Gazeta.uz - Ўзбекистон янгиликлари
20.4K subscribers
41.4K photos
947 videos
5 files
38.7K links
Ўзбекистон янгиликлари. Расмий сайт www.gazeta.uz/uz

Таҳририят:
@GazetauzMuloqotBot
+998 78-333-10-15

Реклама:
@Afisha_Media_Regina
+998 99-444-35-39

Иш: https://forms.gle/wXBjsfutge9EF9k16

Лотин алифбосидаги канал: @gazetauz_ozb
Download Telegram
Тошкент бош режасига ўзгартириш киритиш кутилмоқда, деди тадбиркор Мурод Назаров. Бу ҳақда Қурилиш вазирлиги вакили ҳам гапирганди. Назаров дарахтларни кесиш чекловларини олиб ташлаш ва компенсация учун «дарахтлар банки» ташкил этишни ҳам таклиф қилди. Депутат Бобур Бекмуродов таклифни танқид қилди.

https://www.gazeta.uz/uz/2025/07/17/murad-buildings/

Telegram | Instagram | YouTube
👎55😢7👍1
Ҳукумат сунъий интеллект технологияларини жорий этиш бўйича устувор лойиҳалар рўйхатини тасдиқлади. Жами 86 та лойиҳа, жумладан, дори бозорини таҳлил қилиш, СИга асосланган рақамли тиббий ёрдамчи, Тошкент темирйўл вокзалларида UzFace тизимини ишга тушириш режалаштирилмоқда.

https://www.gazeta.uz/uz/2025/07/17/ai-technologies/

Telegram | Instagram | YouTube
👍1
Кадастр агентлиги вакили кўп қаватли уйларга туташ ерларни ўзбошимчалик билан ўраб олиш жавобгарликка сабаб бўлишини эслатди. «У ер барча фуқарога тегишли. Уни кимдир ўраб олиши ёки ундан фойдаланиши қатъиян ман қилинади», — деди кадастр вакили.

https://www.gazeta.uz/uz/2025/07/17/hovli/

Telegram | Instagram | YouTube
12👍6🤔3👎1
Зўравонлик содир этган шахслар психологлар томонидан ишлаб чиқилган индивидуал тузатиш дастуридан ўтади. Профилактика инспектори тажовузкорнинг бундай дастурдан ўтишини таъминлайди.

https://www.gazeta.uz/uz/2025/07/17/correctional-program/

Telegram | Instagram | YouTube
👎92👍2
Тошкент шаҳрида Кичик ҳалқа автойўлининг Бешқайрағоч ва Беруний кесишмалари ўртасидаги бир томонлама йўналиш қисми 18−21 июль кунлари ёпилади. Қурилиш-монтаж ишлари сабабли 6 та автобус шу вақт давомида муқобил кўчалар орқали ҳаракат қилади.

https://www.gazeta.uz/uz/2025/07/17/closed/

Telegram | Instagram | YouTube
6👎1
17 июль куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

💼 Президент администрацияси фаолияти қандай ташкил этилган? Регламент.

💸 Ўзбекистонга пул ўтказмалари 8,2 млрд долларга етди. Тафсилотлар.

🕊 Ўзбекистон энг хавфсиз мамлакатлар рейтингида 25-ўринни эгаллади.

🚡 Ўзбекистонда лифтларга ҳолатига қараб рангли стикерлар ёпиштирилади.

🚶🏻‍♂️ Жазони ижро этиб озодликка чиққанлар учун бир марталик нафақа тайинлаш тартиби белгиланди.

🪪 Тошкент темирйўл вокзалларига киришда UzFace шахсни аниқлаш тизими ишга тушиши мумкин.

Батафсил: www.gazeta.uz/uz/2025/07/17/dayjest/

Telegram | Instagram | YouTube
5👍1
Иқлим ўзгариши муаммоларига мослашган ҳолда, Ўзбекистон помидор етиштирувчилари ёпиқ тупроқ технологиялари ва тоғолди ҳудудларни ёзги мавсумда сифатли помидор етказиб беришнинг асосий усулларига айлантирмоқда. EastFruit таҳлилчиларига кўра, ЁТТ иқлим муаммолари фонида асосий муқобилга айланган.

https://www.gazeta.uz/uz/2025/07/17/pomidor/

Telegram | Instagram | YouTube
4
2025 йилнинг биринчи ярмида ўзбекистонликлар хорижий валютани сотиб олиши ва сотиши ҳажмлари ўртасидаги фарқ сезиларли даражада ошди. Банклар аҳолидан 9,1 млрд долларлик валютани сотиб олди (27 фоизга ўсиш). Аҳолига сотилган хорижий валюта ҳажми эса 18 фоизга ошиб, 5,39 млрд долларни ташкил этди.

https://www.gazeta.uz/uz/2025/07/18/valyuta/

Telegram | Instagram | YouTube
1👍1🤔1
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳам жазирама об-ҳаво сақланиб қолади. Ҳарорат кундузи +40…+43, жанубда ва чўл ҳудудларда +44, +45 даража бўлади. Қорақалпоғистон ва Хоразмда иссиқ бироз пасайиши — +35…+38 даража бўлиши кутилмоқда.

https://www.gazeta.uz/uz/2025/07/18/ob-havo/

Telegram | Instagram | YouTube
😢1
Mobiuz жамоаси технологик имкониятлар ва рақамли хизматларни янада кенгайтириш бўйича стратегик йўналишни изчил давом эттирмоқда (реклама).

https://www.gazeta.uz/uz/2025/07/18/mobiuz/
2👍1🤔1
Президент солиқ масаласидаги низоларни тадбиркорлар учун осонроқ ва арзонроқ ҳал этиш мақсадида янги тартиб жорий этди. Унга кўра, Савдо-саноат палатаси ҳузурида Солиққа оид низолар бўйича эксперт кенгаши ташкил этилиб, солиқ органлари қароридан норози тадбиркорлар мурожаатини судгача кўриб чиқади.

https://www.gazeta.uz/uz/2025/07/17/tax-disputes/

Telegram | Instagram | YouTube
👍7🤔21
Кобулда Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон «Термиз — Мозори-Шариф — Кобул — Пешовар» Трансафғон темирйўлининг техник-иқтисодий асосини ишлаб чиқиш бўйича уч томонлама ҳадли битим имзолади.

https://www.gazeta.uz/uz/2025/07/18/trans-afghan-railway/

Telegram | Instagram | YouTube
👍126
Тадбиркор Мурод Назаровнинг «дарахтлар банки» таклифи баҳслар келтириб чиқарди. Фаолларнинг бири таклиф ноўрин экани, кичик дарахтлар катта дарахтнинг функциясини етарли даражада бажара олмаслигини қайд этса, бошқалар қурилишларни кўпайтириш керак, лекин яшиллик ҳисобига эмас, деган фикрда.

https://www.gazeta.uz/uz/2025/07/18/daraxtlar/

Telegram | Instagram | YouTube
👍28👎92🤔2😢1
Дональд Трампга оёқ ва қўлларида намоён бўлган шишлардан сўнг сурункали веноз етишмовчилиги ташхиси қўйилди. Оқ уйга кўра, бу «хавфсиз ва 70 ёшдан ошган одамларда кенг тарқалган» касалликдир. Бу камдан-кам ҳолларда президентнинг соғлиғи билан боғлиқ муаммоларнинг очиқланишидир.

https://www.gazeta.uz/uz/2025/07/18/trump/

Telegram | Instagram | YouTube
👍51
Қорақалпоқ давлат университети ўқитувчиси 18 нафар талабани якуний имтиҳондан ўтказиб беришини айтиб, 18,3 млн сўм олаётган вақтида қўлга олинди. Ҳолат юзасидан фирибгарлик ва пора бериш моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилди.

https://www.gazeta.uz/uz/2025/07/18/bribe/

Telegram | Instagram | YouTube
👍21👎1
Тошкент прокуратурасига Анвар Ўрмонов раҳбар этиб тайинланди. У бу лавозимда Президент администрацияси ҳузуридаги Комплаенс хизмати бошлиғи этиб тайинланган Эркин Йўлдошевнинг ўрнини эгаллади.

https://www.gazeta.uz/uz/2025/07/18/prokuror/

Telegram | Instagram | YouTube
4🤔2👎1
Владимир Зеленский Ўзбекистонда туғилган Рустем Умеровни Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби этиб тайинлади. У 2023 йил сентябридан бери Мудофаа вазирлигини бошқариб келаётганди.

https://www.gazeta.uz/uz/2025/07/18/rustem-umerov/

Telegram | Instagram | YouTube
👍63
Ўзбекистондаги завод аммиак буғини ҳавога чиқармай ишлаш тизимига ўтди. Бу Марказий Осиёда биринчилардан бўлиб қўлланилмоқда (реклама).

https://www.gazeta.uz/uz/2025/07/18/tmk/
👍82
Табризга кетаётган Эрон президенти Масъуд Пезешкиённинг кортежидаги уч автомобиль йўлда тўхтаб қолди. Бунга машиналарга сув қўшилган бензин қуйилгани сабаб бўлди. Президент йўлини давом эттириш учун таксидан фойдаланди.

https://www.gazeta.uz/uz/2025/07/18/iran-pezeshkian/

Telegram | Instagram | YouTube
3🤔3
Метро вагонларида ҳавонинг иссиқлиги юзасидан йўловчилардан бири шикоят билан чиқди. Метрополитен матбуот хизмати кўп йиллик фойдаланилаётган эски турдаги ҳаракат таркиби совитиш тизимисиз ишлангани ва уларни совитиш қурилмалари билан жиҳозлаш имконсизлигини маълум қилди.

https://www.gazeta.uz/uz/2025/07/18/metro-issiq/

Telegram | Instagram | YouTube
👎9👍2