак», – деди Нарбаева.

БМТ бош котиби миллионлаб инсонларнинг оч қолиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди
Бу ҳақда БМТ бош котиби Антониу Гутерреш БМТ Хавфсизлик кенгаши мажлисида маълум қилди, дея хабар берди РИА Новости.
«2020 йил охирига келиб 88 миллиондан ортиқ инсон мамлакатлардаги можаролар ва беқарорлик туфайли чуқур очликдан азият чекмоқда — бу кўрсаткич бир йил ичида 20 фоизга ўсди. 2021 йилга мўлжалланган прогнозлар ушбу қўрқинчли тенденциянинг давом этишидан далолат бермоқда», — деди у.
Унинг сўзларига кўра, иқлим ўзгаришлари ва COVID-19 пандемияси вазиятни янада ёмонлаштиради.
«Агар шошилинч чоралар кўрилмаса, миллионлаб одамлар чуқур очлик ва ўлим чегарасида қолишади» , — деди Антониу Гутерреш. Прогнозларга кўра, очлик даражаси Шимолий Африка мамлакатлари, Жанубий Судан, Яман ва Афғонистонда борган сари кучаймоқда.
Унинг сўзларига кўра, 150 минг киши очлик сабаб ўлим хавфи остида, яна 16 миллион киши озиқ-овқат танқислиги муаммосига дуч келиши мумкин.

Тошкентда оғир турмуш шароитидаги шахсларга ижарасининг 50 фоизи тўлаб берилади
Бу президентнинг 11 март куни қабул қилинган фармонида қайд этилган, дея хабар бермоқда «Газета.uz» мухбири. Унга кўра, Тошкент шаҳрида тажриба тариқасида оғир турмуш шароитига тушиб қолган фуқароларга 6 ой давомида ижара тўловининг 50% миқдорида компенсация тўланади.
Шу билан бирга, қишлоқ жойларда қурилган кўп квартирали уйлар учун 6 ойлик имтиёзли давр ва 15 фоиздан кам бўлмаган миқдордаги дастлабки бадал билан 20 йил муддатга ипотекага берилади.
Қишлоқ жойларда яшаётган, даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитларини яхшилашга мухтож фуқароларга дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун 10 фоиз миқдорда субсидиялар ажратилади.
Шароити оғир бўлган фуқаролар, шу жумладан хотин-қизларни ижара ҳуқуқи асосида жойлаштириш мақсадида ҳокимликлар томонидан давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 1000 та хонадан сотиб олинади.