“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)
2024/1446 ЙИЛ 1 ОКТАБРЬ СЕШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
(Тошкент шаҳри вақти билан)
⏰ ТОНГ - 05:02
⏰ ҚУЁШ - 06:20
⏰ ПЕШИН - 12:18
⏰ АСР - 16:19
⏰ ШОМ - 18:08
⏰ ХУФТОН -19:20
Улашинг👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Ассалому алайкум!
Азиз устозлар, муҳтарам мураббийлар, қадрли муаллиму ўқитувчилар!
Сизларни бугунги айём билан чин қалбдан муборакбод этамиз!
Танингизга соғлиқ, хонадонларингизга қут-барака, оилавий тотувлик, қалбларингизга қувонч ва албатта, масъулиятли, шарафли касбингизда доимо муваффақият ва зафарлар тилаб қоламиз.
Аллоҳ таоло касб-корингизга баракотлар ва ажру савоблар ато қилсин. Кўзларингиз фақат ўқувчи ва шогирдларингизнинг ютуқлари сабаб қувонч кўз ёшларидан намлансин.
Aйёмингиз муборак бўлсин асл эҳтиром эгалари!!!
@fitratuz

#Табрик
БАЙРАМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН, АЗИЗ УСТОЗЛАР!
“Устоз”, “муаллим”, “мураббий” деган сўзларни эшитган кишининг юзига табассум югуради, келажакка ишонч, умид уйғонади, нурафшон кунлар, саодатли онлар келади хаёлга.
Устоз ва мураббийлар бежиз қуёшга ўхшатилмайди. Қуёш нуридан барча бирдай манфаат кўрганидек, устозларнинг маърифати бутун башариятга наф келтиради.
Ислом динида ҳам устозлар, мураббийлар, муаллимлар юксак қадрланади. Ҳазрат Али розияллоҳу анҳу: “Менга бир ҳарф ўргатган кишининг қулиман”, деган.
Илм нурдир. У нур инсоннинг қалбидан шогирднинг қалбига ўтади. Агар устоз бўлмаса, мазкур нур қалбга кирмайди.
Шунинг учун илм олишда яхши устоз танлашимиз ва уни маҳкам тутмоғимиз лозим. Ҳидоят топишимизда устознинг ўрни беқиёсдир. Шунинг учун шогирд қандай мансаб ёки мартабада бўлишидан қатъи назар, то тирик экан, устозидан қарздордир.
Зеро, ҳазрат Алишер Навоий:
Ҳақ йўлинда ким сенга бир ҳарф ўқитмиш ранж ила,
Айламак бўлмас адо, онинг ҳақин юз ганч ила, дея таъкидлаган.
Ҳақиқатан, ҳар бир ёш авлодни ўз фарзандидек ардоқлаб, ёш авлод тарбияси учун кўз нури, қалб қўри, бутун борлиғини бахш этадиган ўқитувчи ва мураббийлар том маънода фидойи инсонлардир.
Фарзандларимизни, миллат келажагини одамийликка тайёрлаётган, минг турфа машаққатларни шогирдларининг камолини кўриш истагида жавлон ураётган устоз ва мураббийларимиз бор бўлсин!
Нафақат ўқитувчилик касбидаги устозлар, балки ҳаёт йўлида бизга ниманидир ўргатишга муваффақ бўлган мураббийларимизнинг умрлари зиёда бўлсин.
Байрам баҳона азиз устозларимизни зиёрат қилиб, дуоларини олишни унутмайлик, азизлар. Уларнинг заҳматли меҳнатлари сабаб шу даражага етдик.
Азиз устозлар! Барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт ва омад, хонадонларингизга тинчлик-хотиржамлик, файзу барака тилаймиз. Доимо соғ-омон бўлинг, азиз устозлар!
Аллоҳ таоло устоз ва мураббийларимизни Ўз паноҳида асрасин!
Жасурбек РАУПОВ,
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Дўстларингизга ҳам улашинг:

Telegram
Fitrat.uz
Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси Тошкент вилояти вакиллиги www.fitrat.uz расмий веб сайти канали.
Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/fitratuz
Диний саволлар учун:
Тел: 781503344
Вакиллик рақами:
Тел: 951771454
Таклифлар учун
@fitratuzadminbot
Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/fitratuz
Диний саволлар учун:
Тел: 781503344
Вакиллик рақами:
Тел: 951771454
Таклифлар учун
@fitratuzadminbot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
ОЗУҚАСИДА НАЖОСАТ БЎЛГАН ҲАЙВОН ГЎШТИНИНГ ҲУКМИ
CАВОЛ: Ҳозирги кунда айрим жойларда балиқларни қон ва ўлимтикдан олинган озуқалар билан боқилмоқда. Нажосат билан боқилган балиқларни истеъмол қилишимиз ҳалолми?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳайвон фақат нажосат билан боқилган бўлиб, ундан бошқа ем ёки озуқа емаган бўлса ёхуд ҳайвоннинг гўштидан нажосатнинг бадбўй ҳиди келиб турса, унинг гўштини ейиш жоиз эмас. Бундай ҳайвонни бадбўй ҳиди кетгунига қадар, покиза озуқа билан боқиб турилади ва кейин унинг гўшти ҳалол бўлади.
Ҳадисларда ва фиқҳий китобларимизда “жаллола” – “нажосатхўр” ҳайвон атамаси мавжуд бўлиб, унда нажосат ейишга одатланиб қолган ҳайвон назарда тутилган. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда:
نهى عن الجلالة في الإبل أن يركب عليها أو يشرب من ألبانها
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам туянинг жаллоласини миниш ёки сутини ичишдан қайтардилар”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).
Аллома ибн Обидин раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар:
الجلالة المكروهة التي إذا قربت وجدت منها رائحة، فلا تؤكل ولا يشرب لبنها ولا يعمل عليها
“Яқинига келинганда бадбўй ҳиди келадиган ҳайвон – жаллола бўлиб, унинг гўшти ейилмайди, сути ичилмайди ва устига минилмайди”.
Қандай ҳайвон бўлмасин унинг жаллола бўлиши учун иккита шарт топилиши керак:
1. Ўзи ҳалол бўлсада емишининг ҳаммаси фақат нажосат ва нопок нарсалардан иборат бўлса, ундан бошқа пок емиши бўлмаса;
2. Нажосатхўрлиги ва нопок озуқа билан озиқлангани учун гўштидан нажосат ҳиди зоҳир бўлиб турса, ҳатто терлагандаги терисидан ҳам нажосат ҳиди келиб турса.
Қайси ҳайвонда ушбу икки шарт топилса, унга жаллола деб ҳукм қилинади. Агар иккисидан бири топилмаса ҳам жаллолага ҳукм қилинмайди ва уни ейиш кароҳиятсиз жоиз бўлади. Имом Сарахсий айтадилар:
"وَتَفْسِيرُ الْجَلَّالَةِ : الَّتِي تَعْتَادُ أَكْلَ الْجِيَفِ .. فَيَتَغَيَّر لَحْمُهَا ، وَيَكُونُ لَحْمُهَا مُنْتِنًا فَحَرُمَ الْأَكْلُ؛ لِأَنَّهُ مِنْ الْخَبَائِثِ... وَأَمَّا مَا يَخْلِطُ فَيَتَنَاوَلُ الْجِيَفَ وَغَيْرَ الْجِيَفِ عَلَى وَجْهٍ لا يَظْهَرُ أَثَرُ ذَلِكَ مِنْ لَحْمِهِ، فَلَا بَأْسَ بِأَكْلِهِ" انتهى من "المبسوط" (11/255) .
“Жаллола ҳайвонининг тавсифи шуки, чиркин нарса ейишга одатланиб, гўшти ўзгарган бўлади. Унинг гўшти ҳидланиб қолган бўлиб, ундан ейиш ҳаром бўлади. Чунки у жирканч нарса ҳисобланади. Агар аралаштириб: чиркин озуқа еса ва бошқа озуқаларни ҳам еса, гўштида чиркинлик асорати топилмаса, уни гўштини ейишнинг зарари йўқ” (“Ал-Мабсут” китоби).
Унинг гўштидан фойдаланиш учун бадбўйлиги кетгунича ҳашак ёки покиза ем билан боқилади. Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳдан айнан қанча муддат алоҳида сақлаб туриш ҳақида муайян кун белгиланмаган. Лекин айрим мутааххир уламоларимиз ҳайвонларга кунлар билан белгилаб беришган. Бу ҳақда Аллома Ибн Обидийн раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар:
وتحبس الجلالة حتى يذهب نتن لحمها. وقدر بثلاثة أيام لدجاجة وأربعة لشاة، وعشر لابل وبقر على الاظهر، ولو أكلت النجاسة وغيرها بحيث لم ينتن لحمها حلت
“Жаллола ҳайвонни гўштининг бадбўй ҳиди йўқолгунича алоҳида боқилади. Айрим уламолар томонидан товуқ учун уч кун, қўй учун тўрт кун, туя ва мол учун ўн кун этиб белгиланган. Агар нажосатга қўшиб бошқа (покиза) нарсаларни есаю, гўшти ҳидланмаган бўлса, уни истеъмоли ҳалол” ("Раддул муҳтор" китоби).
Хулоса қилиб айтганда, ҳайвонга нажосат бериб боқиш жоизмас. Агар ҳайвоннинг ўзи нажосат еб, гўштига таъсир қилган бўлса, уни гўшти яхши ҳолатга қайтгунича, алоҳида ем бериб боқиш лозим бўлади. Бунда ўша ҳайвон балиқ, парранда ёки бошқа ҳайвон бўладими ҳукми бир хилдир. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

#Аҳли_сунна_вал_жамоа
“Аҳли сунна вал жамоа” арабча ибора бўлиб, “Суннатга амал қилувчи ва жамоатга эргашувчи кишилар”, деган маънони англатади. Аҳли сунна вал жамоа – барча даврларда мусулмонларнинг катта қисмини ташкил қилган. Улар Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ва хулафои рошидин: Абу Бакр, Умар, Усмон, Али разияллоҳу анҳумнинг суннатларини маҳкам ушлаганлар. Улар – дин пешволари бўлмиш саҳобалар, тобеъинлар ва тўрт мўътабар фиқҳий мазҳаб имомлари йўлларига эргашган жамоадир.
Пайғамбаримиз алайҳиссалом мусулмонларнинг катта жамоасини маҳкам ушлашни таъкидлаб, шундай дейдилар: “Агар ихтилофни кўрсангиз, катта жамоани лозим тутинг” (Имом Ибн Можа ривояти).
Демак, ҳозирги кунгача ҳам ва ҳозирги кунда ҳам катта жамоат – Имом Мотуридий ва Имом Ашъарийларнинг ақидада тутган йўллари ҳамда фиқҳда тўрт мўътабар мазҳаб (Ҳанафий, Моликий, Шофеъий ва Ҳанбалий)ларга мувофиқ келади. Мана шулар Аҳли сунна вал жамоани ташкил этади.

Бири иккинчисиз бўлмас
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Аллоҳга итоат этиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга итоатсизлик қилинмайди. Аллоҳга ва Унинг Расулига итоат этиш лозим.
Аллоҳ таоло бундай буюради: “Агар мўмин бўлсангиз, Аллоҳ ва (Унинг) Расулига итоат этингиз!” (Анфол сураси, 1-оят); “Эй имон келтирганлар! Аллоҳга итоат этингиз ва Пайғамбарга итоат этингиз!” (Муҳаммад сураси, 33-оят).
Аллоҳ таолога итоат Қуръони карим кўрсатмаларига амал қилиш билан, Набий алайҳиссаломга итоат эса у зот алайҳиссаломнинг суннатларига эргашиш билан бўлади.
Аллоҳ таолога ва Унинг Расулига итоат этганлар улкан зафарларга эришади: “Кимки Аллоҳга ва Унинг пайғамбарига итоат этса, бас, у улуғ ютуққа эришибди” (Аҳзоб сураси, 71-оят).
Аллоҳга ва Унинг Расулига итоатгўй бандалар жаннатга мушарраф бўлишади: “Кимки Аллоҳ ва унинг пайғамбарига итоат этса, (У) уни остидан анҳорлар оқиб турадиган (жаннатдаги) боғларга киритур” (Фатҳ сураси, 17-оят).
Аллоҳга ва Унинг Расулига итоат этмаганлар қиёмат куни азобланадилар: «Юзлари оловда айлантириладиган кунда, улар: “Кошки эди, Аллоҳга итоат этганимизда, пайғамбарга итоат этганимизда”, дерлар» (Аҳзоб сураси, 66-оят).
Намозни ўз вақтида адо этиш, моли нисобга етганда закот бериш лозим. Намозни ўқиб, закотга қодир бўла туриб бермаслик, катта гуноҳдир.
Аллоҳ таоло намозни адо этишга ва закот беришга буюради: “...намозни баркамол адо этингиз, закотни берингиз...” (Ҳаж сураси, 78-оят); “(Эй мўминлар!) Намозни баркамол адо этингиз, закотни берингиз” (Нур сураси, 56-оят).
Намозни адо этувчилар ва закотни берувчилар учун Аллоҳ таолонинг улуғ мукофотлари бордир: “Албатта, имон келтирган, яхши ишларни қилган, намозни баркамол ўқиб, закотни берганлар учун Парвардигорларининг ҳузурида (махсус) мукофотлари бордир. Уларга хавф ҳам бўлмас ва улар ташвиш ҳам чекмаслар” (Бақара сураси, 277-оят); «...намозни барпо қилувчилар, закотни адо этувчилар, Аллоҳга ва “Охирги кун” (қиёмат)га имон келтирувчилар ҳам борки, айнан уларга, албатта, улкан мукофот ато этурмиз» (Нисо сураси, 162-оят).
Мол-дунёсини тўплаб, Аллоҳ йўлида сарфламайдиганлар учун аламли азоб бордир: «Олтин ва кумушларни кон (махфий хазина) қилиб олиб, уларни Аллоҳ йўлида сарф қилмайдиганларга аламли азоб ҳақида “хушхабар” беринг! (Мазкур олтин-кумушлар) жаҳаннам ўтида қизитилиб, улар билан пешоналари, ёнлари, орқалари куйдирилган куни: “Бу ўзларингиз учун сақлаган хазинангиздир. Сақлаган хазинангиз (мазасини) тотингиз!” (дейилади)» (Тавба сураси, 34-35 – оятлар).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимга Аллоҳ молу дунё берса-ю, у закотини адо қилмаган бўлса, қиёмат куни у унга кўзойнакли илон бўлиб кўринади. Унинг икки тиши чиқиб туради. У қиёмат куни бўйнидан бўғиб олади. Сўнг икки жағ суягидан тишлаб туриб: “Мен сенинг молингман! Мен сенинг тўплаган хазинангман!” дейди”, дедилар ва: “Аллоҳнинг фазли билан берган нарсаси (бойлиги)дан бахиллик қилувчилар буни ўзларига яхши деб ҳисобламасинлар! Асло! Бу улар учун ёмондир. Қиёмат куни бахиллик қилган нарсалари (ўз бўйинларига) бўйинтуруқ қилиб илиб қўйилади”, оятини тиловат қилдилар» (Оли Имрон сураси, 180-оят).
Аллоҳга итоат этиш ва ота-онага яхшилик қилиш лозим. Аллоҳга ибодат қилиб, ота-онани ҳурмат этмаслик, уларга яхшилик қилмаслик улкан гуноҳ.
Аллоҳ таоло бундай буюради: “Роббингиз Унинг Ўзигагина ибодат қилишингизни ҳамда ота-онага яхшилик қилишни амр этди” (Исро сураси, 23-оят); “Биз инсонга ота-онасини (рози қилишни) буюрдик” (Луқмон сураси, 14-оят); “Биз инсонни ота-онасига яхшилик қилишга буюрдик” (Аҳқоф сураси, 15-оят).
Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг розилигини топадиган амалларда собит қадам қилсин!
Даврон НУРМУҲАММАД

2024/1446 ЙИЛ 2 ОКТАБРЬ ЧОРШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
(Тошкент шаҳри вақти билан)
⏰ ТОНГ - 05:03
⏰ ҚУЁШ - 06:21
⏰ ПЕШИН - 12:17
⏰ АСР - 16:18
⏰ ШОМ - 18:06
⏰ ХУФТОН -19:19

#ҲАДИС
Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кунларнинг бирида ёки кечаларнинг бирида кўчага чиққанларида, Абу Бакр ва Умарни (р.а.) учратдилар. Уларга: «Сизларни бу соатда уйингиздан нима олиб чиқди?», деганларида, икковлари: «Эй Аллоҳнинг Расули, очлик», деб айтишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Жоним Унинг қўлида бўлган Зотга қасамки, мени ҳам сизларни олиб чиққан нарса олиб чиқди. Туринглар», дедилар. Улар у зот билан туриб, ансорийлардан бир кишиникига боришди. Боришса, у уйида йўқ экан. Унинг хотини буларни кўриб: «Хуш келибсизлар, марҳабо», деб айтди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Фалон киши (яъни, эринг) қаерда?»дедилар. У аёл: «Бизга ичимлик суви олгани кетди», деди. Шу пайт ҳалиги ансорий келиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва икки биродарларини кўриб: «Аллоҳга ҳамд бўлсинки, бугун мендан кўра меҳмон жиҳатидан ҳурматлироқ киши йўқ», деди. Ва кетиб, хурмоси бор бир новда кўтариб келди. Унда пишмаган, қуритилган ва ҳўл хурмо бор эди. У: «Енглар», деб илтифот қилиб, қўлига пичоқ олувди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: «Қўйгин, сут бериб турган жониворни сўймагин», дедилар. Кейин хонадон соҳиби бир қўй сўйди. Улар бу қўйдан ва ҳалиги новдадаги хурмодан еб, ичимликлар ичишди. Қачонки қоринлари тўйиб ва сувга ташналиклари кетганидан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Бакр ва Умарга (р.а.): «Жоним Унинг қўлида бўлган зотга қасамки, Қиёмат куни бу неъматлар ҳақида сўроққа тутиласизлар. Сизларни очлик уйларингиздан чиқарган эди. Сизлар эса бу неъматларга эришиб қайтмоқдасизлар», деб айтдилар.
Имом Муслим ривоятлари.
Бу ерда меҳмон қилган ансорийнинг исми Абул Ҳайсам ибн Таййиҳондир. Бу ҳадисни Имом Муслимдан ташқари, Термизий ва бошқалар ҳам ривоят қилишган.

ФАХРИЙ УСТОЗЛАР ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛИНДИ
Барчамизга илм ўргатган, катта ҳаёт йўлларини кўрсатган устоз ва мураббийларга ҳар қанча таъзим қилсак кам. Бу зотларни нафақат байрамлар муносабати билан, балки ҳар доим йўқлаб туришимиз шарт.
1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан Тошкент тумани имомларидан Дониёр домла, Муҳаммадали домла тумандаги фахрий имом-хатиблар, устозлар ҳолидан хабар олиб, уларга ҳадялар улашдилар.
Бундай хайрли ишлар вилоятимиздаги барча туманларда амалга оширилди.
Устозларга эҳтиром кўрсатишда буюк аждодларимиз барчага ибрат бўлишган. Мисол учун, Имом Бухорий ҳазратлари бир муддат Маккаи мукаррамада дарс берганлар. Бир зиёратчи имом ҳазратларига Бухорои шарифдаги устозларидан салом ва мактуб келтиради. Шунда Имом Бухорий зиёратчининг устозлар юртидан келганини билиб, уни қучоқ очиб кутиб олганлар ва чексиз эҳтиром кўрсатиб меҳмон қилганлар. Ундан салом хабарини эшитганларида Бухорои шариф томонга юзланиб, саломга алик олганлар ва табаррукона мактубни икки қўллаб олиб, эҳтиром билан танишиб чиққанлар.
Аллоҳ таоло устозларимизнинг умрларини узоқ, сиҳатларини мустаҳкам қилсин.
Тошкент вилояти вакиллиги матбуот хизмати
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Барчамизга илм ўргатган, катта ҳаёт йўлларини кўрсатган устоз ва мураббийларга ҳар қанча таъзим қилсак кам. Бу зотларни нафақат байрамлар муносабати билан, балки ҳар доим йўқлаб туришимиз шарт.
1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан Тошкент тумани имомларидан Дониёр домла, Муҳаммадали домла тумандаги фахрий имом-хатиблар, устозлар ҳолидан хабар олиб, уларга ҳадялар улашдилар.
Бундай хайрли ишлар вилоятимиздаги барча туманларда амалга оширилди.
Устозларга эҳтиром кўрсатишда буюк аждодларимиз барчага ибрат бўлишган. Мисол учун, Имом Бухорий ҳазратлари бир муддат Маккаи мукаррамада дарс берганлар. Бир зиёратчи имом ҳазратларига Бухорои шарифдаги устозларидан салом ва мактуб келтиради. Шунда Имом Бухорий зиёратчининг устозлар юртидан келганини билиб, уни қучоқ очиб кутиб олганлар ва чексиз эҳтиром кўрсатиб меҳмон қилганлар. Ундан салом хабарини эшитганларида Бухорои шариф томонга юзланиб, саломга алик олганлар ва табаррукона мактубни икки қўллаб олиб, эҳтиром билан танишиб чиққанлар.
Аллоҳ таоло устозларимизнинг умрларини узоқ, сиҳатларини мустаҳкам қилсин.
Тошкент вилояти вакиллиги матбуот хизмати
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
МУСУЛМОН КИШИНИНГ ЎЗГА ЮРТЛАРГА САФАР ҚИЛИШИНИНГ ҲУКМИ
CАВОЛ: Мусулмон инсоннинг чет элга, мусулмон бўлмаган юртларга ишлагани бориши жоизми?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Зарурат ва ҳожат бўлганда мусулмон кишининг ғайридин юртларга ишлаш учун сафар қилишига шаръан монеълик йўқ. Лекин бир нечта шартлар борки, уларга риоя қилиш лозим бўлади. Улар қуйидагилар:
- Сафарнинг сабаби шариатда ҳаром қилинган иш бўлмаслиги керак (яъни айнан гуноҳ ишни кўзлаб йўлга чиқмасин);
- Мусулмон кишининг бу сафарда дини, жони ва обрўсига зарар етмаслиги керак. Динига зарар етмаслигидан мурод — куфрга ёки ҳаромлиги аниқ ишларга мажбур қилинмаслиги керак;
- Ҳеч бир тўсиқсиз Ислом шиорларини бажара олиши керак. Ислом шиорлари деганда — динимизнинг намоз ўқиш, рамазон рўзасини тутиш каби ихтилофсиз фарзлари тушунилади.
Демак, юқоридаги шартлар топилмаса, бундай сафардан сақланиш керак бўлади. Чунки динимизда фойдани жалб қилишдан кўра зарарни даф қилиш устун туради. Фиқҳ китобларимизда:
درء المضار اولى من كسب المنافع
“Зарарни даф қилиш фойдани жалб қилишдан яхшироқдир”, деган қоида зикр қилинган.
Яъни дини, жони ва обрўсига зарар етиши ва ишлаб фойда кўриши баробар келганда, дини, жони ва обрўсини сақлаш, ўзга юртларда ишлаб пул топишдан устун туради.
Кишининг ҳаёти ўз юртининг ўртача яшаш тарзида бўла туриб, бойлик илинжида ва неъматларга бурканиб яшаш учун чет элларга узоқ муддат ишга кетиши тўғри эмас. Чунки узоқ вақт аёлини ёлғиз ташлаб кетиши, фарзандлар ота тарбиясидан узоқ бўлиши, борган жойидаги кенг тарқалган ёмонликлардан таъсирланиши каби салбий ҳолатлар юзага чиқади. Валлоҳу аълам.

#сохта_салафийларга_раддия
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳуллоҳ: "Қабристонга кирсангиз "Фотиҳа", "Муъаввизатайн" (яъни, "Фалақ" ва "Наас" суралари) ва "Қул ҳуваллоҳу аҳад"ни ўқинг ва буни қабристон аҳлига бағишланг. Бунинг савоби уларга етиб боради", - деганлар.
📚 Ҳофиз Жалолиддин Суютийнинг "Шарҳус судуур бишарҳи ҳаалил мавта вал қубур" китобидан.
Муносабат: Сохта салафийлар қабристонда Қуръон тиловат қилишни бидъат деб қарайдилар. Ундай бўлса, Ислом уммати тан олган буюк мужтаҳид олим Имом Аҳмаддек зот қандай қилиб бидъатга тарғиб қилган эканлар?

#Руҳий_тарбия
МАҚОМ МУОҚАБА, МАҚОМ МУЖОҲАДА, МАҚОМ МУОТАБА. (35-маъруза)
«Руҳий тарбия» китобидан
Тўлиқ видео👉https://youtu.be/4R6jHO-0AYg
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram |Instagram