Fitrat.uz
17.1K subscribers
24.7K photos
4.12K videos
7 files
23.4K links
Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси Тошкент вилояти вакиллиги www.fitrat.uz расмий веб сайти канали.

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/fitratuz

Диний саволлар учун:
Тел: 781503344

Вакиллик рақами:
Тел: 951771454

Таклифлар учун
@fitratuzadminbot
Download Telegram
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!

Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!

Янги кунга, Яратганнинг розилиги йўлидаги солиҳ амалларга БИСМИЛЛАҲ!..

@fitratuz
#Ҳадис

Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бомдод ва аср намозларини адо этса, жаннатга киради», дедилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Фойда: Бу икки намозни фазилатли бўлишига сабаб, чунки бомдод пайтида уйқу ғолиб келади. Аср вақтида эса ишлар кўпайиб, тижоратда кўплаб фойда қўлга киритиш пайида бўлинади.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

ДУНЁНИНГ ҚИЙМАТИ ШУНДАЙ

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram |Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
АХИР БУ САЛАФЛАР ЙЎЛИ ЭМАС-КУ?!

(Алданманг)

Мен у салафийга мужтаҳид олимлар имом Абу Ҳанифа, Молик, Шофеъий ва Аҳмад раҳимаҳумуллоҳнинг бир масала ҳақидаги қавлларини айдим.
У бўлса:
- Сиз менга бу масалада Аллоҳ не деган ва Аллоҳнинг Расули не деган?, шуни айтинг, деди.

Мен унга бундай дедим: Бу тўртала имом бу масала ҳақидаги ҳукмни Таврот ёки Инжилдан олишмаган. Улар айнан Қуръон ва Суннатдан олишган. Бу масаладаги ихтилофлари, яъни турлича қавл айтишлари сабаби эса, оят ва ҳадисни турлича фаҳмлашларидир!

(Саҳобалар ҳам бир оят ёки ҳадисни турлича фаҳмлашган).

Сенинг бу фикринг эса сатҳий, фақат зоҳирий эътиборда, кўринишда ҳақ бўлсада аслида ўта хатарли ва алдамчидир…

Доктор Абдулфаттоҳ Ёфиъий.

————

Ҳозирда ҳукмни Қуръон ва Суннатдан оламиз дея одамларни алдаётган, уларни ихтилофга солаётган тоифалар бор.

Уларни эшитсангиз гапларига қоил қоласиз, аммо чуқурроқ ўргансангиз асл башаралари очилиб ёлғонлари фош бўлиб қолади.

Улар фикрича Имом Абу Ҳанифа, Молик, Шофеъий ва Аҳмадларга эмас, Қуръон ва Суннатга эргашиш лозим экан.

Гўё бу мужтаҳид имомлар оят ва ҳадисдан эмас, Таврот ва Инжилдан ҳукм олишган экан.

Науузу биллаҳ! Шунақалардан биттаси билан бир соат баҳс қилдик, роса тортишди, охирида эса келинг энди сиз китобингизни ўқинг десак, мен арабча ўқий олмайман деди…

Баъзилари оят ва ҳадисдан олмаяпти, дея дод солишади, аммо ўзлари эса Қуръон ўқишни ҳам билишмайди…

Азизлар кўзингизни очинг. Тўртала мазҳаб эгалари ҳам айнан Қурьон ва суннатдан ҳукм олганлар ва уларнинг ўзлари салафи солиҳлардан бўлишган.

Ҳозирдаги бу тоифалар эса, ўзлари ва эргашган уламолари салафлардан эмас, аммо одамларни салафларга эргашамиз дея алдашаяпти, ҳа ҳа алдашаяпти.

Улар эргашган ибн Таймия, ибн Абдулваҳҳоб, Албоний, Ибн Боз, Фавзон каби олимлар асло салафи солиҳлар эмас. Аксинча, энг аввали ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан 600 йил кейин яшаган.

Тўртала имом Абу Ҳанифа, Молик, Шофеъий ва Аҳмадлар эса айни саҳобалар, тоьеинлар ва табаа тобеьинлар даврида яшашган ва улар айнан салафи солиҳлардир.

Энди оз бўлсада тушуна олдингизми?

Аслида салафи солиҳларга айнан тўрт мазҳабдан бирини тутган инсон эргашган ҳисобланади!

Уларни даьволари жуда зўр, аммо аслида ёлғон!

Алданишни бас қилинг!!!

(ораларидаги солиҳ ва ақл соҳиблари мустасно)

Суннатуллоҳ Абдулбосит

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Мақола

Фазилатли ой яқинлашмоқда


Рамазон улуғ ва фазилатли ой бўлиб, бошқа ойлардан ажралиб туради. Ушбу фазилатли ой яқинлашмоқда. Бу улуғ ойни ғанимат билиб, ундан фойдаланиб қолишга тайёрмизми?

Қуйида Рамазоннинг фазилатлари баён этилади.

1. Бу ойда Қуръони карим нозил бўлган.

“Рамазон ойи – одамлар учун ҳидоят
(манбаи) ва тўғри йўл ҳамда ажрим этувчи ҳужжатлардан иборат Қуръон нозил қилинган ойдир” (Бақара сураси, 185-оят).

Бошқа оятда бундай дейилган:

“Албатта, Биз у (Қуръон) ни Қадр кечасида нозил қилдик” (Қадр сураси, 1-оят).

2. Бу ойда рўза тутиш фарз қилинди.

“Эй иймон келтирганлар, сизлардан аввалгиларга фарз қилинганидек, сизларга ҳам рўза фарз қилинди. Шоядки, тақводор бўлсаларингиз”
(Бақара сураси, 183-оят).

Ушбу суранинг давомида бундай дейилган: “Рамазон ойи – одамлар учун ҳидоят (манбаи) ва тўғри йўл ҳамда ажрим этувчи ҳужжатлардан иборат Қуръон нозил қилинган ойдир. Бас, сизлардан ким бу ойда (ўз яшаш жойида) ҳозир бўлса, рўзасини тутсин…” (Бақара сураси, 185-оят).

Бу ойда рўза тутиш фарз бўлгани эътиборидан бу ой бошқа ойлардан фазилатли бўлди. Зеро, инсон рўза тутиш сабабли тақво, сабр, улкан ажрлар каби жуда кўп яхшиликларга эришади.

3. Бу ойда мингта ойдан яхшироқ бўлган Қадр кечаси бор. Бу кеча сабабли инсоннинг барча гуноҳлари мағфират қилинади.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким Қадр кечасида иймон билан ва савоб умидида қоим бўлса, унинг ўтган гуноҳлари мағфират қилинади”, дедилар (Муттафақун алайҳ).

Демак, Қадр кечасининг фазилати сабабли бу ой ҳам бошқа ойлардан афзал бўлди.

БАТАФСИЛ

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

ТИЛ ОФАТЛАРИ

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram |Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
👉https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
РАМАЗОНГА ТАЙЁРГАРЛИК АВЖИДА

Бугун Тошкент шаҳридаги "Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф" мажмуами мажлислар залида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Қуръони карим ва тажвидни ўргатиш бўлими мудири Шайх Алижон қори Файзуллоҳ ўғли раислигида йиғилиш бўлиб ўтди.

Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов ҳам қатнашган тадбирда шу йил Рамазон ойида таровеҳ намозларида хатми Қуръон қилиб берадиган қорилар билан мулоқот қилинди.

– Ҳар бир қори хатми Қуронга пухта тайёр бўлиши, тажвидга ва тартилга, тартибга қатъий риоя қилиши зарур, – дейди Шайх Алижон қори. – Хатми Қуръонларда ёши улуғ отахонлар ҳам иштирок этадилар. Уларни толиқтириб, зериктириб қўймаслик учун савт, яъни овозларимизни созлаб олишимиз зарур.

Тадбирда қориларга Жасурбек домла ҳам зарур тавсияларни бериб, жумладан, бундай деди: "Қорининг ташқи қиёфаси жуда муҳим. Яъни у гўзал тарзда кийинган бўлиши зарур. Тажвид қоидаларига риоя қилган ҳолда Қуръон тиловати барчага бирдай ёқади. Шу билан бирга, қорилар турли ихтилофларга берилмаслиги шарт".

Тадбир сўнгида хайрли дуолар қилиниб, Рамазони каримни гўзал тарзда, ҳар жиҳатдан унумли ўтказиш бўйича тавсиялар берилди.

Тошкент вилояти вакиллиги Матбуот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#МУТОЛАА_ВАҚТИ

Жанобимиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Ойиша онамизни чорладилар:
- Уйда пича пул бор эди, уни нима қилдинг? - деб сўрадилар.

Ойиша онамиз ўрнидан туриб, олти ёки етти дирҳам кумуш танга келтирди. Касалингизга қайғуриб унутибман, деган маънода узр тилади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам уларни дарҳол тарқатиб юборишга буюрдилар.

Оз бир фурсатда буйруқлари бажарилганини айтишганида Жанобимиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак юзларини ҳузур аломати қоплади.
- Мана энди тинчландим, - дея марҳамат қилдилар.

Бу орада Ойиша онамиз Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг орқаларига ўтиб ўтирди. Бошларини кўксига босди ва касалликлари бошланганидан бери неча маротаба қилгани каби «Қул аъзу...» сураларини ўқиб, севикли пайғамбаримизнинг муборак қўлларига уфурди ва бу қўлларни муборак вужудларига сурди. Яна, Пайғамбар жанобимиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан олдинроқ эшитган ушбу дуони ўқиди:

- Эй инсонларнинг Эгаси, касалликни кетказ, шифо бер. Шифо берувчи фақат ўзингсан. Сен берадиган шифодан ташқарида шифо йўқ. Ҳеч қандай хасталик қолдирмайдиган шифо беришингни истайман.

Ойиша онамиз касаллик бошланганидан бери бу дуони ҳам неча марталаб ўқиди. У ҳар дуо қилганида Жанобимиз соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак қўлларини сувга ботирар, юзларига сурар ва:
- Оллоҳим, ўлим берадиган изтиробларга қарши менга ёрдамчи бўл, - дер эдилар.

Ора-орада: «Намозни қолдирманглар... Қўл остларингиздаги қулларнинг ҳуқуқларига риоя қилинглар... хотинларга яхши муомалада бўлинглар...» деб насиҳат қилардилар.

Аҳмад Лутфий Қозончи “Саодат асри қиссалари”

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 5 МАРТ СЕШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент шаҳри вақти билан)

ТОНГ -     05:33
ҚУЁШ -    06:51
ПЕШИН - 12:39
АСР -        16:34
ШОМ -      18:20
ХУФТОН -19:34

Улашинг
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Ассалому алайкум!

Аллоҳ раҳмат ва мағфиратини ёғдирадиган кун бўлсин, иншааллоҳ!!!

Хайрли кунлар...

@fitratuz
#Ҳадис

Жундуб ибн Суфён розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бомдод намозини ўқиса, у киши Аллоҳнинг аҳди ва омонидадир. Аллоҳ сизларни ҳаргиз аҳдини зоэ қилган ҳолда топмасин», дедилар.

Имом Муслим ривоятлари.

@fitratuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM