Gazeta.uz - Ўзбекистон янгиликлари
22.1K subscribers
37.1K photos
903 videos
5 files
34.3K links
Ўзбекистон янгиликлари. Расмий сайт www.gazeta.uz/uz

Таҳририят:
@GazetauzMuloqotBot
+998 78-333-10-15

Реклама:
@Afisha_Media_Regina
+998 99 444 35 39

Иш: https://forms.gle/wXBjsfutge9EF9k16

Лотин алифбосидаги канал: @gazetauz_ozb
Download Telegram
Европанинг бир қатор мамлакатларида AstraZeneca вакцинасини қўллаш тўхтатилди

Бунга сабаб ушбу вакцина билан эмланганларнинг бир қисмида тромбларнинг шаклланганлиги ҳақидаги хабарлар бўлди, дея хабар берди Guardian.

Дания, Норвегия ва Исландия каби мамлакатларда эҳтиёткорлик чораси сифатида AstraZeneca вакцинасидан фойдаланиш вақтинчалик тўхтатиб қўйилди.

Австрия, Италия, Эстония, Латвия, Литва ва Люксембург каби мамлакатлар эса фақат бир партия ичидаги (17 та мамлакатга юборилган 1 млн доза) вакциналардан фойдаланишни тўхтатди.

Австрияда эмланишдан сўнг 49 яшар ҳамшира вафот этди. Данияда ушбу партиядаги вакцинадан фойдаланилгач 60 ёшли аёл вафот этди ва мамлакатдан бу вакцинадан фойдаланиш икки ҳафта муддатда тўхтатилди.

Европа дори-дармонлар бўйича агентлиги ушбу ҳолатлар ва вакцинация ўртасида боғлиқлик борлиги тўғрисида ҳали ҳеч қандай далил йўқлигини айтди. Мамлакатлар ҳозирда тергов олиб боришмоқда.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
2021 йилда яна 5 кунни дам олиш куни этиб белгилаш таклиф этилмоқда

«2021 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги президент фармони лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Унга кўра, 2021 йилда қуйидаги саналар қўшимча дам олиш кунлари этиб белгиланиши мумкин:

14 май—жума ва 31 декабрь —жума кунини ҳам қўшимча дам олиш куни этиб белгилаш таклиф қилинмоқда.

Бундан ташқари, 15 май- шанба, 21 июль — чоршанба, 22 июль —пайшанба кунлари барча ходимлар учун иш ҳафтасининг туридан қатъи назар, дам олиш кунлари этиб белгиланиши таклиф этилди.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари кўчат экишди

12 март куни президентлар Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаров Кўксарой қароргоҳидаги Фахрий меҳмонлар хиёбонига кўчат ўтқазди.

«Бу Ўзбекистон ва Қирғизистон халқлари дўстлигининг, давлатлараро муносабатларда янги давр бошланганининг рамзи бўлди», — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, мазкур хиёбонда бошқа ҳамкор давлатлар раҳбарларининг эккан дарахтлар ҳам бор.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
«Uzcard» карталари орқали энди транспорт тўловини амалга ошириш мумкин

«Uzcard» карталари орқали жамоат транспортларидан фойдаланганлик учун тўловларни амалга ошириш учун яна бир қулайлик яратилди, дея хабар берди «Uzcard». 

Энди АТТО карталаридан ташқари, «Uzcard-Mastercard», «Uzcard-MIR» ва «Uzcard-UnionPay» кобейжинг карталари ҳам тўлов учун қабул қилинади.

Янги хизмат АТТО тизими ва Ўзбекистон транспорт вазирлигининг ҳамкорлиги натижасида йўлга қўйилди.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
ЮНEСКО Ўзбекистондаги ўқитувчилар малакасини оширишга $435 минг ажратади

ЮНEСКОнинг «Гана, Гондурас ва Ўзбекистонда ўқитувчиларнинг малакасини ошириш ёндашувларини мослаштириш ва кўламини кенгайтириш» лойиҳаси доирасида Ўзбекистондаги ўқитувчилар малакасини оширишга 435 минг АҚШ доллари ажратилади. Бу ҳақда ХТВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Мазкур маблағ Халқаро тараққиёт тадқиқот маркази томонидан (GPE -KIX) Таълим соҳасидаги билимлар ва инновацион алмашув бўйича глобал ҳамкорлик ташаббуси доирасида ажратилиши кўзда тутилган.

Икки йиллик лойиҳа (2020-2022) доирасида Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий ва Тошкент вилоятларида 150 мактаб ва 600 дан ортиқ ўқитувчиларни жалб этган ҳолда уларнинг малакасини ошириш модели ишлаб чиқилади, дейилади хабарда.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қийноққа солиш умуман кун тартибидан чиқиб кетиши керак – Cенат раиси

Олий Мажлис Сенатининг 13 ялпи мажлисида Танзила Нарбаева қийноққа солиш масалаларига ҳам тўхталиб ўтди.

«Қийноққа солиш ва бошқа хатти-ҳаракатлар умуман кун тартибидан чиқиб кетиши керак. Чунки Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари бўйича БМТ кенгашига аъзо бўлди. Биринчидан биз ўзимизда намуна бўлишимиз керак. На ОАВда, на бошқа бир ҳолатлар бундай мисоллар умуман бўлмаслиги керак», – деди Нарбаева.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
БМТ бош котиби миллионлаб инсонларнинг оч қолиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди

Бу ҳақда БМТ бош котиби Антониу Гутерреш БМТ Хавфсизлик кенгаши мажлисида маълум қилди, дея хабар берди РИА Новости.

«2020 йил охирига келиб 88 миллиондан ортиқ инсон мамлакатлардаги можаролар ва беқарорлик туфайли чуқур очликдан азият чекмоқда — бу кўрсаткич бир йил ичида 20 фоизга ўсди. 2021 йилга мўлжалланган прогнозлар ушбу қўрқинчли тенденциянинг давом этишидан далолат бермоқда», — деди у.

Унинг сўзларига кўра, иқлим ўзгаришлари ва COVID-19 пандемияси вазиятни янада ёмонлаштиради.

«Агар шошилинч чоралар кўрилмаса, миллионлаб одамлар чуқур очлик ва ўлим чегарасида қолишади» , — деди Антониу Гутерреш. Прогнозларга кўра, очлик даражаси Шимолий Африка мамлакатлари, Жанубий Судан, Яман ва Афғонистонда борган сари кучаймоқда.

Унинг сўзларига кўра, 150 минг киши очлик сабаб ўлим хавфи остида, яна 16 миллион киши озиқ-овқат танқислиги муаммосига дуч келиши мумкин.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Тошкентда оғир турмуш шароитидаги шахсларга ижарасининг 50 фоизи тўлаб берилади

Бу президентнинг 11 март куни қабул қилинган фармонида қайд этилган, дея хабар бермоқда «Газета.uz» мухбири. Унга кўра, Тошкент шаҳрида тажриба тариқасида оғир турмуш шароитига тушиб қолган фуқароларга 6 ой давомида ижара тўловининг 50% миқдорида компенсация тўланади.

Шу билан бирга, қишлоқ жойларда қурилган кўп квартирали уйлар учун 6 ойлик имтиёзли давр ва 15 фоиздан кам бўлмаган миқдордаги дастлабки бадал билан 20 йил муддатга ипотекага берилади.

Қишлоқ жойларда яшаётган, даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитларини яхшилашга мухтож фуқароларга дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун 10 фоиз миқдорда субсидиялар ажратилади.

Шароити оғир бўлган фуқаролар, шу жумладан хотин-қизларни ижара ҳуқуқи асосида жойлаштириш мақсадида ҳокимликлар томонидан давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 1000 та хонадан сотиб олинади.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Ўзбекистонга цементни олиб киришда божхона божининг ноль ставкаси қўлланилади

1 апрелдан 1 октябргача цемент маҳсулотларини Ўзбекистонга олиб киришда божхона божининг ноль ставкаси қўлланилади. Бу мамлакатда қурилаётган уй-жойлар нархини арзонлаштириш мақсадида амалга оширилади.

Бу ҳақда президентнинг «Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармонида белгиланган.

Батафсил: www.gazeta.uz/uz/2021/03/12/cement/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
2020 йилда ички ишлар ходимлари 134 та жиноят содир этган, шундан 27 таси ўлим билан боғлиқ

Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов 2020 йилни сарҳисоб қила туриб, жиноятлар статистикасига ҳам тўхталиб ўтди.

Таъкидланишича, қолган 107 та ҳолатда мансаб ваколатидан четга чиқиш, далилларни сохталаштириш, порахўрлик, фирибгарлик каби ҳолатлар аниқланган. Уларга озодликдан маҳрум қилишгача бўлган жазолар берилган.

