Фарғона вилояти ҳокимлиги
34K subscribers
23.7K photos
1.22K videos
2 files
5.3K links
Фарғона вилояти ҳокимлиги канали

fergana.uz
facebook.com/fvhokimligi
instagram.com/fviloyatihokimligi
Мурожаат учун: t.iss.one/fvhmurojaat_bot
e-mail: [email protected]
Манзил: Фарғона ш. А.Навоий кўча 15-уй
Download Telegram
Фарғонада "Сиз биз учун қадрлисиз” шиори остида маданий тадбир бўлиб ўтди

Бугун вилоят театр ва концерт саройида “Сиз биз учун қадрлисиз” шиори остида маданий тадбир бўлиб ўтди.

Вилоят ҳокимлиги, вилоят прокуратураси, вилоят ички ишлар бошқармаси, вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси ва Реаблитация ва мослаштирув маркази вилоят бўлими билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирга вилоятнинг шаҳар ва туманларидан ижтимоий кўмакка муҳтож, жазони ижро этиш муассасаларидан қайтган, пробация ва профилактик ҳисобда турган хотин-қизлар таклиф этилди.

Тадбирнинг асосий мақсади ҳам ушбу тоифадаги аёлларни жамиятимиздан четга чиқариб қўймаслик, уларни оиласи, яқинлари учун кераклигини ҳис қилдириш, кўнглини кўтариш, жамиятга қайтаришдан иборат.

Батафсил: https://fergana.uz/site/view/news/11382732

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram
Фарғонада Central Asian Medical University (Марказий Осиё тиббиёт университети) очилди

Бугун Фарғона шаҳрида вилоятимиздаги янги халқаро тиббий олийгоҳ – Central Asian Medical University (Марказий Осиё тиббиёт университети) расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, таълим тизими ва кенг жамоатчилик вакиллари, хорижлик меҳмонлар ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этдилар.

Нурилло Мамасодиқов раҳбарлигидаги тиббий хизматлар кўрсатиш соҳасида вилоятимизнинг йирик компанияларидан бири бўлган “Meridian Diagnostic Hospital” МЧЖ муассислигида ташкил этилган ушбу олийгоҳ лойиҳаси учун тадбиркорнинг ўз маблағлари ҳисобидан 128 миллиард сўм йўналтирилди.

Очилиш тадбирида сўз олган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Давлатимиз раҳбари бошчиликларида олий таълим соҳасига берилаётган катта эътибор, амалга оширилаётган улкан ислоҳотлар натижасида ёшларни олий таълим билан қамраб олиш даражаси сўнгги олти йилда бир неча баробарга ошганини таъкидлаб, бу борадаги ишларнинг амалий кўрсаткичи сифатида вилоятимизда олий таълим муассасалари сони 12 тага етганини, яқинда Қўқонда озиқ-овқат технологияси ва муҳандислиги халқаро институти ҳам ташкил этилаётганини, бу борада Фарғона республика ҳудудлари орасида энг юқори ўринларда эканини қайд этди.

Батафсил: https://fergana.uz/site/view/news/11382733

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram