#ТАБРИК
Рабиъул аввал ўзгача шукуҳга эга ой
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракотуҳу!
Оламни яратиб, бандаларини тўғри йўлга бошлашлари учун Пайғамбарларини жўнатиб, икки дунё саодатига мушарраф бўлишларини таъминлаган Аллоҳ таолога чексиз ҳамду санолар, уммати учун гўзал хулқ намунаси бўлган сарвари коинот Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга дуруду салавотларимиз бўлсин!
Мана, азизлар, бутун йил соғиниб кутадиган ойларимиздан бири ташриф буюрди. Шу сабаб қалбларимизни мамнунлик, ажиб шодлик эгаллади. Чунки Рабиъул аввал ўзгача шарафли ой-да! Ахир бу ойда Аллоҳ таолонинг суюклиги, оламларга раҳмат қилиб юборган пайғамбари – ҳабибимиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топганлар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг исмини эшитган қай бир мусулмоннинг қалбида ўзгача туйғулар жўш урмайди, дейсиз?! Ҳақиқатдан ҳам, Расули акрам Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббатнинг инсон қалбига, ички ҳиссиётларига ўтказадиган таъсирини тил билан ифодалаш қийин.
Барчамизга маълумки, Набийимиз – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам башариятнинг сарваридирлар. Аллоҳ таоло Ўз суюклигига барча гўзал хулқ ва сифатларни ато қилди. Зеро, Қалам сурасининг 4-оятида Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: “Албатта, Сиз буюк хулқ узрадирсиз!”
Муборак Рабиъул аввал ойи кириб келди. Ҳаммамизда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни, уларнинг ибратли ҳаёт йўлини, ажойиб сифатларини салавотлар, мавлидлар, нашидалар ўқиб эслаш имконияти туғилди. Тарих зарварақларидаги Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратларига оид саҳифаларни тирилтириб, тафаккур қилиш, ўрнак олиш, ўзимизга дастурул амал қилиш фурсати етди.
Юртимизнинг барча мусулмонларини мана шундай айём билан муборакбод этар эканман, ҳар биримиз мана шу кунлардан ўзимиз учун маънавий фойдалар олишимизга умид билдириб қоламан. Зеро, ҳар биримиз кундалик ҳаётимизда, амалларимизда, ўй-фикримизу орзу-истакларимизда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўрнак олиб, уларнинг йўлларидан юришимиз лозим. Уларнинг ҳаёт йўлларини эслатувчи бу ой яна бир бора Расулуллоҳ алайҳиссолату васалламнинг бу оламга сўнгги пайғамбар этиб юборилишларининг асосий моҳияти бўлмиш - инсонларга Ҳақни етказиш, Аллоҳ таолонинг динини кенг ёйишга бизларни янада теранроқ назар ташлашга ундайди.
Аллоҳ таоло барча мусулмонларга бу ойни Ўзига сидқидилдан ибодат қилиб, суюклиги Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга дуруду салавотлар айтиб, дунёю охиратлари учун манфаатли қилиб ўтказишларини насиб қилсин!
Вассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳу!
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Хайруллоҳ Турматов

Тошкент вилояти Бекобод шаҳар бош имом-хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси НАСИБА РАХМОНБЕРДИЕВА Юртбошимиз фармони билан таъсис этилган “Мўътабар аёл” кўкрак нишонига лойиқ деб топилди.
Бу мукофот жамият ва давлат ҳаётида фаоллик ва ташаббускорлик кўрсатган, ўзининг самарали меҳнати билан оиланинг шаклланиши ва фаровонлиги мустаҳкамланишига, оналик ва болалик муҳофазасига муносиб ҳисса қўшган хотин-қизларга берилади.
НАСИБА АЯни ушбу юксак эътироф, нуфузли мукофот билан муборакбод этамиз!
ВАТАН равнақи, ЮРТ келажаги, ИНСОН манфаатлари, ДИН ривожи, СОФ ИСЛОМ таълимотларини тарғиб қилишда олиб бораётган масъулиятли ва шарафли ишларига муваффақиятлар тилаб қоламиз. АЛЛОҲ фаолиятингизда мададкор бўлсин, хайрли ва савобли меҳнатларингизни икки дунёда манфаатли қилсин!!!
@fitratuz

Ўзбекистон халқига Қурбон ҳайити табриги
#ТАБРИК
Муҳтарам ватандошлар!
Халқимиз бутун мусулмон уммати билан биргаликда катта шоду хуррамлик ила кутиб олаётган Қурбон ҳайити билан сизларни, гўзал диёримиздаги барча мўминларни чин қалбимдан самимий табриклаб, энг эзгу тилакларимни билдираман.
Асрлар давомида эл-юртимизнинг маънавий ҳаётида беқиёс ўрин эгаллаб, жамиятимизда ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва бағрикенглик тамойилларини янада мустаҳкамлаб келаётган ушбу қутлуғ байрам барчамизга муборак бўлсин!
Мана шундай шукуҳли ва саодатли айёмда ҳаммамиз аввало Аллоҳ таборака ва таолога беадад шукроналар айтишимиз табиийдир.
Сиз, азизларга яхши маълумки, Ўзбекистонда сўнгги йилларда миллий-диний қадриятларимизни тиклаш ва ривожлантириш, эътиқод эркинлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда, турли миллат ва элатлар ўртасида тотувлик, аҳиллик ва ҳамжиҳатлик муҳити тобора юксалиб бормоқда.
Айниқса, халқимизнинг ислом маданияти ва цивилизациясига қўшган улкан ҳиссасини мамлакатимиз ва дунё жамоатчилигига етказиш, табаррук қадамжоларни обод қилиб, зиёратгоҳларга айлантириш, буюк аждодларимизнинг илмий-маънавий меросини чуқур ўрганиш ва тарғиб этиш борасида бошлаган хайрли ишларимиз илму маърифатнинг қадрига етадиган эл-юртимиз ва халқаро ҳамжамият томонидан тўлиқ қўллаб-қувватланмоқда.
Фуқароларимиз учун яратилган янги имконият ва шароитлар туфайли ушбу мўътабар ва улуғ айём кунларида Маккаи мукаррамада муқаддас ҳаж амалларини адо этаётган 7 мингдан зиёд ватандошларимиз бугунги тинч-осойишта, эркин ҳаёт учун Парвардигори оламга ҳамду санолар айтиб, юртимизга равнақ, халқимизга хайр-барака сўраб, дуои фотиҳалар қилишмоқда.
Ҳожиларимизнинг барчасини самимий муборакбод этиб, уларнинг она диёримизга соғ-саломат қайтиб келишларини тилаймиз. Улар ўзларининг ибратли фазилатлари, жамият ҳаётидаги фаол иштироки билан ёш авлодимизни эл-юртга садоқатли ва фидойи, ҳидоят йўлидан борадиган ҳалол ва пок инсонлар этиб тарбиялашга муносиб ҳисса қўшадилар, деб ишонамиз.
Яратганнинг неъматлари зиёда бўлаётган ва шукроналик ҳислари қалбларимизни нурафшон қилаётган ушбу айёмда узоқ ва яқин ҳудудларда жойлашган барча мусулмон мамлакатларининг халқларини, хорижий дўст ва ҳамкорларимизни қутлаб, уларга тинчлик, бардавом тараққиёт ва фаровонлик ёр бўлишини тилаймиз.
Қадрли юртдошлар!
Қурбон ҳайитининг мамлакатимизда мустақиллик байрами арафасида кенг нишонланиши халқимизнинг руҳи ва кайфиятини янада кўтармоқда.
Айни шу кунларда эл-юртимизга хос бўлган меҳр-мурувват, шафқат ва саховат туйғулари яққол намоён бўлиб, барчамизни эҳтиёжманд, кам таъминланган ва боқувчисини йўқотган оилалар, ногиронлар, ёлғиз кексаларнинг ҳолидан хабар олиш, уларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш, зиёратгоҳлар, муқаддас қадамжолар ва қабристонларни обод қилиш каби савобли ишларга даъват этмоқда.
Бундай хайрли амаллар мамлакатимизда ижтимоий ҳаётнинг турли соҳаларида рўёбга чиқарилаётган, инсонни азиз ва мукаррам деб билишга, жамиятимизда қонун ва адолат устуворлигини таъминлашга қаратилган ислоҳотларимизга ҳар томонлама уйғун ва ҳамоҳангдир.
Биз уларнинг замирида ислом динининг инсонпарварлик моҳияти ва қудратини кўрамиз, буюк маънавий мерос ворислари эканимиздан ҳақли равишда фахрланамиз.
Ҳурматли ватандошлар!
Барчангизни Қурбон ҳайити байрами билан яна бир бор чин юракдан муборакбод этаман.
“Дилинг – Аллоҳда, қўлинг – меҳнатда бўлсин”, деган олижаноб эътиқод билан яшаётган халқимиз доимо омон бўлсин!
Жонажон Ватанимиз, хонадонларимиздан хотиржамлик, аҳиллик, файзу барака ҳеч қачон аримасин!
Эзгу интилиш ва ишларимизда Яратганнинг ўзи ҳамиша мададкор бўлсин!
Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон Республикаси Президенти
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Telegram
Fitrat.uz
Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси Тошкент вилояти вакиллиги www.fitrat.uz расмий веб сайти канали.
Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/fitratuz
Диний саволлар учун:
Тел: 781503344
Вакиллик рақами:
Тел: 951771454
Таклифлар учун
@fitratuzadminbot
Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/fitratuz
Диний саволлар учун:
Тел: 781503344
Вакиллик рақами:
Тел: 951771454
Таклифлар учун
@fitratuzadminbot
#ТАБРИК
Бугун – 2020 йилнинг 6 январь куни ўзининг фидокорона меҳнати билан мамлакатимиз равнақига, динимиз ривожига катта ҳисса қўшиб келаётган Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Фармонига асосан “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан тақдирландилар.
Шу муносабат билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилояти вакиллиги муфтий ҳазратларини юксак давлат мукофоти, улкан эътироф билан муборакбод этади ва соф Ислом динини тарғиб қилиш, унинг ривожи, юрт келажаги борасидаги масъулиятли ва шарафли ишларида муваффақиятлар тилайди.
Тошкент вилояти вакиллиги ахборот хизмати

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Табрик
Рамазон ҳайитини табриги
Тошкент вилояти бош имом-хатиби Хайруллоҳ домла
@fitratuz | fitrat.uz
Яқинларингизга ҳам улашинг
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Рамазон ҳайитини табриги
Тошкент вилояти бош имом-хатиби Хайруллоҳ домла
@fitratuz | fitrat.uz
Яқинларингизга ҳам улашинг
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Табрик
ИМОМНИНГ ФАРЗАНДИ ҒОЛИБ БЎЛДИ
Энг қувонарлиси, Пискент тумани бош имом-хатиби Абдулҳамид домла Маликовнинг ўғли, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети магистранти Акрам Маликов муносиб топилди. У “Spark” автомобили билан тақдирланди.
Табиийки, бу воқеа барча юртдошларимиз қатори бизни ҳам беҳад шодлантирди.
БАТАФСИЛ...
Дўстларингизга ҳам улашинг:

Telegraph
ИМОМНИНГ ФАРЗАНДИ ҒОЛИБ БЎЛДИ
Мутолаа кишини комиллик сари етаклайдиган, унинг тафаккур хазинасини бойитадиган, зеҳнини ўткир, мушоҳадасини теран қиладиган муҳим воситадир. Инсоният томонидан кашф қилинган энг буюк ихтиро, ҳеч шубҳасиз, китобдир. Асрлар оша башарият қандай ютуқ ва марраларга…
Forwarded from Олий Маъҳад | Расмий
#Табрик #Давлат_мукофоти #Битирувчилар
Тошкент ислом институти битирувчиси Темурбек Адҳамжонов «Шуҳрат» медали билан тақдирланди
“Ёшлар куни муносабати билан юртимизнинг фаол ва ташаббускор ёш авлод вакилларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига кўра салоҳиятли ёшлар давлат мукофотлари билан тақдирландилар.
Тақдирланганлар орасида Тошкент ислом институтининг 2019 йилдаги битирувчиси Адҳамжонов Темурбек Бахтиёр ўғли ҳам бор.
Темурбек Адҳамжонов Олий маъҳадда намунали хулқи билан ислом илмлари ва замонавий фанлардан ҳам етакчи эди.
У талабалик пайтида “Таҳлил”, “Бушро” каби таълим берувчи мобил иловалар ишлаб чиқди.
Ўқишни битиргач, "Нажот таълим маркази" нодавлат таълим муассасасига асос солди.
"Осмондаги болалар" лойиҳаси муаллифи сифатида Темурбек Адҳамжонов Ёшлар агентлигининг “Таҳсин-2021” совринига ҳам эга бўлди.
Тошкент ислом институти жамоаси ва устозлари Темурбек Адҳамжоновни мукофот билан муборакбод этади.
👉 t.iss.one/oliymahad - маърифий канал!

ҚУТЛУҒ АЙЁМ МУБОРАК БӮЛСИН!
Барча мўмин-мусулмонларни, бутун халқимизни меҳр-оқибат, эзгулик ва саховат айёми – муборак Қурбон ҳайити билан чин қалбимдан самимий қутлайман.
Қурбонлик ибодат бўлиши билан бирга, унинг ижтимоий аҳамияти ҳам беқиёс. Қурбон ҳайити – хайр-эҳсон, саховат, меҳр-мурувват байрами. Унда қилинадиган қурбонликлар эса жамиятда кишилар ўртасида инсоний фазилатларнинг ривож топишида хизмат қилувчи воситадир.
Аллоҳ таоло қурбонликларимизни даргоҳида қабул қилсин, ажрларини кўпайтириб берсин. Қурбон ҳайити муборак бўлсин!
Дўстларингизга ҳам улашинг:
👉https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

БАЙРАМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН, АЗИЗ УСТОЗЛАР!
“Устоз”, “муаллим”, “мураббий” деган сўзларни эшитган кишининг юзига табассум югуради, келажакка ишонч, умид уйғонади, нурафшон кунлар, саодатли онлар келади хаёлга.
Устоз ва мураббийлар бежиз қуёшга ўхшатилмайди. Қуёш нуридан барча бирдай манфаат кўрганидек, устозларнинг маърифати бутун башариятга наф келтиради.
Ислом динида ҳам устозлар, мураббийлар, муаллимлар юксак қадрланади. Ҳазрат Али розияллоҳу анҳу: “Менга бир ҳарф ўргатган кишининг қулиман”, деган.
Илм нурдир. У нур инсоннинг қалбидан шогирднинг қалбига ўтади. Агар устоз бўлмаса, мазкур нур қалбга кирмайди.
Шунинг учун илм олишда яхши устоз танлашимиз ва уни маҳкам тутмоғимиз лозим. Ҳидоят топишимизда устознинг ўрни беқиёсдир. Шунинг учун шогирд қандай мансаб ёки мартабада бўлишидан қатъи назар, то тирик экан, устозидан қарздордир.
Зеро, ҳазрат Алишер Навоий:
Ҳақ йўлинда ким сенга бир ҳарф ўқитмиш ранж ила,
Айламак бўлмас адо, онинг ҳақин юз ганч ила, дея таъкидлаган.
Ҳақиқатан, ҳар бир ёш авлодни ўз фарзандидек ардоқлаб, ёш авлод тарбияси учун кўз нури, қалб қўри, бутун борлиғини бахш этадиган ўқитувчи ва мураббийлар том маънода фидойи инсонлардир.
Фарзандларимизни, миллат келажагини одамийликка тайёрлаётган, минг турфа машаққатларни шогирдларининг камолини кўриш истагида жавлон ураётган устоз ва мураббийларимиз бор бўлсин!
Нафақат ўқитувчилик касбидаги устозлар, балки ҳаёт йўлида бизга ниманидир ўргатишга муваффақ бўлган мураббийларимизнинг умрлари зиёда бўлсин.
Байрам баҳона азиз устозларимизни зиёрат қилиб, дуоларини олишни унутмайлик, азизлар. Уларнинг заҳматли меҳнатлари сабаб шу даражага етдик.
Азиз устозлар! Барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт ва омад, хонадонларингизга тинчлик-хотиржамлик, файзу барака тилаймиз. Доимо соғ-омон бўлинг, азиз устозлар!
Аллоҳ таоло устоз ва мураббийларимизни Ўз паноҳида асрасин!
Жасурбек РАУПОВ,