Fitrat.uz
13.3K subscribers
24.5K photos
4.09K videos
7 files
23.3K links
Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси Тошкент вилояти вакиллиги www.fitrat.uz расмий веб сайти канали.

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/fitratuz

Диний саволлар учун:
Тел: 781503344

Вакиллик рақами:
Тел: 951771454

Таклифлар учун
@fitratuzadminbot
Download Telegram
#Ҳадис

Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимни дўзахдан узоқлашиш ва жаннатга кириш хурсанд қилса, ўладиган пайтда Аллоҳга ва охират кунига иймон келтириб вафот этсин. Ҳамда ўзига қилинишни маҳбуб кўрган муомалани ўзидан бошқаларга ҳам раво кўрсин» (яъни, бошқаларга ҳам ўшандай яхши муомалада бўлсин), дедилар.

Имом Муслим ривояти.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Ҳадис

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бир-бирингизни ёмон кўрманг. Бир-бирингизга ҳасад қилманг. Бир-бирингизга орқа ўгириб кетманг. Ҳамда бирбирингиздан алоқа узманг. Эй Аллоҳнинг бандалари, бир-бирингизга биродар бўлинглар. Мусулмон кишининг бошқа бир мусулмон билан уч кундан ортиқ гаплашмасдан аразлашиб юриши ҳалол эмас», дедилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Душанба ва пайшанба кунлари жаннат эшиклари очилади. Ҳамда Аллоҳ таолога бирор нарсани шерик қилмаган бандаларнинг гуноҳлари кечирилади. Лекин бир кишининг биродари билан адовати бўлса, гуноҳлари кечирилмайди. Ва: «Бу иккови ярашгунча муҳлат бериб туринглар. Бу иккови ярашгунча муҳлат бериб туринглар», деб айтилади», дедилар.

Имом Муслим ривояти.

Имом Муслимнинг бошқа ривоятларида «Амаллар пайшанба ва душанба кунлари кўрсатилади» бўлиб келган.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳасаддан четланинглар. Чунки олов ўтин ёки ўт-хашакларни еганидек, ҳасад ҳам яхши амалларни еб битиради», дедилар.

Абу Довуд ривояти.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Ҳадис

Ҳаким ибн Ҳизом розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳдан соллаллоҳу алайҳи васаллам бир нарса сўраган эдим. У зот сўраган нарсамни бердилар. Кейин яна сўраган эдим. Яна бердилар. Учинчи бор сўраган эдим, яна бериб: «Эй Ҳаким, бу мол-дунё ям-яшил, гўзал нарсадир. Ким уни сахийлик (бошқаларга ҳам бериш) ниятида олса, у нарсасига барака берилади. Кимки уни ўзида ушлаб қолиш ниятида олса, у нарсасига барака берилмайди ҳамда у киши еб тўймас бўлиб қолади. Юқори қўл (эҳсон қилувчи) паст қўлдан (тиланчидан) яхшидир», дегандилар, мен: «Эй Аллоҳнинг Расули, сизни ҳақ билан юборган Зотга қасамки, сиздан кейин вафот этгунимча ҳеч бир кишидан бирор нарса сўрамайман», дедим.

Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу халифалик пайтларида ҳадя бериш учун Ҳакимни розияллоҳу анҳу чақирганларида, Ҳаким розияллоҳу анҳу уни қабул этишдан бош тортдилар.

Кейин Умар ибн Хаттоб ҳадя бериш учун Ҳакимни розияллоҳу анҳу чақиртирган эдилар, бу зот яна уни қабул этишдан бош тортдилар. Шунда Умар розияллоҳу анҳу: «Эй мусулмонлар жамоаси, Ҳакимнинг розияллоҳу анҳу қилаётган ишига гувоҳ бўлинглар. Мен унга: «Аллоҳ ўлжалардан ажратган ҳаққингни олгин», десам, у олишдан бош тортмоқда», дедилар.

Мана шу тарзда Ҳаким розияллоҳу анҳу Расулуллоҳдан соллаллоҳу алайҳи васаллам кейин то вафотларигача ҳеч кимдан бирор нарса сўрамадилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

@fitratuz
#Ҳадис

Ҳаким ибн Ҳизом розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Баланд қўл паст қўлдан яхшидир (яъни садақа қилувчи қўл тиланчи қўлдан яхшидир). Садақани қўл остингдагилардан бошла. Садақанинг энг яхшиси — кишининг ўзидан кейин бойлик қилиб қолдирган нарсасидир. Ким камсуқум бўлса, Аллоҳ уни камсуқум қилиб қўяди. Ким ўзини беҳожат қилса, Аллоҳ уни беҳожат қилиб қўяди», дедилар.

Имом Бухорий ривоятлари.
Имом Муслим ривоятлари бундан қисқароқ бўлиб келган.

@fitratuz
👍👍👍👍👍
#Ҳадис

Муовия розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар сен мусулмонларнинг айбини ахтариб кетидан тушсанг, уларни бузасан ёки бузишга яқин борасан», дедилар.

Абу Довуд ривояти.


Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳадис

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бир-бирингиз билан аразлашманг. Ҳамда баъзиларингиз баъзиларингиз савдоси устига савдо қилмасин», деганлар.

Имом Муслим ривояти


Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Ҳадис

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ўзаро алоқаларни узманг. Бир-бирингизга орқа ўгириб муносабатларни бузманглар. Ҳамда ғазаб қилманглар. Ва бир-бирингизга ҳасадлашманглар. Эй Аллоҳнинг бандалари, биродар бўлинглар», деб айтганлар.

Имом Муслим ривояти

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Гумондан четланинглар. Чунки гумон сўзларнинг энг ёлғонидир. Бировларнинг айбларини ахтарманглар. Ва сўзларига қулоқ тутманглар, яъни жосуслик қилманглар. Бирор нарсага фақат ўзингиз эга бўлишга ошиқманг. Ҳасад қилманг. Бир-бирингизга ғазаб қилманг. Ҳамда орқа ўгириб муносабатларни бузманг. Эй Аллоҳнинг бандалари, сизларга буюрилганидек биродар бўлинглар. Мусулмон мусулмон билан ака-укадир. Унга зулм қилмайди, ёрдамсиз қўймайди ва паст ҳам санамайди», дедилар ва «Тақво – бу ерда», «Тақво - бу ерда», деб қалбларига ишора қилдилар. Яна давом этиб: «Киши мусулмон биродарини паст санамоғи унинг ёмон эканига кифоя қилади. Ҳар бир мусулмоннинг бошқа бир мусулмоннинг қони, моли ва обрўсига тажовуз қилмоғи ҳаромдир. Албатта Аллоҳ таоло жисмларингиз, кўринишингиз ва амалларингизга қарамайди. Лекин сизларнинг қалбингизга қарайди», дедилар.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA