G'alaba24
175 subscribers
3.45K photos
615 videos
30 files
779 links
"G'alaba" газетаси телеграмм канали
Download Telegram
#спорт

Жаҳон чемпионатида муваффақиятли иштирок этган ўсмирларимиз тантанали кутиб олинди.

Жорий йилнинг 22-26 май кунлари Перу пойтахти Лима шаҳрида ўтказилган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида муваффақиятли иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари юртимизга қайтишди.

Ёш полвонлар Тошкент халқаро аеропортида Ўзбекистон Оғир атлетика федерацияси раҳбарияти, оммавий ахборот воситалари ходимлари, оила аъзолари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари томонидан тантанали кутиб олинди.

👉https://t.iss.one/galaba24
👍1👏1
#спорт

Жорий йилнинг 22-26 май кунлари Перу пойтахти Лима шаҳрида ўтказилган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида муваффақиятли иштирок этган ёш полвон Омадилло Олимовни туман аҳли тантанали кутиб олдилар.

Чемпион Балиқчи тумани спорт мактабида ўзи шуғулланган оғир атлетика спорт залида Балиқчи тумани ҳокими Жасурбек Абдурайимов, сектор раҳбарлари, оила аъзолари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари томонидан кутиб олинди.

Балиқчи тумани ҳокими полвонга муваффақият ва зафарлар тилаб, ютуқлари бардавом бўлишига тилак билдирди ва Омадилло Олимовга эсдалик совғаларини топширди.


👉https://t.iss.one/galaba24
👍1👏1
#СПОРТ

Ўзбекистон спорт делегацияси Париж Олимпиадасидаги иштирокини расман якунлади

Парижда бўлиб ўтган ёзги Олимпия ўйинлари Ўзбекистон тарихидаги энг муваффақиятли мусобақа сифатида якунланди.

Ўзбекистон делегацияси мусобақада 13 та медаль — 8 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронзани қўлга киритди.

Республика медаллар ҳисобида 206 давлат орасида 13-ўрин, Марказий Осиё, МДҲ, Ислом бирдамлиги ва Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар орасида 1-ўрин, Осиё бўйича эса 4-ўринни (Хитой, Япония ва Жанубий Кореядан кейин) эгаллади.

Олимпиада совриндорлари:

Олтин медаль:
Диёра Келдиёрова (дзюдо)
Улуғбек Рашитов (таэквондо WТ)
Разамбек Жамалов (эркин кураш)
Ҳасанбой Дўсматов (бокс)
Абдумалик Халаков (бокс)
Асадхўжа Мўйдинхўжаев (бокс)
Лазизбек Мулложонов (бокс)
Баҳодир Жалолов (бокс)

Кумуш медаль:
Акбар Жўраев (оғир атлетика)
Светлана Осипова (таэквондо WТ)

Бронза медаль:
Музаффарбек Тўрабоев (дзюдо)
Алишер Юсупов (дзюдо)
Ғуломжон Абдуллаев (эркин кураш).

👉https://t.iss.one/galaba24
👍1👏1