Фарғона вилояти ҳокимлиги
33.9K subscribers
23.8K photos
1.25K videos
3 files
5.36K links
Фарғона вилояти ҳокимлиги канали

fergana.uz
facebook.com/fvhokimligi
instagram.com/fviloyatihokimligi
Мурожаат учун: t.iss.one/fvhmurojaat_bot
e-mail: [email protected]
Манзил: Фарғона ш. А.Навоий кўча 15-уй
Download Telegram
Хайрулло Бозоров навбатдаги “Тадбиркорлар қабули”ни ўтказди

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Фарғона шаҳрида навбатдаги тадбиркорлар қабулини ўтказди.

”Тадбиркорлар уйи”да бўлиб ўтган қабул давомида вилоятнинг шаҳар-туманларидан келган 80 дан зиёд ишбилармонларнинг муаммолари тингланиб, масалалар ҳал этилишига эришилди.

Вилоят раҳбари билан учрашувда тадбиркорлик фаолиятининг турли йўналишларида мавжуд муаммоларнинг ечими ҳамда янги лойиҳаларни амалга ошириш учун кўмак олиш масалаларида мурожаатлар келиб тушди.

Олтиариқлик тадбиркор Элёр Маматқулов ер майдони ажратилса боғдорчилик ташкил этиш ниятида эканлигини билдирган бўлса, “Файзли боғлар сари” ИЧК раҳбари Сардор Ҳакимов логистика маркази қурмоқчи.
Фарғона шаҳридан келган тадбиркор Нурилло Турсунов гулчилик билан шуғулланади. 50 сотих майдон берилса иссиқхона қуриб, гул кўчатларини кўпайтирмоқчи.
Лутфилло Мамажонов цемент заводи қуриш учун ер майдони сўраб мурожаат қилди. Масала жойида кўриб чиқилиб, тадбиркорга кичик саноат зонасидан ер майдони берилиши айтилди.

Вилоят ҳокимининг қабулига чет эллик инвесторлар ҳам ўз таклифлари билан қатнашишди. “Sultanahmet” овқатланиш мажмуаси раҳбари Месуд Карачи кафенинг олд қисмида амалга оширмоқчи бўлган ободонлаштириш ишлари бўйича таклиф ва лойиҳаларини тақдим этди.

Вилоят раҳбари тадбиркорларнинг мурожаатларини бирма-бир тинглади, масалалар ечими бўйича тегишли мутасаддиларга топшириқлар берар экан, - "Муаммонинг ечими мурожаатчидан тортиб, масъул идора раҳбарининг масъулияти ва ўз ишига садоқатига боғлиқ", - деди.
Фарғона вилоятига янги прокурор тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг буйруғига асосан, Наманган вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Исмоилов Бахтиёр Аҳмаджонович Фарғона вилояти прокурори этиб тайинланди.

Ушбу тайинлов Фарғона вилояти ҳокимлигида Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев, вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят секторлари ҳамда бошқарма-ташкилотлар раҳбарлари, жамоатчилик вакиллари иштирокидаги йиғилиш давомида эълон қилинди.

Бахтиёр Исмоилов 2003-2015 йиллар давомида Андижон вилояти прокуратураси органларида турли лавозимларда меҳнат қилган, 2015-2016 йилларда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси суд қарорларини ижро этишда ва қамоққа олинганларни сақлашда қонунларга риоя этилиши устидан назорат бошқармаси катта прокурори, 2017-2021 йилларда Фарғона вилояти прокурорининг ўринбосари, Фарғона вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.
Президент фармойиши билан Фарғона вилоят суди раисининг ўринбосари - фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 25 февралдаги фармойишига асосан, Хасанов Ойбек Алиевич Фарғона вилоят суди раисининг ўринбосари - фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси тайинланди.

Ойбек Хасанов 1978 йилда Данғара туманида туғилган, меҳнат фаолиятини Қиргули туман прокуратурасида бошлаган. Турли йилларда Тошлоқ тумани ва Қўқон шаҳарларида масъул вазифаларда меҳнат қилган. 2012-2015 йилларда фуқаролик ишлари бўйича Наманган вилояти Янгиқўрғон туманлараро судининг раиси, 2015-2018 йилларда Фуқаролик ишлари бўйича Наманган вилоят судининг судьяси, 2018-2020 йилларда эса Фуқаролик ишлари бўйича Наманган вилоят суди раисининг ўринбосари лавозимларида фаолият олиб борган.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғона 24 | Вилоят ҳокими тадбиркорлар билан учрашув ўтказди

Telegram
| YouTube | Facebook
Данғара туманида 112 нафар ишсиз ёшларнинг бандлиги таминланди

Тумандаги ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш, меҳнатга ўргатиш, ердан унумли фойдаланиб, даромад олишларига шароит яратиш мақсадида “Ҳар бир ёшга бир гектар” лойиҳаси доирасида “Ёшлар дафтари”га киритилган 112 нафар ишсиз ёшларга 20 сотихдан ер майдони ажратиб берилди.

Туман ҳокими ёшларга ҳар бир қарич ердан унумли ва самарали фойдаланиш, оиласи даромадини яхшилаши кераклиги тўғрисида таклиф ва тавсияларни ҳам бериб ўтди.

Шу куннинг ўзида ушбу ер майдонларида экин экиш ишлари бошлаб юборилди.

Данғара тумани ҳокимлиги
Данғара туман ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Фарғона вилояти ҳокимлиги ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар котибияти мудири бўлиб ишлаб келган Ўринова Шаҳноза Эгамбердиевна Данғара тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий маърифий ишлар бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Шаҳноза Ўринова 1985 йилда Данғара туманида туғилган, ўз меҳнат фаолиятини “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Данғара тумани Кенгашида бошлаган, 2018-2020 йилларда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Данғара туман Кенгаши раиси вазифасида фаолият олиб борган. 2020 йилдан ҳозирга қадар вилоят ҳокимлигида котибият мудири лавозимида ишлаб келаётганди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қувасойда "Ёшлар форуми" бўлиб ўтди
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишнинг мақсад ва вазифалари
“Uzbekistan Airways” Наврўз арафасида ички қатновларга байрам чегирмалари эълон қилди

📢 “Uzbekistan Airways” AЖ 2021-йил 20-22 март кунлари Наврўз байрамини нишонлаш муносабати билан Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун республиканинг барча ичики қатновларига чегирмалар эълон қилади:

- индивидуал йўловчилар учун - 30%;

- сайёҳлик гуруҳлари (5 ва ундан ортиқ киши), мактаб ўқувчилари, коллеж, лицей, ОЎЮ талабалари, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси ва бошқа идоралар тизими махсус ўқув юртлари талабалари ва тингловчилари учун - 40%;

- оила (2 ва ундан ортиқ киши, яъни: эр ва хотин, эр ва хотин ва уларнинг 18 ёшгача бўлган фарзандлари, 18 ёшгача бўлган фарзандлари бўган ота ёки 18 ёшгача фарзандлари бўлган она) учун -50%;

- нафақахўрлар учун - 50%;

- ногиронлиги бўлган шахслар учун - 50%;

-1941-1945-йиллардаги уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахслар учун - 50%;

- 1941-1945-йиллардаги уруш даврида фронтортида фидокорона меҳнати ва беғубор ҳарбий хизмати учун орден ва медаллар билан тақдирланган шахслар учун - 50 %

- Чернобыль АЭСидаги фалокат оқибатларини бартараф этишда иштирок этганлар учун - 50%
#Фарғона вилоятидаги вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танловлар эълон қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Фарғона вилояти филиали томонидан вилоятдаги бир қатор вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

— Ўзбекистон туман ҳокимлиги Махалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бош мутахассиси;

— Ўзбекистон туман ҳокимлиги Ташкилий-назорат гурухи биринчи тоифали мутахассиси;

— Бағдод тумани Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиқ ўринбосари;

— Бувайда тумани Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бош мутахассиси;

— Мактабгача таълим бошқармаси Молиялаштириш, бугалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бўлими иқтисодчиси;

— Қўштепа тумани Мактабгача таълим бўлими бошлиқ ўринбосари;

— Данғара тумани Мактабгача таълим бўлими Давлат ва нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолиятини ҳамда ўқитишнинг муқобил шаклларини ташкил этиш шўъбаси методисти;

— “Сирдарё-Сўх” ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси Молия-хўжалик бўлими бошлиғи (бош ҳисобчи);

— “Сирдарё-Сўх” ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси Сув ресурслари, гидрометрия ва диспечерлик хизмати бўлими бошлиғи;

— “Сирдарё-Сўх” ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Мелиоратив экспедицияси бошлиқ ўринбосари;

— Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўлими бош мутахассиси;

— Данғара тумани Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими бошлиғи;

— Бағдод тумани Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими бошлиғи.

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

❗️Ҳужжатлар вакант лавозимларда кўрсатилган муддатларда қабул қилинади.
QR-КОДЛИ КИТОБЛАР: Вилоят халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказидан янги ташаббус

Вилоят халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази директори ташаббуси билан ҳудудий марказнинг дарвозасидан кираверишга электрон китобларнинг QR-кодлари жойлаштирилган баннер тарғибот воситаси сифатида осиб қўйилди.

Уч юздан ортиқ яқин сара китобларнинг QR-кодидан фойдаланиш тингловчилар учун яна бир замонавий қулайлик, десак асло муболаға бўлмайди. Бу ердан турли йўналишларга оид адабиётларни қийинчиликсиз топиш мумкин.

— Болаларга чет тилларни ўргатиш билан боғлиқ қизиқарли манбалар бор экан, — дейди тингловчи Ҳуснида Абдулхаева. —Уларни бир зумда топиш, фойдаланиш жуда қулай. Ўзимга керакли адабиётларни телефонимга юклаб олдим. Бўш вақтларимда улардан фойдаланаман.

— Ёзувчи Чингиз Айтматовнинг "Сарвқомат дилбарим" асарини ўқиш ниятида юргандим, дейди тингловчи — инглиз тили фани ўқитувчиси Олмосхон Аҳмадхўжаева. — Бугун шу китобнинг QR-кодидан фойдаланиб, уни ўқишни бошладим. Биз тингловчилар учун бу имкониятни яратиб берганлари учун ҳудудий марказ раҳбариятидан бениҳоя хурсандмиз.

Эзгу ишнинг давоми сифатида ҳудудий марказ раҳбарияти яқин кунларда яна кўплаб дарсликлар, қўлланмалар ва маърузаларни ана шундай тартибда тарғиботини йўлга қўйишмоқчи.

Вилоят халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Осиё рекордини янгилаган матонатли Моҳигул: у энди Токиони забт этмоқчи (видео)

Жорий йилнинг 10–14 февраль кунлари Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида пара енгил атлетика бўйича Гран-при мусобақасида Учкўприк туманидан Моҳигул Ҳамдамова ҳам муваффақиятли иштирок этиб, олтин ва кумуш медалларни қўлга киритди.

У диск улоқтириш мусобақасининг F57 классида 32,49 метр натижа кўрсатиб, олтин медални қўлга киритди ва Осиё рекордини янгилашга муваффақ бўлди. Ядро улоқтириш мусобақасида эса кумуш медал соҳибига айланди.

Kun.uz / Фарғона