Таҳажжуд намози
Бу намознинг ози икки, кўпи саккиз ракатдир. Аллоҳ таоло: «Кечасида таҳажжуд (намози) қил, сенга нофила бўлур. Шоядки, Роббинг сени Мақоми маҳмудда тирилтирса», деган (Исро сураси, 79-оят).
Ушбу оят ила таҳажжуд намозига тарғиб қилиш Қуръонда келгани эслатилмоқда. Кечаси бир ухлаб туриб ўқиладиган намоз «таҳажжуд намози» деб аталади. Шунингдек, бу намоз «қиём намози» деб ҳам аталади. Аввал бошида бу намоз вожиб бўлган эди, бир йилчадан кейин вожиблиги насх қилинган.
Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларга кечанинг қиёми лозимдир. Чунки у сизлардан олдинги солиҳларнинг одатидир. У Роббингизга қурбатдир, ёмонликларга каффоротдир, гуноҳларни қайтарувчидир», дедилар». Бошқа бир ривоятда: «У жисмдан дардни қувувчидир» ҳам дейилган.
Термизий, Аҳмад ва Ҳоким ривоят қилган.
Нафл намозларининг энг афзали таҳажжуд ҳисобланади. Чунки бу намоз ҳамма ухлаб ётган вақтда ўқилгани учун риёдан узоқ, ихлосга яқин бўлади.
Изоҳ: таҳажжуд хуфтондан сўнг ухлаб, кечанинг иккинчи ярмида бедор бўлишдир. Уйғонишига ишончи бўлмаса, хуфтон намозидан кейин ўқиб олса ҳам жоиз. Раддул муҳтор соҳиблари таҳажжуд намозига: «Ҳар бир хуфтондан кейин ўқилган намоз» деб таъриф берган. Афзали эса бир ухлаб туриб ўқишдир.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг
"Мўминнинг меърожи" китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Аллоҳнинг_исмлари_ва_сифатлари
АЛЛОҲНИНГ ИСМЛАРИ ВА СИФАТЛАРИ
«Ал-Мубдиъ» — Барча нарсаларни аввал бошдан бор қилган Зот.

Сунний ақийдалар
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Дўстларингизга ҳам улашинг:https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Исо алайҳиссаломнинг ҳаёлари
Барча инсонлар жамланиб, Исо алайҳиссаломнинг ҳузурларига борганда, у зот: “Узр сўрайман ва сизлар сўраган ишни қила олмайман. Сизлар Аллоҳнинг ҳабиби Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига боринглар. У зот Аллоҳнинг шундай бандасики, Аллоҳ таоло унинг аввалгию охирги гуноҳларини кечирган”, дейдилар.
"Шарм ва ҳаё” китобидан
Дўстларингизга ҳам улашинг:

#МУТОЛАА_ВАҚТИ
Мадина масжидида дўстлари билан суҳбат қуриб ўтирган Ҳазрати Умар (р.а.) бир иш билан ташқарига чиқди. Қараса, шу атрофга бир туя энди чўктирилаётган экан. Туя эгасини танигандай бўлди. Сал яқин борди, диққат билан боқди.
— Сен Умайр эмасмисан? — деб сўради.
— Ҳа, мен Умайрман.
Жин каби, шайтон каби бир одам сифатида машҳур эди у. Экмасдан ейман дейдиган, тегирмондан бутун чикадиган одамлар тоифасидан эди.
Ҳазрати Умарнинг хаёлидан: «Бу одам яхшилик билан келмаганов», деган ўй ўтди.
Ўша заҳоти ичкари қайтиб кирди.
— Ё Набийаллоҳ, Умайр ибн Ваҳб келибди. Бу одам яхши ниятда келмайди, — деди.
— Уни бу ёққа олиб кир, — дедилар Расули акрам.
Ҳазрати Умар, кейин кутилмаган бирор можаро чиқмасин тағин, дея Умайрни маҳкам ушлаб, ичкари олиб кирди.
— Нима сабабдан келдинг, эй Умайр?
— Ўғлимга бир яхшилик қилишларингизни илтимос қилиб келдим.
— Ёнингдаги қиличчи?
— Қилич бизга фойда бердими?..
— Сафвон ибн Умаййа билан Ҳижрда қилган аҳд ҳақида нима дейсан?
Умайр тили орқасига тортиб кетгандек бўлди.
— Қанақа аҳд? — деди зўрға.
Жаноби Расулуллоҳ (с.а.в.) унга Сафвон билан ораларида кечган ўша келишувни гапириб бердилар:
— Сен Сафвон ибн Умаййага бундай дединг: «Бадрда бунчалик одамимиз ўлганидан кейин ортиқ яшашнинг қизиғи қолмади. Қарздорман, аммо тўлашга ҳеч вақоим йўқ. Мендан кейин фарзандларим қийналмаганида эди, бориб Муҳаммадни ўлдирар эдим», дединг. Сафвон сенинг бу сўзларингга жавобан: «Агар сен бу ишни қилсанг, мен қарзингни ўтайман, болаларингга қараб тураман», деди. Шу тарз яшириндан-яширин келишиб олдиларингиз ва сен мени манави қилич билан ўлдиришниятида келгансан.
Умайр ҳайронлик ичра тинглар эди. Охирида эсини йиғди ва деди:
— Ҳа, эй Муҳаммад, воқеа худди сен айтгандек бўлди. Сафвон иккаламиз бу гап-сўзларни ҳеч ким эшитмайдиган даражада хуфиёна қилган эдик. Энди мен ҳам ишонаманки, сен ҳақиқатан пайғамбар экансан, — деди ва шаҳодат калималарини айтди.
Аҳмад Лутфий Қозончи “Саодат асри қиссалари”

“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)
2021/1443 Ҳ. ЙИЛ, 6 СЕНТЯБР ДУШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент шаҳри вақти билан)
⏰ ТОНГ - 04:35
⏰ ҚУЁШ - 05:54
⏰ ПЕШИН - 12:26
⏰ АСР - 16:55
⏰ ШОМ - 18:50
⏰ ХУФТОН -20:07
Улашинг

#Оят
Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
«Агар қишлоқлар аҳллари иймон келтирганларида ва тақво қилганларида эди, Биз, албатта, уларга осмону ердан баракотларни очиб қўяр эдик. Лекин улар ёлғонга чиқардилар, бас, уларни қилган касблари туфайли тутдик.»

(Аъроф сураси 96-оят).
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| InstagramДўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#ҲАДИС
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мўминга тикон кириши ва ундан юқорироқ мусибат етса ҳам, албатта, Аллоҳ ўша туфайли унинг даражасини кўтаради ва гуноҳини ювади», дедилар».
Термизий ва Муслим ривоят қилган.
Дўстларингизни таклиф қилинг:

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Савол_жавоб
ИПАКДАН БЕЗАК БЕРИЛГАН ДЎППИЛАРНИ КИЙИШ
CАВОЛ:
Ипакдан безак берилган, масалан Андижон, Чуст дўппиларини кийиш ҳукми қандай?
ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ипак матолар эркаклар учун ҳаром қилинган. Оз миқдорда бўлса жоиз.
Мухтасарул виқоя китобида шундай дейилади:
َلاَ يَلْبَسُ الرَّجُلُ حَرِيراً إلاّ قَدْرَ أَرْبَعَةِ أصابِعٍ
"Эркаклар ипак киймайди, фақат тўрт бармоқ (эни ўрнича) миқдорда бўлса кийиш жоиз".
Безак сифатида ишлатиладиган ипакнинг миқдори жуда ҳам оз бўлгани учун жоиз бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
Дўстларингизга ҳам улашинг:https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Солиҳлар_гулшани
У ЗОТГА МЕНДАН САЛОМ АЙТ
Яҳё ибн Саъид айтади: «Уҳуд жанги куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким менга Саъд ибн Рабиъ ҳақида хабар келтиради?» дедилар. Бир киши: «Мен, эй Аллоҳнинг Расули», деди ва бориб, жасадлар орасини айланди. Жасадлар орасидан кимнидир қидириб юрган кишини кўрган Саъд ибн Рабиъ унга қараб, «Нима қиляпсан?» деди. У Саъдни топганидан хурсанд бўлиб, «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам мени сиз ҳақингизда хабар олиб келиш учун юбордилар», деди. Саъд ибн Рабиъ: «Бориб, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга мендан салом айт. Ўн икки жойимдан яраланганимни, аъзойи баданим тешилиб кетганини, ўликлар орасида ётганимни айт. Қавмингга етказгинки, агар улардан бирортаси тирик бўлатуриб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўлдирилсалар, Аллоҳнинг ҳузурида уларга узр йўқ», деди.

«Солиҳлар гулшани»
Дўстларингизга ҳам улашинг:https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Ақида
ТАҲОВИЙЯ АҚИДАСИНИНГ ЕНГИЛ ШАРҲИ
90-матн: Жаннат билан дўзах яратилган. Улар ҳеч қачон йўқолиб йўқ бўлмайдилар. Зеро, Аллоҳ таоло жаннат билан дўзахни махлуқотларини яратишидан аввал яратди ва уларга аҳллар (яъни жаннатга кирадиган солиҳларни ва дўзахга кирадиган кофирлар ҳамда фосиқларни) яратди. Ул зот махлуқотларидан кимни жаннатга истаган бўлса, Ўзининг фазли (ва раҳмати) туфайлидир. Кимники, дўзахга тушишини хоҳлаган бўлса, адолати сабаблидир. Махлуқотларнинг ҳар бири (тақдирига) ёзиб қўйилган нарсаларни қилгувчи ва ўзи учун яратиб қўйилган жойга (ё жаннатга, ё дўзахга) боргувчидир. Яхшилик билан ёмонлик бандаларга тақдир қилиниб ёзилган.
Шарҳ: Жаннат билан дўзахнинг яратиб қўйилгани ва ҳозирда мавжуд эканлигига Аҳли суннат уламолари иттифоқ қилишган. Мўтазила ва Қадария фирқалари бу мусаффо эътиқодни инкор қилишди. Бу икки тоифа даъво қилишдики: “Қиёмат кунидан олдин жаннатни яратиш беҳуда бир ўйиндир. Шундай дейилмаса, жаннат узоқ вақт бўш туриб қолади”. Буларнинг тушунчаси тўғри эмас.
Аллоҳ таолонинг жаннат билан дўзахни яратиб қўйганлигига Қуръон далиллари қуйидагича: Ул зот Оли Имрон сурасининг 133-оятида бундай дейди:
"أعدت للمتقين" (آل عمران: 133)
Маъноси: “Жаннат тақводорлар учун тайёрлаб қўйилган”. Шу суранинг 131-оятида айтадики:
"أعدت للكافرين"(آل عمران: 131)
Маъноси: “Дўзах кофирлар учун тайёрлаб қўйилган”.
Бу борадаги Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилинган ҳадислар:
Анас رضي الله عنه нинг Исро қиссасидаги ҳадисларида Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: “Кейин жаннатга кирдим” деган сўзлари бор. (Бухорий ва Муслим ривоятлари).

«Ал-Муъийд» — Йўқ бўлган нарсаларни яна қайтадан бор қилувчи.
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
АЛЛОҲНИНГ ИСМЛАРИ ВА СИФАТЛАРИ
«Ал-Муъийд» — Йўқ бўлган нарсаларни яна қайтадан бор қилувчи.
Сунний ақийдалар
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Дўстларингизга ҳам улашинг:https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Оламларга раҳмат Набийнинг намоён бўлишлари
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: «Барча инсонлар жамланиб менинг олдимга келадилар. Шунда “мен бораман..”»
Субҳаналлоҳ! Ўша вақтда оламларга раҳмат қилиб юборилган набийнинг меҳрибонликлари намоён бўлади.
Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қиладилар: «Шунда улар менинг олдимга келишади. Раббимнинг ҳузурига бориб изн сўрайман. Менга изн берилади. Раббимни кўрганимда саждага йиқиламан. Аллоҳ мени хоҳлаганича қўйиб беради, сўнг “Бошингизни кўтаринг ва сўранг, берилади. Гапиринг, тингланади. Шафоат қилинг, шафоатинг қабул қилинади!” дейилади. Бошимни кўтариб, Аллоҳ менга ўргатадиган ҳамд ила У Зотга ҳамд айтаман, сўнг шафоат қиламан. Кейин У Зот менга маълум чегара белгилаб беради. Уларни жаннатга киритаман. Сўнг яна У Зотнинг ҳузурига қайтаман”.
Субҳаналлоҳ! Бу Ҳабибимизнинг оламларга раҳмат эканликларидир. Чунки Раббул иззат у зотга бир марта икром қилиб, қанча-қанча гуноҳкор бандаларни жаннатга киргизди.
Лекин икки олам сарвари Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам дўзахда ҳали қанча гуноҳкору хатокорлар борлигини кўриб тинч, хотиржам туролмайдилар ва айтадилар: “Мен Аллоҳ таоло ҳузурига яна бораман. Олдинги ҳолат яна такрорланади, мен шафоат қиламан. Аллоҳ менинг шафоатимни қабул қилади. Менга бир миқдоргача шафоат қилиш берилади ва улар ҳам жаннатга киргизилади, сўнг мен учинчи марта қайтиб келаман унда ҳам шу муомала бўлади, сўнг мен тўртинчи марта қайтиб келаман”.
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: “Тўртинчи марта борганимда менга айтиладики, жаҳаннамда икки гуруҳ кишилардан бошқаси қолмайди. Бири уни Қуръон тўхтатган киши, иккинчиси эса унинг жаҳаннамда қолиши вожиб бўлган киши”.

Бир куни Жаброили амин яна Расулуллоҳ (с.а.в.) жанобимизга рўбарў келди. Оламлар Раббидан саломларни ва Бақара сурасига тегишли айрим оятларни келтирди. Набиййи акрам ҳар сафаргидек аввал фақат тингладилар, Жаброили амин у оятларни ўқиди. Роббул Оламиннинг қудратила бу ваҳийлар келтирилган ҳолидай Жаноби Пайғамбарнинг топ-тоза қалбларига ёзилди.
Саййидимизнинг ваҳий ҳолатига кирганларини англаган асҳоб бошларини эгган бўйи буюк бир ҳаяжон ила кута бошлашди. Пашша учса эшитиладиган даражада сассиз, лекин кўнгиллари Мавлога йўналганча кечган бу вақтда асҳоби киромнинг бу ҳолини истеҳзо ила кулиб томоша қилиб турган бир неча толеъсизлар ҳам йўқ эмасди.
Ниҳоят, Набиййи акрам (с.а.в.) саййидимиз бошларини кўтардилар. Атрофга боқдилар. Ваҳий котиблари ҳозир бўлсин, демоқчи бўлдилар. Лекин асҳоблари ёзув лавозимотлари тайёр қилингунча ҳам кутишга сабрлари чидамай ошиқишарди, илоҳий хабарларни У Зоти шариф таблиғ эта бошладилар:
«Одамлар орасида шундай кимсалар ҳам борки, ўзлари мўмин бўлмаганлари ҳолда «Оллоҳга ва охират кунига имон келтирдик», дейдилар. Улар Оллоҳни ва имонли кишиларни алдамоқчи бўладилар ва ўзлари сезмаганлари ҳолда фақат ўзларинигина алдайдилар. Уларнинг дилларида мараз бор эди, бас, Оллоҳ маразларини янада зиёда қилди. Улар учун қилган ёлғонлари сабаб аламли азоб бордир. Уларга: «Ер юзида бузғунчилик қилманглар», дейилса, «Биз ислоҳ қилувчилармиз», дейдилар. Огоҳ бўлингизким, улар албатта бузғунчилардир, лекин ўзлари буни сезмайдилар. Уларга: «Мана бу кишилардек имон келтиринглар», дейилса, «Шу пасткашларга ўхшаб мўмин бўламизми?» дейдилар. Огоҳ бўлингизким, уларнинг ўзлари тубан кимсалардир, лекин буни билмайдилар. Имон келтирган зотларга йўлиққанларида: «Биз ҳам имон келтирдик», дейдилар. Ўзларининг шайтонлари (бошлиқлари) билан холи қолганларида эса: «Биз албатта сизлар билан биргамиз, фақат (уларнинг устидан) кулмокдамиз, холос», дейишади. Оллоҳ уларнинг устидан кулади ва ўз туғёнларида адашибулоқиб юришларини давомли қилади. Улар ҳақ йўлнинг ўрнига залолатни сотиб олган кимсалар бўлиб, бу савдоларида фойда қилмадилар ва тўғри йўлга юрувчилардан бўлмадилар...» (Бақара, 8-16).
Ким эди булар? Исмлари айтилмади, аммо сифатлари ва килган ишлари туфайли йўлиқажаклари аччиқ натижа маълум этилди...

2021/1443 Ҳ. ЙИЛ, 7 СЕНТЯБР СЕШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент шаҳри вақти билан)
⏰ ТОНГ - 04:36
⏰ ҚУЁШ - 05:55
⏰ ПЕШИН - 12:26
⏰ АСР - 16:53
⏰ ШОМ - 18:48
⏰ ХУФТОН -20:05