#Ақида
ТАҲОВИЙЯ АҚИДАСИНИНГ ЕНГИЛ ШАРҲИ
و إن مُحمَّدا عَبدُه المُصْطفى، و نـَبيـّه المُجْـتـَبى، و رَسوله المُرتـَضى
29-матн: Албатта Муҳаммад Аллоҳнинг танланган қули, пайғамбари ва рози бўлган элчисидир.
Шарҳ: Қулчилик, бандалик вазифаларини адо этиш билангина яралмиш жонзот камол топади. Киши ўзининг қуллик вазифасини чиройли бажариб борган сайин, камоли ҳам зиёда бўлиб, даражалари кўтарилаверади. Аллоҳ таоло одамларнинг энг яхшиси ва пайғамбарларнинг саййиди бўлган Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва салламни энг шарафли мартабаларда қул деб номлади. Чунки инсон қуллик доирасидан ҳеч қачон чиқмайди. Одам солиҳ амаллар қилиб, юқори мартабага кўтарилиб борганда, қуллик вазифасини гўзал адо этди дейилиши, камситилган ном эмас, балки шарафдир. (Ислом яшнаб кетаётган бугунги кунимиз пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг пайғамбар эканликларини исбот қиладиган далиллар келтиришга беҳожат қилди.)
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Аллоҳнинг_исмлари_ва_сифатлари
АЛЛОҲНИНГ ИСМЛАРИ ВА СИФАТЛАРИ
Аллохнинг борлигига ишонган одам У Зотни яхши таниши ҳам керак. Ақоид илми истилоҳи билан айтганда, маърифат ҳосил қилиши лозим. Бу маърифат эса Аллоҳ таолонинг гўзал исмлари ва У Зотнинг сифатларини билиш ила ҳосил бўлади.
Аллоҳ таоло:
«Энг гўзал исмлар Аллоҳникидир. Бас, Унга улар ила дуо қилинг», деган

(Аъроф сураси, 180-оят).
БАТАФСИЛ...Telegraph
Аллоҳнинг исмлари ва сифатлари
Аллохнинг борлигига ишонган одам У Зотни яхши таниши ҳам керак. Ақоид илми истилоҳи билан айтганда, маърифат ҳосил қилиши лозим. Бу маърифат эса Аллоҳ таолонинг гўзал исмлари ва У Зотнинг сифатларини билиш ила ҳосил бўлади. Аллоҳ таоло: «Энг гўзал исмлар…
#ТАЪЗИЯ
Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъун!
Ўзбекистон Мусулмонлар идораси Тошкент вилояти вакиллиги Янгийўл тумани «Гулбаҳор» жоме масжиди имом-хатиби Нуриддин домланинг укаларининг вафоти муносабати билан уларнинг оила аъзоларига чуқур таъзия изҳор этамиз.
Аллоҳ таоло марҳумни Ўз мағфиратига олсин! Охиратларини обод, жойларини жаннат қилсин! Барча яқинларига сабру жамил ато қилиб, ажру мукофотларини кўпайтириб берсин!

#ШАЙХ_НОБУЛСИЙДАН_ҚИССАЛАР
ҲАРОМДАН ТОПИЛГАН ҲАРОМГА КЕТАДИ
Менинг автомобил таъмирловчи қариндошим бор эди, Аллоҳ уни раҳматига олсин. У менга янги қимматбаҳо машина сотиб олган, аммо ўша машинада қандайдир носозликлари бўлган бир кимса ҳақида сўзлаб берган эди.
У машинасини олиб келди, таъмирхона бошлиғи бу инсоннинг машина ва уни таъмирлаш ишларидан умуман бехабарлигини кўриб:
– Машинада жиддий камчилик бор экан, буни таъмирлашга уч кун кетади, – деди.
Сўнгра ундан таъмирлаш хизмат ҳаққига катта пул, яъни минг лира сўради. Аслида бу иш тахминан бир соатларда тузатиш мумкин бўлган, юз лиралик иш эди. Аммо бу инсоннинг бунақа ишлардан бехабарлиги учун шундай алдовга қўл урди.
Ҳалиги устахона бошлиғи қимматбаҳо машинада аҳли билан бир кун у ёққа, бир кун бу ёққа, яна бир кун бошқа ёққа сайр қилди. Учинчи кун бир соатча уриниб тузатиб қўйди.
Эгасидан минг лира олди. Таъмир бунча турмаслигидан бехабар кимса пулни тўлаб кетди.
Ўша кун таъмирхона эгасининг ўғли темир станок олдида эканида кўзига темир парчаси сачраб кетди. Уни кўзини даволашга эса ўн олти минг лира кетди.
Мазлумнинг дуосидан сақланинг. Чунки бу мустажоб дуодир.
Аллоҳнинг китобига амал қилинг. Зинҳор ақлингизга суяниб қолманг. Ҳар доим одамларга тўғри сўзланг, алдай кўрманг.
Шайх Муҳаммад Ротиб Нобулсий
Таржимон изоҳи:
Ҳаётий тажрибамиз асносида жуда кўплаб бошқаларни алдаб пулини оладиган фирибгарларни кўрдик. Бирортаси ҳам зарар кўрмай қолмади.
Одамларни алдаш мумкин. Аммо оламлар Роббини алдаб бўлмайди!
Бир фирибгар, ҳаммани алдаб юрадиган кимсани биламан. Ҳаёти бировларни алдаб пулини олиш билан ўтаяпти. Бошқаларда унга нисбатан на ҳурмат, на иззат бор. Юзининг нури йўқ. Энг ёмони эса фарзандларига ҳам бу нарса таъсир қилишидир. Аллоҳ таоло барчамизни ислоҳ қилсин.
Суннатуллоҳ Абдулбосит

ҚУРЪОН ҚИРОАТИ САМАРАЛАРИ
Қуръон қироати самаралари ва фойдаларини ҳисобламоқчи бўлсак, бунинг чеки-чегараси кўринмайди. Улар жуда ҳам кўп бўлиб, ҳадисларда ўз аксини топган, уламоларимиз уларни жамлашга ҳаракат қилганлар. Ижозатингиз ила баъзиларини эслаб ўтсак.
1. Қуръон қориси улуғлар сафида бўлиб, энг афзал одамлардан ва даражаси олийларидан ҳисобланади.
2. Қуръон қориси ҳар бир ҳарф учун бир савоб олади. Бир савоби ўн мартага кўпайтирилади.
3. Қуръон қориси бошида раҳмат сояси бўлади, уни фаришталар ўраб оладилар ва устидан сакина тушади.
4. Қуръон қироати сабабли Аллоҳ қорининг қалбига зиё ёғдиради, қиёмат куни зулматларидан асрайди ва ундан шиддатларни йироқ қилади.
5. Қуръон қорисини қиёмат қўрқинчи хавфга солмайди. Чунки у Аллоҳ таолонинг ҳимоясида бўлади ва Қуръон уни шафоат қилади.
6. Қуръон қориси ота-онасига раҳмат етишига, уларнинг неъматга ғарқ бўлишларига сабаб бўлади. Аллоҳ таоло уларга фарзандларининг қироати туфайли ярқираган нурни ато қилади.
7. Қуръон қориси жаннатда энг юқори мартабалардан бирига ва неъматларнинг энг яхшисига эга бўлади.
8. Қуръон қориси ҳаққига мукаррам фаришталар раҳмат ва мағфират сўраб дуо қиладилар.
9. Қуръон қорисига солиҳлар ҳавас қилади ва Аллоҳ таолонинг ҳузурида уларнинг даражасида бўлишни орзу қилади.
10. Қуръон қориси ишонч ҳалқасини маҳкам тутувчи, асл шифодан ҳузурланувчи, тойилишдан сақланувчи ва шиддатли балолардан нажот топувчи бўлади.
11. Қуръон қориси Аллоҳ таолонинг аҳли ва Унинг хос яқинларидан саналади.
12. Қуръон қориси Аллоҳ таолонинг ҳузурида "зокир ва обидлардан" деб ёзилади.
13. Қуръон қориси қиёмат куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам гувоҳлик берадиган тоифалардандир.
14. Қуръон қорисидан шайтонлар узоқ бўлади ва унинг уйидан чиқиб кетади.
15. Қуръон қорисининг ақли мунаввар, қалби ҳикматга тўла бўлиб, ундан илм булоқлари отилиб чиқади.
16. Қуръон ила қалблар ва уйлар обод бўлади ҳамда уларни хайр-барака ўраб олади.
17. Қуръон қироати қалбга хушуъни, нафсга покизаликни етказади.
18. Қуръон Аллоҳ таолонинг метин арқонидир. Ким уни маҳкам тутса ва яхшилаб тиловат қилса, бу дунё ва охират неъматларига эришади.
19. Қуръон тиловати мўминни сироти мустақиймга ҳидоят қилади ва мўмин қавмларнинг кўксига шифо бўлади.
20. Ким Аллоҳ таолонинг розилиги учун Қуръон тиловат қилса, ҳар икки оламда нажот ташувчилардан бўлади.

"Руҳий тарбия" китобидан
Дўстларингизга ҳам улашинг:https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#МУТОЛАА_ВАҚТИ
* * *
Элчи келтирган хабарни Умаййа ибн Халаф бошлиқ бир неча киши буюк бир мужда сифатида баҳолашди. Карвон соғомон Маккага ўтиб олган, шунча мол қутқариб қолинган, бошқача айтганда, жангга ҳожат қолмаган эди, ростда, энди бекорданбекорга ўзни ўлим кучоғига отишдан нима фойда? Қолаверса, энди Умаййа Абу Жаҳлни осонгина кўндиради. Ахир, ваъдаси бор ушгаг...
Аммо малъун Абу Жаҳл ҳозиргача нима қилиб бўлса ҳам, уни етаклаб юрган, сур зулукдек ёпишганча қўйиб юбормаган, уни накд ўлимга олиб борар эди.
Машҳур Утба ибн Робиа билан укаси Шайба ҳам келган хабардан севинишди. Умаййа улардан аввалроқ отни қамчилагиси келиб, Абу Жаҳлни қидириб кетди ва:
— Мен қайтяпман, эй Абул Ҳакам, — деди уни топиб.
— Қаерга қайтасан? — деди у тушунгиси келмай.
— Маккагада, ахир, ваъданг эсингдан чиқдими?
У кулди:
—Сен ёш болага ўхшаб қолибсан, эй Умаййа. Маккадан чиққанимиздан бери рухсат сўрайсан...
—Аммо сен ҳам ярим йўлданоқ қайтариб юборишга сўз бергансан.
—Сўз берганман, тўғри. Ҳали ҳам сўзимда турибман. Аммо олдин ҳеч бўлмаса Бадрга борайлик, бирикки кун айшишрат қилайлик, кейин қайтаверасанда.
— Бадргача бориш шартми?
Абу Жаҳл боласидан аразлаган ота каби оҳангда сўзланди:
— Жонингкўзишташиринкўринибкетяптия, Умаййа... Худди Муҳаммад келиб шунча одам ичидан битта сени ўлдирадигандек. Қўрқоқлик ҳам эви биланда...
Умаййа энди тақдирга тан беришдан бошқа чора қолмаганини англади. Ўзи ўзига лаънатлар ўқий бошлади, ҳар нима қилиб бўлса ҳам Маккада қолмагани учун ўзини айбларди.
Аҳмад Лутфий Қозончи “Саодат асри қиссалари”

“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)
2021/1442 Ҳ. ЙИЛ, 17 ИЮН ПАЙШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент шаҳри вақти билан)
⏰ ТОНГ - 03:06
⏰ ҚУЁШ - 04:49
⏰ ПЕШИН -12:29
⏰ АСР - 17:39
⏰ ШОМ - 20:01
⏰ ХУФТОН -21:42
Улашинг
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
2021/1442 Ҳ. ЙИЛ, 17 ИЮН ПАЙШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент шаҳри вақти билан)
⏰ ТОНГ - 03:06
⏰ ҚУЁШ - 04:49
⏰ ПЕШИН -12:29
⏰ АСР - 17:39
⏰ ШОМ - 20:01
⏰ ХУФТОН -21:42
Улашинг
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Ассалому алайкум!
Ҳар бир инсон қўлидан келганича эзгулик қилиши, яхшилик улашиши лозим. Қўлидан келмаганига эса қўлларини очиб, дуо қилмоғи даркор...
Аллоҳим, Ўзингнинг розилигингни истаб қиладиган хайрли амалларимизни ҳусни мақбул айла, кунимизга файзу баракот эҳсон эт!!!
@fitratuz

#Оят
Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
“Улар Аллоҳ боғланишга буюрган нарсаларни (яъни қариндошлар билан алоқани) боғлайдилар, Парвардигорларидан қўрқадилар ва (охиратда) ҳисоб-китобнинг нохуш кечишидан чўчийдилар”
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
“Улар Аллоҳ боғланишга буюрган нарсаларни (яъни қариндошлар билан алоқани) боғлайдилар, Парвардигорларидан қўрқадилар ва (охиратда) ҳисоб-китобнинг нохуш кечишидан чўчийдилар”
(Раъд сураси, 21 оят).Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#ҲАДИС
Нофеъ ибн Абдулҳарисдан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кенг маскан, яхши қўшни ва қулай улов мусулмон кишининг саодатидандир”, дедилар”.
Бухорий Адабул-муфрадда ривоят қилган.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Нофеъ ибн Абдулҳарисдан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кенг маскан, яхши қўшни ва қулай улов мусулмон кишининг саодатидандир”, дедилар”.
Бухорий Адабул-муфрадда ривоят қилган.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қабул_2021-2022: Олий ва ўрта-махсус диний таълим муассасаларига ҳужжат қабул қилиш муддатлари эълон қилинди
Жорий 2021-2022 ўқув йили учун Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларига абитуриентларнинг ҳужжатлари онлайн шаклда muslim.uz сайтидаги qabul.muslim.uz электрон портали орқали қабул қилинади.
🔸Ўрта махсус ислом таълим муассасаларига:
– 2021 йилнинг 20 июнидан 10 июлигача (шу куни ҳам, соат 18:00 гача).
Қуйидаги ҳужжатлар талаб қилинади:
– паспорт (электрон шаклда);
– аттестат ёки диплом (академик лицей, ўрта махсус касб-ҳунар коллежини тамомлаганлар учун) электрон шаклда;
– 3,5 х 4,5 ҳажмдаги фотосурат (сўнгги уч ойда олинган ҳамда орқа фони оқ рангда бўлиши талаб этилади) электрон шаклда;
– тил билиши тўғрисидаги сертификат (маълумоти тўғрисидаги ҳужжатда кўрсатилган чет тилидан бошқа чет тилини танловчилар учун) электрон шаклда.
🔸Олий диний таълим муассасалари:
Тошкент ислом институти ва Мир Араб олий мадрасасига:
– 2021 йил 20 июнидан 20 июлигача (шу куни ҳам, соат 18:00 гача).
Ҳадис илми мактабига:
– 2021 йил 20 июнидан 10 июлигача (шу куни ҳам, соат 18:00 гача).
Қуйидаги ҳужжатлар талаб қилинади:
– паспорт (электрон шаклда);
– ўрта махсус ислом таълим муассасасини тамомлагани тўғрисидаги ҳужжат (диплом) электрон шаклда;
– 3,5 х 4,5 ҳажмдаги рангли фотосурат (сўнгги уч ойда олинган ва орқа фони оқ рангда бўлиши талаб этилади) электрон шаклда;
Танлов ва мусобақа иштирокчиларига:
– “Ягона олимпиада” танловида 2- ва 3-ўринни эгаллаганини тасдиқловчи диплом (электрон шаклда), дея хабар берди Диний идора Таълим ва илмий-тадқиқотлар бўлими.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
@muslimuzportal | @fitratuz | @diniysavollarАлий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: “Сенинг ҳузурингга икки киши ҳукм талаб қилиб келса, иккинчисининг гапини эшитмасдан туриб, биринчисига (асосланиб) ҳукм чиқармагин. …”, дедилар”.
Термизий ривоят қилган.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Термизий ривоят қилган.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Мақола
КЎЧМАС МУЛК НИМА, УНИНГ ТУРЛАРИ-ЧИ? (биринчи мақола)
Уламолар кўчмас мулк ҳақида турли фикрларни айтишган. Уларнинг таърифи ва турлари қандай эканлиги борасида мазҳаблараро фарқлар баён этилган.
Қуйида шу таърифиларга ва уларнинг турларига тўхталамиз.
Ҳанафийларнинг таърифича, кўчмас мулклар бу – ўз ўрнидан кўчириб бўлмайдиган ва кўчирса ҳам талафот билан кўчириладиган ерлар, бинолар ва илдизи чуқур отган дарахтлар киради (кўчатлар кирмайди)
Батафсил 👇
https://fitrat.uz/kuchmas-mulk-nima-uning-turlari-chi-birinchi-ma-ola/

Fitrat.uz
КЎЧМАС МУЛК НИМА, УНИНГ ТУРЛАРИ-ЧИ? (биринчи мақола)
Уламолар кўчмас мулк ҳақида турли фикрларни айтишган. Уларнинг таърифи ва турлари қандай эканлиги борасида мазҳаблараро фарқлар баён этилган. Қуйида шу таърифиларга ва уларнинг турларига...
ДИЁНАТИНГИЗНИ СОЛИШТИРИНГ
Ўз ҳаётингизни ўзгалар ҳаёти билан солиштирманг. Балки, дину-диёнатингизни солиҳларнинг диёнатига солиштиринг. Агар ҳаётингизни ўзгалар ҳаётига солиштирсангиз, хотиржамликни йўқотсиз. Аммо диёнатингизни солиҳлар диёнатига солиштирсангиз, дунё ва динингизни қўлга киритасиз.
Ҳамиша солиҳ кишиларни ўзингизга намуна қилиб олинг!
«Ҳикматлар чашмаси»дан

#Солиҳлар_гулшани
УЧ ДЎСТ
Убайд ибн Умайр зарбулмасал айтиб, шундай дейди: «Бир кишининг учта дўсти бўлиб, уларнинг ҳар бири унга бир-биридан яқин эди. Бир куни унинг бошига бир мусибат тушди. У дўстларидан бирини учратиб қолиб, «Эй фалончи, мен шундай-шундай мусибатга йўлиқдим, менга ҳамроҳ керак», деди. Аммо дўсти: «Мен сен билан бирга бора олмайман», деб жавоб берди. Шунда у кейинги дўстининг олдига бориб, илтимосини такрорлади. Дўсти: «Мен сен билан хоҳлаган жойингга бирга боришим мумкин, лекин манзилингга етиб борганингдан кейин сени ташлаб, ортимга қайтаман», деди. У учинчи дўстининг олдига бориб, аҳволини айтди. Дўсти: «Қаерга борсанг, сен билан бирга бораман. Қаерга кирсанг, бирга кираман», деб жавоб берди».
Убай ибн Умайр айтган зарбулмасалини шундай изоҳлайди: «Биринчи дўст – инсоннинг ўз оиласига қолдирган мол-мулки бўлиб, унинг ортидан эргашмайди. Иккинчи дўст – оиласи ва қариндошлари. Улар қабристонгача боришади, аммо уни ташлаб, ортга қайтишади. Учинчи, ҳақиқий дўст эса инсоннинг бу дунёда қилган амаллари бўлиб, қаерга борса, улар ҳам бирга боради ва ҳамма жойга бирга киради».

«Солиҳлар гулшани»
Дўстларингизга ҳам улашинг:https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Ақида
ТАҲОВИЙЯ АҚИДАСИНИНГ ЕНГИЛ ШАРҲИ
و إمامُ الأتقِياء
31-матн: Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам тақводорлар имоми бўладилар
Шарҳ: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам эргашиладиган имомдирлар. Аллоҳ таоло У кишини иқтидо қилиниш учунгина юборган. Аллоҳ таоло Оли Имрон сурасида айтади:
" قـل إن كنتم تحبون الله فاتبعوني يحببكم الله"
Маъноси: “Эй Муҳаммад, айтинг, агар сизлар Аллоҳни яхши кўрсангиз, менга эргашинглар. Шунда Аллоҳ сизларни яхши кўради”.
Кимда ким Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашса, тақводорлар жумласига киради.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
ТАҲОВИЙЯ АҚИДАСИНИНГ ЕНГИЛ ШАРҲИ
و إمامُ الأتقِياء
31-матн: Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам тақводорлар имоми бўладилар
Шарҳ: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам эргашиладиган имомдирлар. Аллоҳ таоло У кишини иқтидо қилиниш учунгина юборган. Аллоҳ таоло Оли Имрон сурасида айтади:
" قـل إن كنتم تحبون الله فاتبعوني يحببكم الله"
Маъноси: “Эй Муҳаммад, айтинг, агар сизлар Аллоҳни яхши кўрсангиз, менга эргашинглар. Шунда Аллоҳ сизларни яхши кўради”.
Кимда ким Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашса, тақводорлар жумласига киради.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Go'zal ism qoyish
fitrat.uz
#Маъруза
🕌 "Мирҳалил ҳожи ота" жоме масжиди
🎤 #Улуғбек_домла
▶️ Фарзандга гўзал исм қўйиш
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
🕌 "Мирҳалил ҳожи ота" жоме масжиди
🎤 #Улуғбек_домла
▶️ Фарзандга гўзал исм қўйиш
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Хушхабар
МАСЖИДНИНГ ЯНГИ БИНОСИ ҚУРИЛИШИ БОШЛАНДИ
Сўнгги йилларда юртимизда намозхонлар сафининг кенгайиши сабабли анча йиллар олдин қурилган масжидлар мўмин-мусулмонлар учун торлик қилиб қоляпти. Ана шундай масжидлар бири Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги “Хўжахонтўра” жомесидир.
Бугун масжиднинг янги биноси қурилиши бошланди. Шу муносабат билан Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов ҳудудга ташриф буюриб, дуои хайр қилдилар.
Янги жоме Республикада саноқли бўлган Hi-tech усулида қурилиши режалантирилган бўлиб, жоме ишга тушиши билан бир вақтнинг ўзида 3 минг киши бемалол ибодат қилиши мумкин. Масжидга монанд тарзда таҳоратхона ҳам барпо этилади.
Аллоҳнинг уйини обод этишга ҳисса қўшадиган барча биродаларимизга Аллоҳ таолодан улкан ажрлар сўраймиз.
Тошкент вилояти вакиллиги ахборот хизмати