G'alaba24
377 subscribers
3.05K photos
549 videos
30 files
623 links
"G'alaba" газетаси телеграмм канали
Download Telegram
Балиқчи тумани ҳокимлиги фаоллар залида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил
21 декабрдаги “Маҳалла институтининг жамиятдаги ролини тубдан ошириш ва унинг аҳоли муаммоларини ҳал этишда биринчи бўғин сифатида ишлашини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ҳамда “Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси фаолиятини йўлга қўйиш ва маҳаллаларда бошқарув тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қароридан келиб чиқадиган устувор вазифалар ижросига бағишланган ташкилий йиғилиш ўтказилди.

Балиқчи тумани ҳокими Жасурбек Абдурайимов Президентимиз Фармон ва Қароридан келиб чиққан ҳолда вазифалар хусусида маъруза қилди.


👉https://t.iss.one/galaba24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Табрик
#14январь - Ватан ҳимоячилари куни!

Балиқчи тумани ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Моҳичеҳра Ҳожиматованинг байрам табриги


👉https://t.iss.one/galaba24
#Байрам_шукуҳи

Тинчлик деган улуғ неъмат борки, уни ҳеч нарса билан қиёслаб бўлмайди. Минг бор шукурлар айтамизки, юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо. Шунинг учун ҳам барчамиз ўз оиламиз, жамоамиз даврасида бахтиёр умргузаронлик қилмоқдамиз.

Миллий армиямизнинг куч-қудрати азму шижоатли ва ҳар ишда етук салоҳиятли ҳарбий хизматчиларимизнинг, бағрикенг ва олижаноб халқимизнинг бирлиги ва ҳамжиҳатлигидадир.

Ана шундай буюк маънавий қудрат манбаи бор экан, эл-юртимиз тинч ва ҳаёти осойишта бўлади.

14 январь - Қуролли Кучларимиз ташкил топганлигининг 32 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Балиқчи тумани ҳокими Жасурбек Абдурайимов байрам табригида мамлакатимиз Қуролли Кучларининг салоҳияти туфайли тинчлик ҳукм сураётгани, шу сабабли иқтисодиётимизда ривожланишлар давом этаётганини эътироф этди ҳамда туман Мудофаа ишлари бўлими, хуқуқни муҳофаза қилувчи органлар - туман Қўриқлаш бўлими ходимларини байрам билан қутлади ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирлади.


👉https://t.iss.one/galaba24
Президент Ватан ҳимоячиларига табрик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам табриги йўллади.

Унда шундай дейилади:

Ҳурматли аскар ва сержантлар, офицер ва генераллар!

Муҳтарам Қуролли Кучларимиз фахрийлари!

Қадрли ватандошлар!

Сиз, азизларни, кўп миллатли бутун халқимизни мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим сана – Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 32 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

Халқимиз сизлар каби мард ва жасур ҳарбийларимиз тимсолида Ватанни ҳимоя қилишдек дунёдаги энг улуғ ишни шараф билан адо этиб, Жалолиддин Мангуберди, Амир Темур, Бобур Мирзо сингари буюк аждодларимизнинг шонли анъаналарини муносиб давом эттириб келаётган она юртимизнинг чинакам қалқонларини кўради.

Батафсил: https://namhaqiqat.uz/uzhzhatlar/uzbekiston_respublikasi_urolli_kuchlari_tashkil_etilganining_32_yilligi_va_vatan_himoyachilari_kuni_munosabati_bilan_bayram_tabrigi.html


👉https://t.iss.one/galaba24
Ассалому алайкум қадри баланд қадрдонлар!
Мана бугун 14-январь Ватан ҳимоячилари куни, шу фурсатдан фойдаланиб, барча йигитларни Байрам билан муборакбод этаман. Сизлар бор тинчлигимиз бардавом, қадримиз баланд, кўнглимдаги барча эзгу ва самимий тилакларим сизларга.
Ватанимиз осойишталиги учун ҳаловатидан кечиб, Ватанимиз тинчлиги учун хизматда бўлган барча йигитларимизни Аллоҳ ўзи паноҳида асрасин... 🤲
Юрт ҳимоячилари дунёни тинчлигини сизларсиз тасаввур қила олмаймиз, борингизга шукр азиз эркаклар!

Мард_Жасур Юртимиз ўғлонлари.
БАЙРАМИНГИЗ муборак булсин!

@Фароғат Нурдинова

👉https://t.iss.one/galaba24
ЎҒЛОНЛАРИ БОР БЎЛСИН!

Ватан деб жонни берган,
Мард йигитлар бор бўлсин!
Юртим деб ёниб куйган,
Ўғлонлари кўп бўлсин!

Байроқ кўкка кўтариб,
Шарафлайди, Ватанни,
Кўролмаган ёвузлар бор,
Сақламайди шанини.

На, уларда меҳр бор,
На, уларда садоқат,
Мардлар юртни сақлайди,
Уларда бор Адолат.

Иссиқ, совуқ билмайди,
Юртим учун тинмайди,
Ватанни билмаганлар,
Тупроқ қадрин билмайди.

Сизлар бор кунглимиз тўқ,
Ватан яйраб яшнайди,
Дуо олган юртимиз бу,
Ҳеч заҳматлар чекмайди.

@Фароғат Нурдинова.

👉https://t.iss.one/galaba24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кўзингизни қаросидай сақлагайсиз,
Юрт ишончин иймон қадар оқлагайсиз.
Қўриқлайсиз шом-у саҳар дилда Ватан,
Номус ори эътиқоди бут ўғлонлар!

Карвон бо
ши суянгайдирсиз мардларга,
Сиз бермайсиз элингизни чанг гардларга.
Ёв келса гар олишасиз кечиб жондан,
Сиз жасурсиз ҳамда мағрур мард ўғлонлар!

Ҳурматли ака-укаларим сизларни 14-январь "Ватан оила ҳимоячилари" куни муносабати билан чин қалбидан табриклаймиз!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️🇺🇿Президент Шавкат Мирзиёев: “Журналист ҳақ бўлса, буни тан олишимиз керак”

“…Агар биз Ўзбекистон ахборот маконида миллий контент яратишни ўз қўлимизга олмас эканмиз, дунёдаги воқеаларга миллий манфаатларимиз нуқтаи назаридан баҳо бермас эканмиз, бу ишлар хориждан туриб амалга оширилишига имкон яратиб берган бўламиз. Чунки одамлардаги янгилик, таҳлилий маълумот, реал воқеаларга бўлган эҳтиёжни биз қондирмас эканмиз, буни бошқалар қилади. Бунга мутлақо йўл қўйиб бўлмайди.

Ҳар қандай танқидга жавоб бериш керак. Журналист ҳақ бўлса, буни тан олишимиз керак. Ноҳақ бўлса, унга тушунтириш орқали ёлғон хабарларнинг олдини олишга ўрганишимиз ва бутун жамиятимизга шуни тушунтиришимиз керак, бу нопок ва ёлғонлигини”, дея таъкидлади давлат раҳбари Хавфсизлик Кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида.
* * *
Билмадим. Эҳтимол одамзод фаришта бўлиб туғилса-туғилар. Аммо бир умр фаришта бўлиб яшолмайди. Ҳеч ким! Ҳеч ким фаришта эмас. Фақат ўзини оппоқ қилиб кўрсатгиси келади. Минг урингани билан фаришта бўлолмайди. Йўлидан шунақанги шайтонлар кесиб чиқадики, гуноҳга ботганини ўзи ҳам сезмай қолади.

© Ўткир Ҳошимов
#Bugungi_kun_hikmati

"Ҳаётий тажрибалар шуни кўрсатадики, муваффақиятларга қобилиятлардан кўра кўпроқ тиришқоқлик билан эришилади.
Ўз ишига жон-у жаҳдини бериб ишлаган инсон албатта ғолиб бўлади."

✍️ Томас Фауэлл Бакстон
Саломатлик ҳақида аждодлардан насиҳатлар

• Овқатланишдан олдин сув ичинг - узоқ вақт ёш бўласиз.

• Агар сиз доимо соғлом бўлишни истасангиз, шифокорларни эмас, асалариларни боқинг!

• Наьматак дамламасини ичинг. Сиз бақувват ва ёш бўласиз.

• Ошқозон яралари нималигини билмаслик учун лавлаги шарбатини тез-тез ичинг.

• Глицерин, лимон ва асал истеъмол қилинг, йўтал ўтиб кетади.

• Ухламасангиз, бошингиз оғриса, иккита бўлак карам истеъмол қилинг.
Белгиланмаган жойда чиқинди ташлаганлик учун жарима миқдори оширилади

Шунингдек, бундай ҳуқуқбузарликни содир этган юридик шахсларга 100–300 БҲМ (34 млн сўмдан 102 млн сўмгача) молиявий санкция қўллаш ҳам кўзда тутилмоқда.


👉https://t.iss.one/galaba24