Бундан ташқари, 2020 йилда 100 минг аҳолига нисбатан ўртача 182,4 тадан жиноят тўғри келгани, 2017 йилда эса бу кўрсаткич 229 та бўлгани қайд этилди.

Вазирнинг айтишича, ўтган йили жами 62 минг 81 та жиноятни 49 246 нафар шахс содир этган. Ушбу жиноятлардан 4 582 таси ҳануз фош этилмаган.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Ҳудудлардаги муаммоларни наҳотки депутатлар ва сенаторлар кўрмаяпти? – Танзила Нарбаева

Сенатнинг ялпи мажлисида президентнинг Фарғона ва Наманган вилоятларига ташрифлари чоғида маҳаллаларда аҳоли томонидан кўтарилган муаммоларга ҳам тўхталиб ўтилди.

Сенат раиси ўша муаммолар йиғилиб қолишида депутат ва сенаторлар ҳам сусткашликка йўл қўйганига эътибор қаратди.

«Ҳудудлардаги бундай муаммоларни наҳотки жойлардаги халқ вакиллари – депутатлар ва сенаторлар кўрмаяпти? Ахир улар ҳам ўша ҳудудда, ўша маҳаллада яшайди. Одамлар уларга ишонч билдириб қўйибди. Қонун ваколат, давлат минбар бериб қўйибди. Қани жонкуярлик, қани фаоллик?», – деди Нарбаева.

«Доимий асосда ишловчи сенаторлар ҳудудларга бириктириб қўйилган, улар қаерга қараяпти? Наҳотки, ҳудуддаги ҳамкасблар, фаоллар билан доимий мулоқот ўрнатиб, муаммоларни кўтариб чиқиш қийин. Токи, ҳудудлардаги муаммоларни ҳал қилиш кундалик ишимизга айланмас экан, одамларнинг эътирозлари кўпаяверади», – дея қўшимча қилди у.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Дам олиш кунлари қор ёғиши кутилмоқда

Бугун кечаси шимолий ҳудудларга Россиянинг (Москва вилояти) Европа ҳудудлари устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши бошланди, дея хабар берди Ўзгидромет.

Шанба куни республика ҳудудларининг кўп қисмида ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундуз куни 10-15° илиқ атрофида бўлади. Қорақалпоғистонда баъзи жойларда бироз қор ёғиши мумкин, Хоразм вилоятида қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин.

14 мартда марказий ва шарқий туманларда асосан қор кўринишидаги ёғингарчилик, баъзи жойларда кучли бўлади. Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ёғингарчилик бўлади.

Республика ҳудудининг кўп қисмида 12-14 мартда шамолнинг 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

15 март кечаси ҳаво ҳарорати 2-7° совуқгача пасаяди. Кундузи эса ҳарорат кўтарила бошлайди ва 3-8° илиқни ташкил этади, бу март ойи ўртаси учун меъёрий қийматлардан 8-10° га паст бўлади.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Мингбулоқда 1 млрд сўм имтиёзли кредитни ўзлаштирган шахсларга жиноят иши очилди

Қонунбузилиш ҳолати Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Мингбулоқ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда аниқланган.

Таъкидланишича, тумандаги «G» МЧЖ раҳбари И.Д. ва бошқалар банк муассасасидан автомобилларга техник ва маиший хизмат кўрсатиш марказини ташкил этиш учун 1 млрд сўм имтиёзли кредитни сохта ҳужжатлар орқали қўлга киритган. Улар кредит маблағини нақдлаштириб, ўзлаштириб олгани айтилмоқда.

Ҳолат юзасидан И.Д. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатларни қалбакилаштириш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Туркияда 15 мартдан бошлаб барча ташриф буюрувчилар учун электрон анкеталар жорий этилади

15 мартдан бошлаб Туркияга кириш қоидалари ўзгаради. Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги Туркияга олиб бориладиган барча рейсларда (транзит рейслар бундан мустасно) қоғозли кўринишдаги COVID-19 сўровномасини тўлдириш талабини бекор қилмоқда.

Бунинг ўрнига йўловчилар Туркияга келишидан 72 соат олдин вазирлик саҳифасида анкетани тўлдиришлари керак бўлади. 

«Тўлдирилган маълумотларга асосланиб, шахсий HES коди автоматик равишда яратилади, бунинг натижасида сиз ёки сизнинг саёҳатингизда бўлган одамлар орасида COVID-19 га чалинган беморлар ёки улар билан алоқада бўлган йўловчилар бўлган бўлса, сиз билан боғланишади», — дейилади портал хабарида.

Шунингдек, нотўғри маълумот берганлик учун сайёҳларга Туркияга киришни вақтинча тақиқлашгача маъмурий жазо чоралари қўлланилиши мумкин.

Батафсил: https://www.gazeta.uz/uz/2021/03/12/turkey/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаров Тошкент шаҳридаги технопаркка борди

У ерда президентлар Ўзбекистоннинг саноат, қишлоқ хўжалиги ва ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмаси билан танишди. Кўргазмага 24 та тармоқ ва 14 ҳудудда ишлаб чиқарилаётган мингдан ортиқ маҳсулотлар қўйилган.

Қолаверса, давлат раҳбарларига технопарк ҳудудидаги корхоналарда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар — маиший техникалар, электрон газ ҳисоблагичлар, лифтлар, сув насослари, саноат кондиционерлари ва совитиш тармоқлари ҳақида маълумот берилди.

«Ўзбекистон халқи номидан Қирғизистон халқига юртимизда ишлаб чиқарилаётган тез тиббий ёрдам машиналари совға қилинди. Садир Жапаров қардошлик ва яхши қўшничилик муносабатлари, доимий кўмаги ва қўллаб-қувватлаши учун миннатдорлик билдирди», — дейилади хабарда.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Йил бошидан буён пул ўтказмалари 892 млн долларни ташкил қилди

2021 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистонга келиб тушган халқаро трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми деярли 892 млн долларни ташкил этиб, 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 107 млн долларга ёки 14 фоизга ошди, дея хабар берди Марказий банк.

Чет элга юборилган халқаро пул ўтказмалари миқдори эса 215 млн долларга етди. 2020 йилнинг ушбу даврида бу кўрсаткич 155 млн долларга тенг бўлган эди.

Натижада халқаро трансчегаравий пул ўтказмалари бўйича ижобий сальдо қарийб 677 млн долларга етди.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Яқин кунларда Фарғона ва Боткен вилоятлари ўртасидаги ўтиш пунктлари очилади

Бу ҳақда «Газета.uz» мухбирига Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров ва Қирғизистон ҳукуматининг Боткен вилоятидаги мухтор вакили Омурбек Суваналиев маълум қилди.

«Президентларимиз кеча топшириқ, рухсат беришди. Тез кунларда Боткен губернатори билан дастлабки ишларни бошлаймиз. Қирғизистон президент Садир Нургожоевич ҳам ўзлари рухсат бердилар. Биринчи одамлар пиёда ўтиши учун, уч ой ичида эса – автомобилларни ўтишига ҳужжатларни биргаликда расмийлаштирамиз. Ўйлайманки, тез кунларда натижаси бўлади», — деди Бозоров.

Ўз навбатида Омурбек Суваналиев коронавирус пандемияси туфайли ҳудудлар орасидаги чегара ва ўтиш пунктлари ёпилганини қайд этди. «Ҳозир биз очамиз, чунки биз бош қўмондонимиздан, президентдан буйруқни олдик. Бу энди амалга оширилади. Айни шу кунларда», — деди у.

Суратда: Хайрулло Бозоров ва Омурбек Суваналиев.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Ўзбекистон Қирғизистонга 20 та тез ёрдам машинасини совға қилди

Президент Садир Жапаровнинг давлат ташрифи чоғида Ўзбекистон Қирғизистонга 20 та тез ёрдам машинасини совға қилди, дея хабар берди «Газета.uz» мухбири.

12 март куни Садир Жапаров Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Тошкентдаги технопаркка ташриф буюрди. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган транспорт воситаларини кўздан кечириш давомида, Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга Ўзбекистон халқи номидан Volkswagen Caddy ва Isuzu D-Max русумли 20 та тез ёрдам машиналари совға қилинганлигини маълум қилди.

Садир Жапаров ушбу совға «ёқимли сюрприз» бўлганини айтиб, Шавкат Мирзиёевга миннатдорчилик билдирди.

«Газета.uz» фоторепортажи: www.gazeta.uz/uz/2021/03/12/ambulance/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb