Fitrat.uz
13.4K subscribers
24.3K photos
4.06K videos
7 files
23.2K links
Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси Тошкент вилояти вакиллиги www.fitrat.uz расмий веб сайти канали.

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/fitratuz

Диний саволлар учун:
Тел: 781503344

Вакиллик рақами:
Тел: 951771454

Таклифлар учун
@fitratuzadminbot
Download Telegram
«ИСМАТ ОТА» МАСЖИДИГА ИЛК ҒИШТ ҚЎЙИЛДИ

Сўнгги пайтларда бизнинг расмий сайтимиз ва ижтимоий тармоқлардаги каналларимизни кузатиб бораётган муҳтарам ўқувчиларимиз “Янги масжид очилди”, “Илк ғишт қўйилди” каби хушхабарларга тез-тез дуч келяпти. Бу барча мўмин-мусулмонларни қувонтиради, албатта.

Бугун Тошкент вилояти Нурафшон шаҳридаги “Исмат ота” жоме масжидини қайта қуриш учун илк ғишт қўйиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов иштирок этди.

Мазкур масжид 1995 йили ҳашар йўли билан қурилган бўлиб, сўнгги пайтларда намозхонларнинг сони ошиши натижасида жоме торлик қилиб қолган эди. Шуни инобатга олиб, масжиднинг янги биноси қурилиши бошлаб юборилди.

Янги масжид замонавий ва икки қаватдан иборат бўлиб, бу масканда бир вақтнинг ўзида 1,5 минг киши ибодатларни адо этиши мумкин.

Масжидга мос равишда янги таҳоратхона ҳам қурилиши бошлаб юборилди. Иншоаллоҳ, таҳоратхона ишга тушгач, айни пайтда 30 киши покланиши мумкин.

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Савол_жавоб
НОС ЧЕКИШ ГУНОҲИ?

CАВОЛ:
Нос чекишни гуноҳи қай даражада?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Нос чекишни кичик гуноҳ дейилса ҳам, доим қилинавергандан кейин катта гуноҳга айланади.

Саъид ибн Жубайрдан ривоят қилинади, бир киши Ибн Аббос разияллоҳу анҳудан: "Катта гуноҳлар нечта? Улар еттитами?" деб сўради. Шунда у зот: "Катта гуноҳлар еттидан кўра етти юзга яқинроқ. Лекин истиғфор билан катта гуноҳ йўқ (бўлади), давомий қилиш билан кичик гуноҳ йўқ (яъни, катта гуноҳга айланади)", дедилар. (Ибн Муфлиҳ, "Одоби шаръийя" китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Мақола

ОИЛАДАГИ ҲАҚЛАР (биринчи қисм)

Ота-она, қайнота-қайнона мажбуриятлари ва ҳақлари

Аллоҳ таолога ҳамду сано бўлсинки, инсониятга оила аталмиш муқаддас даргоҳни берган. Бу неъмат, аввало, икки бегона шахснинг никоҳ деб аталмиш Аллоҳ берган илоҳий қонун асосида жамланиши ила барпо бўлади.

Бино бўладиган бу уй муҳаббат билан бўлса-да, аммо келгуси ҳаёт сабр, кечириш ва ҳалимлик асосида давом этишини суннат қилган Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавотлар бўлсин.

Батафсил 👇
https://fitrat.uz/oiladagi-a-lar-birinchi-ism/
#Солиҳлар_гулшани

АЛЛОҲ ҲАҚИДА ЯХШИ ГУМОН
Ҳазмнинг
биродари Суҳайл айтади: «Молик ибн Динор вафот этгач, тушимда уни кўриб, «Эй Абу Яҳё, Аллоҳ таолога қандай ҳолатда рўбарў бўлдингиз?» деб сўрадим. «Гуноҳларим жуда кўп эди. Лекин Аллоҳ азза ва жалла ҳақидаги яхши гумоним уларни ўчириб ташлади», деди».

«Солиҳлар гулшани»
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Ақида

ТАҲОВИЙЯ АҚИДАСИНИНГ ЕНГИЛ ШАРҲИ
91-матн: Яралмиш сифатлана олиши мумкин бўлмаган тавфиқ-ҳидоят каби феълни вожиб қиладиган куч шу феъл билан бирга бўлади. (Чунки, тавфиқ фақат Аллоҳ таоло томонидан бериладиган неъмат. Банда ҳидоят маъносида бўлган тавфиқни касб қилиш йўли билан ҳосил қила олмас). Аммо соғлик, куч, имконият ва асбобу ускуналарнинг яроқли бўлиши, феълдан аввал бўлади. Шариат хитоби мана шунга тааллуқлидир. Бу борада Аллоҳ таоло айтади:

{ لا يكلف الله نفسا إلا وسعها }البقرة: 286
Маъноси: “ Аллоҳ бирор жонга кучи етмайдиган юкни юкламайди”.

Шарҳ: Таҳовий раҳимаҳуллоҳ кўпчилик Аҳли суннат ва жамоат сўзини келтирадилар. Яъни қудрат икки қисмга бўлинади. Биринчиси: Буйруқ ва қайтариққа тааллуқли - бўлган қудрат. Бу қудрат гоҳо амал юклатишдан аввал бўлади. Амал юклатилган вақтдагина пайдо бўлиши шарт эмас. (Аммо Бу қудрат бўлмасдан аввал шариат юки юклатилмайди). Иккинчиси: Соғлик, куч, имконият ва асбобу ускуналарнинг яроқли бўлиши. Ушбу қудрат феълдан аввал бўлади. Мазкур қудрат тўғрисида Аллоҳ таоло Оли Имрон сурасининг 97-оятида бундай дейди:

{و لله على الناس حج البيت من استطاع إليه سبيلا } آل عمران: 97.
Маъноси: “Йўлга қодир бўлган кишиларга Каъбанинг (ҳаж) зиёратига бориш фарздир”. Яна Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам касал бўлган Имрон бин Ҳусайнга айтдиларки:

"صل قائما فإن لم تستطع فقاعدا، فإن لم تستطع فعلى جنب" رواه البخاري و غيره.
Маъноси: “Тик туриб намоз ўви. Агар кучинг етмаса, ўтириб ўви. Агар ўтириб ўқишга ҳам кучинг етмаса, ётиб ўқи”.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза

ПИЧОҚБОЗ ЁШЛАР

Дилмурод домла Султонов
"Дониёр бин Озод" жоме масжиди имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Аллоҳнинг_исмлари_ва_сифатлари
АЛЛОҲНИНГ ИСМЛАРИ ВА СИФАТЛАРИ

«Ал-Мумийт»
— Ўлдирувчи. Барча жонзотларнинг жонини олувчи.

Сунний ақийдалар
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Хабарлар

«СИЗ БИЗГА КЕРАКСИЗ!»

Юртимизда ҳеч бир инсон меҳр ва эътибордан четда эмас. Барча фуқаролар давлатимиз ва ҳукуматимиз ғамхўрлигида умргузаронлик қилмоқда.

Куни кеча Зангиота тумани “Зангиота” мажмуаси масжидида “Сиз бизга кераксиз!” шиори остида “Миссионерликдан огоҳ бўлинг!” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

Батафсил 👇
https://fitrat.uz/siz-bizga-keraksiz-3/

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA