Gazeta.uz - Ўзбекистон янгиликлари
21.8K subscribers
36.9K photos
898 videos
5 files
34.1K links
Ўзбекистон янгиликлари. Расмий сайт www.gazeta.uz/uz

Таҳририят:
@GazetauzMuloqotBot
+998 78-333-10-15

Реклама:
@Afisha_Media_Regina
+998 99 444 35 39

Иш: https://forms.gle/wXBjsfutge9EF9k16

Лотин алифбосидаги канал: @gazetauz_ozb
Download Telegram
Мингбулоқда 1 млрд сўм имтиёзли кредитни ўзлаштирган шахсларга жиноят иши очилди

Қонунбузилиш ҳолати Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Мингбулоқ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда аниқланган.

Таъкидланишича, тумандаги «G» МЧЖ раҳбари И.Д. ва бошқалар банк муассасасидан автомобилларга техник ва маиший хизмат кўрсатиш марказини ташкил этиш учун 1 млрд сўм имтиёзли кредитни сохта ҳужжатлар орқали қўлга киритган. Улар кредит маблағини нақдлаштириб, ўзлаштириб олгани айтилмоқда.

Ҳолат юзасидан И.Д. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатларни қалбакилаштириш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Туркияда 15 мартдан бошлаб барча ташриф буюрувчилар учун электрон анкеталар жорий этилади

15 мартдан бошлаб Туркияга кириш қоидалари ўзгаради. Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги Туркияга олиб бориладиган барча рейсларда (транзит рейслар бундан мустасно) қоғозли кўринишдаги COVID-19 сўровномасини тўлдириш талабини бекор қилмоқда.

Бунинг ўрнига йўловчилар Туркияга келишидан 72 соат олдин вазирлик саҳифасида анкетани тўлдиришлари керак бўлади. 

«Тўлдирилган маълумотларга асосланиб, шахсий HES коди автоматик равишда яратилади, бунинг натижасида сиз ёки сизнинг саёҳатингизда бўлган одамлар орасида COVID-19 га чалинган беморлар ёки улар билан алоқада бўлган йўловчилар бўлган бўлса, сиз билан боғланишади», — дейилади портал хабарида.

Шунингдек, нотўғри маълумот берганлик учун сайёҳларга Туркияга киришни вақтинча тақиқлашгача маъмурий жазо чоралари қўлланилиши мумкин.

Батафсил: https://www.gazeta.uz/uz/2021/03/12/turkey/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаров Тошкент шаҳридаги технопаркка борди

У ерда президентлар Ўзбекистоннинг саноат, қишлоқ хўжалиги ва ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмаси билан танишди. Кўргазмага 24 та тармоқ ва 14 ҳудудда ишлаб чиқарилаётган мингдан ортиқ маҳсулотлар қўйилган.

Қолаверса, давлат раҳбарларига технопарк ҳудудидаги корхоналарда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар — маиший техникалар, электрон газ ҳисоблагичлар, лифтлар, сув насослари, саноат кондиционерлари ва совитиш тармоқлари ҳақида маълумот берилди.

«Ўзбекистон халқи номидан Қирғизистон халқига юртимизда ишлаб чиқарилаётган тез тиббий ёрдам машиналари совға қилинди. Садир Жапаров қардошлик ва яхши қўшничилик муносабатлари, доимий кўмаги ва қўллаб-қувватлаши учун миннатдорлик билдирди», — дейилади хабарда.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Йил бошидан буён пул ўтказмалари 892 млн долларни ташкил қилди

2021 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистонга келиб тушган халқаро трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми деярли 892 млн долларни ташкил этиб, 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 107 млн долларга ёки 14 фоизга ошди, дея хабар берди Марказий банк.

Чет элга юборилган халқаро пул ўтказмалари миқдори эса 215 млн долларга етди. 2020 йилнинг ушбу даврида бу кўрсаткич 155 млн долларга тенг бўлган эди.

Натижада халқаро трансчегаравий пул ўтказмалари бўйича ижобий сальдо қарийб 677 млн долларга етди.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Яқин кунларда Фарғона ва Боткен вилоятлари ўртасидаги ўтиш пунктлари очилади

Бу ҳақда «Газета.uz» мухбирига Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров ва Қирғизистон ҳукуматининг Боткен вилоятидаги мухтор вакили Омурбек Суваналиев маълум қилди.

«Президентларимиз кеча топшириқ, рухсат беришди. Тез кунларда Боткен губернатори билан дастлабки ишларни бошлаймиз. Қирғизистон президент Садир Нургожоевич ҳам ўзлари рухсат бердилар. Биринчи одамлар пиёда ўтиши учун, уч ой ичида эса – автомобилларни ўтишига ҳужжатларни биргаликда расмийлаштирамиз. Ўйлайманки, тез кунларда натижаси бўлади», — деди Бозоров.

Ўз навбатида Омурбек Суваналиев коронавирус пандемияси туфайли ҳудудлар орасидаги чегара ва ўтиш пунктлари ёпилганини қайд этди. «Ҳозир биз очамиз, чунки биз бош қўмондонимиздан, президентдан буйруқни олдик. Бу энди амалга оширилади. Айни шу кунларда», — деди у.

Суратда: Хайрулло Бозоров ва Омурбек Суваналиев.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Ўзбекистон Қирғизистонга 20 та тез ёрдам машинасини совға қилди

Президент Садир Жапаровнинг давлат ташрифи чоғида Ўзбекистон Қирғизистонга 20 та тез ёрдам машинасини совға қилди, дея хабар берди «Газета.uz» мухбири.

12 март куни Садир Жапаров Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Тошкентдаги технопаркка ташриф буюрди. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган транспорт воситаларини кўздан кечириш давомида, Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга Ўзбекистон халқи номидан Volkswagen Caddy ва Isuzu D-Max русумли 20 та тез ёрдам машиналари совға қилинганлигини маълум қилди.

Садир Жапаров ушбу совға «ёқимли сюрприз» бўлганини айтиб, Шавкат Мирзиёевга миннатдорчилик билдирди.

«Газета.uz» фоторепортажи: www.gazeta.uz/uz/2021/03/12/ambulance/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Бухоро вилоятида вакциналарни сақлаш учун совутиш омбори очилди

12 март куни БМТнинг Болалар жамғармаси (ЮНИСEФ) Бухоро вилоятининг Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати вакциналарни сақлаш учун совутиш омборини топширди.

Мазкур ускуна вакциналарни совутиш, ҳароратни назорат қилиш мосламалари, совутиш хоналари ва вакциналар етказиладиган контейнерларни ўз ичига олади.

Вакциналар омборида 1 ёшгача бўлган 41,5 минг нафар болани эмлаш учун тахминан 9000 литр вакцинани сақлаш мумкин. Ускуна вакциналарни Цельсий бўйича 2−8 даража иссиқ ҳароратда сақлаш имконини беради.

Шунингдек, ЮНИСEФ ходимлар учун ҳимоя кийимларини ҳам тақдим этади.

Батафсил: https://www.gazeta.uz/uz/2021/03/12/unicef/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Долларнинг расмий курси кетма-кет бешинчи бор кўтарилмоқда

Долларнинг расми курси 5 сўмга қимматлади ва жами 10 519 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари эса бироз пасайди.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Ўзбекистон кинематография академияси ташкил этилади

Бу ҳақда «Ўзбеккино» ахборот хизмати хабар бермоқда.

11 март куни «Ўзбеккино», «Ўзбекфильм» ҳамда «ЎзшаҳарсозликЛИТИ» вакиллари томонидан Ўзбекистон кинематография академиясини ташкил этиш, моддий техник-базасини шакллантириш ҳамда бино қурилиши, реконструкция ишлари муҳокама қилинди.

Шу билан бирга, академия қошида С. Герасимов номидаги Бутунроссия давлат кинематография институти филиали ҳамда Тошкент шаҳрида кино санъатига ихтисослашган ўрта таълим мактабини ташкил этиш масалалари ҳам кўриб чиқилди, дейилади хабарда.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Тошкент ва Янгийўлда $20 минг ҳамда 148 млн сўмга ноқонуний тарзда дори сотаётганлар ушланди

Бу Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ва ДБҚнинг Тошкент вилояти бошқармалари биргаликда ўтказган тезкор тадбирларда аниқланган.

Тошкент туманидаги ҳолатда фуқаро Х.Н. 5 000 дона «Гепарин»ни дорихона ва унинг филиалларидан ташқарида харидорга 20 минг AҚШ долларига сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби ҳолат Янгийўл туманида ҳам кузатилган. Фуқаро И.И. 8 000 дона «HepaCare» номи остидаги дори воситасини 148,8 млн сўмга сотаётганида ашёвий далиллар билан ушланган.

Иккала ҳолат бўйича Х.Н. ва И.И.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 186−3-моддаси (дори воситаларини дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализасия қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилди.

Айни пайт тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
JOB AIR Technic Qanot Sharq самолётининг фотосуратини тақдим этди

Компания иккала Airbus A320 самолёти шу ойда компанияга етказиб берилишини маълум қилди.

Февраль ойида авиакомпания фойдаланилган иккита Airbus A320−200 самолётини ижарага олганлиги ҳақида хабар берган эдик. 

Ушбу авиакомпания ҳудудий аэропортлардан Туркия, Саудия Арабистони, Россия ва Қозоғистон йўналишлари бўйича парвозларни амалга оширади.

Таъкидлаш жоизки, Qanot Sharq Airlines Ўзбекистондаги илк хусусий авиакомпания ҳисобланади.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Аҳолига субсидияларни адолатли тақсимлаш учун «Халқпарвар» комиссиялар ташкил этилади

Бу борада президентнинг 11 мартдаги «Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони қабул қилинди.

Ҳужжатга кўра, 2021 йил 1 июндан бошлаб:

🔹 субсидиялар соддалаштирилган тартибда берилади;
🔹 ариза берувчидан ортиқча ҳужжат талаб қилинмайди;
🔹 субсидия тўлаш муддати 19 кундан 7 кунгача қисқартирилади;
🔹 тизим тўлиқ автоматлаштирилади.

2021 йил 1 майга қадар Молия вазирлиги томонидан ипотека бозори веб-портали ишга туширилади. Ундан қурилаётган уйлар, улардаги квартиралар сони, майдони, қиймати ва жойлашуви, кредит олиш мумкин бўлган тижорат банклари ва шартлари, субсидия тўлаш тўғрисидаги маълумотларни олиш мумкин бўлади.

Батафсил: www.gazeta.uz/uz/2021/03/11/ipoteka/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Gazeta.uz - Ўзбекистон янгиликлари
13 март — шанба куни умумхалқ ҳашари бўлиб ўтади Бу борада Ҳукуматнинг 10 мартдаги фармойиши қабул қилинди. Ушбу хайрия ҳашарини ўтказиш бўйича бош вазирнинг биринчи ўринбосари Очилбай Раматов раҳбарлигида ишчи гуруҳ таркиби таcдиқланди. Ўзбекистон бўйлаб…
❗️ Ҳашар ихтиёрий. Унда қатнашишга мажбурлаган мансабдорлар жаримага тортилади

13 март — шанба куни Ўзбекистон бўйлаб анъанавий умумхалқ ҳашари бўлиб ўтади.

Ҳашарни ўтказиш бўйича ишчи гуруҳга бош вазирнинг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов бошчилик қилмоқда. У фуқароларни мажбурий тартибда ҳашарга жалб қилиш қатъиян тақиқланганини маълум қилди.

Ушбу талаб бузилган ҳолларда, яъни, иш берувчилар томонидан ходимларни ҳашарга маъмурий мажбурлаш фактлари аниқлангудек бўлса, мансабдор шахслар жаримага тортилади.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик юзасидан пухта мониторинг ўтказиш топшириғи берилди.

☎️ Ҳуқуқбузарлик ҳолатлари ҳақида вазирликнинг ишонч рақамларига хабар қилиш мумкин: 71-200-06-00 ва 1176.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
«Темир дафтар»га киритилган оилалар фарзандларининг тўлов-контракт суммаси 50 фоизигача тўлаб берилади

Бу борада Ҳукуматнинг тегишли қарори қабул қилинди. Тартибга кўра, контракт суммаси БҲМнинг 50 бараваридан ошмаган миқдорида тўлаб берилади.

«Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги намунавий низом ҳам тасдиқланди.

Жамғарма маблағлари:
🔹 моддий аҳволи қийин ёшларга БҲМнинг 4 бараваригача бир марталик моддий ёрдам кўрсатишга;
🔹 ёшларни тадбиркорлик ва касб-ҳунарга ўқитиш бўйича ННТлар харажатининг 75 фоизигача қисмини қоплашга;
🔹 ёшларга тадбиркорлик қилиши учун нотурар жойнинг 12 ойгача ижарасини бир йилда БҲМнинг 25 бараваригача қоплашга, асбоб-ускуналар ва меҳнат қуролларини харид қилиши учун БҲМнинг 40 бараваригача миқдорда субсидия ажратишга сарфланади.

«Темир дафтар»га киритилган оилаларнинг бемор фарзандларини мамлакат ёки хорижда даволаш харажатларининг БҲМнинг 50 бараваридан ошмаган миқдори қопланади.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Япония мамлакатга кираётган чет элликлар сонига чеклов қўйди

Япония ҳукумати коронавирус тарқалишига қарши курашиш доирасида чет элдан мамлакатга кирадиган одамлар сонига чеклов жорий этди. Унга кўра, эндиликда кунига фақат 2000 нафаргача хорижлик Японияга кира олади.

Таъкидланишича, ушбу чора биринчи навбатда коронавируснинг янги штаммларини Японияга чет элдан кириб келишининг олдини олиш мақсадида қабул қилинган.

Хабарга кўра, мамлакат авиакомпанияларига хорижий давлатлардан келаётган лайнерларида йўловчилар сонини тегишли равишда чеклаш тўғрисида мурожаат қилинди. Хусусан мамлакатнинг етакчи авиакомпаниялари Japan Airlines ва All Nippon Airways чет элдан ҳафтасига 3400 дан кам одамни ташишга рози бўлишди.

Фото: Токио халқаро аэропорти

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
⚽️ 2021 йилги Про лига ўйинларига қуръа ташланди

12 март куни пойтахтда футбол бўйича Ўзбекистон Про лигаси 2021 йилги мавсум учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Унда Про лига мусобақаси учун тарихда илк бор элчилар тайинланди.

Блогер ва юморист Элмурод Ҳақназаров ва «Саҳар» мусиқа гуруҳи вакили Aнвар Жўраев мазкур турнирнинг элчилари этиб белгиланди. Элчиларнинг вазифаси бир тур давомидаги ўйинларга бориб, мухлисларни футболга қизиқишини орттириш, шунингдек, ўйин атрофи жараёнларида фаол иштирок этишдан иборатлиги айтилди.

Қолаверса, «Саҳар» гуруҳи Про лига мусобақасининг мадҳиясини ҳам тайёрлаётгани маълум қилинди. Шундан сўнг, тадбирнинг асосий қисми — қуръа ташланди.

1-турда қуйидаги жамоалар ўзаро баҳс олиб боришади:

«Aрал Самали» — «Шўртан»
«Хоразм» — «Истиқлол»
«Динамо» — «Янгиер»
«Нефтчи» — «Олимпик»
«Оқ-тепа» — «Бухоро»

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb