Аҳоли мурожаатлари ва муаммолари ўрганилмоқда
Аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқотни таъминлаш, уларни қийнаб келаётган муаммоларини аниқлаш ҳамда бартараф этиш юзасидан белгиланган чора-тадбирлар ижрога қаратилмоқда.
Бугун туман ҳокими Элёрбек Асронқулов сектор раҳбарлари билан биргаликда аҳолининг турли қатламлари билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш мақсадида Ўзбекистон Президентининг тумандаги Халқ қабулхонасида навбатдаги қабулини ўтказди.
Халқ қабулхонаси, туман ҳокими ўринбосарлари, ташкилот ва муассасалар масъуллари иштирок этган қабул давомида фуқароларнинг коммунал соҳа, уй-жой, моддий ёрдам, деҳқончилик ва тадбиркорлик учун ер ажратиш, ишга жойлашиш, тиббий хизмат ва бошқа масалалар билан боғлиқ мурожаатлари ўрганиб чиқилди.
Қабул давомида фуқаро томонидан турли масалаларда билдирилган мурожаатлар тингланиб, уларга ижобий ечим топиш бўйича зарур чоралар белгиланди. Фуқаролар мурожаатларининг баъзиларига шу куни ижобий ечим топилган бўлса, ижроси юзасидан қўшимча ўрганиш ва муддат талаб этадиган масалалар тегишли идораларга йўналтирилиб, назоратга олинди.
Furqattuman.uz|°Telegram|°Facebook|°Insta|°YouTube

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Араб Амирликларига расмий ташрифи икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликда янги даврни бошлаб берди.
Туман ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларни мувофиқлаштирувчи Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда туманда умумий жиноятчилик ҳолати, 2024 йил давомида содир этилган жиноятлар ва ҳуқуқбузарликлар, ушбу хавфли иллатларни келтириб чиқарган сабаблар ва шарт-шароитлар аниқ таҳлиллар асосида танқидий муҳокама қилинди.
Йиғилишда туман прокурори ўтган даврда туман ҳудудида жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, хавфсизликни таъминлаш ва жамоат тартибини сақлаш борасида ички ишлар органлари томонидан қатор ижобий ишлар амалга оширилганини, шу билан бирга, айрим камчиликларга ҳам йўл қўйилганини таъкидлаб ўтди.
Мутасаддилар ва ички ишлар ходимларининг кун тартибидаги масала юзасидан белгиланган вазифалар ижроси самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлари тингланиб, келгусида бажарилиши лозим бўлган устувор вазифалар белгилаб олинди.

Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди. Унда инвестиция масалалари кўриб чиқилмоқда.
Очиқлик ва кучли инвестиция сиёсати натижасида иқтисодиётимиз барқарор ўсиб келаётгани таъкидланди.
Хусусан, 2024 йилда ялпи ички маҳсулот 6,5 фоизга ошиб, 115 миллиард долларга етди, хорижий инвестиция 1,6 баробар ўсиб, 34,9 миллиард долларни ташкил қилди, қиймати 10 миллиард долларлик 242 та йирик ва ўрта лойиҳалар ишга тушди, экспорт илк бор 27 миллиард долларга чиқди.
Ўтган йили 50 та туманга 100 миллион доллардан кўп сармоя кириб келди (2023 йилда бундай туманлар 11 та эди).
Давлатобод, Янги Наманган, Мирзо Улуғбек, Чилонзор, Шайхонтоҳур туманлари, Наманган ва Самарқанд шаҳарларида инвестициялар 300 миллион доллардан ошган.
Тоғ-кон, нефтгаз, кимё, қишлоқ хўжалигида режа 2 карра ортиғи билан бажарилди.

Шу билан бирга, етарли шароит бўла туриб, инвестиция режаси тўқимачиликда 17 миллион долларга кам бажарилгани, инвестиция “Ўзтрансгаз” ва "Ўзметкомбинат"да 2 баробар, “Ўзсувтаъминот”да 20 фоизга пасайгани кўрсатиб ўтилди.
Ушбу ташкилотлар раҳбарлари шу йил биринчи чоракда ўзгариш қилмаса, уларнинг фаолиятига баҳо берилиши ҳақида қаттиқ огоҳлантирилди.
Экология, Қишлоқ хўжалиги вазирликлари, Давлат активлари, Фармацевтика ва Ўрмон хўжалиги агентликларида грант олиб келиш режаси 25 фоизга ҳам бажарилмагани, Қурилиш, Транспорт, Маданият вазирликлари, Туризм қўмитаси олиб келган гранти эса 10 миллион доллардан паст бўлгани танқид қилинди.
Умуман, Мактабгача ва мактаб таълими, Соғлиқни сақлаш, Транспорт, Спорт, Олий таълим, Маданият, Экология, Қишлоқ хўжалиги, Рақамли технологиялар, Қурилиш вазирликларининг инвестиция ва грант олиб келиши бор имкониятларга мутлақо мос эмаслиги кўрсатиб ўтилди.

Айрим туман ҳокимлари инвестиция ва экспорт масаласини ўз ҳолига ташлаб қўйгани қайд этилди.
Ўтган йили Беруний, Қораўзак, Қўнғирот, Пешку, Янгиобод, Қамаши, Хонқа, Шовот туманларида инвестиция 15 миллион долларга ҳам етмади. Ромитан, Деҳқонобод, Миришкор, Чироқчи, Нарпай, Нуробод ва Гулистон туманлари, Оҳангарон шаҳрида экспорт камайган.
Ушбу 16 та туман ва шаҳар ҳокимларига ҳайфсан эълон қилинди.
Ҳудудида ивестицияларни жалб қилиш, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва бошқа йўналишлардаги фаолиятда жиддий камчиликларга йўл қўйгани учун Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев лавозимидан озод этилди.
Эндиликда инвестиция бўйича янги назорат тизими бўлиши белгиланди.
Бунда Бош вазир бу йилги 42 миллиард доллар хорижий инвестиция бўйича ойма-ой режани тасдиқлайди, вилоят, шаҳар ва туман ҳокимлари, тармоқ раҳбарлари ҳафтада икки кун инвестиция билан шуғулланади.
Мутасаддилар тинмай ҳудудларга бориши, тадбиркорлар билан учрашиши, масаласини жойида ҳал қилиши шартлиги кўрсатиб ўтилди.

Президент 2025 йилдаги асосий вазифаларга тўхталди.
Ўтган йил якунида ҳокимларнинг ҳудудий режалари белгилаб олинди. Ҳар бир туман кесимида бажарилиши лозим бўлган индикаторлар тўплами ишлаб чиқилди.
Жумладан, бу йил 27 та туман ҳокими инвестицияни 200 миллион доллардан ошириш режасини олган. Масалан, сўнгги беш йилда Учкўприкда хорижий инвестиция 10 карра ошиб, 100 миллион долларга етди. Туман ҳокими 2025 йилда буни 200 миллион долларга етказишни ҳисоб-китоб қилган.
Лекин 10 та туман ҳокимининг режаси 40 миллион долларга ҳам етмаслиги кўрсатиб ўтилди. Булар Миришкор, Кўкдала, Боёвут, Бандихон, Узун, Шеробод, Бекобод, Тошкент, Риштон, Гурлан туманлари.
Мутасаддиларга ушбу туманларга янги лойиҳалар пакетини шакллантириб, камида 100 миллион долларлик режани тасдиқлаш топширилди.

Ҳар бир доллар инвестициянинг самарадорлигини ошириш ҳудуд ва тармоқлар раҳбарларининг асосий вазифаси бўлиши кераклиги таъкидланди.
Сўнгги етти йилда киритилган 120 миллиард доллар инвестиция ҳисобига 6 мингдан ортиқ корхона ишга тушди. Таҳлиллар кўрсатишича, жалб қилинган ҳар 1 минг доллар инвестиция йилига ўртача 530 доллар қўшилган қиймат яратмоқда.
Тоғ-кон саноатида бу кўрсаткич 700 долларга етгани сабабли соҳага Германия, Туркия, Хитой ва бошқа давлатлардан инвесторлар кириб келишни бошлади.
Лекин “Ўзбекнефтгаз”, "Ўзметкомбинат" ва қурилиш материаллари тармоғида инвестиция самарадорлиги бошқа тармоқларга нисбатан 2 баробар паст. Инвестиция ҳисобига қўшилган қиймат Сирдарёда республика кўрсаткичидан 3 баробар, Бухоро ва Қорақалпоғистонда 2 баробар кам.
230 та тадбиркорнинг божхона омборларида узоқ муддатдан буён сақланаётган 120 миллион долларлик ускуналар эгаларига етказилди. Лекин яна 105 та тадбиркорнинг 110 миллион долларлик ускуналари омборларда турибди.

Президент инвестиция лойиҳаларида маҳаллий компонентларни кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлади.
Бунинг ҳисобига жуда кўп янги иш ўринлари яратилиши, валюта тежалиши ва ёндош соҳалар ривожланиши кўрсатиб ўтилди.
Вилоят ҳокимларига ҳар ой тадбиркорлар билан ярмарка ўтказиб, ўзида янги-янги маҳсулотларни ишлаб чиқариш тизимини йўлга қўйиш топширилди.
Ҳозир амалга оширилаётган 75 миллиард долларлик йирик инвестиция лойиҳаларининг 28 миллиард долларини маҳаллий маҳсулотлар орқали қоплаш мумкинлиги ҳисоб-китоб қилинган.
Мутасаддиларга тармоқлар ва вилоят ҳокимлари билан биргаликда туман ва корхоналар кесимида 2025 йилда янги маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича дастур тайёрлаш топширилди.

Илғор корхоналар мустақил равишда ташқи бозорларга чиқиб, тўғридан-тўғри маблағ олиб келишни бошлаган.
Савдо-саноат палатасида Тадбиркорларга ташқи молия бозорларига чиқишга кўмаклашиш маркази ташкил қилинди.
Йил якунигача камида 200 та тадбиркорни халқаро молия бозоридан 2 миллиард доллар жалб қилишга тайёрлаш муҳимлиги таъкидланди.
Шунингдек, бу йил ОКМК 1 миллиард, НКМК 500 миллион, “Навоийуран” ва “Ўзметкомбинат” ҳар бири 300 миллион долларлик евробонд жойлаштириши зарурлиги кўрсатиб ўтилди. “Uzbekistan Airways” ва “Uzbekistan Airports”, Автомобиль йўллари қўмитаси ҳам халқаро рейтинг олиб, ташқи бозордан жами 700 миллион доллар олиб келиши муҳимлиги таъкидланди.
2025 йил учун 2 миллиард доллар грант олиш бўйича ҳар бир вазирлик, тармоқ ва ҳудудларнинг режаларини шакллантириш топширилди.

Бу йил халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан 5,2 миллиард долларлик ишлар бажарилиши режалаштирилган.
Инвестицияларни ўзлаштиришда ҳалигача бюрократия кўплиги танқид қилинди.
Шу муносабат билан Бош вазир бошчилигида молия институтлари билан ишлаш бўйича алоҳида Фавқулодда штаб ташкил қилиниши белгиланди. Штаб ҳар бир лойиҳани ичига кириб, аниқ ишларни амалга оширади, ҳар ҳафта лойиҳама-лойиҳа муҳокама ўтказади.
Жорий йилда Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан 1,1 миллиард доллар, Ислом тараққиёт банки билан эса 1 миллиард долларлик лойиҳаларни амалга ошириш белгиланган.
Мутасаддиларга ушбу 2 та халқаро банк билан яқиндан ишлаб, туманма-туман юриб, тадбиркорлар билан давлат кафолатисиз қилиш мумкин бўлган лойиҳаларни кўпайтириш топширилди. Уларга аниқ масъуллар бириктирилади, маблағ жалб қилишда тадбиркорларга кўмаклашилади.

Мамлакатимиздаги 22 та эркин иқтисодий зонада ишга тушган 589 та корхона ўтган йили 42 триллион сўмлик маҳсулот чиқарган.
Ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг бор-йўғи 16 фоизи юқори технологияли товарлар ҳисобланади. Маҳсулотларнинг атиги 18 фоизи ташқи бозорларга сотилган, 372 та корхона умуман экспорт қилмаган.
Эркин иқтисодий зоналардаги корхоналар киритган сармоясига қараб имтиёз олмоқда. Лекин бу маблағлар таннархни пасайтириш, экспортга чиқиш учун хизмат қилмаётгани кўрсатиб ўтилди.
Шу боис, энди фақат экспортга ишлайдиган эркин иқтисодий зоналар ташкил этилиши белгиланди. Ушбу зоналарда хорижий брендлар билан юқори қийматли, ташқи бозорларда талаби бор маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. Хорижий тажрибада ҳам бу ўзини оқлагани таъкидланди.
Бундай зонанинг биринчиси Наманганда ташкил қилиниб, тўқимачиликка ихтисослашади.
Иқтисодий комплекс раҳбарларига эркин иқтисодий зоналар бўйича мавжуд тизимни қайта кўриб чиқиб, уларни экспортга ихтисослаштириш бўйича таклиф киритиш топширилди.

Президентимиз инвестиция ва бозорларни эгаллаш учун жаҳонда қаттиқ кураш кетаётганини қайд этди.
Лойиҳалар учун четдан маблағ олиб келиш қанчалик қийин бўлаётганини, уни самарали ишлатиш кераклигини барча раҳбарлар тушуниши шарт.
Белгилаб берилган вазифалар ижроси устидан назоратни кучайтириш, аниқ механизмини белгилаб, энг қуйи бўғингача тушириш топширилди.
Вазирлар, тармоқ раҳбарлари, вилоят ҳокимлари олдига туманларга тушиб, ўз ишини жойида ташкил қилиш вазифаси қўйилди.
Йиғилиш давомида вазирлик ва ҳудудлар раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди.