This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Савол_жавоб
"ЧЕКСИЗ ИНТЕРНЕТ"ДАН ФОЙДАЛАНИШДА ИСРОФ БОРМИ?
CАВОЛ:
Уйимизда "WiFi" қурилмаси бор. Ойлик тўлов сифатида 100.000 сўм тўлаймиз ва "Чексиз" интернет тўпламига эга бўламиз. Қизиғи шундаки, кўп миқдорда фойдалансак ҳам, кам ишлатсак ҳам, барибир шунча тўлов қиламиз. Бунда ҳам исроф борми?
ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Албатта, ҳар бир ишда исроф бор. Гарчи “Чексиз интернет” имкониятига эга бўлсангиз ҳам, беҳуда кетган вақтингиз ва на дунёвий, на ухровий фойдаси бўлмаган нарсалар учун ишлатган мегабайтларингиз сабабли жавобгар бўласиз.
Ибн Можа ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда: “Гарчи анҳор бўйида бўлсанг ҳам сувни исроф қилма! – дейилади. Яна бир ҳадисда: “Эй, Аллоҳнинг Расули! Таҳоратда ҳам исроф борми? – деб сўралади. Расулуллоҳ: "Ҳа. Ҳар бир нарсада исроф бор!” деб жавоб берадилар”. (Имом Ҳоким ва Ибн Асокир ривояти.) Валлоҳу аълам.
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
Дўстларингизга ҳам улашинг:https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Солиҳлар_гулшани
АЛЛОҲНИ ЯХШИ КЎРГИН, УНДАН ҚЎРҚҚИН!
Абдуллоҳ ибн Иброҳим Қурайшийдан ривоят қилинади: «Аббос ибн Абдулмутталибнинг ўлими яқинлашгач, у ўғилларига шундай васият қилди: «Ўғлим Абдуллоҳ! Аллоҳга қасам, мен бу ўлим билан йўқ бўлиб кетмайман, балки абадий ҳаётга кўчиб ўтаман. Сенга Аллоҳни ва Унинг тоатини яхши кўришни, Аллоҳдан ва Унга маъсият қилишдан қўрқишни васият қиламан. Агар васиятимга амал қилсанг, ўлим қачон келса ҳам ундан қўрқмайсан. Сени Аллоҳга топширдим, болажоним». У ушбу сўзларни айтиб, қиблага юзланди-да: «Лаа илааҳа иллаллоҳ», деб жон таслим қилди».

«Солиҳлар гулшани»
Дўстларингизга ҳам улашинг:https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
🌙 Муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Қозоғистондаги халқаро анжуманда қатнашадилар
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари халқаро анжуманда қатнашиш учун Қозоғистон республикасига ташриф буюрадилар.
Муфтий ҳазратлари илк хориж сафарлари чоғида Қозоғистон Республикаси Нурсултон шаҳрида ўтказиладиган “Мустақил Қозоғистон ва Ислом қадриятлари” номли халқаро илмий-амалий анжуманда иштирок этадилар.
🌙 Нуфузли халқаро анжуманда Туркия Республикаси Диёнат ишлари бошқармаси раиси, доктор Али Эрбош, Россия Федерацияси мусулмонлари диний идораси раиси, муфтий Шайх Равил Гайнутдин, Россия мусулмонлари Марказий диний идораси раиси, Шайх-ул Ислом, муфтий Талгат Сафо Тажуддин, Қирғизистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Замир ҳожи Ракиев, Тожикистон ислом маркази раиси, муфтий Саидмукаррам Абдуқодирзода ҳазратлари, Мўғилистон мусулмон ташкилотлари иттифоқи раиси Ҳадис Ботирбек ҳожи, Қозоғистондаги “Нур-Муборак” Миср ислом маданияти университети ректори Муҳаммад аш-Шаҳҳат ал-Жиндий сингари Ислом оламининг мартабали уламолари қатнашиши кўзда тутилган.
🔸Халқаро анжуман фаолиятини сайт ва ижтимоий тармоқларимиз орқали кузатиб боринг.
@muslimuzportal | @fitratuz | @diniysavollar

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
Muslim.uz #Халқаро_анжуман #Муфтий@muslimuzportal | @fitratuz | @diniysavollar
“Бобохон ота” масжидига илк ғишт қўйилди
Маърифат маскани бўлган масжидларимиз тобора обод бўлиб боряпти. Бунинг учун Аллоҳ талога қанча кўп шукр қилсак – кам.
Ўрта Чирчиқ туманидаги “Бобохон ота” жоме масжидининг янги биносига илк ғишт қўйиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда туман бош имом-хатиби Жамолиддин домла Туронов билан биргаликда маҳалла фаоллари, кайвонилар, саховатпеша ҳомийлар иштирок этди.
Масжиднинг 400 кишига мўлжалланган эски биноси вақт ўтиши билан намозхонларга торлик қилиб қолган эди. Шуни инобатга олиб ҳамда аҳолининг таклиф ва тавсиялари асосида янги жоме қурила бошланди.
Янги масжид фаолият бошлагач, бир вақтнинг ўзида бу ерда 2 минг киши ибодатларни адо этади. Янги жомега монанд тарзда барпо этилаётган замонавий таҳоратхона ишга тушгач эса 30-35 киши поклана олади.
Аллоҳ таоло янги жомени тез ва қисқа фурсатда фойдаланишга топширилишини насиб айласин!
Дўстларингизга ҳам улашинг:

КЎЧАТ ЭКИБ, БОҒ БАРПО ЭТАЙЛИК!
Кўчат экиб боғ барпо этиш, атроф-муҳитни тоза-озода сақлаш халқимизнинг асрлар синовидан ўтган миллий қадриятларидир. Зеро, аждодларимиз оилада янги туғилган ўғил болага атаб ерга ниҳол қадаган. Чунки бу ниҳол кун келиб ўғил бола уйланганиши арафасида унинг учун янги уй қуришда ишлатилган.
Бугун ана шу эзгу анъана давом этиб, муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуслари билан умуммиллий ҳаракатга айланди. Айни кунларда юртимиз бўйлаб “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида дарахт экиш бўйича “долзарб 40 кунлик” давом этяпти. Бу 10 декабргача давом этади.
Батафсил 👇
https://fitrat.uz/kuchat-ekib-bo-barpo-etajlik/

Fitrat.uz
КЎЧАТ ЭКИБ, БОҒ БАРПО ЭТАЙЛИК!
Кўчат экиб боғ барпо этиш, атроф-муҳитни тоза-озода сақлаш халқимизнинг асрлар синовидан ўтган миллий қадриятларидир. Зеро, аждодларимиз оилада янги туғилган ўғил болага атаб ерга ниҳол қадаган...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Абдуллоҳ Зулбажодайн ва илоҳий муҳаббат
Агар қалбда илоҳий ишқ жазбаси бўлса, Аллоҳ таоло у ошиққа қадру қиммат ато қилади. Шундай зотлардан бири Абдуллоҳ Зулбажодайн розияллоҳу анҳу эдилар. Ул зот ёш саҳобалардан эдилар. Мадинадан озгина узоқликдаги қишлоқлардан бирида яшар эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадинага ҳижрат қилганларида, у зот келиб қариндошларидан яширинча имон келтирадилар. Уйларига қайтадилар, лекин қуёшни этак билан ёпиб бўлмаганидек, муҳаббатни ҳам яшириб бўлмайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам зикр қилинганида, у зотни бир ажиб ҳис чулғаб олар эди.
Уйдагилари бундан хабар топиб, у зотга азиятлар етказишади. Амакилари у зотдан имон келтирганликларини сўраганида, у зот “ҳа”, деб жавоб берадилар. Шунда амакилари: “Сенинг икки йўлинг бор ё имонингга содиқ туриб уйни тарк этасан ёки биз билан яшаб, бизнинг илоҳларимизга ибодат қиласан”, деб шарт қўядилар. Шунда Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу бир сония ҳам ўйлаб ўтирмасдан: “Мен уйни ташлаб кета оламан. Лекин Аллоҳнинг динини ташлай олмайман”, деб айтадилар. Амакиси ўласа қилиб уриб, ҳатто кийимларини тортиб олади. У зот умуман кийимсиз қоладилар. Она барибир она-да, оналари ҳеч нима дея олмаса ҳам, барчасини ичга ютиб, у зотга ёпинчиқларини берадилар.
Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу уни иккига бўлиб, бири билан авратларини, иккинчиси билан баданларини ёпиб оладилар. Шунинг учун у зот “Зулжабодайн” яъни, икки ёпинчиқли номи билан машҳур бўлганлар.
Имом Раббоний Мужаддид Алфи Сонийнинг бундай байтлари бор:
Ишқ ки аташ ка жаб шуъла утҳа,
Ма сува, маъшуқ саб кужҳ жал гайа.
Таржимаси:
Ишқ оташи аланга олса бас қачон
Маъшуқдан бошқаси куйиб кул бўлади тамом
Шайх Зулфиқор Аҳмад НАҚШБАНДИЙ
"ИЛОҲИЙ ИШҚ" китобидан

#МУТОЛАА_ВАҚТИ
* * *
— Тўхтанглар, қаерга боряпсизлар? — деб бақириб қолди кимдир. Бу овоз Мирбоъ ибн Ҳайзи исмли шу ерлик кўзи ожиз бир одамники эди. Қўшин унга тегишли бўлган даладан ўтаётганини сезиб қолгани учун бақираётган эди у.
— Сен Оллоҳнинг пайғамбари бўлсанг ҳам, менинг еримдан рухсатсиз ўтишга ҳаққинг йўқ!
— Тинчлан, эй одам, биз душман билан жанг қилишга боряпмиз.
Мирбоъ ҳеч кимга қулоқ солгиси йўқ эди. Ҳовучидаги тупроқни совураркан:
— Бу тупроқни сендан бошқасига сочмаслигимни билиб қўй, эй Муҳаммад, — дерди.
Баъзилар унинг устига ташланишди. Адабини бериб қўймоқчи бўлишди. Абдул Ашҳал қабиласидан Саъд ибн Зайд унга етиб, қўлидаги найза билан бошига солди. Воқеага дарҳол Расули акрам (с.а.в.) аралашдилар:
— Қўйинглар, бу одам кўр... Кўзи ҳам кўр, қалби ҳам кўр, — дедилар.
Мирбоънинг қабиладошларидан бир неча киши унинг ёнини олиб чиқишди. Жанжал нақд бўлиб қолди. Шу пайт Усайд ибн Худайр олға отилди:
— Уришсак, уришаверамиз. Аммо у одам Расулуллоҳ жанобимизга нима деганини эшитмадиларингми? —дея бақирди.
Расулуллоҳ (с.а.в.) Усайдни тинчлантирдилар, сўнгра қўшинга йўлда давом этишни буюрдилар. Ниҳоят, Қурайш қабиласини четлаб, Уҳуд тоғига етиб келинди. Қўшин тоққа орқа қилиб, Мадинага юзланган ҳолда қароргоҳ қурди.
Жаноби Пайғамбар мохир найзачилардан эллик кишини айириб, Абдуллоҳ ибн Жубайрни уларга бошлиқ қилиб тайинладилар ва «Айнайн» деб аталган йўлни кўрсатиб, бундай дедилар:
— Сизнинг вазифангиз бизни орқадан муҳофаза қилишдир. Орқа томондан келиши эҳтимол бўлган отлиқларни найза отиб қайтаринг. Жангда енгсак ҳам, енгилсак ҳам, менинг кўрсатмамсиз жойингиздан бир қадам жилманг. Душманни олдимизга солиб қувганимизни, ўлжа йиғишга тушганимизни кўрсангиз ҳам, мен одам юбормагунимча бу ердан қимирламанг. Улар бизни мағлуб этиб, жасадларимиз устига қушларнинг қўнганини кўрсангиз ҳам, мен амр килмагунимча жойингизни ташлаб кетмаслигингиз лозим! — деб қаттиқ тайинладилар.
Аҳмад Лутфий Қозончи “Саодат асри қиссалари”

“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)
2021/1443 Ҳ. ЙИЛ, 25 НОЯБР ПАЙШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент шаҳри вақти билан)
⏰ ТОНГ - 06:01
⏰ ҚУЁШ - 07:23
⏰ ПЕШИН - 12:15
⏰ АСР - 15:16
⏰ ШОМ - 16:59
⏰ ХУФТОН -18:18
Улашинг
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
2021/1443 Ҳ. ЙИЛ, 25 НОЯБР ПАЙШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент шаҳри вақти билан)
⏰ ТОНГ - 06:01
⏰ ҚУЁШ - 07:23
⏰ ПЕШИН - 12:15
⏰ АСР - 15:16
⏰ ШОМ - 16:59
⏰ ХУФТОН -18:18
Улашинг
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
ОДОБ – ИНСОН ЗИЙНАТИ
Инсонни юксакларка кўтарадиган, унинг обрў-эътиборини ошириб, элда азиз қиладиган нарса бу одобдир. Одобли инсондан фаришталар ҳам ҳаё қилишини ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳу мисолида яхши биламиз.
Куни кеча, 24 ноябрь куни Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов Тошкент шаҳри Олмазор туманидаги “Имом Бухорий” масжидига ташриф буюрдилар.
Хуфтон намозини жамоат билан бирга адо этгач, намозхонларга “Одоб мўминнинг зийнати”, мавзусида маъруза қилиб, жумладан, бундай дедилар:
– Одоб-ахлоқ, ҳаё-ибо, ор-номус, диёнат каби боқий қадриятлар халқимиз бой маънавиятининг ажралмас қисмига айланиб кетган. Афсус, бугунги мураккаб шароитда “оммавий маданият” ниқоби остида ёшларимизга турли ёт ғоялар, маънавий бузуқлик ва ахлоқсизликларни тарғиб этишга чиранаётган айрим ғаламислар айнан ана шу бобомерос қадриятларимизга болта уришга уринаётгани сир эмас.
Ана шундай шароитда ёши улуғ инсонлар ҳар доимгидан ҳам ҳушёр бўлиши шарт. Бунинг учун, аввало, биз коинот султони Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муборак умр йўлларига мурожаат қилишимиз керак. У зот жаҳолат ботқоғига ботган кишиларни ўз одоблари билан башариятнинг энг улуғ инсонларига айлантирдилар. Бежиз ҳадиси шарифда: “Мен гўзал ахлоқларни маромига етказиш учун келдим”, дейилмаган (Имом Молик ривояти).
Имом Моликнинг суюкли шогирди Шайх Абдураҳмон Қосим илм билан амал ҳақида гапира туриб: “Мен йигирма йил Имом Молик раҳматуллоҳи алайҳнинг ҳузурида юрдим. Шундан ўн саккиз йилида у зотдан одоб ўргандим, икки йил илм олдим. Энди афсусланаманки, ўша икки йилда ҳам одоб ўрганишим лозим экан”, деган.
Дарҳақиқат, инсон одоби билан азиз, яхши хулқ инсон зийнатидир. Шу боис ҳар биримиз аввало набавий хулқ билан ахлоқланишимиз зарур...»
Маърифий суҳбат савол-жавобларга уланиб кетди.
@fitratuz

#Ҳадис
Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Агар биронтангиз ризқидан қочмоқчи бўлса ҳам, албатта (ризқи) уни худди ўлими таъқиб этганидек қувиб етади”.
Имом Табароний ривояти.
Дўстларингизга ҳам улашинг
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Агар биронтангиз ризқидан қочмоқчи бўлса ҳам, албатта (ризқи) уни худди ўлими таъқиб этганидек қувиб етади”.
Имом Табароний ривояти.
Дўстларингизга ҳам улашинг
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Нур-Султон шаҳридан махсус хабар: Муфтий Нуриддин домла ҳазратлари халқаро анжуманда қатнашиш учун етиб келдилар
🔸2021 йил 25 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Қозоғистонда ўтказиладиган “Мустақил Қозоғистон ва Ислом қадриятлари” номли халқаро илмий-амалий конференцияда иштирок этиш учун Нур-Султон шаҳрига етиб келдилар. Муфтий ҳазратларини Қозоғистон муфтийси ноиби Сансизбай домла Қурбонов, Чимкент бош имом-хатиби Бакдаулет домла Aбдираҳманов, Чимкент ноиб имоми Бекаидар Кимбатовлар кутиб олишди.
✅ Бугун куннинг биринчи ярмида Муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Қозоғистон мусулмонлари идораси раиси, бош муфтий, Наврўзбай ҳожи Тағанули жаноблари билан ўзаро мулоқот ўтказишлари режа қилинган. Куннинг иккинчи ярмида эса Нур-Султон шаҳрида жойлашган “Rixos President” меҳмонхонасида “Мустақил Қозоғистон ва Ислом қадриятлари” номли халқаро илмий-амалий конференцияда иштирок этиб, нутқ сўзлашлари кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ушбу нуфузли тадбирда Россия Федерацияси мусулмонлари диний идораси раиси, муфтий Шайх Равил Гайнутдин, Россия мусулмонлари Марказий диний идораси раиси, Шайх-ул Ислом, муфтий Талгат Сафо Тажуддин, Қирғизистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Замир ҳожи Ракиев, Тожикистон ислом маркази раиси, муфтий Саидмукаррам Абдуқодирзода ҳазратлари, Мўғилистон мусулмон ташкилотлари иттифоқи раиси Ҳадис Ботирбек ҳожи, Қозоғистондаги “Нур-Муборак” Миср ислом маданияти университети ректори Муҳаммад аш-Шаҳҳат ал-Жиндий сингари Ислом оламининг мартабали уламолари, муфтийлари, экспертлари ва маҳаллий йирик дин пешволари қатнашиши кўзда тутилган.
🔸Халқаро анжуман фаолиятини сайт ва ижтимоий тармоқларимиз орқали кузатиб боринг.
@muslimuzportal | @fitratuz | @diniysavollar
🔸2021 йил 25 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Қозоғистонда ўтказиладиган “Мустақил Қозоғистон ва Ислом қадриятлари” номли халқаро илмий-амалий конференцияда иштирок этиш учун Нур-Султон шаҳрига етиб келдилар. Муфтий ҳазратларини Қозоғистон муфтийси ноиби Сансизбай домла Қурбонов, Чимкент бош имом-хатиби Бакдаулет домла Aбдираҳманов, Чимкент ноиб имоми Бекаидар Кимбатовлар кутиб олишди.
✅ Бугун куннинг биринчи ярмида Муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Қозоғистон мусулмонлари идораси раиси, бош муфтий, Наврўзбай ҳожи Тағанули жаноблари билан ўзаро мулоқот ўтказишлари режа қилинган. Куннинг иккинчи ярмида эса Нур-Султон шаҳрида жойлашган “Rixos President” меҳмонхонасида “Мустақил Қозоғистон ва Ислом қадриятлари” номли халқаро илмий-амалий конференцияда иштирок этиб, нутқ сўзлашлари кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ушбу нуфузли тадбирда Россия Федерацияси мусулмонлари диний идораси раиси, муфтий Шайх Равил Гайнутдин, Россия мусулмонлари Марказий диний идораси раиси, Шайх-ул Ислом, муфтий Талгат Сафо Тажуддин, Қирғизистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Замир ҳожи Ракиев, Тожикистон ислом маркази раиси, муфтий Саидмукаррам Абдуқодирзода ҳазратлари, Мўғилистон мусулмон ташкилотлари иттифоқи раиси Ҳадис Ботирбек ҳожи, Қозоғистондаги “Нур-Муборак” Миср ислом маданияти университети ректори Муҳаммад аш-Шаҳҳат ал-Жиндий сингари Ислом оламининг мартабали уламолари, муфтийлари, экспертлари ва маҳаллий йирик дин пешволари қатнашиши кўзда тутилган.
🔸Халқаро анжуман фаолиятини сайт ва ижтимоий тармоқларимиз орқали кузатиб боринг.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
Muslim.uz #Халқаро_анжуман #Муфтий@muslimuzportal | @fitratuz | @diniysavollar
#Савол_жавоб
ҚАРИНДОШНИ НАФАҚАСИЗ ТАШЛАБ ҚЎЙИШ?
CАВОЛ:
Тақдир тақозоси билан турмушимдан ажрашиб, қизлик уйимга келиб қолдим. Отам вафот этганлар, онам кексалар. Қизлик уйимда акам ва унинг оиласи билан бирга яшашга тўғри келмоқда. Акам шу уйда яшаётганимдан норози. Ҳатто қозонини ҳам алоҳида қилиб олган. Мен беморлигим сабабли ўзим ишлаб, таъминотим учун пул топишга имконим йўқ. Саволим шуки, шу ҳолатимда менга нима деб маслаҳат берасиз.
ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аллоҳ таоло кимларга нафақа қилиш кераклиги ҳақида шундай марҳамат қилган. “Нафақа қилган яхшилигингиздан ота-оналарга, яқин кишиларга, етимларга, мискинларга ва ватангадоларга бўлсин. Қандай яхшилик қилган бўлсангиз, албатта, Аллоҳ уни билувчидир...” ("Бақара" сураси, 215-оят).
Нафақага лойиқлар ичида бекорга ота-онадан кейин яқин қариндошлар зикр қилинаётгани йўқ. Инсон табиати ўзи шуни тақозо қилади. Ўзидан кейинги биринчи ҳакдор ота-онаси бўлади. Шунингдек, яқин кишилар, қариндошлар ҳақдорлик жиҳатидан бошқалардан устунлар. Нафақа қилиш худди шу тартибда бўлиши лозимлиги Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ҳадисларида ҳам зикр қилинган. Жобир ибн Абдуллоҳ разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом бир кишига: "Садақа қилишни ўзингдан бошла, ортиб қолса аҳлингга қил, агар аҳлингдан ҳам ортиб қолса, қариндошларингга қил, агар қариндошларингдан ҳам ортиб қолса, улардан бошқаларга ва ҳоказо", деганлар (Имом Муслим ривояти).
Исломда аёл киши ҳеч қачон нафақасиз қолмайди. Қиз боланинг нафақаси отага вожиб. Турмушга чиққан бўлса, эри унинг еб-ичиши, кийими ва масканини таъминлаб беришга масъул саналади. Агар аёлнинг эри бўлмаса, унинг таъминоти отасига, агар отаси бўлмаса ака ёки укаларининг зиммасига юкланади. Агар уларнинг имкониятлари бор бўла туриб, аёл қариндошларини нафақасиз ташлаб қўйсалар, гуноҳкор бўладилар. Бу хусусда Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи вассаллам ҳадисларининг бирида: “Киши ўз қарамоғидагиларини нафақасиз ташлаб қўйиши унинг қаттиқ гуноҳкорлигига кифоя қилади”, дея марҳамат қилганлар (Имом Абу Довуд ривояти). Валлоҳу аълам.

🕌 Таниқли уламоларнинг пойтахт масжидларига бугунги ташриф режаси
Бугун, 25 ноябр куни юртимизнинг бир гуруҳ таниқли уламолари Тошкент шаҳридаги масжидларга ташриф буюриб,🔸пешин ва хуфтон намозларини жамоат билан бирга адо этиб, мўмин-мусулмонларга маърифий суҳбат қилиб беришади.
Қуйида уламолар ☀️пешин ва 🌙хуфтон намозларига борадиган масжидлар рўйхати билан танишишингиз мумкин:
✅ Учтепа тумани
🕌Иброҳим домла Иномов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари –
☀️пешинга “Абу Ҳанифа” масжидига;
✅Шайхонтоҳур тумани
🕌 Муҳаммадаюб домла Ҳомидов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси бўлим мудири –
🌙 хуфтонга “Фотимаи Заҳро” масжидига;
✅ Чилонзор тумани
🕌 Жасур домла Раупов, Тошкент вилояти бош имом-хатиби –
🌙 хуфтонга “Бўта Бува” масжидига;
🤲 Аллоҳ таоло уламоларимизнинг суҳбатларини манфаатли ва давомли қилсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилояти вакиллиги Матбуот хизматиДўстларингизга ҳам улашинг: