Шавкат Мирзиёев Бухорога жўнаб кетди
Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудлар ривожи, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида Бухоро вилоятига жўнаб кетди, дея хабар берди давлат раҳбарининг матбуот хизмати.
Сафар давомида агросаноат, тўқимачилик, ахборот технологиялари, тиббиёт соҳаларидаги корхоналар фаолияти, шаҳар ва туманлардаги бунёдкорлик ишларини кўздан кечириш режалаштирилган.
Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb

3,7 млн долларга ерни расмийлаштириб беришини айтган фуқаро ушланди
Тошкент вилоятидаги корхона раҳбари Қ.Т. 460 га ерни бир тадбиркорга ноқонуний расмийлаштириб беришни таклиф қилади.
Бунинг эвазига Қ.Т. тадбиркордан 3,7 млн АҚШ доллари сўрайди. Шунингдек, барча керакли ҳужжатларни расмийлаштириб берадиган туман ҳокимлиги мансабдор шахслари учун қўшимча 20 минг доллар талаб қилади.
Қ.Т. 3 млн 720 минг долларни олаётган вақтида ашёвий далил билан қўлган олинди.
Ҳозирда Қ.Т.га нисбатан Жиноят Кодексининг 168 (фирибгарлик) ва 211 (пора бериш) моддалари билан жиноий иш очилган. Тергов ишлари олиб борилмоқда.
Батафсил: https://www.gazeta.uz/uz/2021/01/21/bribe/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Криштиану Роналду футбол тарихида энг кўп гол урган тўпурарга айланди
«Ювентус» футбол клуби ҳужумчиси ва Португалия терма жамоаси аъзоси Криштиану Роналду расмий ўйинларда киритилган голлар сони бўйича рекорд ўрнатди.
«Наполи» жамоасига қарши бўлиб ўтган Италия суперкубоги учун учрашувда у ўз фаолиятидаги 760-голини киритди. Шу билан, у 1950-йилларда тўп сурган футболчи Йозеф Бицаннинг рекордини янгилади.
Роналду фаолияти давомида «Спортинг» клубида 5 та гол, «Манчестер Юнайтед»да 118 та, «Реал» сафида 450 та ва «Ювентус» сафида 85 та гол урган. Шунингдек Португалия терма жамоаси сафида унинг ҳисобида 102 та гол бор.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Роналду Пеленинг рекордини янгилагани ҳақида хабар берган эдик.
Фото: Twitter

Иссиқлик таъминоти масалалари бўйича 24 соат ишлайдиган диспетчерлик хизмати жорий этилди
Уй-жой ва коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги «Газета.uz»га хабар беришига кўра, вазирлик ҳузурида иссиқлик тармоқларида бахтсиз ходисалар, иситишнинг узилиш ҳолатларида иссиқлик таъминоти ташкилотларининг туну-кун ишлайдиган шошилинч диспетчерлик хизмати ташкил этилди.
Ҳудудлар бўйича белгиланган телефон рақамларининг тўлиқ рўйхати: https://www.gazeta.uz/uz/2021/01/21/heat/?utm_source=push&utm_medium=telegram

АҚШнинг 46-президенти Жо Байден инаугурация маросимида нималар деди?
20 январь куни Вашингтонда АҚШнинг 46-президенти Жозеф Байден инаугурацияси бўлиб ўтди. Пандемия сабабли маросимда тахминан 1000 киши қатнашди.
21 дақиқалик нутқини Байден: «Бу Америка кунидир. Бу демократия кунидир», деб бошлади. «Америка яна синовдан ўтказилди ва Америка чақириқни қабул қилиб олди», - дея қўшимча қилди у.
У ўз нутқида бирор марта ҳам собиқ президентнинг номини тилга олмади, бироқ унинг америкаликларни «бўлиб ташлаган» ҳаракат ва қарорларига ишора қилинди.
Жо Байден яқинда Капитолийга қилинган ҳужумни эсга олиб, ҳозир «икки юз йилдан зиёд муддатдан буён давом этиб келаётганидек, ҳокимиятни тинч йўл билан топшириш» учун «бир миллат сифатида бирлашдик», - деди.
Батафсил:
https://www.gazeta.uz/uz/2021/01/21/inauguration/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Марказий Банк асосий ставкани ўзгаришсиз қолдирди
Марказий банки бошқаруви асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилди. Ушбу қарор Марказий банк Бошқарувининг 21 январдаги йиғилишида қабул қилинди.
2021 йилда ЯИМнинг реал ўсиши 4,5−5,5 фоиз даражасида бўлиши, инфляция даражасининг 9,0−10,0 фоизга қадар янада пасайиши кутилмоқда.

Сардоба фожеасида зарар кўрган масжидлар учун хайрия қилинган пуллар Сурияга юборилгани айтилмоқда
Сирдарё вилояти ИИБ маълумотига кўра, 2 нафар фуқаро Россияда ишлаш давомида радикал гуруҳлар таъсирига тушиб, Ўзбекистонга қайтиб келганларидан сўнг аҳоли орасида экстремистик ғояларни тарғиб қилган.
Бундан ташқари, Сардоба фожеасида зарар кўрган масжидларнинг қайта қурилишига моддий кўмак сифатида «Telegram» да хайрия гуруҳи очилган ва банк пластик картасига туширилган маблағларни Сурияга жўнатилган, дейилади хабарда.
Ҳозирда гуруҳнинг барча аъзолари қўлга олинган ва ЖКнинг тегишли моддалари билан қўзғатилган жиноят иши доирасида тергов-суриштирув ишлар давом эттирилмоқда.
Батафсил: https://www.gazeta.uz/uz/2021/01/21/terror/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари бирданига ошди
Марказий банкнинг маълумотларига кўра, 1 январь ҳолати бўйича Ўзбекистон расмий захира активлари 34,9 млрд долларни, халқаро захиралари эса 33,8 млрд долларни ташкил қилмоқда.
Олтин-валюта захиралари 2021 йил бошланганидан бери бирданига ошди. 2020 йил охирида захиралар кетма-кет бир неча ой давомида камайган эди. 2020 йил 1 декабрь ҳолатига кўра расмий захира активлари 32,9 млрд долларни ташкил қилаётган эди.
2020 йил куз фаслига келиб Ўзбекистон захирадаги олтинларни сотишни тўхтатди. Ҳозирда захирадаги олтин миқдори 332,8 тоннага тенг. Маълумот учун, декабрь ойида бу кўрсаткич 323,4 тоннага тенг эди.
Олтин-валюта захиралари мамлакат учун "ҳимоя ёстиқчаси" ҳисобланади. Ўзбекистоннинг амалдаги захиралари 20 ойлик импортни молиялаштириш учун етарли ҳисобланади.

Хитой АҚШнинг 28 нафар фуқаросига қарши санкциялар эълон қилди
Хитой 28 нафар АҚШ фуқаросига, шу жумладан АҚШ давлат котиби Майкл Помпеога қарши санкциялар эълон қилди, дея хабар берди «Синьхуа» ахборот агентлиги.
Шунингдек, санкция эълон қилинганлар сафида АҚШ миллий савдо кенгаши директори Питер Наварро, миллий хавфсизлик бўйича АҚШ президенти маслаҳатчиси Роберт О’Брайен ҳам бор.
Санкциялар Пекин изоҳига кўра, «Хитой суверенитетини жиддий равишда бузган» ва Хитой билан боғлиқ масалаларда АҚШ томонининг қарорлари учун жавобгар бўлган сиёсатчиларга нисбатан қўлланилган.
Санкцияларга кўра, ушбу шахсларга, уларнинг оила аъзоларига ва уларга тегишли компания ёки ташкилотларга Хитой, Гонконг ва Макаога кириш ва ХХР билан бизнес қилиш тақиқлаб қўйилади.
Эслатиб ўтамиз, Майкл Помпео ўз баёнотида Хитойнинг уйғурларга нисбатан ҳаракатларини геноцид деб эълон қилган эди.

29 йил деганда илк бор маданий фаолиятга оид қонун қабул қилинди
Президент 20 январь куни «Маданий фаолият ва маданият ташкилотлари тўғрисида»ги қонунни имзолади.
Маданият вазири Озодбек Назарбеков аввалроқ, «Маданият соҳасидаги фаолиятлар 29 йил давомида қонуности ҳужжатлар билан тартибга солиб келинди», — дея фикр билдирган эди.
Ҳужжат билан маданий фаолият соҳасидаги давлат сиёсатини Вазирлар Маҳкамаси амалга ошириши ҳамда ҳар бир шахс маданий фаолият соҳасида мулк ҳуқуқига эга эканлиги белгиланмоқда.
Маданият ташкилотлари тоифалари:
🔹 маданий-томоша ташкилотлари;
🔹 маданий-маърифий ташкилотлар;
🔹 бошқа маданият ташкилотлари.
Улар мулкдор ёки унинг вакили томонидан ёхуд ваколатли органнинг фармойиши асосида ташкил этилади.
Давлат маданият муассаса ва ташкилотларига “Миллий” ёки “Академик” мақоми Ҳукумат тақдимномасига биноан президент томонидан берилади. Ташкилотлар уч йилда бир марта аттестациядан ўтказилади.
Қонун эълон қилинган кундан кучга киради.

2020 йилда ажралишлар бўйича суд ишларининг 14 481 тасида даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган
Олий суднинг хабарига кўра, 2020 йил мобайнида фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан 291 182 та иш кўриб чиқилган ва шулардан 39 466 таси никоҳдан ажратиш билан боғлиқ бўлган. Шулардан 14481 тасида бўйича даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган.
Шунингдек, 2020 йил давомида 194,7 млрд сўмдан зиёд мажбурий тўловларни ундириш ҳақида 96 584 та суд буйруғи чиқарилган.
Кўриб чиқилган 194 598 та даъво тартибидаги фуқаролик ишларининг 140 386 таси бўйича талаблар қаноатлантирилган бўлса, 24 054 таси бўйича талабларни қаноатлантириш рад қилинган.
Никоҳдан ажратишга оид кўрилган ишлар таҳлилига кўра, кўриб тамомланган ишларнинг 20 139 тасида даъво талаблари қаноатлантирилган (никоҳлар бекор қилинган), 14 481 тасида никоҳлар бекор қилинмаган.
Батафсил: https://www.gazeta.uz/uz/2021/01/21/oliy-sud/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Шавкат Мирзиёев Жо Байденни табриклади
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев АҚШ президенти Жо Байденга давлат раҳбари лавозимига киришгани муносабати билан табрик йўллади.
Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев АҚШ президенти Жо Байденга давлат раҳбари лавозимига киришгани муносабати билан табрик йўллади.
Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Тошкентда ҳар бир депутатга ажратиладиган 2 млрд сўм қандай ишлатилиши ҳақида
Маблағлар қандай сарфланишига Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши раиси ўринбосари Тошпўлат Матибаев изоҳ берди, дея хабар бермоқда «Газета.uz» мухбири.
«Бу пулларга давлат дастурига кирган инвестиция лойиҳалари ишларини бажариш мумкин эмас. Қатъий ман этилади. Ҳаммаси ижтимоий соҳада йиллар давомида туриб қолган муаммоларни бартараф этишга йўналтирилади», — деди у.
«Бу пулни ишлатиш технологияси ҳам бор. Жойлардаги ташкилотлар ўзлари сайлаган депутатга мурожаат қилади. Депутат бориб ўрганиб, туман ҳокимиятига беради. Бу муаммо бирорта давлат дастурида йўқ бўлса, смета тайёрланади», — деди депутат.
Смета бюджет комиссияси ҳамда депутатлар назоратидан ўтгач, қарор билан ҳокимга, сўнг туман ҳокимиятига юборилади. Тендерда ким ютса, у лойиҳани депутатнинг назорати остида амалга оширади.

Собиқ алоқа вазири Тохир Раҳимов вафот этди
Турли йилларда вазир ва алоқа вазирининг ўринбосари, шунингдек ташқи иқтисодий алоқалар вазири сифатида ишлаган Тохир Раҳимов 74 ёшида вафот этди, деб хабар бермоқда Xabar.uz.
Шунингдек, Тохир Раҳимов Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение марказининг директори ва Халқаро алоқа академиясининг вице-президенти лавозимларида ишлаган.
2008 йилдан бошлаб у Тошкент Ахборот технологиялари университетининг Телевизион эшиттириш тизимлари кафедраси профессори бўлган.

Самарқандда 4 та машина иштирокида ЙТҲ рўй берди
ЙҲХББ матбуот хизмати хабарига кўра, 20 январь куни соат 22:30ларда, Самарқанд вилояти, Самарқанд шахрида хайдовчи, Р.Э. (1967 й.т.) бошқарувидаги «Nexia-2» ҳамда хайдовчи Ж.Э. (, 2002 й.т.) бошқарувидаги «Lacetti» русумли автомобиллар тўқнашган.
Тўқнашув зарбидан «Lacetti» хайдовчиси бошқарувни йўқотиб светофорнинг қизил чироғида тўхтаб турган А.Т. (1976 й.т.) бошқарувидаги «Nexia» ҳамда П.З.(1980 й.т.) бошқарувидаги «Cobalt» автомобиллари билан тўқнашув содир этган.
ЙТҲ натижасида тан жароҳати олганлар йўқлиги маълум қилинди.
Мазкур ҳодиса юзасидан Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, тўқнашув сабабларига аниқлик киритилмоқда, дейилади хабарда.

Янгиҳаёт туманида жиноят ишлари бўйича суд ташкил этилади
Президентнинг 20 январдаги "Тошкент шаҳри таркибида Янгиҳаёт тумани ташкил этилиши муносабати билан суд тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.
Ҳужжатга мувофиқ, Тошкент шаҳрида Янгиҳаёт тумани ташкил этилиши муносабати билан Жиноят ишлари бўйича Янгиҳаёт туман суди ташкил этилмоқда.
Ушбу судга пойтахтнинг Жиноят ишлари бўйича Сирғали, Мирзо Улуғбек туман ҳамда Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳар судларининг биттадан судья ва биттадан судья ёрдамчиси штат бирликлари ўтказилади.
Бошқа судлар масаласида Янгиҳаёт тумани:
➡️ Фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро суди;
➡️ Тошкент туманлараро иқтисодий суди;
➡️ Тошкент туманлараро маъмурий судининг юрисдикция ҳудудига киритилади.

Қашқадарёда эркакни шафқатсизларча калтаклаган фуқароларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ижтимоий тармоқларда Қашқадарёнинг Яккабоғ туманида 15 январь куни 3-4 киши бир эркакнинг қўл-оёғини боғлаб, шафқатсизларча калтаклашгани ҳақида хабар тарқалди.
Фуқаро баданини пичоқ ва иссиқ капкир билан куйдириб, арқон билан бўғиб, ҳушидан кетгунча дўппослашгани айтилмоқда.
Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, ушбу ҳолат юзасидан 21 январь куни Яккабоғ тумани ИИБ томонидан Жиноят кодексининг 110-моддаси ("қийнаш") билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошлаб юборилди.
Тергов жараёни Қашқадарё вилояти прокуратураси томонидан назоратга олинган.

Қувада 19 ёшли қиз ўғирланиб, бир ой давомида уч киши томонидан зўрлангани айтилмоқда
Фарғона вилояти Қува туманидага коллежда ўқийдиган 19 ёшли қиз 2020 йилнинг март ойида ўғирлаб кетилганлигини ва бир ой давомида уч киши томонидан зўрлаб келинганини айтмоқда, дея хабар беради «Дарё» нашри.
Қизнинг айтишича, унинг номусига текканлардан бири вояга етмаган 16 ёшли йигит бўлган.
Уйга қайтгач, қизнинг ҳомиладорлиги билинади ва воқеадан хабар топган отаси уни уйдан ҳайдаб юборади.
Ҳолатни ўрганиб чиққан туман ИИБси бунда жиноят аломати йўқлигини айтиб, жиноят иши қўзғатишни рад этган.
«Ҳамма айбни қизимизга юклашди. Ўзи хоҳлаб шу ишларни қилган экан. Уларга чора кўрилмади. Ҳеч нарса бўлмагандек, бемалол юришибди. Улар жазосини олиши керакми?», — дейди қизнинг отаси.
Батафсил: https://www.gazeta.uz/uz/2021/01/21/quva/?utm_source=push&utm_medium=telegram
Фото: Дарё

Ёшлар ва оилавий тадбиркорлик учун Олот туманига 21 млрд сўм ажратилади
Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев Олот туманида Олот, Қоракўл, Жондор ва Шофиркор туманлари фаоллари, маҳалла раислари билан учрашувда қайд этди.
«2020 йил ватанимиз учун, шу жумладан, Бухоро вилояти учун жуда катта синовлар йили бўлди. Биз халқимизнинг сабр-тоқати, бирдамлиги, ҳамжиҳатлиги билан бу балолардан қудратли бўлиб чиқамиз, деб ният қилгандик, мана, шу натижаларга эришдик», – деди президент.
Бу йил ёшлар ва оилавий тадбиркорлик учун Қоракўл туманига 36 млрд сўм, Олот туманига 21 млрд, Жондор туманига 49 млрд сўм ажратилади.
2022 йилгача Олотда 42 та, Қоракўлда 56 та, Жондорда 67 та лойиҳа амалга оширилиб, 3 мингта доимий иш ўрни яратилади. Олотда 20 млн долларлик логистика маркази, Қоракўлда олтингугуртни қайта ишлаш корхонаси, Жондорда керамик плиталар ишлаб чиқариш объекти ишга туширилади.