Fitrat.uz
17.1K subscribers
24.7K photos
4.12K videos
7 files
23.4K links
Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси Тошкент вилояти вакиллиги www.fitrat.uz расмий веб сайти канали.

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/fitratuz

Диний саволлар учун:
Тел: 781503344

Вакиллик рақами:
Тел: 951771454

Таклифлар учун
@fitratuzadminbot
Download Telegram
#МУТОЛАА_ВАҚТИ

Мута томонга бориш учун тўпланган қўшин ҳали ҳам шаҳарда турарди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг касалликлари оғирлашган, соғаймасларидан йўлга чиқишга ҳеч кимда истак йўқ эди.

Бош қўмондон ҳазрати Усома (р.а.) келиб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам билан кўришди ва яна кечикмасдан йўлга чиқиш буйруғини олди.

Сафар ойининг охирги куни - якшанба эди. Асмо бинти Умайс Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга зотилжам касалига чалинганлар ичадиган бир дорини ичириб кўришни таклиф этди. Уй аҳли бу таклифни қабул этди.

Дорини тайёрлаб келтиришди. Гоҳ ҳуш, гоҳ беҳуш бўлиб ётган Жанобимиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бу дорини ичирмасликларини ишора қилдилар. Қулоқ солишмади ва оғизларига томизишди.

Сал ўтиб ҳушларига келгач, Жанобимиз соллаллоҳу алайҳи васаллам дорини ким тавсия этганини сўрадилар. Жазо сифатида Асмога ҳам, дорини ичираётганда ўша ерда ҳозир бўлганларга ҳам ичиришни буюрдилар. Ўша куни рўза тутган Маймуна онамиз ҳам бу жазодан қутула олмади.

Рабиулаввал ойининг бир душанбаси эди. Тонг отган. Одамлар намозни энди бошламоқчи бўлиб сафга тизилишган. Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам жанобимиз яна икки кишига таяниб ўринларидан турдилар. Хона пардасини очдилар. Саҳобаларини охирги марта томоша қила бошладилар.

Кўрган манзараларидан чексиз даража мамнуният туйдилар. Муборак юзларида табассум балқиди. Йиллар бўйи инсонларни Оллоҳга яхши бир қул этиб тарбиялашга жуда чиройли ҳаракат қилдилар.

Мана энди Муҳаммад умматининг энг хайрли гуруҳини ташкил этувчи бу одамлар ихлос ва самимиятнинг энг олий даражаларидан келаётган туйғулар оғушида Мавлои Зулжалолга қулликларини изҳор қилиб туришибди.

Аҳмад Лутфий Қозончи “Саодат асри қиссалари”

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 2 МАРТ ШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент шаҳри вақти билан)

ТОНГ -     05:38
ҚУЁШ -    06:55
ПЕШИН - 12:40
АСР -        16:31
ШОМ -      18:17
ХУФТОН -19:31

Улашинг
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!

Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!

Янги кунга, Яратганнинг розилиги йўлидаги солиҳ амалларга БИСМИЛЛАҲ!..

@fitratuz
#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қарамайсизларми, агар сизлардан бирортангизнинг эшигингиз олдидан анҳор ўтса, шу киши анҳорда ҳар куни беш марта ювинса, у кишида бирор кир қоладими?» дегандилар, саҳобалар: «Йўқ, ҳеч кир қолмайди», дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Беш вақт намозларингиз ҳам шу анҳор кабидир. Аллоҳ таоло беш вақт намоз ўқувчи кишининг ҳам гуноҳларини ўчиради», дедилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

ТИЖОРАТ БОШЛАШДАН АВВАЛ БИЛИНГ

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:

Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

ХИЗМАТИНИНГ КЎП ВАҚТИ САФАРДА ЮРИШДАН ИБОРАТ БЎЛГАНЛАРНИНГ НАМОЗ ЎҚИШ ТАРТИБИ

CАВОЛ: Мен Европанинг ҳамма давлатларида у давлатдан бу давлатга қатнаб ишлайман. Ҳар кун 500, 600 км йўл юраман. Баъзан икки ойда, гоҳида тўрт ойда Литвага, яъни гараж (автокорхона)га қайтиб, 3 кундан 20 кунгача қолиб кетаман. Шундан кейин гараждан бошқа машина олиб чиқиб кетаман. Ибодатимни қай ҳолда ўқийман, мусофирми ёки тўлиқми?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар Сиз Литвага иш сабабидан кўчиб кетиб, қачонлардир ўз ватанингизга қайтишни ёки Литвадан кўчиб кетишни мақсад қилган бўлсангиз, Литва давлати сиз учун ватани иқома ҳисобланади.

Шундан келиб чиқилса, сиз давлатлар аро юк ташиб юрганда мусофир бўласиз ва намозларингизни қаср қилиб ўқийсиз. Чунки сиз бир жойда 15 ва ундан кўп муддат турмас экансиз. Аммо бу ҳолат гаражинигиз жойлашган Литвада неча кун туришингизга қараб ўзгаради. Агар сиз Литвага 15 ва ундан кўп кун туриш ниятида келсангиз, у жойдан чиқиб кетгунча намозларни тўлиқ ўқийсиз. Агар 15 кундан кам муддатга келсангиз, қаср қиласиз. Агар неча кун қолишингиз аниқ бўлмаса, яъни исталган вақтда чиқиб кетишингиз эҳтимоли бўлса, қаср ўқийсиз. Чунки киши бир жойда муқим бўлиши учун ўша ерда 15 ва ундан кўп муддат туришни ният қилмагунича мусофир бўлади. Бу ҳақда Бурҳониддин Марғилоний раҳимаҳуллоҳ шундай деганлар:
ولا يزال على حكم السفر حتى ينوي الإقامة في بلدة أو قرية خمسة عشر يوما أو أكثر وإن نوى أقل من ذلك قصر
“Киши бирор шаҳар ёки қишлоқда ўн беш ёки ундан кўп кун туришни ният қилмагунича (шу шаҳар ёки қишлоқда) мусофир бўлиб тураверади. Агар ундан кам муддатни ният қилса, намозларини қаср қилиб ўқийди”. (“Ҳидоя” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

ХИЁНАТ

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:

Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
ТОШКЕНТ ТУМАНИГА ЯНГИ БОШ ИМОМ-ХАТИБ ТАЙИНЛАНДИ

Кеча Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов Тошкент тумани "Ҳасанбой ота" жоме масжидига жума намозига ташриф буюриб, намоздан олдин жамоатга «Ҳар соҳада пешкадамлик динимиз кўрсатмасидир» мавзусида мавъиза қилиб бердилар.

Шу билан бирга, Тошкент туманига бош имом ҳамда «Ҳасанбой ота» жоме масжидига янги имом-хатиб этиб тайинланган Дониёр домла Икромовни намозхонларга таништирдилар.

Янги имомнинг фаолиятига Аллоҳ таолодан муваффақиятлар сўраб, хайрли дуолар қилинди.

Тошкент вилояти вакиллиги Матбуот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#МУТОЛАА_ВАҚТИ

Асҳоби киромни севинч қоплади: пайғамбарлар сарвари яна ораларига келмоқчилар. Ҳазрати Абу Бакр меҳробдан чекина бошлади. Аммо Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам қўллари билан «намозни давом эттиринглар» деган маънода бир ишора қилдилар ва пардани тушириб қўйдилар.

Қадрли дўстлари Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни охирги кўришлари шу бўлди. Муборак юзлари қоғоз каби оппоқ бўлиб қолгани нигоҳларга муҳрланиб қолди.

Жанобимиз соллаллоҳу алайҳи васалламни ўринларига ётқизишди.
Фотима (р.анҳо) зиёратга келганида отасини янада мажолсиз, янада ҳолсиз бир аҳволда кўрди. Жанобимиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қўлларини сувли сопол косага ботирар, юзларига сурар ва: «Ла илаҳа иллаллоҳ... Ўлим касаллигининг қийинчилиги бор...» деб қўяр эдилар.

Фотимани (р.анҳо) бир йиғи босиб келди.
- Қизим, отанг бугундан эътиборан ҳеч оғриқ чекмайди, - дедилар.
Балки ўша кундир, Оллоҳнинг расули соллаллоҳу алайҳи васаллам қизларига яширинча ушбу сўзларни айтдилар:
- Қизим, Жаброил менга ҳар йил рамазонда Қуръонни бир марта тўла ўқиб берарди.

Бу йил икки марта ўқиб берди. Бундан ажалим келганини англадим. Оилам ичида менга энг тез қовушадигани сенсан, қизим...

Фотима росмана йиғлаб юборди. Шунда Жанобимиз соллаллоҳу алайҳи васаллам унга:
- Сен жаннат аёлларининг маликаси бўлишни орзу қилмайсанми? - дедилар.
Фотима кулди.

Аҳмад Лутфий Қозончи “Саодат асри қиссалари”

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 3 МАРТ ЯКШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент шаҳри вақти билан)

ТОНГ -     05:36
ҚУЁШ -    06:54
ПЕШИН - 12:40
АСР -        16:32
ШОМ -      18:18
ХУФТОН -19:32

Улашинг
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Ассалому алайкум!

Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин!

Тонгингиз хайрли, кунингиз мазмунли бўлсин!


@fitratuz
#Ҳадис

Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қайси бир мусулмон фарз намозига ҳозир бўлганида таҳоратини чиройли қилиб, намозидаги хушуъ ва рукуъларини чиройли адо этса ва бу орада катта гуноҳ содир этмаса, аввалги кичик гуноҳларига каффорат бўлади. Бу ваъда (менинг замонимга мос бўлмай, балки) ҳар замонга хосдир», деб айтдилар.

Имом Муслим ривоятлари.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#ТАЪЗИЯ

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъун!

Ўзбекистон мусулмонлар идораси Тошкент вилояти вакиллиги жамоаси, вилоятдаги барча масжидлар имом-хатиблари ва имом ноиблари Бўстонлик тумани «Имоми Аъзам» жоме масжиди имом-хатиби Ҳасанхон домла Акбаровнинг опаларининг вафоти муносабати билан уларнинг оила аъзоларига чуқур таъзия изҳор этамиз.

Аллоҳ таоло марҳумани Ўз раҳматига олиб, охиратини обод қилсин, маконини жаннатлардан айласин. Бу дунёда қилган барча хайрли ва эзгу ишларини бошига соябон, охиратига захира қилсин.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

ТИЖОРАТДА БАРАКА Абдураҳмон Ибн Авф розияллоҳу анҳу

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:

Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

ҲИЖОМА БИЛАН ШУҒУЛЛАНИШ ВА УНГА ҲАҚ ОЛИШ МУМКИНМИ?

CАВОЛ: Бир танишим бу иш орқали топилган пул ҳалол эмас, бу билан шуғулланма деди. Шу ҳақида маълумот берсангиз.

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Динимизда ҳижома билан шуғулланиш ва у орқали топилган пул ҳам ҳалол бўлади. Бошқа ишларда бўлгани каби ҳижома қилишда ҳам шариат кўрсатмаларига амал қилиниши талаб қилинади. Шунинг учун қон олиш асносида мижозга заруратсиз озор бериш, аврати заруратсиз очилишига йўл қўйиш каби ишлардан сақланиш лозим. Бундан ташқари қон билан ишлаш гигиеник қоидаларга жуда ҳам катта эътибор бериши ҳам зарур. Чунки бугунги кунда қон орқали юқиши мумкин бўлган кўплаб хатарли касалликлар мавжуд экани маълум.

Фиҳқий манбаларнинг ижара бобида бу ишнинг жоизлиги баён қилинган. Жумладан Аллома ибн Нужайм шундай дейганлар:
جَازَ أَخْذُ أُجْرَةِ الْحَجَّامِ لِمَا رُوِيَ أَنَّهُ عَلَيْهِ الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ احْتَجَمَ وَأَعْطَى أُجْرَتَهُ وَبِهِ جَرَى التَّعَارُفُ بَيْنَ النَّاسِ مِنْ لَدُنْ رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إلَى يَوْمِنَا هَذَا فَانْعَقَدَ إجْمَاعًا ،

“Ҳажжомлик учун ҳақ олиш жоиз. Бунинг далили “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қон олдирдирдилар ва қон олувчига ҳақини бердилар”, деган ҳадисдир. Қолаверса, бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам замонларидан ҳозирги кунимизгача одамлар ичида одат бўлиб келаётган иш. Демак, бу иш ижмога кўра ҳам жоиз бўлади” (“Баҳрур роиқ” китоби).

Мулла Алий Қори раҳмаҳуллоҳ ҳам бу ҳақда шундай деганлар:
(و) صح (إِجارَةُ الحَمَّامِ والحَجَّام) أَما الحَمَّام فلتَعَارُفِ الناس، وأَما الحَجَّام ... ولنا ما رَوى الشيخان عن ابن عباس: أَنَّ النبيَّ صلى الله عليه وسلم احتجم وأَعطى الحَجَّامَ أَجْرَه. زاد البخاري في لفظ: ولو كانَ حَرَامَاً لم يُعْطِهِ.

“Ҳаммомда чўмилиш учун ҳақ тўлаш ҳамда қон олувчининг хизматига пул бериш жоиздир. Қон олувчи, яъни “ҳажжом”га келсак, унинг жоизлигига ушбу ҳадисни далил сифатида келтириш мумкин: Имом Бухорий ва Имом Муслимлар Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қон олдирдилар ва қон олувчига ҳақини бердилар”. (“Фатҳу бобил иноя” китоби).

Демак, ҳижома билан шуғулланиш шариатимизда жоиз касблардан саналади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

"ОТА-ОНАМНИ РОЗИ ҚИЛДИМ" ДЕБ ЎЙЛАМАНГ

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🌐 https://t.iss.one/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

@fitratuz
#МУТОЛАА_ВАҚТИ

Бошқа бир ривоятга кўра, Жанобимиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўлимлари яқинлашганини айтганларида Фотима йиғлаган, оила аъзолари ичида энг олдин у келиб қовушажагини хабар берганларида эса, кулимсираган.

Бу манзарани Ойиша онамиз (р.анҳо) кузатиб турган эди. Фотимани бир четга тортди.
- Кулгининг йиғига бу даража яқин эканини ҳеч кўрмаган эдим. Отанг нима деди, кулдинг, нима деди, йиғладинг? - деб сўради.
- Отам уни менга яширинча айтдилар, - деб жавоб қилди Фотима (р.а.).

Ҳазрати Фотимага ярашадиган жавоб эди бу. Сизнинг билишингизга эҳтиёж бўлганида, сиз ҳам эшитадиган даражада гапирган бўлардилар, отам билдирмаган нарсани мен билдира олмайман, демоқчи бўлди.

Ойиша онамиз (р.анҳо) буни Жанобимиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вафотларидан кейин яна сўрайди ва билиб олади.

Ўша куни Пайғамбар жанобимиз соллаллоҳу алайҳи васаллам охирги марта бир енгиллик ҳис қилдилар. Шу хол устига ҳазрати Абу Бакр (р.а.) кириб келди ва Оллоҳ расулини бу вазиятда кўриб, суюниб кетди.

- Эй Оллоҳнинг пайғамбари, Оллоҳга шукр, бугун яхшисиз. Рухсат берсангиз, Аволи томонларга Хорижанинг қизини кўриб келишга борсам. Бугун унинг куни, - деди. Рухсат олиб, чиқиб кетди.

Аҳмад Лутфий Қозончи “Саодат асри қиссалари”

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 4 МАРТ ДУШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент шаҳри вақти билан)

ТОНГ -     05:35
ҚУЁШ -    06:52
ПЕШИН - 12:39
АСР -        16:33
ШОМ -      18:19
ХУФТОН -19:33

Улашинг
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA