Gazeta.uz - Ўзбекистон янгиликлари
22K subscribers
37.3K photos
903 videos
5 files
34.5K links
Ўзбекистон янгиликлари. Расмий сайт www.gazeta.uz/uz

Таҳририят:
@GazetauzMuloqotBot
+998 78-333-10-15

Реклама:
@Afisha_Media_Regina
+998 99 444 35 39

Иш: https://forms.gle/wXBjsfutge9EF9k16

Лотин алифбосидаги канал: @gazetauz_ozb
Download Telegram
Андижоннинг Улуғнор туманида Spark ҳайдовчиси рулда ухлаб қолиши оқибатида Damas билан тўқнашиб, ЙТҲ содир этди. Машиналар ёниб кетди, ҳодиса оқибатида 2 киши ҳалок бўлди, яна 2 киши касалхонага ётқизилди.

https://www.gazeta.uz/uz/2024/10/16/andijon/

Telegram | Instagram | YouTube
Пойтахтнинг Яшнобод туманида метрополитен ходимларига ижтимоий уйлар қурилмоқда. Президент қарорига кўра, бунёд этилаётган тўртта 7 қаватли уйларда 416 та хонадон бўлади. «Уйсиз ходимлар, яъни асосан, тизимда кўп йилдан бери ишлаб келаётган ва ёш оилаларга берилади», — деди метрополитен расмийси.

https://www.gazeta.uz/uz/2024/10/16/toshkent-metropoliteni/

Telegram | Instagram | YouTube
Қозоғистоннинг Манғистау вилоятида автомобиллар тўқнашуви оқибатида 6 нафар Ўзбекистон фуқароси вафот этди, яна тўрт киши касалхонага ётқизилди.

https://www.gazeta.uz/uz/2024/10/16/mangistau/

Telegram | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХДП: Муддатидан олдин овоз бериш тартиби

Сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган сайловчи муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга.

Сайт | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Реклама ҳуқуқлари асосида.
Президент Тошкент вилоятига ташрифи чоғида хорижда ишлаётган ўзбекистонликлар ҳақида гапирди. «Агар улар 1500−2000 доллар олса, бу нур устига аъло нур, биз уларга кўмакчи бўламиз. Лекин ундан кам ойлик олса, ўзимизда шароит яратиб ишлатсак, ўйлайманки, адолатли тизим бўлади», — деди Шавкат Мирзиёев.

https://www.gazeta.uz/uz/2024/10/16/migration/

Telegram | Instagram | YouTube
Россиянинг Иркутск ва Омск вилояти губернаторлари айрим соҳаларда меҳнат мигрантларини патент билан ишга жалб қилишни тақиқловчи фармон чиқарди. Бунга ўрмон хўжалиги, дори воситалари ишлаб чиқариш, такси, таълим, соғлиқни сақлаш, савдо ва бошқа соҳалар киради. Ўзгаришлар 2025 йилдан кучга киради.

https://www.gazeta.uz/uz/2024/10/16/irkuts-omsk/

Telegram | Instagram | YouTube
Тошкентнинг Миробод туманида Miran меҳмонхонаси жойлашган бинонинг томи ёниб кетди (у ерда Swissôtel Tashkent меҳмонхонасини очиш учун таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда). Ўт ўчирувчилар ёнғинни ўчирмоқда, воқеа жойига Тошкент шаҳри ФВБ раҳбарияти ва ходимлари етиб келди. Фото, видео.

https://www.gazeta.uz/uz/2024/10/16/miran/

Telegram | Instagram | YouTube
KNAUF ва Texnopark компаниялари Тошкент шаҳрида тош минерал пахта ишлаб чиқариш масаласида келишувга эришди (реклама).

https://www.gazeta.uz/uz/2024/10/16/knauf/
«Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмасининг беш қаватли биноси 100,4 млрд сўмга сотилди. Аукциондаги ягона таклиф фасад-парда ва эшик тизимларини етказиб берувчи компания томонидан тақдим этилди.

https://www.gazeta.uz/uz/2024/10/16/privatization/

Telegram | Instagram | YouTube
Собиқ Miran меҳмонхонаси биносидаги ёнғинни ўчиришга 14 нафар ёнғин-қутқарув гуруҳи жалб қилинди. Ҳолат алангадан деярли икки соат ўтиб бартараф этилди. Жабрланганлар ва ҳалок бўлганлар ҳақида маълумот йўқ.

https://www.gazeta.uz/uz/2024/10/16/fire/

Telegram | Instagram | YouTube
Тошкент вилоятида 1000 та янги автобус харид қилиниши режалаштирилган. Йўналишлар вилоятнинг барча шаҳар ва туманларини маъмурий марказ — Нурафшон билан боғлайди. Шунингдек, меҳнат мигрантлари билан мулоқот қилиш, хориждаги аёлларни қўллаб-қувватлаш, хоҳлаганларини уйига қайтариш топшириғи берилди.

https://www.gazeta.uz/uz/2024/10/16/region/

Telegram | Instagram | YouTube
Сентябрь ойида Ўзбекистонда гарчи янги енгил автомобиллар савдоси сегменти 10 фоиздан ортиққа ўсган бўлса ҳам, умумий автомобиль савдоси 1,1 фоизга камайди. Электромобиллар савдоси рекорд даражага етди.

https://www.gazeta.uz/uz/2024/10/16/auto-market/

Telegram | Instagram | YouTube
Ўзбекистонда 2024 йил илк ярмида уй-жой нархи юқорилигича қолмоқда — унинг бозор нархи фундаментал («объектив») нархдан 28% юқори, дея қайд этади МБ. Нархлар иш ҳақига нисбатан 1,8 баравар тезроқ ўсмоқда ва бу келажакда нархларнинг пасайиши хавфидан далолат беради, деб ҳисоблайди регулятор.

https://www.gazeta.uz/uz/2024/10/16/real-estate/

Telegram | Instagram | YouTube
Украина президенти Владимир Зеленский илк бор ўз «ғалаба режаси»ни оммага тақдим этди. У беш банддан иборат ва НАТОга таклифнома, Украинада «ноядровий тўхтатишнинг кенг қамровли пакети»ни жойлаштириш ва Европадаги Америка контингентининг бир қисмини украин ҳарбийлари билан алмашишни назарда тутади.

https://www.gazeta.uz/uz/2024/10/16/victory-plan/

Telegram | Instagram | YouTube
Қозоғистон «яқин келажакда» БРИКСга ариза беришдан бош тортади, деди Қосим-Жомарт Тоқаевнинг матбуот котиби, унинг сўзларига кўра, БМТ «универсал ташкилот» сифатида устувор аҳамиятга эга. Тоқаевнинг ўзи аввалроқ БРИКСга аъзоликка қизиқиш билдирганди.

https://www.gazeta.uz/uz/2024/10/16/kazakhstan/

Telegram | Instagram | YouTube
16 октябрь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

🇷🇺 Россия армиясига ёлланадиган Ўзбекистон фуқаролари жиноий жавобгарликка тортилади.

💼 «Хориждаги ўзбекистонликлар 1500−2000 доллардан кам маош олса, ўзимизда шароит яратиб ишлатсак, адолатли тизим бўлади» — президент.

☣️ Ўзбекистонда кичик АЭСлар қурилиши мумкин бўлган 14 та майдон баҳоланди — «Ўзатом» раҳбари.

🚗 Сентябрда янги енгил машиналар савдоси 10,3 фоизга, электромобилларники — 2,4 баравар ошди.

🔥 Тошкентдаги собиқ Miran меҳмонхонаси биносида рўй берган ёнғин ўчирилди.

🇺🇸 АҚШ Исроилдан Ғазодаги гуманитар вазиятни яхшилашни талаб қилди.

Батафсил: www.gazeta.uz/uz/2024/10/16/dayjest/

Telegram | Instagram | YouTube
Сирдарё вилоятидаги 27-мактабда ўқитувчи 1-синф ўқувчисининг қўлларига игна санчди ва ҳожатхонага чиқишига рухсат бермади. Қизнинг отаси бунга қўшимча дарслар учун 50 минг сўм тўлашдан бош тортгани сабаб бўлганини айтди. Болалар омбудсмани вазиятни ўрганмоқда.

https://www.gazeta.uz/uz/2024/10/16/teacher/

Telegram | Instagram | YouTube
Ўзбекистон автомобиль бозорида Аbozor`нинг пайдо бўлиши билан автомобилларни сотиб олиш ва сотиш осон ва самарали бўлиб бормоқда. Платформа автомобилни тез ва шаффоф тарзда сотиб олиш ёки сотиш имконини беради (реклама).

https://www.gazeta.uz/uz/2024/10/17/abozor/
АҚШ Исроил ҳукумати 30 кун ичида Ғазо секторидаги гуманитар вазиятни яхшилаш чораларини кўрмаса, Исроилни ҳарбий қўллаб-қувватлашни чеклаши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

https://www.gazeta.uz/uz/2024/10/16/us-israel/

Telegram | Instagram | YouTube
Шавкат Мирзиёев Тошкентдан Самарқанд ва Андижонгача бўлган пулли автомобиль йўллари лойиҳаларини жадаллаштириш, шунингдек, бундай йўлларни қатнов даражаси юқори бўлган ҳудудларда қуриш зарурлигини таъкидлади. Муқобил бепул йўлнинг ҳам мавжуд бўлиши алоҳида қонун билан белгилаб қўйилади.

https://www.gazeta.uz/uz/2024/10/17/roads/

Telegram | Instagram | YouTube
Ўзбекистон ва хориждаги сайлов участкаларида депутатлар сайлови бўйича муддатидан олдин овоз бериш бошланди. Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Туркия ва Жанубий Кореядаги айрим участкалардан фоторепортаж.

https://www.gazeta.uz/uz/2024/10/17/early-voting/

Telegram | Instagram | YouTube