Fitrat.uz
12.6K subscribers
27.5K photos
4.63K videos
7 files
24.9K links
Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси Тошкент вилояти вакиллиги www.fitrat.uz расмий веб сайти канали.

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/fitratuz

Диний саволлар учун:
Тел: 781503344

Вакиллик рақами:
Тел: 951771454

Таклифлар учун
@fitratuzadminbot
Download Telegram
«ЗАНГИОТА» ЖОМЕ МАСЖИДИДА ЖУМА НАМОЗИ ШУКУҲИ

@fitratuz
МАВЪИЗА МАНЗУР БЎЛДИ

Аввал хабар берганимиздек, бугун Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов юртимизнинг жануб дарвозаси – Сурхондарёда бўлиб, жума намозига Термиз шаҳридаги «Ҳаким Термизий» жоме масжидига ташриф буюрдилар.

Жума намозидан аввал мўмин-мусулмонларга «Бир ҳадис шарҳи: “....биздан эмас” ҳадислар туркуми» мавзусида гўзал мавъиза қилиб бердилар. Маъруза савол-жавобларга уланиб кетди.

Устознинг ташрифлари мўмин-мусулмонлар учун ҳар жиҳатдан самарали кечмоқда.

Дўстларингизга ҳам улашинг
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

🎞 КИМ АЛДАСА-У БИЗДАН ЭМАС!

🎙 Жасурбек домла Раупов,
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Сурхондарё вилояти Термиз шаҳар «Ҳаким Термизий» жоме масжидидаги жума мавъизаси

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Ислом_тарихи

ВАҲШИЙНИНГ БЎЙНИНИ СИНДИРГАН ТАҚВО!
Ҳижрий 262 йиллар!
(1-қисм)
Бу даврда Мисрда, асл Бухоролик Аҳмад ибн Тулун подшоҳ бўлган. У замонда Мисрда энг тақводор, ўз замонасининг билимдони ва зоҳиди Шайх Абул Ҳасан (асл исми Буннон ибн Муҳаммад) ҳам яшар эди.

Бир куни мана шу шайх, Миср подшоси Аҳмад ибн Тулунга қарши бир фатво чиқарди. Буни эшитган подшоҳ Аҳмад ибн Тулун тезда шайхга аскарларини юбориб, уни саройга олиб келишни буюрди. Шайхни саройга олиб келгач, подшоҳ шайхдан фатвосини қайтиб олишни сўради.

Шайх эса бундан бош тортди. Ўша пайтдаги Мисрлик ҳукмдорларнинг урфига кўра, подшоҳга итоат қилмаган кишини, бир неча ҳафта оч бўлган шернинг қафасига киритиб юборар ва унинг оч шерга тириклай ем бўлишини бутун халққа томоша қилдириб, шу йўл билан халқни подшоҳга қарши чиқишдан қайтариб турар эди.

Подшоҳ Аҳмад ибн Тулун ҳам шайх Абул Ҳасанни мана шундай қилмоқчи бўлиб, халқни тўплаб, бир неча ҳафта оч турган шернинг қафасига киритиб юборди...

✍️Муҳаммадрасул домла Тошпўлатов
@fitratuz
#МУТОЛАА_ВАҚТИ

Туяларни ўтлатгани кетган Амр ибн Умаййа билан Мунзир ибн Муҳаммад бўлиб ўтган воқеалардан бутунлай хабарсиз эдилар. Қайтиш чоғида биродарлари қўнган макон тепасида қушлар учиб юрганини кўришди.
—Кўряпсанми ана у калхатларни?
—Нима бўлиши мумкин?
—Билмадим, бир сабаби бордир...
—Нима бўлса ҳам тезроқ борайлик.
Улар туяларни олдиларига солиб, юриб кетишди.
—Негадир, ичим ғаш бўляпти.
—Гапирма, менга ҳам шундай туюляпти.

Бир оздан кейин олдиларидан чиққан хотин уларга аччиқ хабарни етказди. Пастга қарашди. Жанг тамом бўлган, мушриклар ўликлар атрофида айланиб юришарди. Ҳамроҳлари ерда чўзилиб ётишибди. Улар бундай зарбани ҳеч ҳам кутишмаган эди.
— Энди нима қиламиз?

Ҳамроҳларнинг мунгли кўзлари бир-бирига умидсиз тикилди.
— Бориб Пайғамбаримизга хабар берайлик.
— Мсн бошқача фикрдаман, эй Амр! Дўстларимизни бу ҳолда кўриб туриб, кетолмайман. Мен ҳам уларга ўхшаб жанг қиламан, уларга ўхшаб шаҳид бўлишни истайман.

Гапни чўзиб ўтиришмади. Икковлари видолашгач, Мунзир пастга туша бошлади. Қиличини қўлга олиб, дарҳол ҳужумга ўтди. Жанг узоқ давом этмади. У ҳам оғир зарбадан қулаб, қонга беланди. Дўстлари қаторидан жой олди.

Амр бу саҳнани кўзёши тўкиб юқоридан кўриб турарди.
—Ана, яна биттаси тепадан қараб турибди.
—Тутинглар уни.
Ҳамма бирдан Амр турган тепаликка қараб югурди. Дарҳол тутиб олиб, қўл-оёқларини боғлашди. Амир ибн Туфайлнинг ҳузурига олиб келишди.
— Шунча ҳамроҳларингни ўлдирганимизни кўриб нима учун қочиб кетмадинг?
—Мен Мудор қабиласиданман.
—Тушунарли.

Амир ибн Туфайл бу сўзни «мудорлик мудорликка қилич кўтармайди» деган маънода тушунди. Қўлига қайчи олиб, Амрнинг пешонасидан сочини тутамлади ва кесди.
— Онамнинг қасами бор эди. Унинг номидан сени озод қиламан, бор, йўлингга кетавер.

Амр афв қилингач, улардан узоқлашди ва бўлган воқеани Расулуллоҳга (с.а.в.) хабар қилиш учун Мадинага йўл олди.

Аҳмад Лутфий Қозончи “Саодат асри қиссалари”

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2022/1443 Ҳ. ЙИЛ, 19 ФЕВРАЛЬ ШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент шаҳри вақти билан)

ТОНГ - 05:56
ҚУЁШ - 07:13
ПЕШИН - 12:42
АСР - 16:19
ШОМ - 18:03
ХУФТОН -19:18

Улашинг
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA