Fitrat.uz
13.4K subscribers
24.3K photos
4.06K videos
7 files
23.2K links
Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси Тошкент вилояти вакиллиги www.fitrat.uz расмий веб сайти канали.

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/fitratuz

Диний саволлар учун:
Тел: 781503344

Вакиллик рақами:
Тел: 951771454

Таклифлар учун
@fitratuzadminbot
Download Telegram
Хушхабар

МАСЖИДНИНГ ЯНГИ БИНОСИГА ИЛК ҒИШТ ҚЎЙИЛДИ

Савоб иш қилишга, эзгу амални бажаришга одатланган кишининг кўнгли нурафшон бўлади. Нега? Чунки хайрли амал кишининг қалбини нурлантиради. Шу нур одамнинг юзида балқийди. Бу масжид қуришдек савобли амалларга ўз ҳиссасини қўшаётган азизларимиз тимсолида яққол намоён бўлади.

Бугун Бекобод туманидаги «Янгиобод» жоме масжидининг янги биносига илк ғишт қўйиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Тошкент вилояти бош имом-хатиби ўринбосари Обиджон домла Мирҳамидов, Бекобод шаҳар бош имоми Эргашбой домла Ҳамидов, масжид имом-хатиби, маҳалла фаоллари, нуронийларм иштирок этди.

Аллоҳга шукр, бугун масжидларимиз қиёфаси кун сайин гўзаллашиб, кўркамлашиб боряпти. Шу билан бирга, масжидларимизни намозхонлар маънавий жиҳатдан ҳам обод қилишмоқда.

Илк ғишт қўйилган жоме тез орада фойдаланишга топширилишини Аллоҳ таоло насиб қилсин.

Тошкент вилояти вакиллиги Матбуот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2024/1446 ЙИЛ 22 НОЯБРЬ ЖУМА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
(Тошкент шаҳри вақти билан)

ТОНГ -     05:57
ҚУЁШ -    07:20
ПЕШИН - 12:14
АСР -        15:17
ШОМ -      17:01
ХУФТОН -18:
19

Улашинг👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Ассалому алайкум!

Ушбу файзли куннинг шарофатидан Аллоҳим барча солиҳ амалларимизни қабул қилсин, қалбларимизни иймонга тўлдирсин, гуноҳларга қарши тура оладиган куч баҳшида этсин, икки дунё саодатига мушарраф бўлишимизни таъминласин!!!

Кунингиз мазмунли ва баракотли ўтсин. Жума муборак, азизлар!

@fitratuz
#Ҳадис

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким кўрмаган тушини кўрдим, деб айтса, қиёмат куни қўлига иккита арпа бериб, уни бир-бирига боғлаш буюрилади. У эса бу ишни ҳаргиз қила олмайди. Ким бир жамоанинг (ўзаро) суҳбатига қулоқ солса, улар эса бунинг тарқалишини кариҳ кўришса, қиёмат куни эшитган кишининг икки қулоғига қалайи қуйилади. Ким бирор сурат чизса, чизган кишини қиёмат кунида азоблаб, унга жон киритишга буюрилади. У эса бунинг уддасидан чиқа олмайди», дедилар.

Имом Бухорий ривояти.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

ИНСОННИ ЭШИТГАН ГАПИНИ БОШҚАЛАРГА ГАПИРИШИ

Жасурбек домла Раупов,
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:

Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

ИЖАРА УЧУН ОЛДИНДАН ТЎЛАБ ҚЎЙИЛГАН ПУЛЛАР ЗАКОТИ


CАВОЛ: Ижара учун олдиндан бир неча ой ёки йил учун пул тўлаб қўйилса, ижарага берувчи томон бу пуллардан закот берадими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, беради. Ижара ҳақи сифатида олдиндан бериб қўйилган пуллар ижарага берувчининг тўлиқ мулкига айланади. Шу сабабли ижарага берувчи бу пуллардан закот чиқаради. Бу ҳақида аллома Ибн Ҳумом бундай деган:

وَأَمَّا زَكَاةُ الْأُجْرَةِ الْمُعَجَّلَةِ عَنْ سِنِينَ فِي الْإِجَارَةِ الطَّوِيلَةِ الَّتِي يَفْعَلُهَا بَعْضُ النَّاسِ عُقُودًا وَيَشْتَرِطُونَ الْخِيَارَ ثَلَاثَةَ أَيَّامٍ فِي رَأْسِ كُلِّ شَهْرٍ فَتَجِبُ عَلَى الْآجِرِ لِأَنَّهُ مَلَكَهَا بِالْقَبْضِ

“Айрим одамлар ҳар ойнинг бошида уч кунгача ихтиёрга эга бўлишни шарт қиладиган узоқ муддатли ижара битимини тузишади. Мазкур ижараларда бир неча йил учун аввалдан бериб қўйилган ижара ҳақларининг закоти ижарага берувчининг зиммасига тушади. Чунки у пулни олиши билан унинг эгасига айланган ҳисобланади”. (“Фатҳул қодир” китоби).
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#сохта_салафийларга_раддия

"Уламоларнинг ягона фикрига кўра, жавробнинг матоси сув сизиб кирадиган даражадаги юпқа бўлса, уларга масх тортиш мумкин эмас".

✍🏻 Аллома Алоуддин Косоний раҳимаҳуллоҳ

📚"Бадойи санойи" китоби

Изоҳ: Жавроб — араб тили луғатларида пайпоқ экани қайд этилган. Бугунги кундаги пайпоқларнинг барча турига хоҳ қалин хоҳ юпқа бўлсин масҳ тортиб бўлмайди. Агар кимдир ҳозирги юпқа пайпоқларга масҳ тортаётган бўлса, имом Абу Ҳанифа ва у зотнинг икки шогирдлари ҳамда имом Молик, имом Шофеий, имом Аҳмад ибн Ҳанбалнинг мазҳабларига кўра унинг таҳорати дуруст бўлмайди.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA