Fitrat.uz
13.3K subscribers
24.4K photos
4.08K videos
7 files
23.3K links
Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси Тошкент вилояти вакиллиги www.fitrat.uz расмий веб сайти канали.

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/fitratuz

Диний саволлар учун:
Тел: 781503344

Вакиллик рақами:
Тел: 951771454

Таклифлар учун
@fitratuzadminbot
Download Telegram
ТАҚВО ҚИЛИНГ!

Билингки, замон Аллоҳ таоло айтганидек бир ҳолатда собит туриб қолмайди: “Бундай кунларни одамлар орасида айлантириб турамиз”. Демак, гоҳида фақирлик, гоҳида бойлик, гоҳида азизлик, гоҳида хорлик, гоҳида қуллар (ёки ялангоёқлар) хурсанд бўлади, гоҳида душманлар кулади.

Ҳақиқий бахтиёр киши барча ҳолатларда ҳам битта асосни, яъни Аллоҳ азза ва жаллага тақво қилишни лозим тутган кишидир. Чунки бой бўлса, тақво уни зийнатлайди. Агар фақирликка йўлиқса тақво унга сабр эшигини очиб беради. Агар офиятда бўлса, унга неъмат тугал бўлади. Агар мусибатланса, тақвоси мусибатни кўтариб беради. Агар замон унинг шаънини туширса ҳам, кўтарса ҳам, яланғоч қилиб қўйса ҳам, тўйғазса ҳам, оч қолдирса ҳам унга зарар етмайди. Чунки бу нарсаларнинг барчаси зоил бўлувчи, ўзгарувчи нарсалардир. Тақво эса саломатнинг асосидир. (Ибнул Жавзий роҳимаҳуллоҳ)

"Ҳикматлар чашмаси"дан

@fitratuz
#ҲАДИС

Ториқ ибн Шиҳоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жамоат ила Жума (ўқимоқ) ҳар бир мусулмонга ҳақдир, вожибдир. Магар тўрт киши – мамлук, яъни, қул, аёл киши, ёш бола ва бемор мустаснодир», дедилар».

Абу Довуд, Байҳақий ва ал-Ҳоким ривоят қилган.

@fitratuz
Sunnatulloh domla 25.08.22
Fitrat.uz
#Савол_жавоб

25.08.2022
🎤 Суннатуллоҳ Абдулбосит
Тошкент вилояти вакиллиги медиа раҳбари


Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
🟢 ONLINE

Бугунги жума мавъизаси:

ИСЛОМДА ҲАМЖИҲАТЛИК - ТИНЧЛИК ГАРОВИ

Тошкент вилояти бош-имом хатиби Жасурбек домла Рауповнинг жума мавъизасини @fitratuz телеграм каналида #ONLINE тингланг.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

CАВОЛ: Агар жума намозида хутба қилган имом бошқа, жума фарзида эса бошқа имом ўқиса намоз дуруст бўладими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.

لَا يَنْبَغِي أَنْ يُصَلِّيَ غَيْرُ الْخَطِيبِ ؛ لِأَنَّ الْجُمُعَةَ مَعَ الْخُطْبَةِ كَشَيْءٍ وَاحِدٍ فَلَا يَنْبَغِي أَنْ يُقِيمَهَا اثْنَانِ ، وَإِنْ فُعِلَ جَازَ

Жума намозига, жума хутбасини ўқувчи имом бўлиши керак. Чунки жума намози билан жума хутбаси гўё биттадир. Шундай экан иккисини бошқа бошқа инсон адо қилмаслик керак. Бордию шундай бўлса ҳам, жума намози дуруст бўлади ("Дурарул ҳуккам" китоби) .Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

@fitratuz
Live stream started
Live stream finished (42 minutes)
«Зангиота» жоме масжидида жума намози шукуҳи

@fitratuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза

ҚИМОРНИ РЕКЛАМА ҚИЛАЁТГАНЛАР

Абдулҳаким домла Акмалов
Оҳангарон шаҳар бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза

ҲИЖРАТ

🎙 Жасурбек домла Раупов,
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Солиҳлар_гулшани

Йўлнинг ҳаққини адо қилинглар

Абу Толҳа Зайд ибн Саҳл розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бир уйнинг олдида гаплашиб ўтирган эдик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олдимизга келиб, «Сизларга нима бўлди, кўчада ўтирибсизлар?» дедилар. «Ўзимиз, шундай. Суҳбатлашиб, гаплашиб ўтирибмиз», дедик. У зот алайҳиссалом: «Ўтириш керак бўлса, унинг ҳаққини адо қилинглар: (унинг ҳаққи) кўзни тийиш, саломга алик олиш ва чиройли сўзлаш», дедилар».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
БИР ЙИГИТ ҲИКОЯСИ

Асримиз телефон, телевизор, монитор ва экранлар асри бўлгани учун ҳар куни ўнлаб-юзлаб номаҳрам аёлларга кўзимиз тушиши, афсуски, оддий бир ҳол бўлиб қолди.

Одатда кинофильм ҳамда рекламалар учун энг чиройли қизлар танланиши ва уларни бизга жозибали кўрсатиш учун бутун бошли "гўзаллик индустрияси" ишлаб тургани туфайли эркакларнинг аёллар чиройини белгилашдаги ўлчов-талаблари жуда юқори бўлиб кетди.

Уйланиш масаласида мен ҳам кўп нарсага рози бўлишим жуда қийин кечди. Атрофимдаги қизларнинг аксарида экранлардаги гўзаликнинг ярми ҳам топилмасди.

Расулуллоҳ соллаллоҳи алайҳи васаллам айтганларига амал қилиб, динга муҳаббатли қизга уйланаман, деб ният қилгандим. Бироқ уйланишим мумкин бўлган қизнинг кўриниши ҳам ўзимга ёқиши керак эди.

Дини ва ҳулқи ҳақида энг яхши гаплар айтилган қизларнинг бирортаси кўриниши билан қалбимда "жиз" этавермасди.

Узоқ танловлардан кейин ва ниҳоят бир қизга уйландим. Аёлимни гўзал деб бўлмасди. Бироқ яхши инсон эканига шубҳа қилмасдим.

Тунларнинг бирида ёмонроқ туш кўриб уйғониб кетдим. Қарасам, ёнимда аёлим йўқ. Аста пайпаслаб телефонимни топдим ва соатга қарадим: ярим тун. Қизиқ, аёлим қаерда экан?

Ўрнимдан туриб, бошқа хонага чиқдим. Не кўз билан кўрайки, аёлим бир четда таҳажжуд намози ўқиётган эди. Овоз чиқармай кузата бошладим.

У ўзигина эшитадиган паст овозда Қуръон оятларини ўқиганча қоим турар экан, танаси Қуръон лаззатидан титрар, сажда ўрнига тикилган кўзларидан ёшлар оқарди.

Мен ҳеч қачон ҳаётимда бунчалик гўзал суратни кўрмагандим. Ҳеч қачон ожиза аёлим кўзимга бунчалик виқорли ва ҳайбатли кўринмаганди.

Ана шунда Расулуллоҳ соллаллоҳи алайҳи васалламнинг "Диндорини танлагин" деган ўгитларини чин маънода англадим. Ўша пайтда кўзларим биринчи марта ҳақиқий гўзалликни кўрди.

Ҳозир биров мендан бу масалада маслаҳат сўраса, Расулуллоҳ соллаллоҳи алайҳи васаллам ҳадисларини унга эслатар эканман, ўзимча айтаманки, баъзи ҳадисларни тушуниш учун уларни яшаб кўриш керак. Бу мана шундай ҳадислардандир. Яшаб кўрсангизгина унинг остидаги ҳикматларни англай оласиз".

Аллох барчага кўзларини қувонтирадиган жуфт ато қилсин!

Дўстларингизга ҳам улашинг
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#МУТОЛАА_ВАҚТИ

ҲАЙБАР

Йасор ўлдирилганидан ва унинг қотиллари ҳам жазоларини олганларидан уч кун ўтиб, Расулуллоҳ (с.а.в.) Ҳайбар қалъаси устига юришга тайёргарлик эълон қилдилар.

Ҳудайбия сулҳидан уч ой кечган эди. Хандақ жангининг сабабчилари — қаерга оёқлари етса, доим фитна-фасод чиқариб юрадиган яҳудийларнинг ниҳоят адабларини бериб қўйишнинг мавриди келди.

Орадан вақт ўтказиб юборилса, бу фурсат ичида улар Қурайш ила бир аҳдлашма тузиб олиши мумкин, унда жазоларини бериш оғирлашар эди.

Қисқа вақт ичида қўшин тўпланди. Ҳар хил хизматларни адо этиш умидида йигирмага яқин аёл ҳам кўнгилли ўлароқ бу қўшинга кирди. Уҳуд ғазотида қаҳрамонларча иштироқ этган Насиба, Анаснинг онаси Умму Сулайм ва мўминларнинг онаси Умму Салама (Оллоҳ барчаларидан рози бўлсин) ҳам улар орасида эдилар.

Икки юз нафари отлиқ, жами бир минг олти юз кишидан иборат қўшин ҳижрий еттинчи йилнинг бошида муҳаррам ойи охирларида Мадинадан чиқди. Сибаъ ибн Урфута (р.а.) Мадина волийи қилиб қолдирилди. Ўша кунлари Мадинага тижорат мақсадида келган Хусайл исмли бир мушрик йўлбошловчи этиб ёлланди.

Аҳмад Лутфий Қозончи “Саодат асри қиссалари”

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2022/1444 Ҳ. ЙИЛ, 27 АВГУСТ , ШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент шаҳри вақти билан)

ТОНГ - 04:20
ҚУЁШ - 05:44
ПЕШИН - 12:29
АСР - 17:08
ШОМ - 19:06
ХУФТОН -20:28

Улашинг
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
БИСМИЛЛАҲИР РОҲMАНИР РОҲИЙМ!

АЛЛОҲИМ, исмингла бошлаган ушбу кунимизга файзу баракот, Ўзингнинг розилигинг учун ихлосла қиладиган ибодатларимизга шижоат, матонат, сабот бер!

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!

Номаи аъмолингизга хайрла битиладиган кун бўлсин!..

@fitratuz