#САХОВАТ_ОЙИ
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам яхшилик қилишда одамларнинг энг сахийси эдилар. Рамазонда Жаброил (алайҳисалом) у зот билан учрашган кезлари у зот янада сахий бўлар эди. Жаброил алайҳиссалом рамазон чиқиб кетгунича ҳар кеча у зот билан учрашар эди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унга Қуръонни ўтказиб олар эдилар. Жаброил алайҳиссалом у зот билан учрашганда, у зот эсган майин шамолдан ҳам кўра яхшиликда сахийроқ бўлиб кетар эдилар”. Имом Бухорий ривоят қилган.
* Эсиб турган майин шамол барчага давомли фойда етказиб тургани учун саховатли ҳисобланса, у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам ундан-да саховатлироқ эдики, саховатларидан барча одамлар баҳраманд бўлишар эди.
- Имом Шофиъий раҳматуллоҳи алайҳ айтади: “Рамазон ойида одамларнинг кўпроқ саховат кўрсатишларини хоҳлар эдим. Бунинг сабаби, аввало, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга иқтидо қилиш бўлса, қолаверса, одамларнинг бу ойда юмушларида эҳтиёж сезиши ҳамда улардан кўпчилиги рўза ва намозлар сабабли тирикчилик қилишдан машғул бўлиб қолишидир”.
“Ҳикматлар чашмаси”дан
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hk_Sz2VEIgdGA