Фарғона вилояти ҳокимлиги
34K subscribers
23.7K photos
1.22K videos
2 files
5.3K links
Фарғона вилояти ҳокимлиги канали

fergana.uz
facebook.com/fvhokimligi
instagram.com/fviloyatihokimligi
Мурожаат учун: t.iss.one/fvhmurojaat_bot
e-mail: [email protected]
Манзил: Фарғона ш. А.Навоий кўча 15-уй
Download Telegram
Динлараро тотувлик ва бағрикенглик - юксалиш пойдевори

Фарғона шаҳрида Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида фаолият олиб бораётган ноисломий диний ташкилотлар раҳбарлари иштирокида семинар бўлиб ўтди.

Семинарни вилоят ҳокимлиги жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича котибият мудири Мўйдинжон Холматов очиб берди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги дин ишлари бўйича қўмита, вилоят адлия бошқармаси ва дахлдор ташкилотлар ҳамкорлигида ўтган тадбирда “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонун ижроси кун тартибидан ўрин олди.

Батафсил: https://fergana.uz/site/view/news/11382734

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
Фарғонадаги Uzsungwoo корхонасида Марказий Осиёда ягона металларга қиздирилган ҳолда ишлов бериш линияси ишга туширилди

Фарғона шаҳридаги Uzsungwoo қўшма корхонасида Марказий Осиёда ягона бўлган 10 миллион долларлик лойиҳа қийматига эга металларга қиздирилган ҳолда ишлов бериш линияси тантанали тадбир билан ишга туширилди.

Энг сўнгги технологиялар асосида ишловчи цех тўлиқ автоматлашган бўлиб, Schuler, Prima Power, Benteler ва Aotto каби дунёнинг энг олд машинасозлик компанияларида ишлаб чиқарилган пўлат ўрамдан керакли ўлчам олиш, қиздириб пресслаш, лазерда кесиш ускуналари ўрнатилган.

Янги линия ишга туширилиши натижасида корхонанинг йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 95 миллион долларга етади. Марказий Осиёда ягона ушбу технологик жараённинг ўзлаштирилиши юртимизда ишлаб чиқарилаётган Tracker ва Onix русумли автомобиллар учун 20 турдаги бутловчи қисмларни маҳаллийлаштириш имконини ҳам берди. Металларга қиздирилган ҳолда ишлов бериш линиясида йиллик қиймати 19 миллион долларликдан зиёд 2,4 миллион дона маҳсулот ишлаб чиқарилади.

Жорий йил бошида амалга оширишга киришилган лойиҳанинг ишга тушиши натижасида 120 та янги иш ўрни яратилди.

Uzsungwoo МЧЖ қўшма корхонасининг ташкил этилган 2012 йилдан буён вилоятимизга киритган инвестициялари ҳажми қарийб 60 миллион долларга етди. Ўзбекистон автомобиль саноатида мустаҳкам ўринга эга корхонада 10 йилдан буён юртимизда ишлаб чиқарилаётган автомобиллар учун катта ва ўрта ўлчамдаги 300 дан ортиқ номдаги штамп-пайвандланган қисмлар ишлаб чиқарилади. Корхонада фаолият юритаётган ишчилар сони 900 нафардан ошди.

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
Вилоятимиз маҳаллаларида спорт майдончалари қад ростламоқда

Вилоятимиздаги 19 та туман ва шаҳарларнинг барча маҳаллаларида босқичма-босқич замонавий воркаут ва стритбол майдончалари барпо этилмоқда.

Жорий йилнинг ўтган даврида 14 та ҳудудда - Фарғона, Қувасой, Марғилон ва Қўқон шаҳарларида, Тошлоқ, Ўзбекистон, Бешариқ, Олтиариқ, Ёзёвон, Бағдод, Қўштепа, Риштон, Учкўприк ҳамда Фарғона туманларида бир донадан мана шундай замонавий спорт майдончалари қурилиб фойдаланишга топширилди. Қолган 5 та ҳудудларда – Сўх, Бувайда, Данғара, Фурқат, Қува туманларида қурилиш ишлари якунига етказилмоқда.

Маҳаллаларда ёшларни оммавий спортга жалб қилишга қаратилган “Беш ташаббус олимпиадаси” спорт мусобақалари республика босқичи доирасидаги ғолиб ва совриндор бўлган ҳамда ҳудудида спорт инфратузилмаси мавжуд бўлмаган маҳалла терма жамоалари учун стритбол, воркаут ва универсал спорт майдончаларини қуриб берилиши кўзда тутилган.

“Беш ташаббус олимпиадаси” 1-мавсум якунига кўра, вилоятимиз спортчилари томонидан республика финал босқичида жами 24 та 5 та 1-ўрин, 10 та 2-ўрин, 9 та 3-ўрин қўлга киритилди. Қўлга киритилган натижалар натижасида Республика спортни ривожлантириш вазирлиги томонидан 24 та спорт майдончалари (1-ўрин учун 5 та универсал спорт майдончалари, 2-ўрин учун 10 та стритбол майдончалари, 3-ўрин учун 9 та воркаут майдончалари) қурилиши учун ғолиб бўлган ёшларимизга сертификатлар топширилди.

Бугунги кунда мазкур сертификатлар асосида барча шаҳар ва туманларда спорт майдончалари қурилиши учун ер майдонлари ажратилган, ҳозирда зарур бўлган спорт жиҳозлари етказилиб, қурилиш ишлари амалга оширилмоқда.

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
Давлат ижтимоий буюртмаси танлови эълон қилинади

Халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгаши ҳузуридаги жамоат фонди 2022 йилда ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ўртасида муҳим ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга оширишга давлат ижтимоий буюртмаларини тақдим этиш учун танлов эълон қилади:

1. Фарғона вилояти Маданият бошқармаси - вилоятимизнинг чекка ва чегараолди ҳудудларида истиқомат қилувчи аҳоли вакиллари, хусусан ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, маданият ва санъат йўналишидаги тўгаракларда шуғулланишларига кенг шарт-шароит яратиб бериш. Хусусан, вилоятимизнинг анклав ҳудудларидан бири ҳисобланган Фарғона туманининг Шоҳимардон ва Ёрдон қишлоқларида истиқомат қилувчи уюшмаган ёшларни маданият ва санъат соҳасидаги турли тадбир ҳамда тўгаракларга жалб этиш орқали уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, Ватанга бўлган муҳаббатларини янада юксалишига ҳисса қўшиш.
Лойиҳага 150 миллион сўм маблағ ажратилади.

2. Фарғона вилояти Спортни ривожлантириш бош бошқармаси - мамлакатимизда ёшларни ҳар томонлама соғлом этиб тарбиялаш давлат сиёсатининг ажралмас қисмига айланган. Айниқса, йигит ва қизларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, спорт билан шуғулланишларини таъминлаш бугуннинг асосий вазифаларидан бири саналади. Юқоридагилардан келиб чиқиб, вилоятимизнинг анклав ҳудуди ҳисобланган Сўх туманида уюшмаган ёшларни спортга жалб қилиш, бўш вақтини самарали ўтказиш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш.
Лойиҳага 160 миллион сўм маблағ ажратилади.

3. Фарғона вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси - вилоятимизда ташкил этилган бирламчи тиббий муассасаларни моддий техник базасини мустаҳкамлаш, муассасаларга бириктирилган аҳолини тиббий кўрикдан ўтказишда муҳим бўлган касалликлар, яъни юрак қон-томир касалликларини эрта босқичларда аниқлаш, ташхис қўйиш ва аниқланган касалликларни амбулатор ва стационар шароитда даволаш тизимини янада такомиллаштириш.
Лойиҳага 90 миллион сўм маблағ ажратилади.

Ҳужжатларни қабул қилиш 2022 йил 28 октябрь кунидан 28 ноябрь кунигача (шанба ва якшанба кунларидан ташқари) ҳар куни соат 9:00 дан 16:00 гача қабул қилинади.

Маълумот учун телефон: 93 732-77-87, 93 643 25 10, 91 119-20-20

Танловда қатнашиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар ҳамда танловнинг бошқа шартлари билан батафсил танишиш👇
https://fergana.uz/site/view/news/11382737

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
E-auksion.uz савдо платформасида Фарғона вилояти бўйича 4800дан ортиқ мулк ва ижара ҳуқуқи билан савдога чиқарилган тадбиркорлик учун ер участкалари билан танишинг!

▪️
Фарғона шаҳридан 319 та (кўриш)
▪️ Марғилон шаҳридан 86 тa (кўриш)
▪️ Қувасой шаҳридан 318 тa (кўриш)
▪️ Қўқон шаҳридан 9 тa (кўриш)
▪️ Бағдод туманидан 122 тa (кўриш)
▪️ Бешариқ туманидан 603 тa (кўриш)
▪️ Бувайда туманидан 121 тa (кўриш)
▪️ Данғара туманидан 179 тa (кўриш)
▪️ Ёзёвон туманидан 134 тa (кўриш)
▪️ Олтиариқ туманидан 1655 тa (кўриш)
▪️ Қўштепа туманидан 47 тa (кўриш)
▪️ Қува туманидан 128 тa (кўриш)
▪️ Учкўприк туманидан 135 тa (кўриш)
▪️ Риштон туманидан 337 тa (кўриш)
▪️ Сўх туманидан 8 тa (кўриш)
▪️ Тошлоқ туманидан 257 тa (кўриш)
▪️ Фарғона туманидан 249 тa (кўриш)
▪️ Фурқат туманидан 82 тa (кўриш)
▪️ Ўзбекистон туманидан 64 тa (кўриш)

Савдоларда қатнашинг ва ер участкаси мулкдорига айланинг!

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
Риштонлик Зуҳра Тожиматова Мексикада бўлиб ўтадиган таэквондо бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этади

Таэквондо WT мухлислари интиқиб кутаётган жаҳон чемпионати яқинлашиб келмоқда. 3 йиллик танаффусдан сўнг ўтказиладиган дунё биринчилигига бу йил Мексиканинг Гвадалахара шаҳри 13-20 ноябрь кунлари мезбонлик қилади. Мусобақа Париж-2024 Олимпиадаси рейтинги учун ғолибга 140 очко тақдим қилиши унга бўлган қизиқишни янада оширмоқда.

Терма жамоамиз мураббийлар штаби мазкур чемпионатда иштирок этадиган таркибни эълон қилди. Қувонарлиси, терма жамоа сафидан риштонлик истеъдодли ёш таэквондочи Зуҳра Тожиматова ҳам ўрин олди. Зуҳра Мексикада 46 кг вазнда гиламга чиқади.

Зуҳра Тожиматова жорий йил август ойида Туркиянинг Конья шаҳрида бўлиб ўтган V Ислом бирдамлиги ўйинларида муваффақиятли иштирок этиб, вилоятимизга мусобақанинг бронза медали билан қайтганди.

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
Президент қарори билан “Ташаббусли бюджет”да ғолиб деб топилмаган 364 та лойиҳа учун 335 миллиард сўм қўшимча маблағ ажратилади. Бундан Фарғона вилоятига 63 та лойиҳа учун қарийб 60 миллиард сўм йўналтирилади

“Жамоатчилик фикри асосида шакллантириладиган лойиҳаларни молиялаштириш кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2022 йил июль-сентябрь ойларида ўтказилган ташаббусли бюджетлаштириш жараёнларида ҳар бири 2 мингдан ортиқ овоз тўплаган, лекин ғолиб деб топилмаган 364 та лойиҳани амалга ошириш учун қўшимча 335 миллиард сўм маблағ ажратилади.

Лойиҳалар сонининг энг кўпи Фарғона вилоятига тўғри келади. Қарор билан, вилоятимиздаги 63 та лойиҳани молиялаштириш учун 59 миллиард 869 миллион сўм маблағ йўналтирилади.

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
Экошаҳарда қурилиш ишлари жадаллаштирилади

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят секторлари раҳбарлари билан Фарғона шаҳрида барпо этилаётган Экошаҳарда – “Янги Ўзбекистон” массивида бўлиб, қурилиш ишларининг бориши билан танишди.

Вилоят марказида 300 гектар майдонда 40 минг аҳолига мўлжалланган йўлдош шаҳарчани бунёд этиш ишлари жадал амалга оширилмоқда. Жорий йил 28 январда илк котлован қазиш ва пойдевор учун бетон қуйиш ишлари бошланган Экошаҳарда бугунги кунда 69 та кўп қаватли турар-жой қад ростламоқда. Шу билан бирга, иккита мактаб, иккита мактабгача таълим муассасаси, битта шифохона, 4000 ўринли амфитеатр қурилиш ишлари ҳам давом этмоқда.

Экошаҳарга электр таъминоти, сув, канализация тармоқлари тортиш ишлари якуний босқичга кирди. Ҳудудда сунъий кўл барпо этиш ишлари ҳам жадал олиб борилмоқда.

Хайрулло Бозоров масъуллар билан суҳбатлашиб, ҳар бир объект бўйича қурилиш ишларининг боришини бирма бир жойида муҳокама қилди.

Батафсил: https://fergana.uz/site/view/news/11382740

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter