G'alaba24
175 subscribers
3.44K photos
611 videos
30 files
773 links
"G'alaba" газетаси телеграмм канали
Download Telegram
#Байрам_шукуҳи

Тинчлик деган улуғ неъмат борки, уни ҳеч нарса билан қиёслаб бўлмайди. Минг бор шукурлар айтамизки, юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо. Шунинг учун ҳам барчамиз ўз оиламиз, жамоамиз даврасида бахтиёр умргузаронлик қилмоқдамиз.

Миллий армиямизнинг куч-қудрати азму шижоатли ва ҳар ишда етук салоҳиятли ҳарбий хизматчиларимизнинг, бағрикенг ва олижаноб халқимизнинг бирлиги ва ҳамжиҳатлигидадир.

Ана шундай буюк маънавий қудрат манбаи бор экан, эл-юртимиз тинч ва ҳаёти осойишта бўлади.

14 январь - Қуролли Кучларимиз ташкил топганлигининг 32 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Балиқчи тумани ҳокими Жасурбек Абдурайимов байрам табригида мамлакатимиз Қуролли Кучларининг салоҳияти туфайли тинчлик ҳукм сураётгани, шу сабабли иқтисодиётимизда ривожланишлар давом этаётганини эътироф этди ҳамда туман Мудофаа ишлари бўлими, хуқуқни муҳофаза қилувчи органлар - туман Қўриқлаш бўлими ходимларини байрам билан қутлади ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирлади.


👉https://t.iss.one/galaba24
👍2